ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2072 Хокимият Касанского района 23/01/2019 07/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2072

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2452, 2013 й. 25 апрель), ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар ( Косон туман Мудофаа ишлари бўлими, Косон туман ички ишлар бўлими, Косон тумани  Давлат  хавфсизлик хизматидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) корхоналар, ташкилотлар, фермер хўжаликлари ҳамда жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари  1-иловага мувофиқ  2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман Қишлок хўжалиги бўлими бошлиғи (И.Ахмедов)га;

3.1. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режани юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

3.2. Ўзбекистон  Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги  Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таьминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг техника ҳолати ва агротехник тадбирларини назорат қилиш инспектори Д.Баратовга;

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкил этилишини назорат қилиш ва техник кўрикдан ўтказиш;

“Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ техника техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга - 0,18 фоиз, қишлоқ хўжалиги машиналарига - 0,10 фоиз, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига - 0,37 фоиз миқдорида йиғим ундириш;

техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмаслик топширилсин.

4. Косон туман ҳокимининг 2018 йил 22 январдаги Х-190/01-сонли “Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарор “Косон” газетасида эълон қилинсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Намозов зиммасига юклансин.

Туман ҳокимининг 2019 йил

«__» _______ даги № ________-сонли

қарорига 1- илова

 

Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман ишчи гуруҳ таркиби.

 

Д.Баратов

Бош Прокуратура ҳузуридаги агросаноат мажуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги устидан назорат қилиш инспекцияси Косон туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси инспектори

Аъзолари:

А.Холбоев

Туман қишлоқ бўлими механизация бўйича бош мутахассиси.

Ф.Сиддиқов

Косон сервис агромаш МТП МЧЖ директори.

У.Санаев

Пулати сервис агромаш МТП МЧЖ директори.

И.Шукуров

Пулати сервис агромаш МТП МЧЖ директори ўринбосари.

Б.Акрамов

Туман фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари  кенгаши мутахассиси

Общие предложения

644