ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2086 Хокимият Яккабагского района 24/01/2019 08/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
ТРАКТОРЛАР, ТРАКТОР ТИРКАМАЛАРИ, МЕЛИОРАТИВ ТЕХНИКА ВА ЎЗИЮРАР МАШИНАЛАР, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАШИНАЛАРИ, МАШИНА ТРАКТОР ПАРКЛАРИ, УСТАХОНА ВА СЕРВИС ПУНКТЛАРИНИНГ АСБОБ УСКУНАЛАРИНИ 2019 ЙИЛ УЧУН МАЖБУРИЙ ЙИЛЛИК ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
ID-2086

“Лойиҳа”

2019 йил “___” _____________ - сонли Яккабог шахри

Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва узи юрар машиналар, кишлок хужалиги машиналари, машина трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини 2019 йил учун мажбурий йиллик техник курикдан утказиш тугрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил

6 декабрдаги 345-сон “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,

асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон,

559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2452, 2013 й. 25 апрель), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон,

229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Конуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси. 1993 йил 9-сон, 320-модда)нинг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар (туман Мудофаа Ишлари бўлими,туман Ички Ишлар бўлими,тумани Миллий хавфсизлик хизматидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникалари бундан мустасно) корхоналар, ташкилотлар, фермер хўжаликлари ҳамда жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари 1-иловага мувофиқ 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервиспунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гурухи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин . 3. Туман Агроинспекцияни қишлоқ хўжалиги,мелиоратив ва йул курилиш техникаси холатини назорат килиш инспекторлари Ш.З. Бекназаров ва Ш.М. Холмуродовга;

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режани юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил

6 декабрдаги 345-сон “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,

асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ техника техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга 0,18 фоиз, қишлоқ хўжалиги машиналарига 0,10 фоиз, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервиспунктларинингасбоб-ускуналарига 0,37 фоиз миқдорида йиғим ундириш;

техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмаслик топширилсин.

4. Яккабог туман хокимининг 2018 йил 19 январдаги Х-120/01 - сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

5. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман хокимини Қишлоқ ва сув хўжалиги буйича ўринбосари Д.Абдиевга юклатилсин.

6. Мазкур қарор расман эълон килинган кунидан кучга киради.

Туман хокими Ш.Донаев

Лойиҳани тузди:

Туман Агроинспекцияни қишлоқ хўжалиги,мелиоратив ва йул курилиш техникаси холатини назорат килиш инспекторлари Ш.З. Бекназаров, Ш.М. Холмуродов.

Келишилди:

Яккабоғ тумани хокимининг

ўринбосари А. Тиловов

Яккабоғ тумани хокимининг

ўринбосари Д. Абдиев

Яккабоғ тумани Қишлоқ ва сув

хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Қодиров

Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси К.Султонов

Туман Фермерлар Кенгаши раиси З.Ражабов

Яккабог тумани хокиминин 2019 йил . ___ ___________ даги ____- сонли . карорига 2-илова

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гурухи таркиби

ТАРКИБИ

Гурух рахбари: Агроинспекцияни қишлоқ хўжалиги, мелиоратив ва йул курилиш техникаси холатини назорат қилиш инспектори Ш.Бекназаров

Гурух аъзолари:

1 Агроинспекцияни қишлоқ хўжалиги, мелиоратив ва йул курилиш техникаси холатини назорат қилиш инспектори Ш.Холмуродов

2. Туман фермерлар кенгаши раиси З. Ражабов

3. Туман «Агросервис» МТП МЧЖ . . раиси Ф. Туймаев

Общие предложения

851