ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2096 Хокимият Канимехского района 24/01/2019 08/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман худудидаги хўжаликлараро ва ички канал ҳамда зовурлар сувини муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқ бўйи минтақаларини белгилаш ҳақида
ID-2096

Карор лойиҳаси

 

Туман      худудидаги     хўжаликлараро  ва ички  канал ҳамда зовурлар                  сувини муҳофаза   қилиш  зоналари  ва қирғоқ  бўйи минтақаларини

белгилаш ҳақида

                                                                                          

            Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174-сонли қарорига асосан туман худудидаги каналлар, зовурлар ва бошқа сув иншоотларини бир маромда ишлашини таъминлаш, уларни сув ўтказиш қобилиятини сақлаш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

            1.Туман худудидаги барча хўжаликлараро каналлар, қирғоқ бўйи ҳимоя минтақаларини қирғоқдан 15 метр, хўжаликлараро зовурлар учун 12 метр, хўжалик ички зовурлари учун 7 метр қилиб белгилансин.

            2. Хўжаликлараро каналлар ва зовурлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақасида сув хўжалиги идоралари рухсатсиз қурилиш ишлари олиб бориш, сув манбаларини санитария муҳофазасини ҳисобга олиб: ифлослантирувчи нарсалар, ахлат, гўнг, саноат чиқиндилари, маиший оқавалар ташлаш, заҳарли дорилар, минерал ўғит омборлари, ёнилғи мойлаш материаллари омборлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, молхона, паррандачилик корхоналари, хожатхоналар ва бошқа ифлослантирувчи корхоналар қуриш қатъиян ман этилади.

            3. Зарур ҳолларда сув хўжалиги идоралари рухсати билан қирғоқларни мустаҳкамлаш, сув буғланишини камайтириш мақсадида дарахт экишга рухсат берилади.

            4. Хўжаликлараро ва хўжалик ички зовурлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақаларига сув хўжалиги идоралари рухсати билан зовурлар бир меъёрда ишлашига зарар еткизилмаган ҳолда мавсумий экинлар экишга рухсат берилади.

            5. Ушбу қарорни бажарилишини туман сув хўжалиги, мелиорация, санитария эпидимология станцияси идоралари раҳбарлари жойлардаги маҳалла фуқоралар йиғинлари раислари ва ички ишлар бўлими участка нозирлари томонидан доимий назорат қилиб туриш таъминлансин.

            6. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

            Туман ҳокими                                                      М.Эгамқулов

 

Общие предложения

899