ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2042 Агентство по развитию фармацевтической отрасли при Министерстве здравоохранения 23/01/2019 07/02/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
“Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-2042

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

 

“Даволаш-профилактика муассасаларида дори

воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори

воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш

тартиби, шунингдек дорихона муассасалари

томонидан аҳолига дори воситаларини

рецепт асосида бериш тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида”ги

буйруққа ўзгартириш киритиш
тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПФ-5590-сонли Фармони (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 06/18/5590/2285-сон) ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
2010 йил 29 июндаги 191-сон буйруғи “Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш
ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига (рўйҳат рақами 2118, 2010 йил 29 июнь) (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2010 йил, 26-27-сон, 219-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

 

 

Соғлиқни сақлаш вазири                                                А. Шадманов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг
2019 йил ___январдаги ____-сон буйруғига

                                                                                                     ИЛОВА

 

 

 

 

 

“Даволаш-профилактика муассасаларида дори

воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори

воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш

тартиби, шунингдек дорихона муассасалари

томонидан аҳолига дори воситаларини

рецепт асосида бериш тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида”ги

буйруққа киритилаётган
ўзгартиришлар

 

1. Буйруқ номи, 1-бандидаги “шунингдек дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

 

2. Низомда:

 

1. Низом номи, муқаддимасидаги “ шунингдек дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2. 4- бўлим  чиқариб ташлансин.

  Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва “Дори-дармон”АК билан келишилган.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Савдо-саноат палатаси раиси                                                       А.Икрамов

 

2019 йил “___”_____________

 

 

 

 

"Дори-дармон" АК

бошқарув раиси

 

2019 йил “___”_____________                                                         Р.Азимов

Общие предложения

1192