Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
20060 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 20/07/2020 04/08/2020 7

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан солиқ текширувига оид низомларни тасдиқлаш хақида
ID-20060

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан солиқ текширувига оид низомларни тасдиқлаш хақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Солиқларни тўламаслик хавфини баҳолаш ва солиқ тўловчиларни инсофлилик мезонлари асосида сегментлаш тизими тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги:

мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Т.Ишметов, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д.Кудбиев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

А. Арипов

Бош вазири

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__”  _________даги

_____ – сон қарорига

1 – ИЛОВА

 

Солиқларни тўламаслик хавфини баҳолаш ва солиқ тўловчиларни инсофлилик мезонлари асосида сегментлаш тизими тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги “Cолиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4389-сон қарорига мувофиқ давлат солиқ хизмати органларида солиқлар ва йиғимларни (кейинги ўринларда – солиқлар деб юритилади) тўламаслик хавфини баҳолаш ва солиқ тўловчиларни инсофлилик мезонлари асосида сегментлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

солиқларни тўламаслик хавфи – солиқ тўловчиларнинг солиққа оид қонун ҳужжатларга риоя этилмаслик эҳтимоли;

солиқларни тўламаслик хавфи мезонлари – солиқларни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик (кейинчалик – солиқларни тўламаслик) хавфини аниқлаш имконини берувчи муайян параметрларга эга кўрсаткичлар;

солиқларни тўламаслик хавфи даражаси – солиқларни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик хавфини юзага келишининг эҳтимоли ва унинг олиб келиши мумкин бўлган оқибатларига боғлиқ тарзда аниқланадиган хавфнинг ҳолати;

солиқларни тўламаслик хавфи таҳлили – солиқларни тўламаслик хавфини ва унга имкон берувчи шарт-шароитларини аниқлаш, уларни идентификациялаш ва солиққа оид ҳуқуқбузарлик оқибатларини баҳолашда солиқ органларидаги мавжуд маълумотлардан тизимли фойдаланиш;

солиқ тўловчиларни сегментлаш – солиқ тўловчиларни муайян даврдаги иқтисодий кўрсаткичларига қараб гуруҳларга ажратиш;

ягона интеграциялашган ахборот ресурс базаси – солиқ тўловчилар мажбуриятларининг пайдо бўлиши (тўхтатилиши) бўйича вазирликлар ва идораларнинг маълумотлар базасини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар ягона ахборот базасига бирлаштириш;

қизил йўлак – солиқларни тўламаслик хавфи юқори даражада бўлган солиқ тўловчилар;

сариқ йўлак – солиқларни тўламаслик хавфи ўрта даражада бўлган солиқ тўловчилар;

яшил йўлак – солиқларни тўламаслик хавфи паст даражада бўлган солиқ тўловчилар.

  1. Қуйидагилар солиқларни тўламаслик хавфини бошқариш тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:

солиқларни тўламаслик хавфини аниқлашнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш;

солиқ тўловчиларни солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларга риоя этилиши борасидаги интизомини ошириш;

солиқ мажбуриятларини ихтиёрий ва тўлиқ бажарадиган солиқ тўловчилар сонини кўпайтириш орқали давлат бюджети даромадларини ўсишини таъминлаш;

яширин иқтисодиёт соҳасида фаолият юритадиган солиқ тўловчилар сонини камайтириш;

солиқларни тўламаслик хавфи таҳлили натижаларига кўра аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарлик даражасидан келиб чиқиб, солиқ тўловчиларда солиқ текширувларини ўтказиш ташаббуси билан чиқиш;

солиқ текширувларни ўтказиш бўйича номзодлар сонини белгилашда солиқ органларининг кадр ресурсларини инобатга олиш;

солиқларни тўламаслик хавфини ўз вақтида аниқлаш ва баҳолашнинг замонавий усулларини жорий этиш орқали хуфиёна иқтисодиёт кўламини қисқартириш.

  1. Солиқларни тўламаслик хавфини бошқариш тизимининг асосий элементлари:

солиқ тўловчиларни сегментлаш;

солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган ҳисоботлари таҳлили;

содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида жисмоний
 ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;

давлат органлари, муассасалар ва ташкилотлар томонидан солиқ органларига тақдим этилган солиқ тўловчилар ва уларнинг солиқ базаси билан боғлиқ бўлган маълумотлар таҳлили;

солиқларни тўламаслик хавфи мезонлари асосида солиқларни тўламаслик хавфи даражасини баҳолаш.

  1. Солиқ текширувларини режалаштириш тизимининг асосий принциплари:

солиқ текширувлари учун объектларни танлашнинг асосли, очиқ ва шаффоф тизимини яратиш;

инсофли солиқ тўловчиларни қўллаб қувватлаш ва уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишни чеклаш;

солиқ текширувларини ўтказиш учун номзодларни солиқ органларида мавжуд бўлган маълумотларни таҳлил қилган ҳолда танлаб олиш;

солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш.

2-боб. Солиқларни тўламаслик хавфини таҳлил қилиш

  1. Солиқ текширувлари учун номзодларни танлаб олишда, солиқ тўловчиларнинг молиявий-иқтисодий фаолияти кўрсаткичлари бир нечта босқичларда таҳлил қилинади.

Бундай кўрсаткичлар жумласига, хусусан: солиқ тушумлари миқдори ва уларнинг динамикасини таҳлил қилиш орқали солиқ мажбуриятларни ўз вақтида бажармаётган ва ҳисобланган солиқ тўловлари камайиб бораётган солиқ тўловчиларни аниқлаш;

солиқ тўловчиларнинг жорий ҳамда аввалги даврдаги солиқ ва молиявий ҳисоботлардаги кўрсаткичлар (ўсиши ёки камайиши) таҳлили;

давлат органлари, муассасалар ва ташкилотлар томонидан солиқ органларига тақдим этилган маълумотлар билан солиқ тўловчиларнинг солиқ ва молиявий ҳисоботларидаги кўрсаткичлар ўртасидаги номувофиқликларни аниқлаш киради.

  1. Солиқ текширувларини ўтказиш учун номзодларни танлаб олишда солиқ тўловчиларнинг мулкчилик шакли ва уларнинг солиқ мажбуриятлари миқдоридан қатъий назар солиқ органларидаги мавжуд барча маълумотлар автоматлаштирилган тизим орқали таҳлил қилинади.
  2. Солиқларни тўламаслик хавфини таҳлил қилиш ва натижаларини баҳолаш тизими Давлат солиқ қўмитасининг “Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш” автоматлаштирилган дастурий маҳсулоти (кейинги ўринларда – Дастур деб юритилади) орқали амалга оширилади.
  3. Дастур ёрдамида солиқ тўловчиларнинг молиявий-хўжалик фаолияти махсус алгоритмлар орқали қуйидаги манбалардан олинган маълумотлар асосида таҳлил қилинади:

солиқ тўловчиларнинг давлат солиқ хизмати органларига тақдим этган солиқ ва молиявий ҳисоботлари ҳамда бошқа маълумотлар;

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сон қарорига асосан давлат органлари, муассасалар ва ташкилотлар томонидан солиқ органларига тақдим этилган маълумотлар;

хорижий мамлакатларнинг ваколатли органлари томонидан ўзаро ахборот алмашиш борасида тузилган битимлар доирасида тақдим этилган маълумотлар;

веб сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва бошқа ахборот тизимларидан олинган маълумотлар;

ўтказилган солиқ текшируви натижалари;

суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича тақдим этилган маълумотлар (хусусий ажрим, тақдимнома ва бошқа ҳужжатлар);

содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;

солиқ тўловчилар томонидан статистика ва солиқ органларига тақдим этилган ҳисоботларидаги кўрсаткичлар ўртасида аниқланган тафовутлар тўғрисидаги маълумотлар;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан олинган маълумотлар.

3-боб. Солиқ тўловчиларни сегментлаш ва солиқларни тўламаслик хавфи даражасини аниқлаш

9. Солиқ тўловчилар муайян даврдаги товар айланмаси миқдори бўйича кичик, ўрта ва йирик гуруҳларга сегментланади.

10. Солиқларни тўламаслик хавфи даражаси қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:

солиқ мажбуриятларини ўз муддатида бажармаслик, жумладан солиқ ва молиявий ҳисоботларини тақдим этмаслик ёки кечикиб тақдим этиш, шунингдек, солиқ қарзини тўламаслик;

ҳисобот даврида мунтазам равишда (уч ва ундан ортиқ марта) бир солиқ тури бўйича аниқлаштирилган ҳисоботлар тақдим этиш, иқтисодий нафсиз ёки зарар билан ишлаш, фаолият манзилини ва ҳолатини ўзгартириб туриш;

солиқ ва молиявий ҳисоботларда ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш, экспорт-импорт ҳамда фойдаланилган табиий ресурслар ҳажми ва қийматини камайтириб кўрсатиш ёки яшириш;

солиқ текширувлари натижасида аниқланган ҳақиқий тушумлар, ходимлар сони, товар ва моддий бойликлар, қўшимча солиқ ва йиғимлар, шунингдек, солиқ нафи олиш мақсадида бошқа солиқ тўловчиларни ўз таркибига қўшиб олиш, фаолият кўрсатмаётган ёки жиноят иши қўзғатилган солиқ тўловчилар билан иқтисодий муносабатларда бўлиш;

солиқ тўловчиларни солиқ ва молиявий ҳисоботларидаги иқтисодий кўрсаткичлари бўйича динамик таҳлиллари, жумладан бир турдаги товар нархи ўртасидаги тафовутлар, товарларнинг кирим қиймати билан тушумлар ўртасидаги фарқ, шунингдек соҳалар кесимида рентабеллик даражаси, ходимлар сони ва ўртача солиқ юкини фарқ қилиши;

қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ тўловчи ва унинг контрагенти томонидан тақдим этилган ҳисоб-фактура реестрларида реализация ва харид қийматларнинг фарқ қилиш;

давлат органлари, муассасалар ва ташкилотлар томонидан солиқ органларига тақдим этилган маълумотлар билан солиқ тўловчиларнинг солиқ ва молиявий ҳисоботларини таққослаш натижасида аниқланган фарқ;

солиқ органларида фаолият кўрсатмаётган мақомда турган, бироқ табиий газ, электр энергияси ва сув ресурсларидан фойдаланаётган, шунингдек, ташқи савдо операцияларини амалга ошириб келаётган солиқ тўловчиларни аниқлаш;

солиқ қарздорлиги мавжуд солиқ тўловчилар томонидан экспорт- импорт операцияларини амалга оширилиши;

Солиқ кодекси 223-моддаси билан белгиланган солиқларни тўламаслик хавфи бўлган бошқа мезонлар.

11. Солиқ тўловчилар ҳисобот даври якуни билан иқтисодий кўрсаткичларига (товар айланмасига) кўра сегментларга (гуруҳларга) ажратилган ҳолда солиқларни тўламаслик хавфи мезони бўйича белгиланган баллар асосида дастур орқали автоматик равишда баҳоланади.

Бунда, солиқларни тўламаслик хавфи даражаси (ХД) 0 дан 1 000 гача шкала асосида ҳисобланади ва қуйидаги формула бўйича аниқланади:

 

бунда,

ХД – солиқ тўламаслик хавфи даражасининг кўрсаткичи;

∑ХБ – мезонлар бўйича ҳақиқатда олинган баллар суммаси;

СИМБ – солиқ тўловчи ўз сегменти бўйича иштирок этган мезонлардан олиши мумкин бўлган максимал балл;

СМБ – сегмент бўйича максимал балл;

МБ – барча мезонлар бўйича максимал балл;

ИМБ – солиқ тўловчи иштирок этган мезонлар бўйича максимал баллар суммаси.

12. Солиқларни тўламаслик хавфи даражаси юқори (қизил йўлак) бўлган солиқ тўловчилар дастур орқали энг юқори балл тўплаган солиқ тўловчилар орасидан солиқ органида мавжуд кадр ресурсларидан келиб чиқиб танлаб олинади ва  улар солиқ аудити ўтказиш учун номзод ҳисобланади.

Солиқ аудити ўтказиш учун танлаб олинган солиқ тўловчилар томонидан тўплаган энг паст балл Давлат солиқ қўмитаси томонидан мазкур ҳисобот давр учун солиқ аудити тайинлашнинг чегаравий бали сифатида белгиланади.

13. Солиқларни тўламаслик хавфи даражаси ўрта (сариқ йўлак) бўлган солиқ тўловчилар Солиқ кодексида белгиланган тартибда камерал ва (ёки) сайёр солиқ текширувларини ўтказиш учун номзод ҳисобланади.

Камерал ва (ёки) сайёр солиқ текширувларини ўтказиш учун номзодлар дастур орқали шаклланган рўйхат асосида солиқ органларининг кадр ресурсларидан келиб чиқиб танлаб олинади.

Камерал ва (ёки) сайёр солиқ текширувларини ўтказиш учун танлаб олинган солиқ тўловчилар томонидан тўплаган энг паст балл Давлат солиқ қўмитаси томонидан мазкур ҳисобот давр учун камерал ва (ёки) сайёр солиқ текшируви тайинлашнинг чегаравий бали сифатида белгиланади.

Камерал ва (ёки) сайёр солиқ текширувлари уларни ўтказиш тартибини белгиловчи амалдаги қонун ҳужжатларида келтирилган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлганда, дастур томонидан белгиланган хавф даражасидан қатъий назар ўтказилиши мумкин.

Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларни бартараф этиш юзасидан солиқ тўловчилар томонидан аниқлаштирилган қайта ҳисоботлар ёхуд асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда давлат солиқ хизмати органлари мазкур солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ аудити ёки сайёр солиқ текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

14. Давлат солиқ хизмати органлари солиқларни тўламаслик хавфи даражаси паст бўлган солиқ тўловчиларга соддалаштирилган яшил йўлак тартибида хизмат кўрсатади ва уларга солиқ текширувлари тайинланмайди.

4-боб. Якуний қоидалар

15. Солиқ текширувлари натижасида аниқланган камчиликларни тўлиқ бартараф қилган ёки асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этган солиқ тўловчилар келгуси давр учун ўтказилган таҳлилларда қайта баҳоланади ҳамда тўплаган балига кўра қизил, сариқ ёки яшил йўлакларга мансублиги аниқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__”  _________даги

_____ – сон қарорига

2 – ИЛОВА

 

Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ

 

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ камерал солиқ текширувини ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчилар, солиқ агентлари (кейинги ўринларда – солиқ тўловчи деб юритилади) томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш мақсадида ўтказилади.

Ушбу Низом талаблари қўшилган қиймат солиғи суммаларини қоплаш ва чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган товарларни республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқилаётганда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш билан боғлиқ камерал солиқ текширувларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

камерал солиқ текшируви – солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини ва (ёки) солиқ органларида мавжуд бўлган солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказиладиган текшириш;

талабнома – камерал солиқ текширувида аниқланган солиқ ҳисоботидаги тафовутлар ва (ёки) хатоларни солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш орқали бартараф этилиши ёки тушунтириш берилиши зарурлиги ҳақидаги кўрсатмаларга эга бўлган солиқ органи томонидан солиқ тўловчига юбориладиган ҳужжат;

солиқ ҳисоботидаги хатолар – солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботида нотўғри маълумотларни ёки кўрсаткичларни акс эттирилиши;

солиқ ҳисоботидаги тафовутлар – солиқ тўловчи томонидан солиқ қонунчилигининг талабларига мувофиқ солиқ ҳисоботларида акс эттирилиши лозим бўлган кўрсаткичлар ёки маълумотлар билан солиқ ҳисоботида акс эттирилган кўрсаткичлар ёки маълумотлар орасидаги фарқ
ёки номувофиқликлар;

тафовутларнинг асосномаси – солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг талабномасига жавобан тақдим этиладиган солиқ тўловчининг далилларини асословчи тушунтиришлар ва ҳужжатлар;

текширувни ўтказувчи мансабдор шахс – солиқ органи буйруғига асосан камерал солиқ текширувини ўтказиш вазифаси юклатилган солиқ органи ходими.

3. Камерал солиқ текшируви Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда – Солиқ кодекси) 88-моддасида белгиланган даъво муддати ўтмаган солиқ даврларига нисбатан ўтказилиши мумкин.

4. Камерал солиқ текшируви солиқ органи жойлашган жойда амалга оширилади, бундан солиқ тўловчининг ҳудудларини ва биноларини кўздан кечириш билан боғлиқ ҳолатлар мустасно.

5. Камерал солиқ текширувининг ўтказилишида солиқ органлари Солиқ кодексининг 145- моддасиданазарда тутилган тартибда солиқ тўловчининг ҳудудларини ва биноларини кўздан кечиришга ҳақли.

Ҳудудларни ва биноларни кўздан кечириш тадбирлари солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларида кўрсатилган кўрсаткичлар ёки маълумотлар ҳамда солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бошқа маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун ўтказилади.

Бунда, ҳудудларни ва биноларни кўздан кечириш солиқ тўловчида белгиланган иш режимига асосан бир иш куни давомида ўтказилади. Кўздан кечириш жараёнида ҳужжатларни ва буюмларни олиб қўйишга йўл қўйилмайди.

6. Камерал солиқ текшируви қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

“Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш” дастурий маҳсулоти маълумотлари асосида солиқлар ва йиғимлар
(кейинги ўринларда – солиқлар) тўламаслик хавфи мавжудлигида;

солиқ қонунчилигининг бузилиш фактлари ҳақида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари солиқ органига келиб тушганда;

солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларида хатолар ва (ёки) тафовутлар аниқланганда;

солиқ тўловчи томонидан илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботига нисбатан тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини камайтирадиган ёки кўрилган зарар суммаси кўпайтирадиган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилганда.

7. Солиқ тўловчи томонидан илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботига нисбатан тўланиши лозим бўлган солиқ суммасининг камайганлиги ёки кўрилган зарар суммасининг кўпайганлиги тўғрисида аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилганда, камерал солиқ текширувини ўтказиш, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан эътиборан уч кун ичида бошланади.

8. Агар солиқ (ҳисобот) даври учун солиқ мониторинги ўтказилаётган бўлса, бундай давр учун камерал солиқ текшируви ўтказилмайди. Мазкур қоида солиқ мониторинги муддатидан олдин тугатилганда қўлланилмайди.

9. Агар солиқ тўловчи томонидан аввал ҳисобланган солиқ суммаси ўзгартирилиб, камерал солиқ текшируви тугагунга қадар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилса, камерал солиқ текшируви ушбу тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.

2-боб. Камерал солиқ текширувини ўтказиш

10. Камерал солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг
(раҳбар ўринбосарининг) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган буйруғи асосида ўтказилади.

11. Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги битта буйруқ асосида фақат битта солиқ тўловчи текширувдан ўтказилиши мумкин.

12. Камерал солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқда солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, текширувни ўтказиш муддатлари, текширилаётган давр, текширилаётган солиқларнинг турлари кўрсатилади.

13. Камерал солиқ текшируви муддати уч ойдан ошмаслиги керак. Ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳолларда камерал солиқ текшируви муддати бир ойга узайтирилиши мумкин.

14. Камерал солиқ текширувининг муддатини узайтириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:

сўровнома асосида солиқ тўловчидан (учинчи шахсдан) ҳужжатларни (ахборотни) олиш учун қўшимча вақтнинг талаб этилганда;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида хорижий давлат органларидан ахборот олиш заруриятида;

экспертизалар ўтказилишида;

чет тилида тақдим этилган ҳужжатларни таржима қилиниши
ва нотариал тасдиқланишида.

Камерал солиқ текшируви муддатларини узайтирилиши қўшимча буйруқ билан расмийлаштирилади.

15. Камерал солиқ текшируви давомида солиқ органи мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган сўровнома асосида солиқ тўловчидан (учинчи шахсдан):

солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатларни, бухгалтерия ҳисоби регистрларини ҳамда бошқа ҳисоб ҳужжатларини;

тақдим этилган солиқ ҳисоботи ва ҳисоб ҳужжатларига доир тушунтиришларни;

солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотларни талаб қилиб олишга ҳақли.

16. Сўровнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади ва жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

Агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, сўровнома почта орқали буюртма хат билан юборилади ва сўровнома жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

Сўровнома текширилаётган шахсга (унинг вакилига) шахсан имзо қўйдирган ҳолда топширилиши мумкин.

17. Сўровномада назарда тутилган ҳужжатлар ва тушунтиришлар солиқ тўловчи томонидан солиқ органига сўровнома олинган кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилиши керак. Ҳужжатларни тақдим этиш муддати солиқ тўловчининг ҳужжатлар тақдим этиш учун сабаблари ва зарур бўлган муддатлари кўрсатилган аризасига кўра солиқ органи томонидан узайтирилиши мумкин, бунда ариза солиқ тўловчи томонидан солиқ органига сўровнома олинган кундан эътиборан кейинги кун давомида тақдим этилади.

18. Ҳужжатларни (ахборотни) учинчи шахслардан талаб қилиб олиш зарур бўлган ҳолларда солиқ органи текширилаётган солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларга (ахборотга) эга бўлган контрагентдан ёки бошқа шахслардан ушбу ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олишга ҳақли.

19. Камерал солиқ текшируви жараёнида текширилаётган солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, солиқ органи Солиқ кодексининг 111- моддасига асосан солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Бунда, мазкур қоида текширилаётган солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларга (ахборотга) эга бўлган учинчи шахсларга татбиқ этилмайди.

20. Агар текширилаётган солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатлар (ахборот) бошқа ҳудудда ҳисобда турган солиқ тўловчидан (учинчи шахсдан) олиш талаб этилса, камерал солиқ текширувини ўтказувчи солиқ органи тегишли ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш тўғрисида солиқ тўловчи (учинчи шахс) ҳисобда турган жойидаги солиқ органига топшириқнома юборади.

Топшириқномада камерал солиқ текшируви учун талаб қилиб олинадиган ҳужжатлар (ахборотлар) кўрсатилади.
Бунда, топшириқномага камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилинади.

Топшириқнома олинган кундан эътиборан уч кун ичида ҳужжатлар (ахборотлар) қайси шахсдан талаб қилинаётган бўлса, ўша шахснинг ҳисобда турган жойидаги солиқ органи томонидан учинчи шахсга ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисида талабнома юборилади.

Ҳужжатларни (ахборотларни) тақдим этиш тўғрисида талабномага ҳужжатларни (ахборотларни) талаб қилиб олиш тўғрисидаги топшириқноманинг кўчирма нусхаси илова қилинади.

21. Ҳужжатларни (ахборотларни) тақдим этиш тўғрисида талабномани олган шахс ушбу талабнома олинган кундан эътиборан беш кун ичида уни бажаради ёки талаб қилиб олинаётган ҳужжатларга (ахборотга) эга эмаслиги ҳақида хабар қилади.

Агар талаб этиладиган ҳужжатларни (ахборотларни) мазкур муддатда тақдим этиш имкони бўлмаса, ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисида талабномани юборган солиқ органи ҳужжатлар (ахборотлар) қайси шахсдан талаб қилиб олинган бўлса ўша шахснинг илтимосномасига кўра ушбу ҳужжатларни (ахборотларни) тақдим этиш муддатини узайтиришга ҳақли. Бундай ҳолларда ҳужжатларни (ахборотларни) тақдим этиш муддати узайтирилганлиги ҳақида топшириқнома юборган солиқ органи хабардор қилинади.

22. Камерал солиқ текширувини ўтказиш учун солиқ тўловчи томонидан ҳужжатлар тасдиқланган кўчирма нусха шаклида тақдим этилади.

Зарурат бўлган ҳолларда солиқ органи ҳужжатларнинг асл нусхалари билан танишишга ҳақли.

Талаб этилган ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан шахсан ёки вакил орқали тақдим этилиши, почта орқали буюртма хат билан юборилиши
ёки телекоммуникация алоқа тармоқлари ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.

23. Текширувни ўтказувчи мансабдор шахсининг талабига кўра, солиқ тўловчи электрон шаклда тузилган ҳужжатларнинг қоғоздаги кўчирма нусхаларини тақдим этиши шарт, бундан электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида рўйхатга олинган электрон ҳисобварақ-фактуралар мустасно.

24. Солиқ тўловчидан аввалги камерал ёки сайёр солиқ текширувлари ўтказилганда солиқ органларига илгари тақдим этилган ҳужжатларни, шунингдек солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида тасдиқланган кўчирма нусхалар шаклида тақдим этилган ҳужжатларни қайта тақдим этиш талаб этилмайди.

Агар ҳужжатлар илгари солиқ органига асл нусхалар тарзида тақдим этилиб, кейинчалик текширилаётган солиқ тўловчига қайтарилган бўлса, шунингдек солиқ органига тақдим этилиб, бартараф этиб бўлмайдиган куч ҳолатлари оқибатида йўқотилган тақдирда, ҳужжатлар текширилаётган солиқ тўловчисидан қайта талаб қилиб олиниши мумкин.

25. Ҳужжатларни (ахборотларни) талаб қилиб олиш бўйича топшириқни олган солиқ органи икки кун ичида тўпланган ҳужжатларни (ахборотларни) ушбу топшириқни берган солиқ органига жўнатади.

26. Текширувни ўтказувчи мансабдор шахс текширувни амалга ошириш чоғида солиқ тўловчини текширув юзасидан тушунтиришлар бериш учун, шу жумладан у солиқларни тўлаши (ушлаб қолиши ва ўтказиши) муносабати билан солиқ органига ёзма хабарнома асосида чақиришга ҳақли.

27. Солиқ органи камерал солиқ текширувини амалга оширишга доир тадбирларда иштирок этиш учун:

аҳамиятга эга бирор-бир ҳолатлар ўзига маълум бўлган ҳар қандай вояга етган жисмоний шахсни кўрсатмалар бериш учун гувоҳ сифатида чақириши;

шартнома асосида эксперт, мутахассис ва таржимонни жалб этиши мумкин.

28. Камерал солиқ текширувини ўтказиш жараёнида солиқ органлари Солиқ кодексининг 14-моддасига асосан солиқ тўловчи томонидан тузилган битимлар, уларнинг юридик расмийлаштирилишидан қатъи назар ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиқиб текширувни амалга оширади.

Бунда, битим ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик расмийлаштирилиши унинг ҳақиқий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақоми ва (ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш аломатларига эга бўлган айрим операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини эътиборга олмасликка ва солиқлар суммаларини бундай суиистеъмолликнинг таъсирини истисно этадиган тарзда ўзгартиришга ҳақли.

Ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, битим қалбакилиги (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса - солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.

29. Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича текширувни ўтказувчи мансабдор шахс ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда хулоса тузади.

Хулосада камерал солиқ текширувини бошлаш ташаббуси учун асос бўлиб хизмат қилган маълумотлар кўрсатилиб, аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар,  солиқ ҳисоботлардаги тафовутлар ёки хатолар баён этилади.

Шунингдек хулосада, агар бундай ҳаракатлар камерал солиқ текшируви доирасида амалга оширилган бўлса, солиқ тўловчидан ёки учинчи шахслардан талаб қилиб олинган ёҳуд солиқ тўловчининг ҳудудларини ва биноларини кўздан кечиришда олинган ахборотларни (ҳужжатларни) ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари ҳам кўрсатилади.

30. Камерал солиқ текшируви юзасидан тузилган хулоса солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан уч кун ичида кўриб чиқилади ҳамда тасдиқланади.

31. Камерал солиқ текшируви материаллари, шу жумладан ушбу Низомнинг 39-бандида кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги далолатнома, камерал солиқ текшируви тугаган кундан кейинги кундан кечиктирмай, солиқ тўловчи ҳисобда турган жойдаги солиқ органига рўйхатдан ўтказиш учун юборилади.

3-боб. Камерал солиқ текширув натижалари бўйича талабномани юбориш

32. Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича тасдиқланган хулосага кўра солиқ ҳисоботидаги тафовутларни ёки хатоларни аниқланган ҳоллатлар юзасидан солиқ органи томонидан икки кунлик муддатда солиқ тўловчига уларни бартараф этиш тўғрисида талабнома юборилади.

Талабнома юборилган сана камерал солиқ текшируви тугатилган сана ҳисобланади.

Шунингдек, тақдим этилган солиқ ҳисоботларини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари бўйича тафовутлар ёки хатолар аниқланмаган бўлса, камерал солиқ текшируви якунланган деб ҳисобланади.

33. Талабнома электрон ҳужжат тарзда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади ва юборилган санадан эътиборан уч кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

Агар солиқ тўловчида ёки унинг вакилида шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, талабнома солиқ тўловчи ёки унинг вакилига почта орқали буюртма хат билан юборилади ва юборилган санадан беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

Талабнома солиқ тўловчига ёки унинг вакилига шахсан талабнома олинган сана кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб топширилиши мумкин.

34. Солиқ тўловчи талабнома олинган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда текширувда аниқланган солиқ ҳисоботидаги тафовутлар ёки хатолар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёҳуд ушбу тафовутлар буйича асослантирувчи ҳужжатларни солиқ органига тақдим этиши мажбур.

35. Солиқ тўловчи талабномада кўрсатилган тафовутларнинг асосномаси сифатида солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тақдим этишга ҳақли.

Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ тўловчининг номидан мустақил равишда солиқ тўловчи билан тузилган шартномага асосан асосномани тақдим этиши мумкин.

36. Солиқ тўловчининг тақдим этган асосномаси тегишли ҳужжатлар (асосномалар) олинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида солиқ органининг раҳбари (раҳбари ўринбосари) томонидан кўриб чиқилади.

37. Аниқланган тафовутлар бўйича тақдим этилган асосномаларига тўлиқ ёки қисман розилик берилган тақдирда, солиқ органи илгари юборилган талабнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги билдириш хатини ёхуд солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги аниқлаштирилган талабномани солиқ тўловчига юборади.

38. Агар солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса ёки аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса ёхуд тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилса солиқ органи солиқ тўловчига солиқ аудитини тайинлашга ҳақли. Бунда, солиқ аудити Солиқ кодексининг  140-моддасида белгиланган тартибда ўтказилади.

4-боб. Камерал солиқ текширувда аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритиш

39. Агар камерал солиқ текшируви пайтида солиқ тўловчи томонидан Солиқ кодексининг 28-бобига мувофиқ жавобгарлик белгиланган солиққа оид ҳуқуқбузарликнинг содир этилганлик факти аниқланса, камерал солиқ текширувини ўтказган мансабдор шахс солиқ қонунчилиги бузилганлик ҳолатларини қайд этувчи далолатномани тузади.

40. Далолатнома ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда солиққа оид ҳуқуқбузарлик факти аниқланган кундан эътиборан ўн кун ичида, лекин камерал солиқ текшируви тугаш санаси кундан кечиктирмай тузилади.

Далолатнома камерал солиқ текширувини ўтказган мансабдор шахс  ва солиқ тўловчи томонидан имзоланади.

Далолатнома ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган хулоса тузилишидан олдин тузилиши керак.

41. Камерал солиқ текширувини ўтказган солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) далолатномани ва камерал солиқ текширувининг бошқа материалларини ушбу далолатнома тузилган кундан эътиборан ўн кун ўтгач, бироқ ўн беш кундан кечиктирмасдан кўриб чиқади.

42. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар Солиқ кодексининг 165-моддаси еттинчи – ўн тўққизинчи қисмларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади, Солиқ кодексининг 223 ёки 224-моддаларида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно.
Бундай ҳолда кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор Солиқ кодексининг 166-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.

Солиқ кодексининг 223 ёки 224-моддаларида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар Солиқ кодексининг 158-моддасида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади. Бундай ҳолда кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор Солиқ кодексининг 159-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.

43. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатномани ва камерал солиқ текширувининг бошқа материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) қуйидагиларни:

қўшимча солиқлар ва пеня ҳисоблаш ёки уларни рад этишни;

солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш ёки буни рад этишни назарда тутувчи қарор қабул қилади.

Ушбу қарор далолатнома кўриб чиқилгандан кейин беш кун ичида қабул қилинади.

44. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этгани учун солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш ва қўшимча солиқларни ҳисоблаш тўғрисидаги қарор икки кун ичида электрон ҳужжат тарзда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади ва жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

Агар солиқ тўловчида шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, ушбу қарор солиқ тўловчига почта орқали буюртма хат билан юборилади ва жўнатилган санадан беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

Қарор солиқ тўловчига ёки унинг вакилига шахсан мазкур қарор олинган сана кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб топширилиши мумкин.

45. Солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланганда жарима миқдори Солиқ кодекси 28-бобининг тегишли моддасида белгиланган миқдорга нисбатан икки бараварга камайтирилади.

46. Солиқ органининг қарорини бажариш, ушбу қарорни қабул қилган солиқ органи томонидан, солиқ тўловчи қарорни олган санадан бошлаб ўн кун ўтгач амалга оширилади.

47. Солиқ тўловчи камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қабул қилинган қарорни ихтиёрий бажармаган тақдирда, солиқ қарзи солиқ органи томонидан Солиқ кодексининг 120 – 124-моддаларида назарда тутилган тартибда мустақил равишда солиқ органи томонидан амалга оширилади.

48. Солиқ органлари томонидан ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасида ундирилган солиқ, пеня ва молиявий жарималар суммаларининг 60 фоизи давлат бюджетига ҳамда 40 фоизи Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш
ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига йўналтирилади.

49. Солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қабул қилган қарори устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят бериши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори устидан судга шикоят қилиши мумкин.

50. Юқори турувчи солиқ органига келиб тушган шикоятларни кўриб чиқиш Солиқ кодексининг 30-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.

5-боб. Якуний қоидалар

51. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

 

Камерал солиқ текширувини

ўтказиш тўғрисидаги Низомга

1-Илова

 

Камерал солиқ текширувини

ўтказиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан, солиқ тўловчи (солиқ агенти) (кейинги матнда – солиқ тўловчи) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларини шунингдек, солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ва (ёки) “Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш” автоматлаштирилган дастурий маҳсулоти асосида тоифаларга ажратилган маълумотларни таҳлил қилиш йўли билан солиқ тўловчининг фаолияти бўйича камерал солиқ текширувини ўтказиш мақсадида,

Б У Ю Р А М А Н:

1.  _______________________________________________ да рўйхатдан ўтган

                            (ҳудудий солиқ органи номи)

 

__________________________________________ да (СТИР: ____________) солиқларнинг

                              (солиқ тўловчининг номи)                                           

 

(йиғимларнинг) тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текширувлари ўтказилсин.

2. Ушбу текширувни ўтказиш вазифаси______________________________________

                                                                                                          (ҳудудий солиқ органи номи)

_____________________________ ______________________________________________

          (ходимнинг лавозими)                                                                      (ходимнинг тўлиқ Ф.И.Ш.)

 

3. Мазкур текширув _______ йил ____________ дан _______ йил __________ гача

                              (йил)                      (кун / ой)                        (йил)                       (кун / ой)

бўлган муддатда ўтказилиши ҳамда ________________________________________бўйича

                                                                                       (текшириладиган солиқлар тури)

_______________________ бўлган солиқ даври қамраб олиниши таъминлансин.

                  (солиқ даври)

 

4. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш инспекция бошлиғи ўринбосари _______________________________________________ зиммасига юклатилсин.

   (ҳудудий солиқ органи номи раҳбари ўринбосарининг Ф.И.Ш)

 

Асос: ___________________________________________________________________

 

Бошлиқ                                                                      _________________________

                                                                                                    (Солиқ органи бошлиғининг Ф.И.Ш)

 

 

Камерал солиқ текширувини

ўтказиш тўғрисидаги Низомга

2-Илова

 НАМУНА

 

____________________________________ га

(солиқ тўловчи (солиқ агенти) ёки учинчи шахс) номи

 

СТИР: ____________________________

                      (солиқ тўловчининг идентификация рақами)

_______________________________________

_______________________________________

_______________________________________

(жойлашган манзили (почта манзили)

 

 

ҲУЖЖАТЛАРНИ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА СЎРОВНОМА

 

_______________________________ нинг 2020 йил  ____ ___________ даги _____-сонли

    (ҳудудий солиқ органи номи)                         (кун)           (ой)                            (сон)

буйруғига асосан, _____________________________________________________________ да

                                 (камерал солиқ текширувидан ўтказилаётган ташкилот номи)

Солиқ кодексининг 138-моддасида белгиланган тартибда камерал солиқ текшируви ўтказилмоқда.

Шунга кўра, Сиздан қуйида номлари келтирилган ҳужжатларни (ахборотни) ушбу сўровнома олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида __________________________ га

                                                              (ҳудудий солиқ органи номи)     

тақдим этишингиз сўралади.

  1. ________________________________________________________________________
  2. ________________________________________________________________________
  3. ________________________________________________________________________
  4. ________________________________________________________________________

 

 

 

_______________________________

__________________________________                     ___________________________

(ҳудудий солиқ органи бошлиғи / ўринбосари )          (бошлиқнинг / ўринбосарнинг Ф.И.Ш.)

Камерал солиқ текширувини

ўтказиш тўғрисидаги Низомга

3-Илова

НАМУНА

 

“ТАСДИҚЛАЙМАН”

_______________________________

(солиқ органи номи)

_______________________________

(солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари Ф.И.Ш)

_______________________________

(кун / ой / йил)

 

 

________________________________________ да солиқ тўловчи сифатида

                                (Ҳудудий солиқ органи номи)

рўйхатга олинган _________________________________ да ўтказилган

                                                                       (солиқ тўловчи номи)

камерал солиқ текшируви натижалари юзасидан

Х УЛ О С А

 

________________________________________ нинг _______ йил ___  _______ даги

    (Ҳудудий солиқ органи номи)                               (йил)             (кун)         (ой)

______-сонли буйруғига асосан, _______________________________ манзилда жойлашган юқорида номи келтирилган ташкилотда жорий йилнинг ____________________ кунларида ўтказилган камерал солиқ текширувида қуйидагилар аниқланди.

Текширувда қуйидагилар амалга оширилди:

1. Ўрганилган солиқ тури – ________________________________________________

2. Қамраб олинган солиқ даври – ____________________________________________

3. ___________________________________ нинг _____ йил “____” ___________ даги

          (ҳудудий солиқ органи номи)                     (йил)                  (кун)                 (ой)

______-сонли сўровномаси асосида, солиқ тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи шахсдан) ҳисобга олиш ҳужжатлари, ____________________________ бўйича тақдим этилган солиқ

                                            (солиқ тури)

ҳисоботи ва ҳисобга олиш ҳужжатларига оид тушунтиришлар, шунингдек солиқларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш билан боғлиқ ___________________________ ахборотлар

                                                               (ахборотлар тури)

сўраб олинди.

4. Зарурат туғилганлиги сабабли, текширувга дахлдор бўлган ва аниқ ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш учун:

- фуқаро ____________________________ дан гувоҳ сифатида кўрсатмалар олинди.

                         (фуқаронинг Ф.И.Ш)

- текширувга мутахассис сифатида ____________________________ жалб қилинди.

                                                                 (мутахассиснинг Ф.И.Ш)

- текширувга эксперт сифатида ______________________________ жалб қилинди.

                                                                  (экспертнинг Ф.И.Ш)

- таржимон сифатида _______________________________________ жалб қилинди.

                                                     (таржимоннинг Ф.И.Ш)

5. Текширув жараёнида қўшимча маълумотларга эҳтиёж юзага келганлиги сабабли,

______________________________________ нинг _______ йил ____  _____________ даги

       (Ҳудудий солиқ органи номи)                           (йил)                   (кун)                (ой)

 ______-сонли буйруғига асосан солиқ тўловчининг ҳудудлар ва бинолари кўздан кечирилиб, таҳлиллар қилинди.

Шунингдек, солиқ органининг ______________________________________ нинг

                                                                (Ҳудудий солиқ органи номи)

________ йил ______  _______________ даги ______-сонли буйруғига асосан сайёр солиқ

    (йил)                   (кун)                (ой)

текшируви ташкил этилиб;

 -солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ ҳисобга олиш;

- товар-моддий бойликлари ва пул маблағларининг ҳаракати;

- сайёр солиқ текшируви натижалари тўғрисидаги, ёки текширилаётган шахсга тааллуқли бўлган ҳужжатлар ва ахборотларни учинчи шахслардан белгиланган тартибда талаб қилиб олинди.

6. Тўпланган ҳужжатлар ва ахборотлар асосида ўтказилган текширувда қуйидаги камчиликлар аниқланди. Жумладан:

а) ______________________________________________________________________

                           (солиқ ҳисоботларини тўғри тўлдирилиши бўйича)

б) ______________________________________________________________________

   (қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган имтиёзларнинг тўғри қўлланилиши бўйича)

в) ______________________________________________________________________

                       (солиқ ставкаларини тўғри белгилаш ва солиқларни ҳисоблаб чиқаришда)

г). ______________________________________________________________________

                          (бошқа тафовут, хато ва камчиликлар)

ХУЛОСА ҚИЛИНДИ:

____________________________________ да ўтказилган камерал солиқ текширувида

         (солиқ тўловчи номи)

 

1.Ўтказилаган камерал солиқ текширувида аниқланган солиқ ҳисоботидаги тафовут ва солиқ ҳисоботидаги хатоларни (камчиликларни) бартараф этиш ҳақида солиқ тўловчига белгиланган тартибда талабноманинг юборилиши;

Ўтказиган камерал солиқ текширувида ушбу текширувни ўтказиш учун асос бўлиши тахмин қилинган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларнинг бузилиши ҳолатлари тасдиғини топмаганлиги сабабли, мазкур текширувни якунланган деб ҳисоблаш лозим.

 

______________________________

______________________________                                       ______________________

(ҳудудий солиқ органи ва текширувни                                      (ходимнинг Ф.И.Ш)

амалга оширган масъул ходим лавозими )

Камерал солиқ текширувини

ўтказиш тўғрисидаги Низомга

4-Илова

НАМУНА

 

Камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган

солиққа оид ҳуқуқбузарликларни қайд этиш

_________ -сонли ДАЛОЛАТНОМА

 

«____» ___________ 20__ йил                                           _____________________________

                                                                                  (ҳудуд номи: вилоят, туман, шаҳар-қишлоқ)

 

  1. Ўтказилган камерал солиқ текшируви тўғрисида маълумотлар:

1.1

Солиқ тўловчининг номи

 

 

1.2

СТИР

 

 

1.3

Мулкчилик шакли

 

 

1.4

Раҳбарининг Ф.И.Ш.

 

 

1.5

Жойлашган манзили

 

 

1.6

Текширувни ўтказган солиқ органи номи

 

 

1.7

Текширувчи мансабдор шахснинг лавозими, Ф.И.Ш.

 

 

1.8

Буйруқ санаси, рақами ҳамда текширув бошланган ва тугатилган сана

 

 

1.9

Текширилган солиқлар номи ва қамраб олинган солиқ даври

 

 

  1. Текшириш учун талаб қилинган ҳужжатлар тўғрисида (Солиқ агенти, Солиқ тўловчи билан алоқадор бўлган ўзининг ҳудудда жойлашган ва бошқа ҳудудда жойлашган учинчи шахсдан):

2.1

Солиқ тўловчидан

2.1

Ҳужжатлар (ахборотлар) тури

 

 

2.2

Сўровнома санаси ва рақами

 

 

2.3

Тақдим этилганлиги тўғрисида маълумот

 

 

2.4

Тақдим этиш муддатининг ўзгартирилиши тўғрисида маълумот

 

 

  1. Текширувга жалб қилинганлар тўғрисида маълумот:

3.1

Гувоҳнинг Ф.И.Ш.

 

 

3.2

Мутахассиснинг Ф.И.Ш.

 

 

3.3

Экспертнинг Ф.И.Ш.

 

 

3.4

Таржимонинг Ф.И.Ш.

 

 

3.5

Бошқа шахс лавозими ва Ф.И.Ш.

 

 

 

  1. Ташкил этилган сайёр текшируви тўғрисида:

4.1

Сайёр солиқ текшируви бошланган ва тугатилган сана

 

 

4.2

Қўшимча олиниши лозим бўлган маълумотлар тури/номи

 

 

  1. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари

5.1

Солиқлар (йиғимлар) тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш бўйича ҳужжатлаштирилган фактлар

 

 

 

Солиқ тўловчи далолатномада баён этилган ҳолатларга ва (ёки) текширувчи мансабдор шахснинг хулосаларига рози бўлмаган тақдирда, 10 кун ичида далолатноманинг барча ёки айрим қоидалари юзасидан ёзма эътирозларини солиқ органига тақдим этишга ҳақли.

 

__________________________________       _________       ______________________

  Вилоят, туман (шаҳар) солиқ органи номи            (имзо)              Ф.И.Ш.

ва далолатнома  тузган масъул ходим лавозими

 

 

__________________________________       _________       ______________________

(солиқ тўловчи номи)                                   (имзо)                                   Ф.И.Ш.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__”  _________даги

_____ – сон қарорига

3 – ИЛОВА

 

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) мувофиқ солиқ тўловчиларни ва солиқ агентларни (кейинчалик - солиқ тўловчилар) сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

сайёр солиқ текшируви – солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текшириш;

хронометраж кузатуви – хронометраж ўтказиладиган даврда тушумларнинг ҳақиқий ҳажмларини, пул тушуми суммаларини, ишлаб чиқариш ва товарларни (хизматларни) реализация қилиш ҳажмларини аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган, товарларни (хизматларни) ҳақиқий реализация ҳажмларини аниқлашга доир тадбир;

даромад – нафни баҳолаш имконияти мавжуд бўлган тақдирда ва бундай нафни баҳолаш мумкин бўлган даражада ҳисобга олинадиган пул ёки натура шаклидаги иқтисодий наф.

2. Солиқ органлари сайёр солиқ текшируви доирасида қуйидагиларни амалга оширишга ҳақли:

солиқ солиш объектларини аниқлаш;

хронометраж кузатувларни ўтказиш;

назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текшириш;

солиқ тўловчи ходимларининг солиқ ҳисоботдаги кўрсатилган ва ҳақиқий сони мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш;

бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларининг тўхташ жойлари фаолиятини солиқ қонунчилигига риоя этилишини текшириш;

савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини текшириш;

асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларни хатловдан ўтказиш.

3. Сайёр солиқ текширувида ҳисобга олиш ҳужжатларининг, товар-моддий бойликлар ва пул маблағлари ҳаракатининг, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотнинг таҳлили ўтказилади.

Сайёр солиқ текширувини ўтказишда солиқ тўловчилардан сайёр солиқ текшируви предметига алоқадор бўлмаган ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилишга йўл қўйилмайди.

4. Сайёр солиқ текширувини ўтказиш чоғида солиқ органлари профилактика тадбирларини ўтказишга ҳақли.

Профилактика тадбирлари жумласига солиқ тўловчилар томонидан солиқ қонунчилиги бузилиши ҳолатларини аниқлаш, уларга барҳам бериш ва олдини олиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш мақсадида амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар йиғиндиси киради.

5. Сайёр солиқ текшируви ўн иш кунигача бўлган муддатда ўтказилади.

6. Сайёр солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ органлари томонидан солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш амалга оширилмайди.

2-боб. Сайёр солиқ текширувини ўтказиш

7. Сайёр солиқ текшируви қуйидаги асослар бўлганда ўтказилади:

солиқ органида “Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш” автоматлаштирилган дастурий маҳсулоти орқали аниқланган, солиқ тўловчилар фаолиятидаги солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда.

жисмоний ва юридик шахслардан солиқ тўловчилар фаолиятида солиқ ва валюта қонунчилиги бузилиши ҳолатлари тўғрисида мурожаатлар келиб тушганда, бундан аноним мурожаатлар мустасно;

оммавий ахборот воситаларида солиққа ва валютага оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотлар эълон қилинганда;

камерал солиқ текшируви жараёнида аниқланган тафовут ва хатоларни солиқ органи жойлашган жойдан ташқарида ўрганиш зарурати юзага келганда;

суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда давлат органлари томонидан солиққа ва валютага оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича киритилган хабарлари асосида.

8. Сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади. Буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувларни ўтказиш муддатлари ва мақсади кўрсатилади.

Сайёр солиқ текшируви ўтказиш учун солиқ органининг икки ёки ундан ортиқ мансабдор шахслари жалб этилган тақдирда, буйруқда бир нафар ходим текширишда вазифаларни тақсимлаш бўйича гуруҳ раҳбари этиб белгиланади.

9. Ўтказиладиган сайёр солиқ текширувлари Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил хабардор қилинган ҳолда ўтказилади, бундан давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний равишда тадбиркорлик фаолиятини юритаётган жисмоний шахслар мустасно.

Бунда, ўтказилган текширувларнинг натижалари солиқ органлари томонидан текширув тамомлангандан кейин уч кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади.

10. Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган сана ушбу текширувни ўтказиш муддатининг бошланиши деб ҳисобланади.

11. Сайёр солиқ текшируви жараёнида солиқ органи Солиқ кодексининг 145 ва 148-моддаларида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг биноларни ва ҳудудларни кўздан кечиришга ҳамда ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйишга ҳақли. Бунда, ушбу тадбирлар холислар иштирокида амалга оширилади.

3-боб. Сайёр солиқ текширувини ўтказишда солиқ органи мансабдор шахсининг ҳамда солиқ тўловчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

12. Солиқ органларининг мансабдор шахслари сайёр солиқ текширувини ўтказишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

солиқ тўловчининг сайёр солиқ текширувига тааллуқли маълумотлари ва ҳужжатларини ўрганиш ҳамда ушбу ҳужжатлардан солиқ органи ҳисобидан нусха олиш;

солиқ тўловчи томонидан бухгалтерия, товарлар (хизматлар) ҳаракати ҳисобини юритишда фойдаланилаётган дастурий таъминотлар ва видеокузатув мосламалари маълумотларидан фойдаланиш ва солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолларда улардан нусха олиш;

солиқ тўловчининг ҳудудини, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларини, шу жумладан солиқ тўловчи даромад олиш учун фойдаланадиган ёки солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечириш ҳамда фото- ва видеотасвирга тушириш;

мол-мулкларни хатловдан ўтказиш;

текширувга мутахассислар, экспертлар, таржимон, холисларни жалб этиш ҳамда улардан тегишли хулосалар, таржималар ва кўрсатмалар олиш;

ишлаб чиқарилаётган ҳамда реализация қилинаётган товарларнинг (хизматларнинг) ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш;

аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини, шунингдек назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилишини текшириш;

солиқ тўловчи томонидан солиқ органларининг мансабдор шахсларини сайёр солиқ текшируви ўтказилаётган ҳудудларига ва (ёки) биноларига (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилинганда, солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш чораларини кўриш;

текширилаётган солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларга (ахборотга) эга бўлган контрагентдан ёки бошқа шахслардан ушбу ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш.

13. Сайёр солиқ текширувини ўтказишда солиқ органлари мансабдор шахслари қуйидагиларга мажбур:

солиқ текшируви жараёнида солиқ тўловчини ёки унинг вакилини сайёр солиқ текширувни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан таништириш ва буйруқ нусхасини уни олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдирилган ҳолда тақдим этиш;

солиқ тўловчини ёки унинг вакилини текширув мақсади билан таништириш, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномасини кўрсатиш;

тадбиркорлик субъектида Текширишларни рўйхатга олиш китоби мавжуд бўлган ҳолларда, унинг қоғоз ёки электрон шаклини тўлдириш;

сайёр солиқ текширувини ўтказиш вақтида солиқ тўловчиларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шу жумладан текширув устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун Савдо-саноат палатаси ёки тадбиркорлик субъектларининг бошқа тегишли бирлашмаларини жалб қилишга ҳақли эканлигини тушунтириш;

ўтказилган текширув натижалари билан солиқ тўловчини таништириш;

ўтказилган текширувларнинг натижаларини текширув тамомлангандан кейин уч кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилишини таъминлаш;

ўз ваколатлари ва текширув буйруғида белгиланган текширув мақсадлари доирасидан чиқмаслик;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар.

14. Солиқ тўловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

сайёр солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ нусхасини олиш, ходимларнинг хизмат гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномаси билан танишиш;

сайёр солиқ текширувини ўтказиш жараёнида вакил орқали ёки шахсан иштирок этиш;

Текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон ёки қоғоз шаклини тўлдиришни талаб қилиш;

сайёр солиқ текшируви жараёнини видеотасвирга олиш;

сайёр солиқ текшируви материаллари билан танишиш ва нусха олиш;

сайёр солиқ текширувини амалга ошираётган солиқ органлари мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш;

сайёр солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш жараёнида иштирок этиш;

ўз манфаатларини шахсан, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки бошқа вакиллари орқали ҳимоя қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлар.

15. Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

cайёр солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларига текширув билан боғлиқ ҳужжатлар, шунингдек электрон ахборот жисмларида сақланадиган тегишли маълумотлар билан танишиш имкониятини таъминлаш;

солиқ органларининг текшириш билан боғлиқ қонуний талабларини бажариш, улар мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслик;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар.

4-боб. Солиқ солиш объектларини аниқлаш

16. Солиқ солиш объектларини аниқлаш солиқ органларида мавжуд бўлган солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш мақсадида ўтказилади.

17. Солиқ солиш объектларини аниқлаш бўйича қуйидагилар текширилади:

давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, фаолият тури  ва жойининг мувофиқлиги;

кўчмас мулкка ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан кадастр ҳужжатлари, ижара шартномалари мавжудлиги.

18. Солиқ солиш объектларини аниқлаш бўйича ўтказилган тадбир натижасида олинган маълумотлар сайёр солиқ текшируви далолатномасида қайд этилади.

5-боб. Хронометраж кузатувларини ўтказиш

19. Хронометраж кузатувлари солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари ёки фаолият турлари бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳақиқатдаги даромадлари ҳамда уларнинг шаклланиш манбалари ва (ёки) харажатлари, шунингдек солиқ режимини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

20. Хронометраж кузатуви солиқ тўловчининг фаолиятини тўхтатмасдан кунликиш режимини тўлиқ қамраб олган ҳолда, жойлашган жойидан қатъи назар барча объектларида бир вақтнинг ўзида ўтказилади.

Хронометраж кузатуви солиқ тўловчи (унинг вакили) иштирокида ўтказилади.

21. Хронометраж кузатуви солиқ тўловчиларнинг текширувгача тасдиқланган иш режимидан келиб чиқиб, уч иш кунидан етти иш кунгача бўлган муддатда ўтказилади.

22. Солиқ органи солиқ тўловчининг бошқа ҳудудлардаги объектларида хронометраж кузатуви ўтказиш юзасидан объект жойлашган ҳудудий солиқ органига хронометраж кузатуви бошланишидан камида бир кун олдин режалаштириладиган хронометраж кузатувининг аниқ санасини кўрсатган ҳолда ёзма хабарнома юборади.

Бунда, хронометраж кузатуви натижаси бўйича расмийлаштирилган маълумотлар кузатув якунланганидан сўнг солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига бир куни ичида юборилиши шарт.

23. Хронометраж кузатуви жараёнида солиқ тўловчининг амалдаги даромадлари ва харажатларини ҳамда солиқ режимини аниқлаш мақсадида мутахассислар жалб этилиши мумкин.

24. Хронометраж кузатуви қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) чакана савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳасида:

хронометраж кузатуви бошланишида солиқ тўловчининг аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишдан тушган пулларни сақлаш учун мўлжалланган кассаларидаги (бундан буён матнда солиқ тўловчининг кассалари деб юритилади) мавжуд нақд пул қолдиғини назорат-касса техникасининг кунлик ҳисоботи билан солиштириш ва ижобий фарқ суммасини солиқ тўловчи (унинг вакили) томонидан назорат-касса техникасининг хотирасига киритилишини талаб қилиш;

савдо ва (ёки) хизмат кўрсатишдан тушган пул маблағларини тўлиқ назорат-касса техникаси хотирасига киритилиши ёки тўлов терминалларидан тўлиқ фойдаланилиши, харидорларга (мижозларга) харид чеки берилишини назорат қилиб бориш;

реализация қилинган товарлар ва хизматларнинг ҳақиқий ҳажмини аниқлаш ҳамда кунлик пул маблағлари тушумини кузатиш ва қайд этиш;

хронометраж кузатуви якунида назорат-касса техникасидан “Z” ҳисобот чиқариш ва маълумотномаларга илова қилиш;

хронометраж кузатуви якунида солиқ тўловчининг кассаларидаги мавжуд кунлик пул тушуми билан қайд этиш варақасидаги тушумлар миқдори ўртасидаги ижобий фарқ суммасини назорат-касса техникасининг хотирасига киритилишини талаб қилиш;

маҳсулотларнинг ҳисоб ҳужжатларидаги (ҳисобварақ-фактуралар, юк хатлари, назорат-касса техникаси чеки ёки унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар) нархлари ҳамда сотиш нархларини таққослаш;

солиқ тўловчининг даромадлари ва харажатларини таҳлил қилиш;

б) ишлаб чиқариш соҳасида:

ишлаб чиқариш учун сарфланаётган товар хом ашёлар (ярим тайёр маҳсулотлар) ҳажмини, ишлаб чиқариш ускуналарининг сонини ва уларни қувватларини қайд этиш;

ишлаб чиқариш қувватлари учун сарфланаётган табиий ресурсларини (газ, электр энергияси, сув, ёқилғи-мойлаш материаллари) ҳажмининг ишлаб чиқариш ҳажмига мувофиқлигини аниқлаш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва миқдорини аниқлаш;

ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилиш усулларини аниқлаш ва жараёнини қайд этиш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархи, сотиш нархи, сотилган ҳажми ҳамда омборхоналаридаги тайёр маҳсулотлар миқдори аниқлаш;

солиқ тўловчининг ҳақиқатдаги даромадлари, уларнинг шаклланиш манбалари ва харажатларини қайд этиш.

25. Хронометраж кузатуви натижаси бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ икки нусхада баённома расмийлаштирилади. Баённоманинг бир нусхаси текширилаётган шахсга баённома нусхасини олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдирган ҳолда берилади. Бунда баённомага имзо чекишдан ва (ёки) унинг бир нусхасини олишдан бош тортган ҳолларда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан баённомага бу ҳақда тегишли ёзув киритилади.

Хронометраж кузатуви натижаси камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ тўловчиларга нисбатан солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш учун асос бўлиши мумкин.

26. Хронометраж кузатуви якуни билан солиқ органи раҳбари (ўринбосари) солиқ тўловчи томонидан қўллаб келинган ҳамда тадбир натижаси бўйича аниқланган солиқ тўлаш режимини аниқлайди.

6-боб. Назорат касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари
қўлланилишини текшириш

27. Назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текшириш назорат харидини амалга ошириш йўли билан ва (ёки) савдо, умумий овқатланиш ёки хизмат кўрсатиш шохобчасида бевосита текширув ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

28. Назорат хариди назорат-касса техникалари ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларидан харидорларга касса чеки берилиши, банк карталари орқали тўловлар қабул қилиниши ҳамда нақд пул маблағлари ва банк карталари орқали амалга ошириладиган тўловлар шаклига қараб нархлар сунъий равишда оширилиши ёки пасайтирилиши ҳолатлари мавжудлигини текшириш мақсадида амалга оширилади.

29. Назорат харидини амалга оширишда қуйидагиларнинг бири жалб қилинади:

солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисида мурожаат этган жисмоний шахс (юридик шахснинг ишончли вакили);

“яширин харидор” хизматини кўрсатувчи юридик шахс;

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси вакиллари.

30. Назорат харидини амалга оширган шахслар томонидан назорат харидида кузатилган ҳолатлар бўйича маълумотлар (ҳужжатлар, предметлар) харид якунланиши билан сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахсга тақдим этилади.

31. Ўтказилган назорат хариди натижаси бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда баённома расмийлаштирилади ва сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс, назорат харидини амалга оширган шахс ва текширилаётган шахс томонидан имзоланади.

Назорат харидини ўтказиш баённомасининг бир нусхаси текширилаётган шахсга баённома нусхасини олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдирган ҳолда берилади.Бунда назорат харидини ўтказиш баённомасига имзо чекишдан ва (ёки) унинг бир нусхасини олишдан бош тортган ҳолларда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан баённомага бу ҳақда тегишли ёзув киритилади.

32. Назорат харидини ўтказишда фойдаланиш учун нақд пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ажратилади.

Сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс назорат харидини ўтказиш учун нақд пул маблағларини тегишли солиқ органи кассасидан олади.

Нақд пул маблағларини сайёр текширувини ўтказиш учун мансабдор шахсга беришда уларнинг қиймати, банкнота серияси ва рақамлари алоҳида варақда қайд этилиб, чиқим касса ордерига илова қилинади.
Бунда пул маблағларининг қиймати, банкнота серияси ва рақамлари ёзилган варақча нусхаси сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахсга берилади.

33. Сайёр солиқ текшируви якунлангандан сўнг, назорат харидини ўтказишда фойдаланиш учун олинган нақд пул маблағлари бир иш куни ичида тегишли солиқ органи кассасига тўлиқ топширилади. Пул маблағларининг қиймати, банкнота серияси ва рақамлари ёзилган варақча нусхаси кирим касса ордерига илова қилинади.

Сайёр солиқ текшируви жараёнида солиқ тўловчига тегишли шохобча кассаларида мавжуд нақд пул қолдиғи саноқдан ўтказилиб, назорат-касса техникаси хотирасига киритилган нақд пул суммаси билан солиштирилади ва натижаси бўйича ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ нақд пул қолдиғини саноқдан ўтказиш далолатномаси тузилади.

34. Назорат хариди ўтказилиб, ўзаро ҳисоб-китоблар якунлангач, назорат харидини ўтказишда фойдаланилган пул маблағлари текширилган солиқ тўловчи (унинг вакили) томонидан сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахсга, харид қилинган товарларни (назорат хариди предметларини) сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан солиқ тўловчига (унинг вакили) қайтариб берилиши шарт, бундан қайтариш имкони бўлмаган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб қўйилиши лозим бўлган назорат хариди предметлари мустасно.

35. Солиқ органлари назорат-касса техникалари ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини савдо, умумий овқатланиш ёки хизмат кўрсатиш шохобчасида бевосита текшириши мумкин. Бунда текшириш қуйидагиларни аниқлаш мақсадида ўтказилади:

қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминали билан жиҳозланганлиги, шу жумладан уларнинг солиқ тўловчи номига ва объект манзили бўйича расмийлаштирилганлиги;

назорат-касса техникалари тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг давлат реестрига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг давлат реестрига киритилганлиги;

назорат-касса техникасининг техник талабларга мувофиқлиги;

назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш қоидаларига риоя этилиши.

36. Назорат-касса техникалари ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини савдо, умумий овқатланиш ёки хизмат кўрсатиш шохобчасида бевосита ўтказилган текшириш натижалари сайёр солиқ текшируви далолатномасида қайд этилади.

Солиқ тўловчи томонидан бошқа солиқ тўловчига тегишли назорат-касса техникалари ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш ҳолати аниқланган тақдирда, сайёр солиқ текшируви далолатномасига улардан олинган назорат-касса техниканинг чеки илова қилинади ҳамда ҳисоб-китоб терминалининг русуми ва завод рақами тўғрисидаги маълумот ҳам киритилади.

Техник талабларга жавоб бермайдиган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фискал хотирали назорат-касса машиналари ёки онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассалар Давлат реестрига киритилмаган ёхуд бошқа солиқ тўловчига тегишли бўлган, шунингдек, фискал хотирага хизмат кўрсатувчи дастурий маҳсулоти (версия) бузилган назорат-касса техникаси мавжудлиги аниқланган тақдирда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан баённома тузилади ҳамда ушбу назорат-касса техникаси вақтинча олиб қўйилади.

37. Солиқ органлари мансабдор шахслари томонидан аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи солиқ тўловчида назорат-касса техникасидан харид чеки бермаслик ёки ҳисоб-китоб терминаллари орқали тўловларни қабул қилишни рад этиш тарзидаги солиққа оид ҳуқуқбузарликлар видеотасвирга олиш мосламаларидан фойдаланган ҳолда кузатилиб, тасвирга олиниши мумкин.

7-боб. Солиқ тўловчи ходимларининг солиқ ҳисоботдаги кўрсатилган ва ҳақиқий сони мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш

38. Солиқ тўловчи ходимларининг солиқ ҳисоботдаги кўрсатилган ва ҳақиқий сони мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш қуйидагилардан иборат:

барча объект ва ҳудудларда ҳақиқатда фаолият юритаётган ходимларни аниқлаш;

мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда аниқланган ходимларнинг рўйхатини (бундан буён матнда рўйхат деб юритилади) тузиш.

солиқ тўловчи ходимларининг солиқ ҳисоботдаги кўрсатилган ва ҳақиқий сони мувофиқлиги юзасидан мониторинг солиқ тўловчининг (вакилининг) иштирокида амалга оширилади.

39. Ходимлар Рўйхати кўрсатилган солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотлар билан солиштирилади.

Бунда Рўйхатнинг тегишли устунига ходимларнинг солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида “мавжуд” ёки “мавжуд эмас” белгиси киритиб борилади.

40. Солиштириш натижасида Рўйхатга киритилган лекин солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида мавжуд бўлмаган ходимлардан уларнинг ишлаш даври ҳамда олаётган иш ҳақи тўғрисида тушунтириш хати олинади.

Ходимлар тушунтириш хат беришдан бош тортса бу ҳақда сайёр солиқ текшируви далолатномасига ёзув киритилади.

41. Рўйхат сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс ва солиқ тўловчи вакили томонидан имзоланади. Солиқ тўловчи вакили Рўйхатни имзолашдан бош тортган ҳолларда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан Рўйхатнинг пастки қисмига бу ҳақида ёзув киритилади.

42. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни солиқ органларида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома мавжудлигини текшириш натижасида аниқланган ҳолатлар сайёр солиқ текшируви далолатномасида қайд этилади.

8-боб. Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларининг тўхташ жойларида солиқ қонунчилигига риоя этилишини текшириш

43. Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларининг тўхташ жойларида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириш қуйидагилардан иборат:

бир марталик йиғимлар ундирилиши, ундирилган йиғимларни назорат-касса техникаси хотирасига киритилиши ва банкка топширилишини назорат қилиш;

бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида сотувчи ва харидорларга кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ҳамда бино ва иншоотларни, шунингдек буюмларни ижарага бериш бўйича ижара тўловларининг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини текшириш;

савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларининг бажарилишини текшириш.

44. Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларининг тўхташ жойларида солиқ тўғрисида қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириш натижаси бўйича аниқланган ҳолатлар, шу жумладан солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари сайёр солиқ текшируви далолатномасида қайд этилади.

9-боб. Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини текшириш

43. Солиқ тўловчида савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини текшириш қуйидагиларни аниқлаш мақсадида ўтказилади:

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш ҳамда маркировка қилиш қоидаларига риоя этилганлиги;

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш жойларида уларни 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотишга йўл қўйилмаслиги, шунингдек алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзув жойлаштирилганлиги;

савдо шохобчасида сотувчи – юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар, яъни корхонанинг номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили ва иш режими), агар сотувчи якка тартибдаги тадбиркор бўлса, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи тўғрисидаги маълумотлар харидорлар танишиши учун қулай тарзда жойлаштирилганлиги;

агар сотувчи амалга оширадиган фаолият лицензияланиши шарт бўлса, у лицензиянинг тартиб рақами ва амал қилиш муддати тўғрисидаги, шунингдек уни берган орган ҳақидаги маълумотлар харидорлар танишиши учун қулай тарзда жойлаштирилганлиги;

сотувчи товарнинг номи, унинг сорти, маркаси, модели, типи, товарнинг оғирлиги, ўлчами ёки бирлигига нархи кўрсатилган ҳолда сотиладиган товарларнинг ягона намунадаги ва аниқ расмийлаштирилган нархномалари бўлишини таъминлаганлиги;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар билан савдо амалга оширадиган сотувчи томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сотиш қоидаларига риоя этилиши, заргарлик буюмларини асиллик даражаси белгиланганлиги ва тамғаланганлиги, шунингдек кирим қилинмаган контрафакт маҳсулотларнинг сотилиши ҳолатлари мавжуд эмаслиги;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари парчаларини, улардан тайёрланган буюмларни, шунингдек қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни сотиб олиш пунктларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларнинг чакана савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқи учун берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси мавжудлиги, товарларни ҳисобга олиш ва пул операцияларини юритиш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиниши текширилади;

маиший электр приборларининг техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотларнинг мавжудлиги;

сотиладиган товарларнинг нархи кўрсатилган нархномаларга эгалиги;

умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларига риоя этилиши текширилади;

чакана савдо ва (ёки) умумий овқатланиш шохобчасида алкоголь маҳсулотлари савдоси учун рухсат гувоҳномалари мавжудлиги ва шохобчанинг рухсат бериш шартларига мувофиқлиги текширилади.

44. Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини текшириш натижалари сайёр солиқ текшируви далолатномасида қайд этилади.

10-боб. Асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларни хатловдан ўтказиш

45. Асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб - китобларни инвентаризациядан ўтказиш “Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (19-сон БҲМС)”га (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь) мувофиқ амалга оширилади.

Бунда, текширилаётган шахснинг сақланаётган ва савдо объектларида савдога чиқарилган товарларнинг кирим ҳужжатлари (ҳисобварақ-фактуралар, юк хатлари, назорат-касса техникаси чеки ёки унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар) мавжудлиги текширилади.

46. Сайёр солиқ текшируви жараёнида, шунингдек солиқ органида мавжуд маълумотларга асосан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар мавжуд эмаслиги аниқланиб, бу солиқ тўловчининг тилхати билан тасдиқланганда ҳатлов ўтказилмайди.

11-боб. Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш

47. Ҳужжатлар ва (ёки) буюмларни олиб қўйиш улар солиққа оид ҳуқуқбузарлик предмети бўлган ҳолларда сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахснинг мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда қабул қилинган қарор асосида амалга оширилиши мумкин.

48. Сайёр солиқ текшируви жараёнида ҳужжатлар ва (ёки) буюмларни тунги соат 23-00 дан 06-00 га қадар бўлган вақт оралиғида олиб қўйишга йўл қўйилмайди.

49. Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш холислар иштирокида ўтказилади.

Зарур бўлган ҳолларда, олиб қўйишни амалга оширишда иштирок этиш учун мутахассис таклиф этилиши мумкин.

50. Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш бошлангунига қадар сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс солиқ тўловчига ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйишни амалга ошириш тўғрисидаги қарорни тақдим этади ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради.

Сайёр солиқ текширувида солиқ тўловчининг фаолиятининг тўхтаб қолишига олиб келадиган ҳужжатлар ва буюмлар (нусхалари, шунингдек, асл нусхалари), шу жумладан электрон ҳужжатлари, предметлари (товарлар, буюмлар, хомашёлар, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар намуналари) олиб қўйиш фақат суд қарори асосида амалга оширилади.

51. Сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс ҳужжатлар ва (ёки) буюмларини олиб қўйиш амалга оширилаётган шахсга уларни ўз ихтиёри билан топширишни таклиф этади, таклиф рад этилган тақдирда эса олиб қўйишни мажбурий тарзда амалга оширади.

Ўзига нисбатан олиб қўйиш амалга оширилаётган шахс олиб қўйилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва буюмлар сақланиши мумкин бўлган биноларни ёки бошқа жойларни очишдан бош тортганда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс тамбаларга, эшикларга ва бошқа буюмларга зарурат сабабли имкон қадар юзага келмаган шикаст етказишдан қочиб олиб қўйишни мустақил тарзда бажаришга ҳақли.

52. Сайёр солиқ текшируви жараёнида ҳужжатлар ва буюмларни олишда ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисида баённома расмийлаштирилади.

Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённоманинг бир нусхаси солиқ тўловчига имзо қўйдириб топширилади.

Солиқ тўловчи ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённомани имзолаш ва (ёки) олишдан бош тортган ҳолларда ушбу ҳақида баённомага тегишли ёзув киритилади ва солиқ тўловчига почта орқали буюртма хат билан юборилади.

53. Солиқ тўловчи талаб қилинган ҳужжатлар ва буюмларни тақдим этишдан, биноларни ёки бошқа жойларни очишдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан тузилган ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисида баённомада қайд этилади.

Солиқ органлари томонидан сайёр солиқ текшируви жараёнида олиб қўйилган буюмларни ҳисобга олиш, сақлаш, баҳолаш ва сотиш, шунингдек уни йўқ қилиб ташлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

12-боб. Сайёр солиқ текшируви натижаларини расмийлаштириш

54. Сайёр солиқ текширувида солиқ тўловчи томонидан сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахсни ўзининг ҳудуди ва биноларига киришига тўсқинлик қилинган тақдирда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ далолатнома тузилади.

Бундай далолатнома асосида солиқ органи текширилаётган шахс тўғрисида ўзида мавжуд бўлган маълумотлар ёки худди шундай солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини мустақил тарзда аниқлашга ҳақли.

Далолатнома сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс ва текширилаётган шахс томонидан имзоланади. Текширилаётган шахс кўрсатилган далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, мазкур далолатномага ушбу ҳақида тегишли ёзув киритилади.

55. Сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда қатъий ҳисобда турадиган сайёр солиқ текшируви далолатномаси тузилади.

56. Сайёр солиқ текшируви далолатномаси икки нусхада тузилади ва солиқ органи мансабдор шахслари ҳамда солиқ тўловчи томонидан имзоланади.

Сайёр солиқ текшируви далолатномасининг бир нусхаси солиқ тўловчига далолатнома билан танишиб чиқиб, уни олганлиги ва санаси кўрсатилган имзоси орқали топширилади.

57. Солиқ тўловчи сайёр солиқ текшируви далолатномасини олишдан бош тортганда, солиқ текшируви далолатномасига тегишли ёзув киритилади ва унинг бир нусхаси солиқ тўловчига юборилади.

Солиқ тўловчи сайёр солиқ текшируви далолатномаси солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилганда, у жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кейин олингандеб ҳисобланади.

Агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, далолатнома почта орқали буюртма хат билан юборилади ва у жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

58. Сайёр солиқ текшируви далолатномаси солиқ тўловчига топширилган кун ёки унга юборилган кун солиқ текшируви якунланган кун бўлиб ҳисобланади.

59. Сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларнинг нусхалари, текширув давомида расмийлаштирилган ҳужжатлар, эксперт ва мутахассислар хулосалари, сайёр солиқ текшируви давомида олинган материаллар, шунингдек сайёр солиқ текшируви доирасидаги ҳаракатларнинг бажарилишини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар сайёр солиқ текшируви далолатномасига илова қилинади.

60. Сайёр солиқ текшируви давомида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши фактлари аниқланган тақдирда, аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритиш Солиқ кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.

13-боб. Якуний қоидалар

61. Ушбу Низомнинг талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

  

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

 

 

 

Хронометраж кузатуви натижаси тўғрисида

Б А Ё Н Н О М А

 

1.

Солиқ тўловчининг номи:

 

 

2.

Юридик манзили:

 

 

3.

Объект жойлашган манзил:

 

 

4.

Объект номи:

 

 

5.

СТИР:

 

 

6.

Назорат-касса техникаси:

русуми:____________

завод рақами: _________

 

7.

Тўлов терминали:

русуми:____________

завод рақами: _________

 

8.

Ҳисобот даври учун иш кунлари:

чорак:__________, ой:__________, кун:_______

 

9.

Хронометраж кузатуви ўтказилган кунлар:

бошланган сана:
“___” ______ 20__ й.

якунланган сана:
“___” ______ 20__ й.

 

10.

Солиқ тўлаш режими:

 

 

11.

Солиқ ставкаси:

 

 

12.

Фаолият юритаётган соҳасига оид аниқ фаолият тури:

 

 

13.

Хронометраж кузатувида аниқланган солиқ тўлаш режими:

 

 

14.

Қўшимча маълумотлар (Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган ишлаб чиқариш фаолиятида ўрганиладиган маълумотлар): __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

15.

Кассадаги мавжуд нақд пул қолдиғи (кун бошига):

 

 

16.

Назорат-касса техникасининг кунлик ҳисоботи кўрсаткичи (кун бошига):

 

 

17.

Фарқи (кун бошига):

 

 

18.

Назорат-касса техникаси хотирасига киритилиши таъминланган сумма:

 

 

                       

                                              

19.

Товарлар (хизматлар) реализациясидан тушган тушумлар:

 

Хронометраж кузатуви ўтказилган сана

Хронометраж кузатуви давридаги тушум

шундан,

 

нақд пулда

тўлов терминали орқали

пул кўчириш

йўли билан

 

 

“___” ______ 20__ й.

 

 

 

 

 

 

“___” ______ 20__ й.

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

 

 

 

 

 

               

 

20.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар:

 

Харажатлар таркиби
(товар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотларни харид қилиш,
иш ҳақи, электр энергияси
ва бошқалар)

Жами харажатлар

шундан:

Т.р.

пул кўчириш йўли билан

нақд пулда

банк картаси орқали

1.

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

Жами:

 

 

 

 

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                               

 

21.

Кунлик даромадлар:

 

 

 

саналар:

сумма

 

 

 

 

 

 

“___” __.20__ й.

 

 

 

 

“___” __.20__ й.

 

 

 

 

Жами:

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

22.

Хронометраж кузатувида аниқланган ўртача тушум:

кунлик:
__________

ойлик:
___________

 

 
                                       

 

 

23.

Охирги ҳисобот даври ўртача тушуми:

кунлик:
________

ойлик:
__________

Фарқи:

кунлик:
_________

ойлик:
_______

 

 

 

 

 

 

 

 

24.

Сотиш учун тайёрланган маҳсулотлар: 

тури: 

 миқдори:

 суммаси:

 

 

 

 

25.

Асосий турдаги маҳсулотларнинг кирим ҳужжатларидаги нархларини сотиш нархлари билан таққослаш натижалари:

Маҳсулот номи

Кирим нархи

Сотиш нархи

Фарқи

Устама (фоизда)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

26.

Назорат-касса техникасининг “Z” ҳисобот кўрсаткичи (кун якунига):

 

27.

Кассадаги мавжуд кунлик пул тушуми
(кун якунига):

 

 

28.

Фарқи (кун якунига):

 

29.

Назорат-касса техникаси хотирасига киритилиши таъминланган сумма:

 

                         

 

Баённомани тузган шахслар

____________

______________________

   

(имзо)

                 (Ф.И.О., лавозими)

   

____________

______________________

   

(имзо)

                 (Ф.И.О., лавозими)

Солиқ тўловчи (унинг вакили):

 

_____________

 

______________________

   

(имзо)

(Ф.И.О, яшаш жойи, туғилган йили)

Бир нусхасини олдим:

 

_____________

 

_____________

   

(имзо)

              (сана)

 

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

 

Назорат харидини ўтказиш

БАЁННОМАСИ

_______-сон

 

_____________________

   

____________________

(баённома тузилган сана)

   

(баённома тузилган жой)

__________________________________________________________________________

(солиқ органининг номи)

_____________________________________________________________________________

(солиқ органи масъул ходимларининг Ф.И.О. ва лавозими)

иштирокида 20__ йил “____”_______________ куни соат _____да _____________________

       

                     (шаҳар, туман)

_____________________________________________________________________________

(солиқ тўловчининг манзили)

_____________________________________________________________________________.

(солиқ тўловчининг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О., яшаш жойи, туғилган йили)

 

назорат харидини ўтказдик. Назорат харидини ўтказиш вақтида қуйидагилар

А Н И Қ Л А Н Д И:

__________________________________________________________________________

(харидорнинг Ф.И.О.)

________________________________________________________________________________________ нинг

(солиқ тўловчининг номи)

___________________________________________________________________________________________га

(жисмоний шахснинг Ф.И.О., яшаш жойи, туғилган йили)

мурожаат қилиб, ___________________________________________________________________________

                                      (харид қилинган товарларнинг (хизматларнинг) номи, миқдори ва қиймати)

_______________________________________________________________________________харид қилган

ва солиқ тўловчига (вакилига) ___________________________________________________

                                        (банкноталар серияси, рақами ва қиймати)

жами __________________________________________________________________ берган.

(пул маблағининг миқдори рақам ва сўз билан ёзилади)

Солиқ тўловчи (вакили) харидорга у сўраган товарларни бериб (хизматлар кўрсатиб), _____________________________________________________________ қайтим қайтарган.

             (қайтим миқдори рақам ва сўз билан ёзилади)

 

Солиқ тўловчи (вакили) ёки жисмоний шахс товарлар (хизматлар) харидор (мижоз) томонидан тўланган ҳақни олиб, _________________________________________________

_____________________________________________________________________________.

(солиқ тўловчининг (вакилининг) хатти-ҳаракатлари)

Ҳисоб-китоб қилингандан сўнг текширув ўтказилиши ҳақида эълон қилинди. Текшириш вақтида қуйидагилар

А Н И Қ Л А Н Д И:

__________________________________________________________________________

(аниқланган ҳолатлар тавсифи)

 

_____________________________________________________________________________

(орқа томони)

Назорат хариди ўтказилиб, ўзаро ҳисоб-китоблар якунлангач, назорат харидини ўтказишда фойдаланилган пул маблағлари текширилган солиқ тўловчи (вакили) томонидан солиқ органининг масъул ходимига, харид қилинган товарлар, кўрсатилган хизматларнинг натижалари (назорат хариди предметлари) эса, солиқ органининг масъул ходимлари томонидан солиқ тўловчига (унинг вакилига) қайтариб берилди.

Баённома билан танишдим ва ўтказилган назорат хариди ва баённома мазмуни бўйича қуйидагиларни билдираман:

_____________________________________________________________________________.

(солиқ тўловчининг (унинг вакилининг) фикр-мулоҳазалари)

 

Мазкур баённома учта бир хил нусхада тузилди ва унинг бир нусхаси солиқ тўловчига (унинг вакилига) берилди ҳамда назорат харидини ўтказишда иштирок этган барча шахсларга овоз чиқариб ўқиб эшиттирилди.

 

 

 

Баённомани тузган шахс*

 

___________                                  _______________________

   

                        (имзо)

                                               (Ф.И.О., лавозими)

Харидор
(жалб этилганда)

 

___________                                  _______________________

 (имзо)                                            (Ф.И.О, яшаш жойи, туғилган йили)

   

Солиқ тўловчи
(унинг вакили)

 

___________                                   ______________________

    (имзо)                                    (Ф.И.О, яшаш жойи, туғилган йили)

       
       

 

 

 

 

                 

 

Изоҳ:

* – баённомани бир нечта шахс тузган бўлса, уларнинг барчаси тўлдиради.

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

 

Нақд пул қолдиғини саноқдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

 

 20__ йил “____”____________                                                                 __________________

                                                                                                                                                              (далолатнома тузилган жой)

 

Бизлар,_____________________________________________________________________________

                                                                       (солиқ органи ходимларининг Ф.И.О.)

____________________________________________________________________________________

харидор ____________________________________________________________________________

                                                                           (харидорнинг Ф.И.О.)

_________________________________________________________________________иштирокида

_____________________________________ нинг 20__ йил “___”____________даги ________-сон

            (солиқ органи номи)                                               

буйруғи асосида _____________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________________________________________________________ да текшириш ўтказдик.

Текшириш __________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________________

___________________________________________________________қатнашувида ўтказилди.

Текшириш давомида ушбу шохобча хазинасида мавжуд бўлган савдодан тушган нақд пул қолдиғи саноқдан ўтказилди ва қуйидаги купюраларда нақд пул борлиги аниқланди:

 

  1. 100000 сўмлик х ______дона = _________ сўм;
  2. 50000 сўмлик х ______дона = _________ сўм;
  3. 10000 сўмлик х ______дона = _________ сўм;
  4. 5000 сўмлик х ______дона = _________ сўм;
  5. 1000 сўмлик х ______дона = _________ сўм;
  6. танга пуллар х ______дона = _________ сўм;
  7. хориж валютаси: ____________________________________.

Жами: _______________сўм, __________________ миқдорида хориж валютаси.

 

Ушбу далолатнома шу ҳақда тузилди ва иштирокчиларга ўқиб эшиттирилди.

 

___________________ ходимлари:                                   _________      _____________________

        (cолиқ органи номи)                                             (имзо)                         (Ф.И.О., лавозими)

 

                                                                                  _________      _____________________

                                                                                  (имзо)                         (Ф.И.О., лавозими)

 

Харидор:                                                                   _________      _____________________

                                                                                    (имзо)                                  (Ф.И.О.)

 

Солиқ тўловчи:                                                        _________      _____________________

                                                                                 (имзо)                                  (Ф.И.О.)

 

                                                                                  _________      _____________________

                                                                                   (имзо)                                  (Ф.И.О.)

 

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

 

___________________________да (СТИР)      “___”  __________  ____

                                                                                  (солиқ тўловчининг номи)                                 (кун)      (ой)           (йил)

 

сайёр солиқ текшируви жараёнида аниқланган ходимлар

РЎЙХАТИ

 

Т/р

СТИР

Ходимнинг Ф.И.О.

Лавозими

Иш ҳақи миқдори (сўмда)

Паспорт маълумотлари

Ҳақиқатда ишга қабул қилинган даври

Телефон рақами

Солиқ ҳисоботида акс эттирилиши

серияси

рақами

ой

йил

1.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

...

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Рўйхатни тузган
солиқ органи ходими:

                   ______________             ___________________________

 
     

        (имзо)                                                                (Ф.И.О.)

 
                   

 

Солиқ тўловчи:

                   ______________             ___________________________

 
     

                                 (имзо)                                                        (Ф.И.О.)

 
                   
 

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА

 

Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисида

ҚАРОР

____-сон

 

 

 

 

 

                           (қабул қилинган сана)

(қабул қилинган жой)

 

____________________________________________________________________________

(қарор чиқарган шахсни лавозими, Ф.И.О., солиқ органи номи)

 

___________________________________да сайёр солиқ текширувини ўтказиш давомида               (солиқ тўловчининг номи, СТИР)

 

АНИҚЛАДИМ:

 

_______________________________________________________________________

 (ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйишга асос бўлган вазиятлар баёни (олиб қўйиш сабаблари)

_____________________________________________________________________________

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 26, 146 ва 148-моддаларига асосан
 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

____________________________________________________________________________

солиқ тўловчи номи, СТИР)

____________________________________________________________дан олиб қўйилсин.

 

Олиб қўйилган ҳужжат ва буюмлар ҳамда улар ҳақида маълумот:

1. ____________________________________________________________________

2. ____________________________________________________________________

3. ____________________________________________________________________

4. ____________________________________________________________________

 

____________________

 (солиқ органи номи)

       _______________________                       ____________        ________________

            (лавозими)                                                (имзо)                                        (Ф.И.О.)

 

 

Ҳужжатлар ва буюмлар олиб қўйилиши тўғрисидаги қарор билан танишдим:

 

______________________________________________________________________

(солиқ тўловчи, Ф.И.О.)

___________________                             _________________

(сана)                                                                                 (имзо)

 

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА

 

 

Ҳужжатлар ва (ёки) буюмларни олиб қўйиш тўғрисида

БАЁННОМА 

_______-сон

 

 

 

 

    20__ йил “___”  ________                                                          ____________________

                                                                                                  (баённома тузилган жой)

_______________________________________________________________________

(текширилаётган солиқ тўловчининг номи)

____________________________________________________________________________да 

 

_________________________________________________________________________нинг

(солиқ органи номи)

20__йил “___” ________даги ____-сон сайёр солиқ текшируви ўтказиш ҳақидаги буйруғига асосан солиқ тўловчининг ___________________________________фаолияти текширилиб, ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ олиб қўйилди.

     (савдо шохобчаси, омбори, даромад олиш билан боғлиқ бошқа объектлари)

 

Олиб қўйиш соат____да бошланиб, соат____да тугалланди.    

Олиб қўйиш ____________________________________________ томонидан амалга оширилди.                                        (сайёр солиқ текширувини ўтказувчи шахснинг Ф.И.О.)

 

Олиб қўйиш жараёнида __________________________________ иштирок этди.        

(Ф.И.О.)

Солиқ тўловчига Ҳужжатларни ва (ёки) буюмларни олиб қўйиш тўғрисидаги қарор тақдим этилди ва ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

 

(орқа томони)

 

Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисида қарорга асосан солиқ тўловчидан (ихтиёрий равишда топширилган ёки бош тортганлиги учун мажбуран) қуйидаги:

_____________________________________________________________________________

(ҳужжатлар ва (ёки) буюмларнинг номи, миқдори, ўзига хос хусусиятлари, қиймати)

_________________________________________________________________олиб қўйилди.

Олиб қўйиш жараёни _______________________________ воситасида фотосуратга

                                      (аппарат номи, русуми)

олинди ва (ёки) видеоёзувга туширилди, фотосуратлар, видеоёзувлар илова қилинади.

 

         ______________________________                       _________     _______________           (солиқ органи ходими лавозими)                                  (имзо)                             (Ф.И.О.)

                                              

                                                                                     _________     _______________             

                                                                                                              (имзо)                             (Ф.И.О.)

Иштирок этган шахслар:

 

1.______________________________              _________      _______________   (солиқ тўловчи)                                             (имзо)                      (Ф.И.О.) 

2.______________________________                          _________      _______________                                                                                           (имзо)                             (Ф.И.О.) 

 

 

 

Баённоманинг бир нусхасини 20___йил “___“ _______ куни олдим:

                                                                      

_________  ________________ (имзо)                       (Ф.И.О.)     

 

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА

 

 

Сайёр солиқ текшируви давомида солиқ органи ходимларининг
cолиқ тўловчи томонидан ҳудудга ёки биноларга (турар жойлардан ташқари) киришига тўсқинлик қилинганлик тўғрисидаги

Д А Л О Л А Т Н О М А

 

20___йил “___”_______________                                                     __________________________

               (кун)               (ой)                                                                       (тузилган жойи)

 

Мен, ________________________________________________________________________________________  

(далолатнома  тузган мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми )

_________________________________________________________________________________________

(солиқ органи буйруғи рақами, санаси)

_________________________________________________________________________________________
(сайёр солиқ текшируви ўтказилиши лозим бўлган солиқ тўловчининг номи, стир, жойлашган манзили)

 

қуйидаги ҳуқуқбузарликни содир этган:___________________________________________________

 

_________________________________________________________________________________________

(ҳуқуқбузарлик содир этилган жойи, вақти,  бу ҳуқуқбузарликнинг мазмуни, агар солиқ

_________________________________________________________________________________________

                           қонунчилиги бузилган бўлса, талаби бузилган Солиқ кодексининг моддалари

 

ёки___________________Солиқ кодексининг 111-моддаси ва 145-моддаси _________________                                              

_________________________________________________________________________________________

                                             бошқа қонун ҳужжатларининг номи,  моддаси, банди)

_________________________________________________________________________________________

 

Мазкур далолатнома Солиқ кодексининг 111-моддасига мувофиқ солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги маълум қилинади.

 

________________________________________________________________________________________

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг тушунтириши ёки далолатномани имзолашдан бош тортганлиги:

_________________________________________________________________________________________

 

____________________________________________________________________________________

(ҳуқуқбузарлик тафсилотлари тўғрисида қисқача маълумот,  содир этган ҳаракат(ҳаракатсизлик)лари  баёни)

________________________________________________________________________________________

 

         Далолатномага қўшимчалар ва иловалар:

__________________________________________________________________________________________

 (видео ва фотосуратлар, гувоҳлар Ф.И.Ш. ва х.к)

_______________________________________________

 

Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга Солиқ кодексининг 21 ва 22–моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди:

 

________________________________________________                                              ________________

                        (ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг Ф.И.Ш.)                                                                     (имзо)

 

 

Далолатномани туздим:                      

__________________________________________________                                              ________________

                          (лавозими ва Ф.И.Ш.)                                                                                                                             (имзо)                           

 

______________________

 

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА

 

САЙЁР СОЛИҚ ТЕКШИРУВИ ДАЛОЛАТНОМАСИ

_______ № 00001

              (серияси)

20__ йил “___”  ________                                                                     _________________

(кун)           (ой)                                                                                        (ҳудуд номи)

                                                                                                                 

____________________________________________________________________ 

(текширувни амалга оширган ДСХО масъул ходимларининг

__________________________________________________________________________

лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

________________________________________________________ томонидан __________________________ нинг 20  йил “                     даги               -сонли         

       (ДСХО номи)                                                                                                                                    (буйруқ санаси ва рақами)

 

текширув   ўтказиш  тўғрисидаги  буйруғи  ҳамда  текширув   дастурига  асосан, 

__________________________________________________________________________

(текширилаётган тадбиркорлик субъектининг

__________________________________________________________________________

номи, СТИР, манзили)

__________________________________________________________________________

(текширув ўтказиш даври)

__________________________________________________________________________

фаолияти текширилди.

 

Текширув ________________________________________________________

                 (текширув ўтказиш дараёнида иштирок этган тадбиркорлик субъекти

_______________________________________________________________________

раҳбари, раҳбар вазифасини бажарувчи шахс, якка тартибдаги тадбиркор, вакиллар, холислар,

_______________________________________________________________________

                        уларнинг фамилия, исми, отасининг исми, зарур ҳолларда манзиллари)

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

_______________________________________________лар иштирокида ўтказилди.

 

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

Текширув давомида қуйидагилар аниқланди:

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

 

Текширув далолатномаси “___“  нусҳада тузилди.

 

________________________________          _________     _______________                 

(ДСХО масъул ходими(лари) лавозими)         (имзо)                 (Ф.И.Ш)

                       

                                                                                     _________     _______________                 

       (имзо)                                                             (Ф.И.Ш)

Иштирок этган шахслар:

1.______________________________                       _________     _______________                  

 (тадбиркорлик субъекти, лавозими)                           (имзо)               (Ф.И.Ш)       

2.______________________________                       _________   _______________                                                                                               (имзо)                    (Ф.И.Ш)       

3.______________________________                           _________    _______________

         (вакил) 1                         (имзо)                                               (Ф.И.Ш)       

 

Холислар:2

4._________________________________________________________________

________________________________          ________________________________

 (Ф.И.Ш. яшаш ва иш жойи, телефони)                                                (имзо) 

5. _______________________________        ________________________________

(Ф.И.Ш. яшаш ва иш жойи, телефони)                                                        (имзо) 

 

Далолатноманинг бир нусхасини 20___йил “___“ _______ куни олдим:

                                                         (кун)                    (ой)

_________   _______________        

       (имзо)      (Ф.И.Ш)         

______________

1 текширувда иштрок этган бўлса, киритилади.

2 ҳужжатлар ёки ҳуқуқбузарлик предметлари мажбуран олиб қўйилганда, холислар иштироки таъминланади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__”  _________даги

_____ – сон қарорига

4 – ИЛОВА

 

Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) мувофиқ солиқ аудитини ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Солиқ аудити солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг муайян давр учун солиқлар ва йиғимларнинг ҳисобланиши ҳамда тўланишининг тўғрилигини текшириш мақсадида, унинг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослаш йўли билан ўтказилади.

2. Жиноят иши доирасида солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Солиқ кодекси талаблари асосида ўтказилади.

3. Солиқ аудити қуйидаги солиқ тўловчиларда ўтказилади:

солиқ органида хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган ахборот тизими (“Таҳлика-таҳлил” дастурий маҳсулоти) орқали аниқланган, юқори даражадаги таваккалчилик (солиқ хавфи) тоифасига мансуб бўлган солиқ тўловчиларда ҳамда тасодифий танлаб олиш усули асосида йирик солиқ тўловчиларда;

камерал солиқ текшируви натижаси бўйича солиқ органининг талабномасига жавобан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаган (шу жумладан, аниқлаштирилган талабномадан кейин), аниқланган тафовутлар бўйича асос келтирмаган ёки тақдим қилинган асосномалар етарли эмас деб топилган юқори даражадаги таваккалчилик (солиқ хавфи) тоифасига мансуб бўлган;

ихтиёрий тугатилаётган юридик шахслар ва фаолиятини ўз ташаббуси билан тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорларда;

аввал ўтказилган солиқ аудити чоғида солиқ органига маълум бўлмаган янги ҳолатлар аниқланган солиқ тўловчиларда.

4. Солиқ аудити доирасида ҳужжатлар алмашиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

солиқ органлари томонидан солиқ тўловчига ҳужжатлар электрон ҳужжат тарзида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади. Юборилган ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, лекин ушбу ҳужжат жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.

солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, ҳужжатлар буюртма хат қилиб почта орқали юборилади ва улар жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

ҳужжатлар солиқ тўловчига ёки унинг вакилига шахсан мазкур ҳужжатлар олинган сана кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб топширилиши мумкин.

2-боб. Солиқ аудитини тайинлаш

5. Солиқ аудити солиқ тўловчиларни олдиндан хабарнома орқали хабардор қилиш йўли билан ҳамда хабардор қилмасдан бошланиши мумкин.

Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) белгилари мавжуд бўлган солиқ тўловчиларда солиқ аудити уларни олдиндан хабардор этмасдан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда бошлайди.

Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) белгилари Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан аниқланади.

Бошқа ҳолларда солиқ аудити солиқ тўловчини олдиндан ҳабардор қилиш орқали бошланади.

6. Солиқ аудитини ўтказиш учун солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) буйруғи солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларини ва (ёки) солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бошқа маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида солиқ аудитини ўтказиш дастури тайёрлангандан кейин чиқарилади.

Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан уни ўтказиш дастури ҳам тасдиқланади.

Жиноят иши юзасидан буйруқ терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими солиқ органига келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида чиқарилади.

7. Ихтиёрий тугатилаётган юридик шахслар ва фаолиятини ўз ташаббуси билан тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорларда рўйхатдан ўтказилган тегишли органдан солиқ органи хабардор қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида солиқ аудитини амалга оширишга киришади.

Доимий муассаса орқали фолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентларида солиқ аудити солиқ органида ҳисобга қўйилишига асос бўлган ҳужжатларда унинг фаолияти тугатилиши белгиланган муддат тугаган кундан бошлаб уч иш куни ичида бошланиши лозим.

8. Солиқ аудити солиқ органлари томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари томонидан ўз ҳудудида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган солиқ тўловчиларда;

йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан йирик солиқ тўловчиларда;

Давлат солиқ қўмитаси томонидан юқори даражадаги таваккалчилик (солиқ хавфи) тоифасига мансуб бўлган солиқ тўловчиларда.

Солиқ аудитида иштирок этиш учун бошқа солиқ органларининг мансабдор шахслари жалб этилиши мумкин.

9. Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

солиқ аудити ўтказиш учун асослар.

солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами;

солиқ аудитини ўтказувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;

солиқ аудитининг мақсади (текшириладиган солиқ даврида барча солиқлар ва йиғимлар ёки айрим солиқ ва йиғим тури);

солиқ аудитини ўтказиш муддати;

10. Солиқ аудити ўтказилаётган даврда текширилаётган даврнинг солиқ ҳисоботига солиқ тўловчи томонидан ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди.

Солиқ аудитини ўтказиш муддати ўтказилган солиқ аудити тўғрисида далолатнома тузилган (имзоланган) кунда тугайди.

Солиқ аудитида икки ва ундан ортиқ текширувчилар қатнашганда, текшириш жараёнини бошқариш ва натижаларини умумлаштириш мақсадида буйруқда биринчи кўрсатилган текширувчи гуруҳ раҳбари ҳисобланади.

11. Солиқ органи солиқ аудити бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин солиқ тўловчига солиқ аудити ўтказилиши тўғрисида ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома юборади, бундан солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) белгилари мавжуд бўлган, ихтиёрий тугатилаётган юридик шахслар ва фаолиятини ўз ташаббуси билан тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорларда ҳамда жиноят иши доирасида тафтиш ўтказиладиган солиқ тўловчилар мустасно.

Хабарномада солиқ аудитининг бошланиш санаси, текширилиши лозим бўлган масалаларнинг рўйхати, зарур ҳужжатларнинг дастлабки рўйхати, шунингдек солиқ аудитини ўтказиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилади.

Солиқ тўловчи солиқ аудити бошлангунга қадар хабарномада кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни тайёрлаб қўйиши лозим.

12. Солиқ тўловчига солиқ аудити ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома солиқ тўловчининг шахсий кабинети ёки буюртма хат қилиб почта орқали юборилади.

13. Солиқ аудити фақат Солиқ кодексининг 88-моддасида белгиланган даъво қилиш муддати ўтмаган охирги солиқ аудитидан кейинги даврни қамраб олиши мумкин.

14. Солиқ органлари солиқ тўловчининг айнан битта давр учун айнан бир хил солиқлар бўйича бир мартадан ортиқ солиқ аудитини ўтказишга ҳақли эмас, бундан солиқ аудитини ўтказиш чоғида солиқ органига маълум бўлмаган янги ҳолатлар аниқланган ҳоллар мустасно. Янги ҳолатлар аниқланган тақдирда солиқ органи такрорий солиқ аудитини тайинлашга ҳақли.

Солиқ аудитини ўтказиш чоғида солиқ органига маълум бўлмаган янги ҳолатларга солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) ҳамда солиқ тўловчи томонидан солиқ аудити ўтказилган даврлар учун солиқлар ва йиғимлар суммасининг камайишини назарда тутувчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини тақдим қилиниши киради.

15. Солиқ аудитини ўтказиш муддати ўттиз иш кунини ташкил қилади, бундан мазкур Низомнинг 16-бандида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.

16. Агар мазкур бандда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ аудитини ўтказиш муддати икки ойгача, алоҳида ҳолларда эса – уч ойгача узайтирилиши мумкин.

Солиқ аудитини ўтказиш муддати ўтказилиши қуйидагилар учун ҳам узайтирилиши мумкин:

талаб қилинган ҳужжатлар (ахборотлар) беш иш куни ичида тақдим қилинмаганда (узайтириш ҳужжатлар талаб қилинаётган ҳар бир шахс бўйича кўпи билан бир марта йўл қўйилади);

чет эл давлат органларидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида ахборот олишда;

экспертизалар ўтказишда;

чет тилида тақдим этилган ҳужжатларни таржима;

солиқ аудити жараёнида ўрганилиши лозим бўлган ҳужжатлар ҳажмининг кўплиги сабабли солиқ аудитини ўтказиш учун буйруқда кўрсатилган муддатнинг етарли эмаслигида;

яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларнинг ҳамда солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш билан боғлиқ электрон ахборотларни сақловчи жисмларни қайта тикланишида;

мутахассис фикри олинишида;

эксперт жалб қилинганда.

17. Солиқ аудитини ўтказишнинг умумий муддати олти ойдан ошиши мумкин эмас.

18. Cолиқ аудитининг муддатини узайтириш солиқ аудитини ўтказувчи шахснинг асослантирилган илтимосномасига асосан юқори турувчи солиқ органининг рухсати билан амалга оширилади. Бунда асослантирилган илтимоснома солиқ аудитининг муддати тугашидан беш куни олдин берилиши керак.

19. Солиқ аудитининг муддати узайтирилганда олдинги буйруқнинг рўйхатга олиш рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан қўшимча буйруқ чиқарилади.

20. Текширилаётган календар йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларда солиқ аудитини ўтказиш муддати ўттиз иш кунидан ортиқ давом этиши мумкин эмас.

3-боб. Солиқ аудитини ташкил этиш

21. Солиқ аудитини ўтказиш муддати солиқ тўловчига (солиқ агентига) солиқ аудитини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ топширилган кунда бошланади.

22. Солиқ аудитини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ солиқ тўловчига ёки унинг вакилига буйруқнинг нусхасига уни олганлиги тўғрисида имзо қўйдирган ҳолда топширилади.

Агарда солиқ тўловчи юридик манзилида жойлашмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра буйруқни тақдим қилишни имкони бўлмаганда, буйруқ унинг шахсий кабинетига юборилади.

Солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, буйруқ нусхаси буюртма хат қилиб почта орқали юборилади.

23. Солиқ аудити бошланишидан олдин солиқ аудитини ўтказувчи шахс қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

шахсий хизмат гувоҳномасини ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномасини кўрсатиши;

солиқ тўловчини ёки унинг вакилини текширув мақсади билан таништириши;

“Текширувларни рўйхатга олиш китоби”ни тўлдириши, китоб ёки унинг электрон шаклини тўлдириш имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, бу ҳақда текширув тугашидан олдин солиқ аудити далолатномасида қайд этиши;

солиқ аудитини тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг бир нусхасини солиқ тўловчига тақдим этиши;

солиқ тўловчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шу жумладан текширув устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ёки бошқа тегишли бирлашмаларини жалб қилишга ҳақли эканлигини тушунтириши.

24. Солиқ аудити “Текширувларни рўйхатга олиш китоби” ёки унинг электрон шакли тўлдирилганидан сўнг ўтказилади.

Солиқ аудитини ўтказувчи мансабдор шахс “Текширувларни рўйхатга олиш китоби” ёки унинг электрон шаклини тўлдиришдан бош тортган тақдирда, солиқ тўловчи солиқ аудитининг ўтказилишига йўл қўймасликка ҳақли.

25. Солиқ аудити 2022 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни солиқ аудити тайинланганлиги тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилиш орқали ўтказилади.

Солиқ аудити натижалари солиқ органлари томонидан текширув тамомлангандан кейин уч кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади.

26. Солиқ аудитини солиқ тўловчининг ҳудудида ўтказишнинг имкони бўлмаганида, солиқ аудити солиқ органи жойлашган жойда ўтказилади. Бунда солиқ аудитини ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан солиқ органига тақдим этилади.

4-боб. Ихтиёрий тугатилаётган юридик шахслар ва фаолиятини ўз ташаббуси билан тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорларда солиқ аудитини ўтказиш хусусиятлари

27. Ихтиёрий равишда тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари ва якка тартибдаги тадбиркорларда солиқ аудити Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом қоидалари қўлланилмайдиган корхона ва ташкилотлар тугатилишида солиқ аудити уларни тегишлилиги бўйича рўйхатдан ўтказувчи органнинг хабарномаси ёки уларнинг аризасига биноан амалга оширилади.

Солиқ органида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилган Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасасида солиқ аудити унинг солиқ органида ҳисобга қўйилишига асос бўлган аризада ёки унга илова қилинган шартномада кўрсатилган муддат тугаганда ўтказилади.

28. Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган тижорат ташкилотларида солиқ аудити ўтказилмайди.

29. Ихтиёрий равишда тугатилаётган солиқ тўловчида солиқ аудити охирги солиқ аудитидан кейинги солиқ даврини, лекин солиқ аудити ўтказилаётган йилдан олдинги уч йилдан ошмаган даврни қамраб олиши мумкин.

5-боб. Ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш

30. Солиқ органларининг бевосита солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахслари кўрсатилган объектлар тўғрисидаги аниқ маълумотларнинг текширилаётган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосланган маълумотларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида текширилаётган шахснинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган ҳудудларини ёки биносини ёхуд солиқ солиш объектларини кўздан кечиришни ўтказиши мумкин.

Ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш холислар иштирокида амалга оширилади ҳамда зарур бўлган ҳолларда, кўздан кечириш чоғида фотосуратга олиш ва видеоёзувга тушириш амалга оширилади, ҳужжатлардан кўчирма нусхалар олинади ёки кўздан кечириш билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар бажарилади.

31. Бевосита солиқ аудитини ўтказувчи солиқ органлари мансабдор шахсларининг текширилаётган шахснинг ҳудудига ёки биносига кириши ушбу мансабдор шахслар томонидан хизмат гувоҳномалари ва солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) ушбу шахснинг солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи (қарори) тақдим этилган тақдирда амалга оширилади.

Солиқ органларининг солиқ аудитини ўтказувчи мансабдор шахсларига мазкур ҳудудларга ёки биноларга (бундан турар-жой бинолари мустасно) киришига тўсқинлик қилинган тақдирда солиқ органининг мансабдор шахси ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатномани ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тузади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи текширилаётган шахс тўғрисида ўзида мавжуд бўлган маълумотлар ёки худди шундай солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини мустақил тарзда аниқлашга ҳақли.

Текширилаётган шахс кўрсатилган далолатномани имзолашни рад этган тақдирда мазкур далолатномага тегишли қайд киритилади.

Солиқ аудитини ўтказувчи шахсга ҳудудларга ёки биноларга
(бундан турар жой бинолари мустасно) киришига тўсқинлик қилинган ёки солиқ тўловчи рўйхатга олиш маълумотларида кўрсатилган манзилида жойлашмаган тақдирда, солиқ органлари Солиқ кодексининг 111-моддасига мувофиқ солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриши мумкин.

32. Ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш учун уларга киришга тўсқинлик қилинган ҳолат бўйича далолатнома тузилганидан кейин солиқ тўловчи томонидан ҳудуд ва биноларга киришга рухсат берилган тақдирда, солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор бекор қилинади ҳамда кўздан кечириш белгиланган тартибда амалга оширилади.

33. Ҳудуд ва бинолар кўздан кечириш натижасида ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда баённома тузилади.

34. Агарда мазкур солиқ солиш билан боғлиқ объектлар бошқа вилоят ҳудудида жойлашган тақдирда, ушбу объектларни кўздан кечириш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш ҳамда савдо қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш солиқ аудитини ўтказувчи шахснинг мурожаати асосида объект жойлашган жойдаги солиқ органи раҳбарининг (ўринбосарининг) буйруғига биноан амалга оширилади.

6-боб. Ҳужжатларни талаб қилиб олиш

35. Солиқ аудитини ўтказувчи шахс солиқ тўловчидан солиқ аудити учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олишга ҳақли.
Бунда солиқ тўловчига мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги талабнома юборилади.

Талабнома солиқ тўловчига (унинг вакилига) шахсан имзо қўйдирган ҳолда топширилади. Агар талабномани мазкур усулда топшириш имкони бўлмаса, у мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган тартибда юборилади.

36. Солиқ аудити давомида талаб қилинган ҳужжатлар талабнома олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида тақдим этилади.
Агар текширилаётган шахс талаб қилинаётган ҳужжатларни ушбу муддатда тақдим этиш имконига эга бўлмаса, у солиқ аудитини ўтказувчи шахсни бу ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.

Солиқ тўловчи талаб қилинган ҳужжатларни белгиланган муддатларда тақдим этишнинг имкони йўқлиги тўғрисида унинг сабабларини кўрсатилган ёзма шаклдаги хабарномани талабнома олинган кундан кейинги кун давомида юбориши керак. Ушбу хабарномада солиқ тўловчи талаб қилинган ҳужжатларни тақдим эта олиши мумкин бўлган муддатлар кўрсатилиши лозим.

37. Солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) солиқ тўловчидан хабарномани олган кундан эътиборан икки кун ичида ушбу хабарнома асосида ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини узайтириш ёки муддатларни узайтиришни рад этишга ҳақли бўлиб, бу ҳақда алоҳида қарор чиқаради.

38. Текширилаётган шахснинг талаб қилинаётган ҳужжатларни тақдим этишни рад этганлиги солиқ органининг мансабдор шахси томонидан ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда тузиладиган баённомада қайд этилади.

Текширилаётган шахс баённомани имзолашни рад этган тақдирда бу ҳақда тегишли қайд киритилади. Кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш солиқ тўловчи томонидан рад этилганлиги ёки белгиланган муддатларда тақдим этилмаганлиги ушбу ҳужжатларни олиб қўйиш учун асос бўлади.

39. Солиқ аудити жараёнида солиқ органларига текширилаётган шахснинг камерал ёки сайёр солиқ текширувлари ўтказилганда илгари тақдим этилган ҳужжатларни, шунингдек солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида тасдиқланган кўчирма нусхалар шаклида тақдим этилган ҳужжатларни текширилаётган шахсдан талаб қилиб олишга ҳақли эмас.

Агар ҳужжатлар илгари солиқ органига асл нусхалар тарзида тақдим этилиб, кейинчалик текширилаётган шахсга қайтарилган бўлса, шунингдек солиқ органига тақдим этилиб, бартараф этиб бўлмайдиган куч ҳолатлари оқибатида йўқотилган тақдирда, ҳужжатлар текширилаётган шахсдан қайта талаб қилиб олиниши мумкин.

 

7-боб. Учинчи шахслардан ҳужжатларни (ахборотни)
талаб қилиб олиш

40. Солиқ аудитини ўтказувчи шахс солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларга (ахборотга) эга бўлган контрагентдан ёки бошқа шахслардан ушбу ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олишга ҳақли.

41. Агар текширилаётган солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатлар (ахборот) бошқа ҳудудда ҳисобда турган солиқ тўловчидан (учинчи шахсдан) олиш талаб этилса, солиқ аудитини ўтказувчи солиқ органи тегишли ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш тўғрисида солиқ тўловчи (учинчи шахс) ҳисобда турган жойидаги солиқ органига топшириқнома юборади. Топшириқномада солиқ аудити жараёнида талаб қилиб олинадиган ҳужжатлар (ахборот) кўрсатилади ҳамда солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилинади.

Топшириқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида ҳужжатлар (ахборот) қайси шахсдан талаб қилинаётган бўлса, ўша шахснинг ҳисобда турган жойидаги солиқ органи томонидан учинчи шахсга талабнома юборилади.

Талабномага ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш тўғрисидаги топшириқноманинг кўчирма нусхаси илова қилинади.

42. Талабномани олган шахс талабнома олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида уни бажаради ёки талаб қилиб олинаётган ҳужжатларга (ахборотга) эга эмаслигини ҳабар қилади.

Агар талаб этиладиган ҳужжатларни (ахборотни) мазкур муддатда тақдим этиш имкони бўлмаса, солиқ органи учинчи шахснинг илтимосномасига кўра ушбу ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш муддатини узайтиришга ҳақли.

8-боб. Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш

43. Солиқ аудитини ўтказувчи шахс солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш билан боғлиқ ҳужжатларни, предметларни ва электрон ахборотлар сақловчи жисмларни (солиққа оид ахборотларни сақловчи мосламалар, шу жумладан компьютернинг қаттиқ диски, ноутбуклар
ва бошқалар) Солиқ кодексининг 148-моддасида белгиланган тартибда олиб қўйишга ҳақли.

44. Ҳужжатлар, предметлар ва электрон ахборот сақловчи жисмлар қуйидаги ҳолларда олиб қўйилади:

солиқ аудитини ўтказиш жараёнида ҳужжатларни тақдим этиш солиқ тўловчи томонидан рад этилганлиги ёки белгиланган муддатларда тақдим этилмаганда;

ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари етарли бўлмаса ҳамда солиқ органларида ҳужжатларнинг асл нусхалари йўқ қилиниши, яширилиши, ўзгартирилиши ёки алмаштириб қўйилиши мумкинлиги тўғрисида тахмин қилиш учун етарлича асослар мавжуд бўлганда.

45. Олиб қўйилган ҳужжатлар, предметлар ва электрон ахборот сақловчи жисмларини сақлаш зарурати тугагунга қадар сақлаб турилади.

Солиқ аудити учун аҳамияти бўлмаган ҳужжатлар, предметлар ва электрон ахборот сақловчи жисмлари солиқ аудитини ўтказувчи шахс томонидан кўздан кечириб бўлганидан кейин эгаларига дарҳол қайтариб берилади. Қайтарилган ҳужжатлар, предметлар ва электрон ахборот сақловчи жисмлари бўйича солиқ тўловчидан қабул қилиб олганлигини тўғрисида тилхат олинади.

46. Ҳужжатларнинг асл нусхалари олиб қўйилганда, солиқ органлари уларнинг сақланишини таъминлашлари шарт.

47. Ҳужжатлар, предметлар ва электрон ахборот сақловчи жисмларини олиб қўйиш ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги солиқ аудитини ўтказувчи шахснинг асослантирилган қарори асосида амалга оширилади.

48. Ҳужжатлар ва электрон ахборот жисмларини тунги пайтда  (соат 23-00 дан 06-00 га қадар бўлган вақт оралиғида) олиб қўйишга йўл қўйилмайди.

Солиқ текшируви предметига алоқаси бўлмаган ҳужжатлар ва буюмлар олиб қўйилмайди.

49. Ҳужжатлар, предметлар ва электрон ахборот сақловчи жисмларини олиб қўйиш холислар ҳамда ҳужжатлари ва электрон ахборот жисмларини олиб қўйиш амалга оширилаётган шахслар иштирокида ўтказилади. Барча олиб қўйиладиган ҳужжатлар, предметлар ва электрон ахборот сақловчи жисмлари холисларга ҳамда олиб қўйишда иштирок этувчи бошқа шахсларга кўрсатилади ва зарур бўлган тақдирда олиб қўйилган жойда ўралади.

50. Ҳужжатлар предметлар ва электрон ахборот сақловчи жисмларини олиб қўйиш тўғрисида ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда баённома тузилади ва унинг кўчирма нусхаси солиқ тўловчига имзо қўйдирилган ҳолда тақдим этилади.

51. Солиқ тўловчи баённомани олишдан бош тортса, баённомага тегишли ёзув киритилади ва бир нусхаси солиқ тўловчининг шахсий кабинетига ёки почта орқали буюртма хат билан юборилади.

 

9-боб. Солиқ аудитининг иштирокчилари

52. Солиқ аудитини ўтказувчи шахс ходимлар, солиқ тўловчи ва унинг вакиллари солиқ аудитининг иштирокчиларидир.

53. Солиқ аудити ўтказилишида Солиқ кодексининг 149-153-моддаларида белгиланган тартибда гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон ва холислар жалб этилиши, шунингдек, агар юзага келадиган масалаларни тушунтириш учун илм-фан, санъат, техника ёки ҳунармандчилик соҳасидаги махсус билимлар талаб этилса, экспертиза тайинланиши мумкин.

54. Эксперт, мутахассис ва таржимонни жалб қилиш учун солиқ органи томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотига мурожаат қилинади. Мазкур шахсларни давлат органлари ва ташкилотларидан жалб қилишнинг имкони бўлмаган тақдирда эса, мустақил эксперт, мутахассис
ёки таржимонлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.

55. Солиқ аудитини амалга оширишда гувоҳлардан кўрсатмалар олишдан аввал солиқ аудитини ўтказувчи шахс гувоҳни кўрсатмалар беришни рад этганлик ёки бундан бош тортганлик ёхуд била туриб ёлғон кўрсатмалар берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради.

Гувоҳнинг берган кўрсатмалари юзасидан ушбу Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда баённома тузилади. Баённома солиқ аудитини ўтказувчи шахс ва гувоҳ томонидан имзоланади.

56. Экспертиза тайинлаш тўғрисида солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) солиқ аудитини ўтказувчи шахснинг илтимосномаси асосида ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда қарор қабул қилади.

57. Солиқ аудитини ўтказувчи шахс солиқ тўловчини экспертиза тайинланганлиги тўғрисидаги қарор билан таништиради ва ҳуқуқларини тушунтириб, бу ҳақида ушбу Низомнинг 10-иловасига мувофиқ шаклда баённома тузади.

58. Солиқ органлари ходимлари холислар сифатида иштирок этишига йўл қўйилмайди.

59. Жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва (ёки) бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакиллари солиқ тўловчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қуйидаги ҳолларда солиқ аудити жараёнида иштирок этиши мумкин:

солиқ тўловчида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда;

вакилнинг хизмат гувоҳномаси ва текширишда қатнашиш учун ишончномаси бўлганда.

Вакил солиқ аудитини ўтказувчи шахс ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида улар қонуний фаолиятига аралашмаслиги лозим.

10-боб. Солиқ аудити натижаларини расмийлаштириш

60. Солиқ аудити натижасига кўра солиқ аудитини ўтказувчи шахс томонидан мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ шаклда уч нусхада солиқ аудити далолатномаси тузилади.

61. Солиқ аудити далолатномасига текширув давомида аниқланган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари фактларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Агар солиқ аудити натижасида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари аниқланмаган бўлса, бу ҳақда солиқ аудити далолатномасида қайд этилади.

62. Солиқ аудити далолатномасининг барча нусхалари солиқ аудитини ўтказувчи шахслар томонидан имзоланади. Солиқ аудити далолатномасининг бир нусхаси солиқ тўловчига солиқ аудити тугаганидан кейин уч кун ичида топширилади.

63. Солиқ тўловчининг солиқ аудити далолатномасидаги имзоси унинг солиқ аудити натижаларига розилигини билдирмайди.

64. Солиқ тўловчи солиқ аудити далолатномасини олишдан бош тортган тақдирда, солиқ аудитини ўтказувчи шахс бу ҳақда солиқ аудити далолатномасига тегишли ёзув киритади.

Бундай ҳолда солиқ аудити далолатномасининг бир нусхаси солиқ тўловчига почта орқали буюртма хат билан юборилади.

65. Солиқ аудити ўтказилган шахс (унинг вакили) солиқ текшируви далолатномасида баён этилган фактларга ва (ёки) текширувчиларнинг хулосалари ҳамда таклифларига рози бўлмаган тақдирда, солиқ аудити далолатномасини олган кундан эътиборан ўн кун ичида тегишли солиқ органига мазкур далолатнома бўйича умуман ёки унинг айрим ҳолатлари юзасидан ёзма эътирозларини тақдим этишга ҳақли.

66. Солиқ тўловчи ўз эътирозларининг асосланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (уларнинг тасдиқланган кўчирма нусхаларини) ёзма эътирозларга илова қилишга ёки келишилган муддатда солиқ органига топширишга ҳақли.

67. Солиқ аудити материаллари солиқ тўловчи ҳисобда турган жойдаги солиқ органига юборилади ҳамда солиқ аудити тугаган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай рўйхатдан ўтказилади. Солиқ аудити натижаси бўйича маълумотлар солиқ текширувлари ҳисобини юритиш ахборот тизимига киритилади.

68. Солиқ аудити материалларини кўриб чиқиш ва натижаси бўйича қарор қабул қилиш Солиқ кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.

11-боб. Якуний қоидалар

69. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

70. Мазкур Низом талабларига риоя қилмасдан, солиқ аудитини тўлиқ, ҳар томонлама ва ҳолисона ўтказмаганлиги натижасида бюджетга ёки солиқ тўловчига етказилган зарар учун солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) ҳамда солиқ аудитини ўтказган текширувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

 

 

 

Солиқ аудитини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

 ___________________________________

                                                               ___________________________________

                                                          (солиқ тўловчи номи, СТИР, манзили)                                                                                                                                   

 

Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисида хабарнома

 

                                                                                                                           _______________

                                                                                                                                                                    (сана)

 _____________________________________________________________________________

(солиқ органи номи)

 

шуни маълум қиладики, солиқ тўловчиларни танлаб олиш натижасида олинган хавф омилларини таҳлил қилиш натижаларига кўра, _____________________________________

       (солиқ тўловчи номи)

юқори таваккалчиликка мансуб бўлган солиқ тўловчи сифатида тавсифланди.

Солиқ аудити солиқ тўловчининг 20__-20__ йиллардаги фаолияти бўйича барча турдаги солиқ ва йиғимлари ёки ____________________________________ солиғи бўйича

          (аниқ солиқ тури кўрсатилади)

ҳисоб-китобларнинг тўғри ҳисобланиши юзасидан ўтказилади.

 

Солиқ аудити ____ _____ 20__ йилда бошланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 140-моддаси талабларига мувофиқ солиқ тўловчи солиқ аудити бошлангунига қадар қуйидаги ҳужжатлар тайёрлаб қўйилиши лозим:

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

 

Солиқ тўловчи рўйхатга олинган манзилида жойлашмаган тақдирда, хабарнома юборилган кундан эътиборан беш иш куни мобайнида солиқ тўловчининг ҳақиқатда жойлашган жойи бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар нусҳалари илова қилинган ҳолда хабарнома юборган солиқ органига маълумот бериши лозим.

Солиқ тўловчи жойлашган жойини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

кўчмас мулкга бўлган эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (ундан фойдаланиш) нусхаси;

кўчмас мулкга эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлган шахс билан тузилган ижара шартномаси нусхаси.

Солиқ тўловчининг раҳбари (вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи шахс ёки имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлган ўринбосари) солиқ тўловчининг рўйхатга олинган (ёки жойлашган) манзилида бўлиб, солиқ аудити жараёнида иштирок этиши таъминлансин.

 

_____________________________________      ____________                  ________________

        (солиқ органи номи, мансаби)                    (имзо)                                      (Ф.И.Ш.)

 

Ижрочи: ______________________________________________________________________

                                                              (лавозими, Ф.И.Ш ва телефон рақами)

Солиқ аудитини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

 

Солиқ органларининг солиқ аудинини ўтказувчи мансабдор шахсларига мазкур ҳудудларга ёки биноларга  киришига тўсқинлик қилинганлик тўғрисидаги

Д А Л О Л А Т Н О М А

 

20___йил “_____”______________                                        ______________________________

(кун)           (ой)                                                                      (тузилган жойи)

 

Биз,_______________________________________________________________________  

         (далолатнома  тузган мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми )

________________________________________________________________________________

(солиқ органи буйруғи рақами, санаси)

________________________________________________________________________________

(солиқ аудити ўтказилиши лозим бўлган солиқ тўловчининг номи, СТИР, жойлашган манзили)

қуйидаги хуқуқбузарликни содир этган:   ____________________________________________

 _______________________________________________________________________________

(ҳуқуқбузарлик содир этилган жойи, вақти,  бу хуқуқбузарликнинг мазмуни)

________________________________________________________________________________                 

                                               (солиқ қонунчилиги бузилган бўлса, талаби бузилган Солиқ кодексининг моддалари )

________________________________________________________________________________

(бошқа  солиққа оид қонунчилиги бузилганлиги бўлса, талаби бузилган қонун ҳужжатининг номи, моддалари )

 

Мазкур далолатномани тузилиши солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туришга ҳамда солиқ органи текширилаётган шахс тўғрисида ўзида мавжуд бўлган маълумотлар ёки худди шундай солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини мустақил тарзда аниқлашга сабаб бўлишини маълум қилинади.

 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг тушунтириши ёки далолатномани имзолашдан бош торганлиги:

________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________

                          (ҳуқуқбузарлик тавсилотлари тўғрисида қисқача маълумот,  содир этган ҳаракат(ҳаракатсизлик)лари  баёни)

 

Далолатномага қўшимчалар ва иловалар:

________________________________________________________________________________

 (видео ва фотосуратлар, гувоҳлар ФИШ) ва х.к)                                                                                             

________________________________________________________________________________

 

Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга Солиқ кодексининг 21 ва 22–моддасида назарда тутилган хуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди:

 

_______________________________________________________________  ________________

(ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг Ф.И.Ш.)             (имзо)                                                                                             

_______________________________________________________________  ________________

             (гувоҳларнинг Ф.И.Ш.)   (имзо)                                                                                               

_______________________________________________________________  ________________

            (гувоҳларнинг Ф.И.Ш.)     (имзо)                                                                                               

 

Далолатнома туздим: ___________________________________________________________  ______________________

                 (лавозими ва Ф.И.Ш.)                   (имзо)                                                                                                

 

Солиқ аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

 

Текширилаётган шахснинг ҳудудлари ва биноларини,

шунингдек ҳужжатлар ва буюмларни кўздан кечириш

Б А Ё Н Н О М А С И 

 

    20____ йил “___”  ________                                                                  _______________________

                (кун)              (ой)                                                                                   (ҳудуд номи)

_____________________________________________________________________________

(солиқ органи номи, буйруқ рақами ва санаси)

_____________________________________________________________________________

(текширилаётган шахснинг ҳудудлари ва биноларини, шунингдек ҳужжатлар ва буюмларни кўздан кечириш )

_____________________________________________________________________________

(текширилаётган тадбиркорлик субъектининг номи)

_____________________________________________________________________________

 (харакатни амалга оширган солиқ органи ходимининг Ф.И.Ш)

 

Кўздан кечириш  бошланди _______   тугалланди_______да    

  (вақт)                                       (вақт)

Кўздан  кечириш  жараёнида, _______________________________

  (кўздан кечириш  кўздан кечириш чоғида фотосуратга олиш ва видеоёзувга тушириш амалга оширилади, ҳужжатлардан кўчирма нусхалар олинади ёки кўздан кечириш билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар)

 

Жараёнида иштирок этган ва (ёки) ҳозир бўлган шахслар __________________________________________

__________________________________________________________________________________________________________________

( фамилияси, исми, отасининг исми, зарур ҳолларда манзиллари)

__________________________________________________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________________________________________

 

            Солиқ тўловчига ҳамда кўздан кечириш жараёнида иштирок этаётган шахсларга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

 

Кўздан  кечириш  жараёни ____________________________________________

                                                                                                      (аппарат номи, русуми)

воситасида фотосуратга олинди ва (ёки) видеоёзувга туширилди, фотосуратлар, видеоёзувлар илова қилинади.

 

        ______________________________                       _________     _______________           (солиқ органи масъул ходими лавозими)                       (имзо)                             (Ф.И.О.)

                                                                            _________     _______________   

                                                                             (имзо)                     (Ф.И.О.)

 

Иштирок этган шахслар:

1.______________________________            _________      _______________  (тадбиркорлик субъекти, лавозими)                           (имзо)                              (Ф.И.О.) 

2.______________________________                      _________      _______________                                                                                             (имзо)                             (Ф.И.О.) 

3.______________________________        _________      _______________  (вакил)1                                                       (имзо)                             (Ф.И.О.) 

 

Баённоманинг бир нусхасини олдим“___“ _______20____  _________  ________________

       (ой)                       (ой)          (имзо)              (Ф.И.Ш)

Солиқ аудитини ўтказиш
тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

 

____________________________________________

_____________________________

_____________________________

 (солиқ тўловчи номи, СТИР, манзили)

 

 

Ҳужжатлар (ахборотларни) олиш тўғрисида

ТАЛАБНОМА

 

 

_______________________________ нинг  20____ йил  ___ __________даги ____-сон

                      (солиқ органи номи)

 

буйруғига асосан ____________________________________________________________да

                                                   (солиқ аудити ўтказилаётган солиқ тўловчи номи)

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 140-моддасида белгиланган тартибда солиқ аудити ўтказилмоқда.

Текширув учун зарур бўлган қуйидаги ҳужжатларни (ахборотларни) ушбу талабнома олинган кундан эътиборан беш кун ичида _______________________________________га

                                            (солиқ органи номи)             

 тақдим этишингиз сўралади:

 

1. ___________________________________________________________________________

2. ___________________________________________________________________________

3. ___________________________________________________________________________

4. ___________________________________________________________________________   

 

 

_____________________________________           ____________             ________________

(текширув ўтказаётган солиқ органи мансабдор шахси лавозими)         (имзо)     (Ф.И.Ш.)

 

Солиқ аудитини ўтказиш
тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

 

Солиқ аудити ўтказилиши давомида ҳужжатларни тақдим этишни рад этилганлиги

ёки белгиланган муддатларда тақдим этилмаганлиги тўғрисидаги

Б А Ё Н Н О М А

 

 

20___йил “_____”_______________                                     _______________________________

(кун)               (ой)                                                        (тузилган жойи)

 

________________________________________________________________________________  

(далолатнома  тузган мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми )

_________________________________________________________________________________________

(солиқ органи буйруғи рақами, санаси)

________________________________________________________________________________________ (солиқ аудити ўтказилиши лозим бўлган солиқ тўловчининг номи, стир, жойлашган манзили)

 

қуйидаги хуқуқбузарликни содир этган:   ______________________________________________________

 ________________________________________________________________________________________

(ҳуқуқбузарлик содир этилган жойи, вақти,  бу хуқуқбузарликнинг мазмуни)

_______________________________________________________________________________________                 

(Солиқ кодексининг талаби бузилган моддаси, банди)

ёки______________________________________________________________________________________                                                        ( бошқа қонун ҳужжатларининг номи,  моддаси, банди)

________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

 

Мазкур далолатномани тузилиши солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туришга ҳамда солиқ органи текширилаётган шахс тўғрисида ўзида мавжуд бўлган маълумотлар ёки худди шундай солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини мустақил тарзда аниқлашга сабаб бўлишини маълум қилинади.

 

_________________________________________________________________________________________

 

            Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг тушунтириши ёки далолатномани имзолашдан бош торганлиги:

_______________________________________________________________________________________

(ҳуқуқбузарлик тавсилотлари тўғрисида қисқача маълумот,  содир этган ҳаракат(ҳаракатсизлик)лари  баёни)

__________________________________________________________________________________________

 

          Далолатномага қўшимчалар ва иловалар:

__________________________________________________________________________________________

 (видео ва фотосуратлар, гувоҳлар ФИШ) ва хоказо)

                                                                                             

_______________________________________________________________________________________

 

Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга Солиқ кодексининг 21 ва 22–моддасида назарда тутилган хуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди:

_________________________________                                              ________________

 (ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг   Ф.И.Ш.)        (имзо)                                                                                               

__________________________________________________                                ________________

                 (гувоҳларнинг Ф.И.Ш.)                                                     (имзо)                                                                                                

__________________________________________________                                     ________________

             (гувоҳларнинг Ф.И.Ш.)     (имзо)                                                                                               

 

Баённомани туздим:       ________________________________________               ________________

                                                 (лавозими ва Ф.И.Ш.)                                                      (имзо)                             

Солиқ аудитини ўтказиш
тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

 

Солиқ аудити ўтказаётган мансабдор шахсининг

ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисидаги

Қ А Р О Р И

 

 

 

20___йил “_______”_______________                                            _____________________________

                            (кун)              (ой)                                                                                     (тузилган жойи)

 

____________________________________________________________________________________

(солиқ аудитини ўтказаётган мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

 

_____________________________________________________________________________________

(солиқ орган номи, раҳбар ( раҳбар ўринбосари) томонидан тайинланган  буйруқ санаси, рақами)

 

 

___________________________________________________________________________________да

(солиқ тўловчининг номи, СТИР)

 

солиқ аудитини ўтказиш давомида

АНИҚЛАДИМ:

 

_______________________________________________________________________________________

(ҳолатлар баёни: солиққа оид ҳуқуқбузарликни тасдиқловчи ҳужжатлар нусҳасини ёки  ҳужжатларни ўзгартирилиши ёки алмаштириб қўйилиши мумкинлиги олдини олиш мақсадида ҳужжатлар аслини олиб қўйиш)

 

 

Ўзбекистан Республикаси Солиқ кодексининг 26, 146 ва 148-моддасига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛДИМ:

 

________________________________________________________________________________нинг

(солиқ тўловчининг номи, СТИР)

 

қуйидаги нусҳаларини  ёки аслини олиб қуйиш:

1. ___________________________________________________________________________

2. ___________________________________________________________________________

3. ______________________________________________________________________________

4. ______________________________________________________________________________

 

____________________________________      ___________    ___________________

(Солиқ органи мансабдор шахсининг лавозими) (имзо)         (Ф.И.Ш.)                                              

                                                                                    

           

Ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш тўғрисидаги қарор билан танишдим:

______________________________________________________________________

(солиқ тўловчи раҳбари ёки вакилининг Ф.И.Ш.)

 

___________________                          _________________

(сана)                                                     (имзо)

Солиқ аудити ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА

 

 

Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш

БАЁНИ

 

 

 

 

                           (тузилиш жойи)

(сана)

 

____________________________________________________________________________

(қарор чиқарган шахсни лавозими, Ф.И.О, солиқ органи номи)

 

___________________________________да солиқ аудитини ўтказиш давомида

                       (солиқ тўловчи номи, СТИР)

 

АНИҚЛАДИМ:

 

____________________________________________________________________________

(ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйишга асос бўлган вазиятлар баёни (олиб қўйиш сабаблари))

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 26, 146, 148 моддаларига асосан
 

ҚАРОР ҚИЛДИМ:

 

____________________________________________________________________________

(солиқ тўловчи номи, СТИР)

_______________________дан олиб қўйилсин.

 

Қўйидаги ҳужжат ва буюмларни:

1. ____________________________________________________________________

2. ____________________________________________________________________

3. ____________________________________________________________________

4. ____________________________________________________________________

 

____________________

                   (солиқ органи номи)

       _______________________:                       ____________        ________________

                         (лавозими)                                      (Имзо)                      (Ф.И.О.)

 

 

Ҳужжатлар ва буюмлар олиб қўйилиши тўғрисидаги қарор билан танишдим:

 

______________________________________________________________________

(солиқ тўловчи (вакили),  лавозими, Ф.И.О.)

___________________                             _________________

(сана)                                                                       (имзо)

 

Солиқ аудитини ўтказиш
тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА

 

Гувоҳлар кўрсатмаси тўғрисида

БАЁННОМА

 

 

20_____ йил “_____”_______________                                    _____________________________

        (кун)                           (ой)                                                         (тузилган жойи)

 

 

____________________________________________________________________________________

(солиқ хизмати органининг номи)

 

____________________________________________________________________________________

(мансабдор шахснинг ФИШ, кўрсаткичларни қайд қилувчи солиқ органи)

 

____________________________________________________________________________________

(гувохлар ФИШ, ишлаб чиқариш кўрсаткичларни топширишда жалб этилганлар)

 

____________________________________________________________________________________

(ҳар қандай шароитда, солиқ назоратида амалга ошириш билан бўлган боғлиқ маълумотлар)

____________________________________________________________________________________

 

____________________________________________________________________________________

 

 

   _________________________________________                      ___________    ___________________

(Солиқ органи номи, мансабдор шахсининг лавозими)     (имзо)     (Ф.И.Ш.)                                              

 

_________________________________________________________________________________________

(Гувохни кўрсатма беришдан бош тортганлик, ёлғон кўрсатма берганлик шунингдек, била туриб ёлғон кўрсатма берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огохлантириш)

 

 

Баённома билан танишиб чиқдим:

__________________________________________________________________________________

(Ф.И.Ш., гувохнинг яшаш манзили)

__________________________________________________________________________________

 

 

___________________                          _________________

(сана)                                                     (имзо)

 

 

Солиқ аудитини ўтказиш
тўғрисидаги низомга

9-ИЛОВА

                                                                      

Экспертиза тайинлаш тўғрисида

ҚАРОР

 

 

20___йил “_____”_______________                                                ______________________________

         (кун)                   (ой)                                                                              (тузилган жойи)

 

________________________________________________________________________________________

(солиқ орган номи,  мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

 

________________________________________________________________________________________

(солиқ орган номи)

раҳбар ( раҳбар ўринбосари)

 

_____________________________________________________   нинг ____________йилдаги ____-сонли

(Ф.И.О.)                                                                 (сана)

буйруғига асосан тайинланган: 

______________________________________________________________________________________да

(солиқ тўловчининг номи, СТИР)

 

солиқ аудитини ўтказиш давомида

 

АНИҚЛАДИМ:

 

_______________________________________________________________________________________

(ҳолатлар баёни, экспертиза тайинлаш учун асос)

 

Ўзбекистан Республикаси Солиқ кодексининг 150-моддасига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛДИМ:

 

_____________________________________________________ экспертиза тайинлансин

(экспертиза номи)

 

ва экспертизани ўтказиш  _________________________________________________га топширилсин.

 (ташкилот номи ёки эксперт исм-шарифи)

_________________________________________________________________________________________

                                                 (экспертиза ўтказилиши лозим бўлган солиқ тўловчи номи)

 

эксперт олдига қуйидаги саволлар қўйилсин:

1. ______________________________________________________________

2. ______________________________________________________________

 

экспертга қуйидаги материаллар тақдим қилинсин:

1. ______________________________________________________________

2. ______________________________________________________________

 

___________________________________________       ___________               ___________________

(Солиқ органи        мансабдор шахсининг лавозими)      (имзо)                                  (Ф.И.Ш.)              

 

Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор билан танишдим:

__________________________________________                               ________             __________

(ташкилот раҳбарининг лавозиши, исм-шарифи)                                (сана)                         (имзо)

Солиқ аудитини ўтказиш
тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА

                                                                      

 

Экспертиза тайинланганлик тўғрисида

солиқ тўловчининг ҳуқуқларини тушунтириш ҳақидаги

БАЁННОМА

 

20___йил “_____”_______________                                  ______________________________

              (кун)            (ой)                                                           (тузилган жойи)

 

______санадаги____№____ сонли қарорига асосан__________________________________

                                (қарор қабул қилган шахснинг, лавозими, Ф.И.Ш, солиқ оргнани номи)

 

 

Тайинланди______________________________________ишониб топширилган экспертиза,

                                                (экспертиза номи)

_____________________________________________________________________________________                                                                              (экспертнинг Ф.И.Ш)

______________________________________________________________________________________

                                              (экспертиза ўтказилиши лозим бўлган солиқ тўловчининг номи)

 

Экспертизадан ўтказилиши керак бўлган масалалар:

1. ______________________________________________________________________

2. ______________________________________________________________________

 

Экспертизадан ўтказилиши керак бўлган материаллар:

1. ______________________________________________________________________

2. ______________________________________________________________________

 

Солиқ кодексининг 150-моддасига муфовиқ экспертиза тайинлаш ва ўтказиш жараёнида текширилаётган шахс:

1) экспертни рад этиш;

2) экспертни ўзи кўрсатган шахслар орасидан тайинлаш тўғрисида илтимос қилиш;

3) қўшимча саволларни тақдим этиб, улар юзасидан эксперт хулосасини олиш;

4) солиқ органи мансабдор шахсининг рухсати билан экспертиза ўтказишда иштирок этиш ва экспертга тушунтиришлар бериш;

5) экспертнинг хулосаси билан танишиш;

6) экспертнинг хулосаси юзасидан асослантирилган фикр тақдим этиш ҳуқуқига эга.

 

 

 

 

 

(Инспектор лавозими, солиқ органин номи)

 

         (имзо)                       (Ф.И.Ш.)

 

Баённома билан танишдим:

________________________________________________________________________________________

(солиқ тўловчи лавозими  Ф.И.Ш.)

_________________________________________________________________________________________

(солиқ тўловчи эътирозлари)

_________________________________________________________________________________________

 

___________________                          _________________

(сана)                                                     (имзо)

Солиқ аудитини ўтказиш

тўғрисидаги низомга

11-ИЛОВА

 

СОЛИҚ АУДИТИ ДАЛОЛАТНОМАСИ

 

20__ йил “___”  ________                                                                         _________________

                                                                                                     (далолатнома тузилган жой)

 

            I. Кириш қисми.

 

1)_______________________________________________________________________________________

(солиқ аудитини ўтказиш буйруғи рақами ва санаси, имзолаган солиқ органи раҳбари (ўринбосари) фамилияси, исми, шарифи)

 

2)_______________________________________________________________________________________

(текшируви мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми, шарифи, лавозими ва улар ишлаётган солиқ органи номи)

 

3)________________________________________________________________________________________

(солиқ тўловчининг тўлиқ ва қисқартирилган номи ҳамда идентификация рақами)

 

4)________________________________________________________________________________________

(солиқ аудити ўтказилган солиқ даври)

 

5)________________________________________________________________________________________

(солиқ аудитини бошланиш ва тугаш санаси)

 

6)_______________________________________________________________________________________

(солиқ аудити электрон тарзда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, агар бунинг имкони мавжуд бўлмаса,     текширувларни рўйхатдан ўтказиш китобига киритилган сана ва рақами)

 

7)_______________________________________________________________________________________

(солиқ аудитини ўтказиш буйруғини ҳамда текширишга тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжат ва маълумотлар рўйхатини солиқ тўловчининг раҳбари ёки унинг вакилига (фамилияси, исми, шарифи) тақдим этилган сана)

 

8)______________________________________________________________________________________ (солиқ тўловчига уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек солиқ органларининг ҳуқуқлари тушунтирилганлиги изоҳи)

 

9)________________________________________________________________________________________

(текширилаётган давр учун солиқ тўловчининг молиявий ҳужжатларга биринчи ва иккинчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахслари тўғрисидаги маълумотлар)

 

10)_______________________________________________________________________________________

(солиқ тўловчини ташкил этилишнинг ҳуқуқий асослари, давлат органларида рўйхатдан ўтганлиги)

 

11)_______________________________________________________________________________________

(солиқ тўловчининг давлат реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномадаги маълумотлар)

 

12)_____________________________________________________________________________________

(солиқ тўловчининг фаолияти турлари тўғрисида маълумот)

 

13)_______________________________________________________________________________________

(низом жамғармасининг шаклланиши, таъсисчилар таркиби ва низом жамғармасидаги улуши)

 

14)_______________________________________________________________________________________

(кадастр ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар)

 

15)_______________________________________________________________________________________

(солиқ тўловчининг филиаллари ва бошқа алоҳида бўлинмалари, ваколатхоналари жойлашган жойи (уларнинг манзили), асосий ҳудудидан бошқа манзилларда жойлашган ишлаб чиқариш, омборхона, савдо шаҳобчаларининг дислокацияси, ижарага олинган ёки солиқ тўловчида эгалик ҳуқуқида бўлган ер майдонлари тўғрисида маълумот)

 

16)______________________________________________________________________________________

(лицензия ва гувоҳномалар тўғрисида маълумот)

 

17)_____________________________________________________________________________________

 (бошқа корхоналарга киритилган инвестициялар тўғрисида маълумот)

18)_______________________________________________________________________________________

(банк ҳисоб рақамлари тўғрисида маълумот)

 

19)_______________________________________________________________________________________

(олдинги ўтказилган солиқ ҳамда аудиторлик ташкилотлари текширувлари тўғрисида маълумот)

 

 

II. Асосий қисми.

 

20)_______________________________________________________________________________________

(солиқ тўловчининг ҳисоботда акс эттирилган солиқ ва йиғимларнинг шахсий ҳисоб-варағига ўтказилганлиги)

 

21)_____________________________________________________________________________________

(солиқ тўловчининг даромад турлари ва суммалари тўғрисида йиллар кесимида маълумот)

 

22)____________________________________________________________________________________

(қўшимча (камайтиришга) ҳисобланган солиқ ва йиғимлар суммаларининг келиб чиқиш сабаблари, қонунчилик меъёрларига ҳаволалар)

 

23)______________________________________________________________________________________

(ҳудудлар ва бинолар кўздан кечирилганлиги, солиқ тўловчида инвентаризация (хатлов), экспертиза ўтказилганлиги, ҳужжатлар ва буюмлар олиб қўйилганлиги, сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудитини ўтказишда амалга оширилган бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар)

 

24)_______________________________________________________________________________________

(солиқ органлари зиммасига юклатилган қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда (НКМ, терминал, нақд пул топширилиши, валюта ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қонунчилиги бузилиши ва бошқалар) ушбу фактлар ҳам далолатномада акс эттирилиши лозим))

 

25)___________________________________________________________________________________

(солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши аниқланган ҳолатлар бўйича жадваллар ва бошқа материалларнинг далолатномага илова қилинганлиги)

 

26)___________________________________________________________________________________

(солиқ тўловчининг бирламчи ҳужжатлари қамраб олинишига қараб уларни ўрганиш усули тўғрисида маълумот ва қайси йўналиш ҳужжатлари тўлиқ, қайси ҳужжатлар эса танлов йўли билан ўрганилганлиги акс эттириш)

 

27)______________________________________________________________________________________

(солиқ тўловчи солиқ аудитини ўтказаётган солиқ органининг мансабдор шахси томонидан сўралган, талаб қилинган ҳужжатларни тақдим қилмаган, тўлиқ тақдим қилмаган тақдирда, далолатномада тақдим этилмаган ҳужжатлар рўйхати акс эттириш)

 

III. Далолатноманинг якуний қисми.

 

28)_____________________________________________________________________________________

(cолиқ тўғрисидаги ва бошқа қонун ҳужжатларининг бузилиши фактлари мавжудлиги тўғрисида хулосалар. Ушбу хулосалар содир этилган қонунбузилиш турини ва мазкур қонунбузилиш учун Солиқ кодексининг жавобгарликни назарда тутувчи меъёрларига хаволаларни ўз ичига олиши лозим)

 

28)_______________________________________________________________________________________

(далолатнома иловаларининг сони кўрсатилиши лозим)

 

 

Изоҳ: Солиқ текшируви далолатномасига, солиқ ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бўлган, шунингдек бошқа масалалар бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлардан далолат берувчи ҳужжатлар (асли ёки нусхаси) илова қилиниши лозим бўлади.

 

Общие предложения: 0

1202