Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
20761 Министерство транспорта Республики Узбекистан 12/08/2020 27/08/2020 73

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республики Узбекистан
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-20761

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш самарадолигини ошириш, бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш ҳамда давлат мулкидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтиришни таъминлаш мақсадида:

1. Белгилансинки, хизмат автотранспортлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:

давлат ҳокимияти ва республика давлат бошқаруви органларида, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида биринчи раҳбарлар ҳамда уларнинг ўринбосарларига;

вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар ҳузуридаги давлат органларида ҳамда давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларида биринчи раҳбарларга шахсан бириктирилади.

2. Қуйидагилар:

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат авторанспортларини классига қараб бириктириш нормативлари 1-иловага мувофиқ;

Хизмат авторанспортларининг йўл босиш йиллик лимити ва улардан фойдаланиш нормативлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларини:

а) янгисига алмаштириш ундан камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга оширилади (фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган автотранспортлар бундан мустасно). Бунда автотранспортнинг теxник ҳолати, ундан фойдаланиш xавфсизлиги, шунингдек, янгисига алмаштиришнинг иқтисодий мақсади инобатга олиниши лозим;

б) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда;

Қорақалпоғистон Республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан – тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда тегишли бюджетлардан ажратилган маблағлар доирасида сотиб олинади ёки ижара бўйича жалб этилади, шунингдек, хизмат автотранспортлариини сотиш фақат “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

4. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари:

Ўбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда марказий аппарати ва тизим ташкилотларида фойдаланишда мавжуд бўлган хизмат авторанспортларини бир ой муддатда хатловдан ўтказсин;

хатлов натижалари бўйича белгиланган нормативлардан ортиқча бўлган хизмат автотранспортларининг рўйxатини тасдиқласин;

2021 йил 1 январга қадар тасдиқланган рўйхат асосида ортиқча хизмат авторанспортларини “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда сотилишини таъминласин;

хизмат авторанспортларини сотишдан тушган маблағларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган ташкилотлар тегишли маҳаллий бюджетларга йўналтирсин;

хизмат автотранспортларининг белгиланган йўл босиш йиллик лимитларига қатъий амал қилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

а) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида аxборот-коммуникация теxнологияларини кенг қўллаш орқали хизмат автотранспортларини сунъий йўлдош кузатиш тизимидан (GPS навигатор) фойдаланиб назорат қилиш;

ташкилотлар кесимида хизмат автотранспортлари сони, йўл босиш йиллик лимитининг белгиланган меъёрларга мувофиқлигини, ёнилғи сарфи, автомобиль маркаси ва ишлаб чиқарилган йили ҳисобини юритиш имкониятини берувчи дастурий таъминот ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин;

б) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларининг сони, йўл босиш йиллик лимитининг белгиланган меъёрларга мувофиқлигини доимий мониторинг қилиб борсин ҳамда унинг натижаларини ҳар чорак якуни бўйича ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириб борсин;

в) давлат органларидаги хизмат автотранспортларининг ҳисоби ва мониторингини юритиш, дастурий таъминотни амалиётга жорий этиш ва мониторинг натижалари юзасидан ҳисоботларни тайёрлаш мақсадида вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида 3 та штат бирлигидан иборат бўлим ташкил этсин.

6. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ҳокимияти (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бундан мустасно) ва республика давлат бошқаруви органларида:

хизмат мақсадларида, шу жумладан хорижий делегациялар ва меҳмонларга хизмат кўрсатиш аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа махсус транспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади. Бунда, ушбу органлар томонидан автобус, такси ва бошқа махсус транспорт воситалари хизматларини жалб этиш давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

хизмат автотранспортлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган давлат органининг номи акс эттирилган махсус эмблема (голограмма) билан жиҳозланади;

хизмат автотранспортларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади ҳамда хизматдан ташқари мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг махсус веб-порталига, шунингдек, махсус мобиль дастурий таъминотига фото ва видео материалларни жойлаштириш орқали хабардор қилинади.

7. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар аҳолига хизмат автотранспортларидан хизмат мақсадларида фойдаланилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини берувчи, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фото ва видео материалларни жойлаштириш имкониятига эга бўлган махсус веб-портални яратсин ҳамда ҳар бир хабар берилган ҳолат бўйича тезкор чоралар кўриш тизимини жорий этсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) икки ой муддатда тегишли давлат органларининг номи акс эттирилган махсус эмблемалар (голограммалар) намуналарини тасдиқласин;

б) 2021 йил 1 январга қадар:

“Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда махсус эмблемалар (голограммалар) тайёрланишини;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг хизмат автотранспортларининг олд ойналарига жойлаштирилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун 2020 йилги Давлат бюджети параметрлари доирасида белгиланган тартибда зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда:

давлат органлари ходимларининг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибини;

аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа махсус транспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тартибини;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бошқа ташкилотлар учун хизмат автотранспортлари сонини, йўл босиш йиллик лимитини ҳамда улардан фойдаланиш нормативларини тасдиқласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати улардаги хизмат олиб боришнинг алоҳида хусусиятидан келиб чиқиб, икки ой муддатда ўзларининг марказий аппарати ҳамда тизим ташкилотлари учун хизмат автотранспортлари сони меъёрларини, шунингдек, улар учун ёқилғи маҳсулотларини сарфлаш ва йиллик йўл босиш лимитларини Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Энергетика вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Транспорт вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси   Президенти


Ш. Мирзиёев

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил “____” _______ даги ПҚ–______-сон қарорига

2-илова

 

 

Хизмат авторанспортларининг йўл босиш йиллик лимити
ва улардан фойдаланиш нормативлари

 

 

Хизмат кўрсатиш тури

Ишнинг сменалиги (соатларда)

Йўл босиш йиллик лимити, км

Шахсан бириктирилган автотранспортда 2 сменада

14

36 500

Шахсан бириктирилган автотранспортда 1,5 сменада

10

27 720

Шахсан бириктирилган автотранспортда 1 сменада

7

24 640

Навбатчи автотранспортда 1,5 сменада

10

24 640

 

Изоҳлар:

1. Йўл босиш йиллик лимити:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига шахсан бириктирилган автотранспорт учун 54 020 км белгиланади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарларига шахсан бириктирилган автотранспорт учун 36 036 км белгиланади.

2. Хизмат автотранспортларини суюлтирилган ва сиқилган газ ёқилғисига ўтказаётган вазирликлар ва идоралар учун белгиланган йўл босиш лимитини 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорга оширишга рухсат этилади.

Общие предложения: 26

2928