ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2078 Хокимият Китабского района 23/01/2019 07/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини 2019 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида.
ID-2078

“Лойиҳа”

2019 yil ____ ________ Ҳ- ___ /____ - sоn Chiroqchi tumani

Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини 2019 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2452, 2013 й. 25 апрель), ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар (Чироқчи тумани Мудофаа ишлари бўлими, Чироқчи тумани Ички ишлар бўлими, Чироқчи тумани Давлат хавфсизлик хизматидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) корхоналар, ташкилотлар, фермер хўжаликлари ҳамда жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни,

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари 1-иловага мувофиқ 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таьминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг техника ҳолати ва агротехник тадбирларини назорат қилиш шуъбаси катта инспектори Д.О.Яхшиевга:

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режани юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

“Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ техника техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга - 0,18 фоиз, қишлоқ хўжалиги машиналарига - 0,10 фоиз, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига - 0,37 фоиз миқдорида йиғим ундириш;

техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмаслик топширилсин.

4. Чироқчи тумани ҳокимининг 2018 йил 17 январдаги Х-73/1-сонли “Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарор “Chiroqchi” газетасида эълон қилинсин.

6. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Тўрақулов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Р.Жўрақобилов

Общие предложения

705