ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2018 Хокимият Акалтынского района 31/01/2019 15/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-2018

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                   лойиха

 

 

 

  O’zbekiston Respublikasi Sirdaryo viloyati Oqoltin tumani Hokimi

 

 
 

 

Q A R O R

 

2019 yil ___ __________            _____                               Sardoba sh.

 

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 15-сон 197-моддаси) Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31-январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий теҳник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлар тўплами, 2003 й, 1-2-сон, 17-модда) ҳамда 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сон қарорининг тегишли бандларига мувофиқ 2018 йилда тумандаги автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан ҳорижий жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ва ДЙХХ органларида рўйхатдан ўтказилган  автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли М-1 тоифадаги техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкин.

3. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, ва ўтириладиган жойлари сони 8та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар―бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилаган транспорт воситаларидан ташқари) ―икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари, (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) ― бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси ― шатакчи учун белгиланган муддатларда.

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир йил ўтгач (лойиҳанинг “а” кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

4. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта – 1 март – 30 июнда;

 иккинчи марта – 1 сентябрь– 31 октябрда ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март – 30 июнда ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь-31августда ўтказилсин.

5. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда йиғим ундирилади.

6. Туманда юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил
31-январдаги 54-сонли қарорининг 3-банди талабидан келиб чиқиб, туман
Мудофаа бўлими, Миллий гвардия,  туман ички ишлар бўлими, миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмаларига тегишли транспорт воситалари ушбу идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши назарда тутилсин.

8. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ҳодимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

9. Мазкур қарор қабал қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 24 мартдаги “Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида”ги 444-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Туман хокимининг тегишли соха бош мутахассислари мазкур норматив хуқуқий хужжат “Оқолтин овози” рўзномасида чоп этилишини ва туман хокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, электрон шаклда бир кунлик муддатда ижрочилар, ўзини-ўзи бошқариш органларига хамда тегишли ташкилотларга ўз вақтида етказилишини ташкиллаштирсин.

          11. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Баратбаев зиммасига юклатилсин.

 

 

 

ҲОКИМ                                                            Д.Т.ФАЗИЛОВ

 

Общие предложения

667