Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
20040 Министерство финансов Республики Узбекистан 17/07/2020 01/08/2020 2

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ривожлантириш стратегиясини ва Суғурталовчиларнинг капитали етарлилиги ва тўлов қобилияти бўйича халқаро стандартларни суғурта фаолиятига босқичма-босқич жорий этиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
ID-20040

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ривожлантириш стратегиясини ва Суғурталовчиларнинг капитали етарлилиги ва тўлов қобилияти бўйича халқаро стандартларни суғурта фаолиятига босқичма-босқич жорий этиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4412-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ривожлантириш стратегияси
1-иловага мувофиқ;

Суғурталовчиларнинг капитали етарлилиги ва тўлов қобилияти бўйича халқаро стандартларни суғурта фаолиятига босқичма-босқич жорий этиш стратегияси
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия - иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.

 

 

 

   Ўзбекистон Республикаси

               Бош вазири                                                                                                            А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” __________  - сонли  қарорига 1-ИЛОВА

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ривожлантириш
СТРАТЕГИЯСИ

 

1. Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда Стратегия деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ, шунингдек, Суғурта назоратлари халқаро уюшмасининг стандартлари
ва тавсиялари, халқаро суғурта бозорларидаги замонавий трендларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

2. Стратегия суғурта фаолиятини бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этишга, суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлашга, суғурта муносабатлари барча субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга йўналтирилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорининг мақсадлари, вазифалари, устуворликлари ва уни ривожлантириш босқичларини белгилайди ва ушбу соҳада дастурлар ва комплекс чора‑тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.

3. Суғурта бозорини ислоҳ қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»да белгиланган ва мазкур Стратегия унга қўшимча сифатида ишлаб чиқилган ҳамда унда белгиланган баъзи тадбирларни ҳам ўз ичига олади.

 

I. Суғурта бозорининг жорий ҳолати

4. Суғурта тизими суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари бўлган тижорат ташкилотларидан иборат. Суғурта бозори ҳаётни суғурта қилиш
ва умумий суғурта қилиш тармоқларини ўз ичига олади.     

5. Суғурта бозорида 36 та суғурта ташкилоти (улардан 28 таси умумий суғурта, 8 таси – ҳаётни суғурта қилиш тармоғида), 5 та суғурта ва қайта суғурта брокери, 22 та ассистанс, аджастер ва сюрвейер, 5 та актуарий, 9 мингдан ортиқ суғурта агенти фаолият кўрсатади.

 

 

2020 йилнинг I ярим йиллигида 958,3 млрд. сўм суғурта мукофоти йиғилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 76,5 фоизни ташкил этди. Ўсиш даражасининг пастлига жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб республикамизда карантин чоралари киритилиши сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, 2020 йил I ярим йиллигида жами 328,1 млрд. сўм (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 85,6 фоизни ташкил этди) миқдорида суғурта тўловлари амалга оширилган бўлиб, шундан 76,5 млрд. сўм ихтиёрий суғурта турлари ва 169,1 млрд. сўм мажбурий суғурта турлари бўйича тўланган.

Суғурталовчиларнинг ялпи устав капиталлари 1 242,7 млрд. сўмга ва иқтисодиётга киритилган инвестициялар ҳажми  2 944,3 млрд. сўмга етди.

Ҳисобот даврида суғурта бўлимлари сони – 1772 тага етди. Суғурталовчилар штатида 6,6 минг ходим ва 9 мингга яқин суғурта агенти фаолият кўрсатмоқда.

Суғурта бозорида давлат улушига эга 3 та компания мавжуд бўлиб, уларнинг капитали умумий капиталнинг 34 фоизини, активлари эса умумий активларнинг
41 фоизини ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон актуарийлари жамияти суғурта ташкилотларининг биргаликдаги суғурта қилишларига асосланган Суғурта шерикчиликлари ҳам суғурта бозори инфратузилмасининг ажралмас қисми ҳисобланади.

 

II. Суғурта соҳасини ривожлантиришдаги қийинчиликлар ва муаммолар

6. Суғурта бозорининг ривожланганлигини кўрсатувчи асосий кўрсаткичлар – суғурта тушумларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 0,4 фоизни ҳамда жон бошига йиғилган суғурта мукофотлари 28 минг сўмни ташкил этиб, жуда паст даражада қолмоқда. Суғурта муносабатларидаги барча томонларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш тизимининг заифлиги, қонунчилик ва суғурта шартномаларида суғурта тўловлари бўйича аниқ меъёр ва шартлар мавжуд эмаслигини каби бир-бири билан боғлиқ муаммолар “занжири” аҳоли ва бизнеснинг суғуртага ишончини оширишга тўсқинлик қилмоқда.

7. Ижтимоий ҳимоя ва иқтисодиётнинг устувор соҳаларидаги корхона ва ташкилотлар фаолиятининг узлуксизлигини таъминлашда суғуртадан фойдаланилмаяпти. Хусусан, жаҳонда жорий этилган мажбурий тиббий суғурта, қишлоқ хўжалигининг мажбурий суғуртаси ва мол-мулкларни мажбурий суғуртаси каби мажбурий суғурта турлари, шунингдек, ўзаро суғурта қилиш фаолияти (шу жумладан такафул суғуртаси) тартиби ва инновацион лойиҳаларни қўллаб қувватловчи суғурта маҳсулотлари жорий этилмаган.

8. Умумий суғурта тармоғида давлат иштирокининг юқорилиги суғурта ташкилотлари фаолиятининг самарадорлиги ва соҳанинг инвестицион жозибадорлигига салбий таъсир этмоқда. Давлат компанияларининг умумий суғурта мукофотларидаги улуши 20 фоизни, умумий активларидаги улуши
41 фоизни ва умумий устав капиталдаги улуши 34 фоизни ташкил этади.

9. Давлат суғурта ташкилотларининг активлари рентабеллигининг коэффициенти 1,7 фоиз, низом капиталларининг рентабеллиги 6,5 фоиз,
ўз капитали рентабеллиги 2,5 фоиз ва инвестициялар қайтиши коэффициенти
2,3 фоиз бўлса, нодавлат суғурта ташкилотларида эса бу кўрсаткичлар мос равишда ўртача 6,6 фоизни, 22,3 фоизни, 16,6 фоизни ва 13,0 фоизни ташкил этмоқда.

10. Бизнес жараёнлар ва тартиботларни рақамлаштиришда замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш даражаси паст. 2020 йилнинг ўтган даврида онлайн суғуртанинг умумий тузилган шартномалар сонидаги улуши
1 фоизни ҳам ташкил этмайди.

Суғурта фаолиятини тартибга солишнинг амалдаги тизими суғурта бозорининг етарлича ишончлилигини ва барқарорлигини таъминламайди, тартибга солиш ва назорат қилишнинг самарали механизмлари мавжуд эмас. Мамлакатимиз суғурта бозорига Суғуртанинг асосий тамойиллари татбиқ этилганлиги даражаси 35,0 фоиз бўлиб, самарали пруденциал назорат йўлга қўйилмаган.

11. Суғурта ташкилотлари ва мажбурий суғурта турларини назорат қилувчи давлат органларида потенциал мижозлар ва суғурта қилдирувчилар ҳақида ахборот йўқлиги сабабли суғурта шартномалари ўз вақтида тузилмаслигига, актуар ҳисоб-китобларга асосланмаган тарифлар белгиланишига (шу жумладан давлат органлари суғурта тарифларини белгилаб беришига), фавқулодда ҳодисаларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш тизимида суғурта бозорининг иштироки паст даражада қолишига сабаб бўлмоқда. 2020 йилнинг ўтган даврида қишлоқ хўжалиги суғуртаси бўйича 15,0 млрд. сўм, шунингдек, 2020 йилда мамлакатимиз жанубий ғарбида содир бўлган кучли шамол ва Сардоба сув омборидаги воқеалардан етган зарарлар учун суғурта ташкилотлари томонидан 22,2 млрд. сўм тўланганлиги, жами кўрсатилган ёрдамнинг аксарият қисми Давлат бюджети ва ҳайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилганлигини кўрсатди.

12. Суғурта ташкилотларининг тўлов қобилияти пастлиги уларнинг суғурта ва қайта суғурта қилиш ҳажмлари ва рейтинг кўрсаткичлари паст бўлишига олиб келиб, натижада ҳатто ўртача ривожланган мамлакатлардаги хавфларни ҳам қайта суғурта қила олмасликларига сабаб бўлмоқда. Сўнгги 3 йилда чет элга чиқиб кетган қайта суғурта мукофотлари 396,3 млрд. сўмга, мамлакатимизга кирим қилинган қайта суғурта мукофотлари эса 49,2 млрд. сўмга тенг бўлди.

13. Суғурта бозорининг ўзини ўзи тартибга солиш механизмлари,  хусусан, ривожланган давлатлардаги каби суғурта бозорининг профессионал  иштирокчилари уюшмалари орқали қонун ҳужжатларига ўзгаришлар қилиш ташаббуси билан чиқиш, суғурта фирибгарлигига қарши курашиш, халқаро суғурта уюшмалари билан ҳамкорлик каби фаолиятлари йўлга қўйилмаган. Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси баъзида ўқув курслари ўтказиш билангина банд.

14. Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш услубиёти ва усуллари эскирганлиги, суғурта фаолияти соҳасида илмий тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш тизими мавжуд эмаслиги суғурта бозори инфратузилмасининг қисми бўлган актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистанслар фаолияти ривожланмай қолишига сабаб бўлмоқда. Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистанслар фаолияти ривожланиши жуда суст, аҳолининг аксарият қисми ҳатто бундай хизматлар борлигидан хабардор эмас.

 

III. Суғурта бозорини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари
ва устувор йўналишлари

15. Стратегиянинг асосий мақсади фуқаролар ва бизнеснинг мулкий манфаатларини кафолатли суғурта қилиш учун ҳуқуқий ва амалий асосларни яратиш, иқтисодий ва ижтимоий ҳимоя қилишда суғурта механизмини жорий этиш ва аҳолининг суғуртага бўлган ишончини оширишдан иборат.

16. Қуйидагилар суғурта бозорини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:

суғуртанинг барча иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимояловчи адолатли, тўлиқ суғурта ва тезкор тўловга йўналтирилган рақобатни рағбатлантирувчи, шунингдек, махсус ваколатли давлат органи ва профессионал иштирокчилар ўртасида мувозанатлашган тизимни яратиш;

комплекс трансформация қилиш, суғурта ташкилотларидаги давлат акциялари пакетини зарур тажриба ва билимга эга бўлган инвесторларга танлов асосида сотиш йўли билан суғурта бозорида давлат иштирокини камайтириш, шунингдек, давлат улуши мавжуд суғурта ташкилотларини бир вақтнинг ўзида ислоҳ қилиш;

суғурта қамровини кенгайтириш ва илмий асосланган суғурта  тарифларини ишлаб чиқишга имкон берувчи Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Марказий банки, Давлат статистика қўмитаси, Ўзгидромет, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон актуарийлари уюшмаси ва бошқа манфаатдор идора ва ташкилотларни бирлаштирувчи ягона электрон ахборот алмашинуви тизимини ташкил этиш;

суғурта ташкилотларининг тўлов қобилиятини ошириш, халқаро тажриба асосида “таваккалчиликка асосланган ёндашув”ни татбиқ этиш, суғурта ташкилотларини халқаро рейтинглар олишларини ва рейтингларни оширишларини рағбатлантириш;

камхарж микросуғурта хизматларини ривожлантириш учун норматив базани такомиллаштириш, хизматлар оммабоплигини ва сифатини ошириш, шу жумладан давлат улуши мавжуд суғурта ташкилотлари орқали инновацион лойиҳаларни суғурта билан қўллаб-қувватлаш бўйича суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқилиши ва тақдим этилишини таъминлаш;

суғурта воситачилари (суғурта брокерлари, суғурта агентликлари), актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистанслар фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш йўли билан суғурта инфратузилмасини кенгайтириш ва хизматлар сифати бўйича рақобат қилиш муҳитини таъминлаш;

мамлакатимизда риск-менежмент ва суғурта соҳасига ихтисослашган чет эл олийгоҳларининг филиалларини ташкил қилиш орқали суғурта соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлашни, шуниндек, давлат улуши мавжуд суғурта ташкилотларидаги ёшларни чет элдаги риск-менежмент ва суғуртага оид йўналишлар бўйича ўқитишни тизимли асосда ташкил қилиш;

замонавий ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш;

халқаро тажриба асосида суғурта бозорининг прунденциал назоратини, суғурта бозорини тартибга солишнинг халқаро стандартлари ва тамойилларини татбиқ этиш.

 

IV. Мажбурий суғуртанинг янги турларини жорий этиш

17. Мазкур Стратегиянинг мақсадлари қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар такомиллаштирилиши ва ишлаб чиқилишини тақозо этади: 

халқаро ташкилотларнинг стандартлари ва тавсияларига, шунингдек, ушбу соҳада энг яхши жаҳон амалиётига мувофиқлаштирилган “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида”, “Қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорвани мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”, ҳамда “Кўчмас мулкни фавқулодда ҳодисалардан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” қонунларни ишлаб чиқиш.

18. Ўзбекистон Республикаси “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида” Қонунини қабул қилишдан қуйидаги масалаларни жорий қилиш ва ҳал этиш кўзда тутилган:

аҳолининг сиҳат-саломатлигини таъминлашнинг профилактика тизимини кучайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш ва ўртача умр кўриш давомийлигини ошириш;

давлат томонидан кафолатланган ягона тиббий хизматлар ҳажмини беморлар ҳақ тўлаши назарда тутилган хизматлардан аниқ ажратиш, тиббий хизматлар учун норасмий тўловлар даражасини камайтириш;

тиббиёт тизимига йўналтирилаётган молиявий ресурсларни ошириш ва соҳадаги ислоҳотларни қўллаб-қуватлаш;

тиббиёт муассасаларини молиялаштиришининг  “ҳар бир даволанган ҳолат” учун ҳақ тўлаш тамойилини жорий этиш билан тиббиёт соҳасида рақобатни рағбатлантириш;

соғлиқни сақлаш ишида давлат ва фуқароларнинг солидар жавобгарлигини таъминлаш, ҳар бир фуқаронинг ўз соғлиғи учун молиявий жавобгарлигини ошириш орқали соғлом турмуш тарзини рағбатлантириш.

Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, қонунни ишлаб чиқиш ва жорий этишда қуйидаги ҳал қилувчи омилларни инобатга олиш зарур:

мажбурий тиббий суғурта тиббиёт муассасалари орасида рақобатни рағбатлантиришнинг муҳим омили – барча тиббиёт муассасалари мажбурий суғурта тизимида қатнашиш ҳуқуқи, хусусан, аккредитация, лицензия ёки бошқа сунъий бюрократик тўсиқлар бўлмаслиги эркин рақобат ва одамлар тиббиёт муассасаларини эркин танлаш ҳуқуқлари кафолатланиши;

инфляция ва соҳага молиявий ресурлар йўналтирилиши билан тиббий хизматлар (дори дармонлар) нархи кескин ошиб кетмаслигини олдини олиш учун мажбурий суғурта дастурларига профилактика хизматлари урғу берилиши ҳамда суғурта мукофотини тўлаш мажбурияти қисман беморнинг зиммасида ҳам бўлиши;

тиббий суғуртани жорий этиш, юритиш ва қамровини кенгайтириб бориш учун ҳисоб-китоблар, мониторинг ва бошқа операцияларни бажарувчи электрон ахборотларни бошқариш базасини ишлаб чиқилиши ва ҳар бир тиббиёт муассасасига унга эркин уланиш имкониятини берилиши.

19. Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорвани мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорвани мажбурий суғурта қилишнинг илғор халқаро тажрибасини жорий этилиши мамлакат қишлоқ хўжалиги ривожланишини қўллаб-қувватловчи муҳим омиллардан бири бўлиши лозим.

Қишлоқ хўжалиги (ҳосил ва чорва) суғуртасининг жаҳон суғурта амалиётида қўлланилиб келаётган қуйидаги турларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон иқтисодиёт учун аҳамиятли бўлган экин ҳамда чорва ва суғурта турини танлаш мақсадга мувофиқ:

индивидуал асосда суғурталаш (Ўзбекистонда ихтиёрий тури жорий этилган);

индекс суғуртаси турлари: ҳудудий ҳосил индекси бўйича суғурта,
об-ҳаво индекси бўйича ҳосил суғуртаси, ўсимликларнинг меъёрий фарқи бўйича ҳосил суғуртаси, ер йўлдоши индекси бўйича чорва суғуртаси. 

Давлат томонидан ушбу суғуртани қўллаб-қувватлаш ҳам турлича бўлиши мумкин – фермерларга субсиядиялар ажратиш, давлат мажбурий суғуртаси, суғурта тўловларини қисман давлат қоплаши каби механизмларидан бири ёки уларнинг комбинациясини янги қонунда инобатга олиниши молиявий мустаҳкам, тўловга қодир тизимни яратишга хизмат қилади.

20. Ўзбекистон Республикаси “Кўчмас мулкни мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонунида давлатнинг фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш тизимида суғурта механизмини жорий этиш учун “Кўчмас мулкни фавқулодда ҳодисалардан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” қонунни ишлаб чиқиш ва унда қуйидагиларни инобатга олиш лозим:

суғурталаниши лозим бўлган ҳар бир кўчмас мулк тўлиқ суғурта қилиниши;

суғурта мукофотларининг маълум қисми эвазига табиий офатлар соҳасидаги илмий изланишларни ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, огоҳлантириш ва ҳимоялаш тизимидаги давлат дастурларини молиялаштириш учун жамғарма ташкил этилиши;

суғурта мукофотларини йиғиш тартиби ва миқдорлари аҳолининг кам таъминланган қисмига малол келмаслиги.

Қонунда операцион харажатларни камайтириш мақсадида суғурта янги ташкил этиладиган жамғарма томонидан суғурта ташкилотларининг иштирокисиз амалга оширилиши кўзда тутилади.

 

V. Замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш

21. Суғурта бозори инфратузилмасини сифат жиҳатдан юқори босқичга олиб чиқиш учун қуйидаги ахборот технологияларини ва ечимларини татбиқ этиш зарур: 

ташкилотлар ва идоралараро ягона электрон ахборот алмашинуви тизими;

суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларининг, шу жумладан ноҳалол суғурта воситачилари ва суғурта бозорининг бошқа иштирокчилари реестрини ўз ичига олган ягона ахборот базаси;

ҳисоб ва ҳисобот, суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятини масофавий онлайн-мониторинги бўйича комплекс интеграциялашган ахборот тизими;

суғурта соҳасида ахборот технологияларини ва бизнес жараёнларни рақамлаштиришни фаол жорий этиш, тўлиқ ва сифатли электрон (масофавий) суғурта хизматларини кўрсатиш.

 

VI. Суғурта хизматлари турларини кўпайтириш

ва қамровини кенгайтириш

22. Суғурта турлари кўпайишини ва хизматлар қамрови кенгайишини  рағбатлантириш мақсадида:

давлат улуши мавжуд суғурта ташкилотларида суғурта хизматларининг янги инновацион турларини жорий этиш ва анъанавий турларини ривожлантириш, хусусан:

камхарж микросуғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва оммавийлаштириш;

инновацион ва янги ташкил этилган “стартап” лойиҳаларни қўллаб қувватловчи суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқиш;

ҳар бир истеъмолчига индивидуал ёндашув тизимини ташкил қилиш, истеъмолчининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, индивидуал суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқувчи бўлинмалар ташкил этиш;

электрон суғурта хизматлари турлари ва ҳажмларини кенгайтириш;

масофавий онлайн-мониторинг бўйича комплекс интеграциялашган ахборот тизими доирасида суғурта шартномаларининг шартлари қонун ҳужжатлари талабларига мос келишини мониторинг қилиш тизимини йўлга қўйиш;

банклар, лизинг ташкилотлари ва бошқа молия ташкилотлари билан биргаликда молиявий хизматлар кўрсатиш марказларини ташкил этиш режалаштирилган.

 

VII. Cуғуртани оммалаштириш ва суғурта маданиятини ошириш

23. Суғуртани оммалаштириш ва суғурта маданиятини ошириш учун давлат улуши мавжуд суғурта ташкилотларида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш орқали суғурта бозорини рағбатлантириш кўзда тутилмоқда:

суғуртани жорий тарғибот ва ташвиқот қилиш ишларига кўпроқ маблағ ажратиш;

“онлайн” маркетинг ва реклама кўламини кенгайтириш, шу жумладан электрон китоблар, ўйинлар, викториналар ва бошқа рақамли реклама салмоғини ошириш;

жозибадорликни ошириш мақсадида суғурта бўлинмаларини замонавий жиҳозланган кичик кутубхонали ўқиш, дарс қилиш ва дам олиш масканларига айлантириш.

 

VIII. Суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш

ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

24. Суғурта мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида:

халқаро дастурлар ва жамғармаларнинг грантларини жалб этиш, шунингдек, мутахассисларнинг чет элда ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш;

Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмаси томонидан хорижий ва халқаро суғурта уюшмалари, ташкилотлари ҳамда маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртлари билан ҳамкорлигини кенгайтириш;

суғурта соҳасида минтақанинг ўзига хос хавфларини ўрганиш, олдини олиш ва суғурталаш юзасидан илмий-тадқиқотларни давлат улуши мавжуд суғурта ташкилотлари томонидан молиялаштириш тизимини яратиш;   

суғуртага оид касблар ва бўш иш ўринлари бўйича меҳнат ярмаркалари, презентациялар ва бошқа оммавий тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш;

суғурта соҳасида етакчи мутахассисларни тайёрловчи хорижий олий ўқув юртларининг филиалларини ташкил этиш (Тошкентда тест марказига эга Буюк Британиянинг Имтиёзли суғурта институтининг филиалини ташкил этиш). 

 

XIV. Суғурта ташкилотлари самарадорлигини ошириш

25. Суғурта ташкилотлари фаолиятининг самарадорлиги ошириш мақсадида қуйидаги устувор вазифаларни амалга ошириш лозим:

давлат улуши мавжуд суғурта ташкилотларида давлат улушини камайтириб бориш билан бир вақтда мазкур ташкилотларда суғурта тушумларини оширишга хизмат қилмайдиган харажатлар миқдорини қисқартириш;

янги суғурта ташкилотлари ташкил этилиши эвазига суғурта бозорида рақобатни кучайтириш;

масофавий онлайн-мониторинг бўйича комплекс интеграциялашган ахборот тизими доирасида жорий этиладиган самарадорлик мезонларини мониторинг қилиб бориш.          

 

X. Стратегиянинг мақсадли кўрсаткичлари

ва уни рўёбга чиқариш устидан мониторинг

26. Cуғурта бозорини ислоҳ қилиш бўйича белгиланган мақсадларга
ўз вақтида эришилишини ва қилинган саъй-ҳаракатлар муваффақиятини баҳолаш мақсадида мазкур Стратегия қуйидаги мақсадли кўрсаткичларни
ўз ичига олади:

суғурта хизматларининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 0,5 фоиздан 2025 йилга келиб 1 фоизгача ошириш;

аҳоли жон бошига суғурта мукофотини 50 минг сўмдан 2025 йил якунигача 148 минг сўмга етказиш;

жами суғурта мукофотларини 2025 йил якунига қадар 3,3 бараварга ошириб, 5,2 тлрн. сўмга етказиш;

2025 йилга келиб давлат улуши мавжуд учта суғурта ташкилотига зарур тажриба, билим ва обрўга эга бўлган стратегик хорижий инвесторларни жалб қилиш.

27. Стратегиянинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг олиб бориш, умумий мувофиқлаштириш, суғурта бозорини ислоҳ қилишга тўсқинлик қилувчи муаммоли масалаларни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” __________  - сонли

 қарорига 2-ИЛОВА

 

 

 

Суғурталовчиларнинг капитали етарлилиги ва тўлов қобилияти бўйича халқаро стандартларни суғурта фаолиятига босқичма-босқич жорий этиш

СТРАТЕГИЯСИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Суғурта (қайта суғурта) ташкилоти (кейинги ўринларда – суғурта ташкилоти) фаолиятининг таваккалчиликлари адекват ва ҳар томонлама баҳолаганда мамлакатда суғурта фаолиятининг асосий кўрсаткичларининг илдам барқарор ўсиши имкони бўлади. Суғурта ташкилотининг молиявий барқарорлиги ва тўлов қобилияти билан белгиланадиган ўз ишончлилиги даражасига катта эътиборсиз кучли ва барқарор суғурта бозорини шакллантириш мумкин эмас.

2. Мазкур Стратегияда миллий суғурта бозорини суғурта ташкилотлари фаолиятини тартибга солишнинг таваккалчиликка асосланган ёндашувидан фойдаланишга ўтказиш бўйича асосий мақсад ва устувор йўналишлари, шунингдек ушбу ёндашувнинг келгусида ривожланишининг истиқболли йўналишлари белгиланган.

3. Мазкур Стратегия Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

4. Мазкур Стратегия Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг (қуйида – Агентлик), суғурта компанияларининг фаолиятини режалаштириш ва мувофиқлаштиришга, уларнинг
саъй-ҳаракатлари ва ресурсларини Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини тартибга солишнинг таваккалчиликка асосланган ёндашувини жорий қилиш учун жамлашга мўлжалланган.     

 

§ 1. Стратегияни амалга оширишнинг асосий тамойиллари

5. Стратегияни амалга оширишда қуйидаги тамойиллардан фойдаланилади:

суғурта фаолияти субъектлари фаолиятининг тавсифи ва кўламини ҳисобга олган ҳолда тартибга солиш, шунингдек индивидуал ва жамлаш асосида тартибга солиш тамойили;

суғурта ташкилотларига хос таваккалчиликларнинг тавсифи, ҳажми ва мураккаблилигини ҳамда суғурта ташкилотлари фаолиятининг кўлами бўйича истисноларни ҳисобга олиб, назорат органларининг суғурта ташкилотларига нисбатан ўз функцияларини адо этишни назарда тутувчи мутаносиблик тамойили;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига сўзсиз амал қилиш тамойили.

 

§ 2Суғурта ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш соҳасида Европа Иттифоқининг директиваларини қўллаш тажрибаси  

6. Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчилар тўлов қобилияти тўғрисида маҳаллий суғурта ташкилотлари томонидан фойдаланилаётган меъёрлар Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқилган ва XX асрнинг 70-йилларидан буён қўлланилиб келинаётган услубиётга, яъни 1973 йил 24 июлдаги 73/239/EEC директиваси билан тасдиқланган Ҳаёт суғуртасидан бошқа суғурта бўйича тўлов қобилияти маржасини ҳисоблаш услубиёти ва 1979 йил 5 мартдаги   79/267/ЕЕС директиваси билан тасдиқланган Ҳаёт суғуртаси бўйича тўлов қобилияти маржасини ҳисоблаш услубиётига асосланган.

7. Ҳаёт суғуртаси бўйича 79/267/ЕЕС директиваси 2002/12/ЕС директивасига, ҳаёт суғуртасидан бошқа суғурта бўйича 73/239/ЕЕС директиваси 2002/13/ЕС директивасига алмаштирилган. Ушбу директивалар Solvency I деб аталган, чунки улар Европа суғурта ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш тизимини қайта кўриб чиқилишининг биринчи босқичи бўлиб ҳисобланган.   

8. Бугунги кунда Европа Иттифоқининг суғурталовчилар ва суғурта гуруҳлари фаолиятини тартибга солиш жараёнларига кенг қамровли талабларни белгилаб берувчи норматив ҳужжати бўлиб Solvency II директиваси ҳисобланади. Solvency II директиваси Европа Иттифоқи суғурталовчилари ва суғурта гуруҳлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишга таваккалчиликларга асосланган ёндашув концепциясини ўзида мужассам этиб, ўз архитектурасига кўра банклар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишнинг таваккалчиликка асосланган ёндашуви
Базель II концепциясига ўхшаш.   

9. Ўзбекистон Республикасида суғурталовчилар ва уларнинг бирлашмалари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш жараёнига Solvency II тамойилларини жорий қилиш мураккаб вазифа бўлиб, уни ҳал этиш мазкур Стратегияни ишлаб чиқилишини тақазо этади.

 

2-боб. Стратегиянинг мақсад ва вазифалари

10. Мазкур Стратегиянинг мақсади Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини тартибга солишга таваккалчиликка асосланган ёндашувни
босқичма-босқич жорий қилинишини таъминлашдир.

11. Мазкур Стратегияни амалга оширилиши билан қуйидаги вазифалар ҳал этилади:

суғурта ташкилотларига, жумладан суғурта ташкилотларининг тўловга қобилиятсизлиги таваккалчилигини камайтириш ва суғурта бозорининг молиявий барқарорлигини ошириш натижасида суғурта қилдирувчилар, суғурталанган шахслар, наф олувчиларнинг манфаатларини янада самарали ҳимоялаш орқали, ишонч ортиши;  

маҳаллий суғурталовчиларнинг ҳам миллий ҳам хорижий инвесторлар учун шаффофлиги ва инвестиция учун жозибадорлигини ошириш;

суғурта ташкилотларига нисбатан тартибга солиш ва назорат қилишнинг халқаро тан олинган тамойиллар ва қоидаларига монанд миллий суғурта қонунчилиги бўлишини таъминлаш;

талаб этиладиган эҳтимоллик билан суғурталовчига хос бўлган таваккалчиликлар ва суғурталовининг барча мажбуриятларини таъминланиши кафолатланадиган вақт чегарасини ҳисобга олган ҳолда капиталга бўлган талабларни таъминлаш заруриятидан келиб чиқиб, унга бўлган талабларни ошириш ҳисобидан суғурта ташкилотларининг молиявий мустаҳкамлиги, ишончлилиги ва самадорлигини ошириш;

суғурта ташкилотларининг корпоратив бошқаруви тизими ва фаолиятини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш;

суғурта соҳасини тартибга солиш ва назорат қилишга халқаро амалиётга мос ёндашувларни қўллаш ҳисобига суғурта ташкилотларига нисбатан назорат сифатини ошириш;

ациядорлар (иштирокчилар), кредиторлар ва бошқа манфаатдор шахслар, шуниндек суғурта қилдирувчилар ва наф олувчилар учун суғурта ташкилотлари фаолития ҳақида ахборотнинг шаффофлиги ва очиқлигини ошириш;

суғурта соҳасини тартибга солувчи ва суғурта назорати хорижий органлари билан тартибга солиш ва назорат тажрибасини алмашиш имкониятини, шунингдек суғурта соҳасини тартибга солиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш соҳасида ўзаро халқаро муносабатларини таъминлаш.

12. Юқорида санаб ўтилган вазифаларни ҳал этиш услублари қаторида қуйидагиларни қайд этиш лозим:

суғурта ташкилотининг молиявий аҳволи ёмонлашишининг дастлабки босқичида назорат чораларини кўриш имкониятини берадиган капиталга икки поғонали талабларни (капиталга энг кам талабларни ва капиталга тўлов қобилиятини таъминловчи талабларни) ва уларга мос назорат чораларини жорий қилиш;

халқаро тажрибага мувофиқ суғурта ташкилотларининг активларини адолатли баҳолаш ва мажбуриятларини энг яхши баҳолаш қоидаларини жорий этиш;

оммавий масъулият шаклларини такомиллаштириш ва суғурта ташкилоти очиқ тақдим этадиган ахборотлар рўйхатини кенгайтириш;

суғурта ташкилотининг корпоратив бошқарувига талабларни жорий этилиши (барча бизнес-жараёнларга таваккалчиликларни бошқариш ва таваккалчилик маданияти функцияларини жорий қилиш, таваккалчиликларни ва тўлов қобилиятини ўзи баҳолаш тартиботини жорий қилиш ва ҳ.);

суғурта ташкилоти таваккалчиликларини бошқариш жараёнида, шунингдек бошқарув қарорларини қабул қилишда актуарийлар мавқеи ва ролини кучайтириш;

суғурта ташкилотининг АТ-тизимлари сифатини ошириш
ва бизнес-жараёнларини такомиллаштириш.

 

3-боб. Стратегиянинг таркибий қисмлари

13. Стратегия Solvency II режимида назарда тутилган таркибий қисмларни
ўз ичига олган:

1-таркибий қисм – «Капиталга нисбатан миқдорий талабларни белгилаш»;

2-таркибий қисм – «Корпоратив бошқарув тизими»;

3-таркибий қисм – «Ахборот очиқлигига ва ҳисоботларга бўлган талаблар»;

 

§ 1. 1-таркибий қисм «Капиталга нисбатан миқдорий талабларни белгилаш»

14. 1-таркибий қисм активлар ва мажбуриятларни баҳолашга бўлган ёндашувларга, шу жумладан суғурта ташкилотининг техник заҳираларига, капитал тузилмаси ва таваккалчиликларни миқдорий баҳолашга нисбатан талаблар белгиланишини назарда тутади. Таваккалчиликка асосланган ёндашув доирасида шаклланган баланс (Market Consistent Balance Sheet) суғурта ташкилотининг капиталига бўлган талабларни ҳисоблаш учун асос бўлади.

15. 1-таркибий қисм таркибида қуйидаги соҳаларни ажратиш мумкин: бизнес линиялари бўйича сегментлаш (ҳаёт суғурта қилиш ва ҳаётни суғурта қилишдан бошқа суғурта), техник заҳиралар (жумладан, энг яхши баҳолаш тоифлари, таваккалчилик маржаси, опциялар ва кафолатлар, дисконтлаш), капиталга энг кам талаблар (суғурта ташкилоти ўз мажбуриятларини 85% эҳтимоллик билан бажариши учун), тўлов қобилиятини таъминлаш учун капиталга талаблар (суғурта ташкилоти мажбуриятларини 99,5% эҳтимоллик билан бажариши учун), ўз маблағларини (капиталини) (жумладан, ўз маблағлари даржасини, ўз маблағлари даражасининг турли нисбатларини ҳам энг кам ҳам тўлов қобилиятини таъминлаш учун) ҳисоблаш тартиби киради.  

16. Бизнес линиялари бўйича сегментлашга нисбатан асос сифатида бизнес линиялар билан боғлиқ таваккалчиликларни тегишли равишда ва аниқроқ акс эттириш учун уларнинг таркибини ва (ёки) деталлаштирилишини эҳтимол жузъий тузатишлар ва ўзгаришлар билан жорий сегментлашдан (ҳисоб гуруҳларидан) фойдаланиш назарда тутилмоқда.

17. Ҳисоблашга киритилиши лозим бўлган таваккалчиликлар рўйхатига нисбатан суғурта ташкилотига таъсир қилувчи барча ҳисобланадиган хатарларни таваккалчилик ёндашувни жорий этилишининг бошланғич босқичларидаёқ киритилиши, зарур бўлган ҳолатларда моделларни ва ҳисоблашга ёндашувларни босқичма-босқич мураккаблаштириб бориш кўзда тутилган.

18. 1-таркибий қисм доирасида суғурта ташкилотлари ўз маблағлари, капиталга бўлган энг кам талаблар ва тўлов қобилиятини таъминлаш учун капиталга талабларни ажратилган таваккалчиликлар асосида, кейинчалик ахборотни Агентликка тақдим этиш учун, мустақил ҳисоблашлари назарда тутилмоқда. Таваккалчиликка асосланган ёндашувни жорий этилишининг дастлабки босқичида тўлов қобилиятини таъминлаш учун капиталга талабни ҳисоблашни стандарт формуладан фойдаланган ҳолда амалга ошириш назарда тутилмоқда. Ички моделдан, шу жумладан суғурта ташкилотларининг ўз параметрлари билан стандарт формуладан Агентлик томонидан ички моделларни баҳолаш услубиётлари тайёрланиши билан фойдаланиш кўзда тутилмоқда.

19. Суғурта ташкилотларининг капиталига энг кам талаблар миқдори Агентлик норматив ҳужжати билан ўрнатилади. Стандарт формула, шунингдек тўлов қобилиятини таъминлаш учун капиталга талабларни ҳисоблашга киритиладиган таваккалчиликлар рўйхати ҳамда суғурта ташкилотларининг ўз маблағларини (капиталини) ҳисоблаш тартиби Агентликнинг норматив ҳужжатлари билан ўрнатилади.

 

§ 2. 2-таркибий қисм «Корпоратив бошқарув тизими»

20. 2-таркибий қисм таваккалчиликларни бошқариш тизимига нисбатан талабларни ўртнатиш, таваккалчиликлар ва тўлов қобилиятини мустақил баҳолаш, ички назорат, ички аудит, актуар функциялар, олий раҳбариятнинг малакаси, эҳтиёткорлик тамойили (ёки эркин инвестиция тамойили), аудитор ва суғурта ташкилоти томонидан ахборотни тартибга солувчига очиқлаш, аутсорсинг имкониятини кўзда тутади.

21. Корпоратив бошқарув тизимини ривожлантириш, шу жумладан суғурта ташкилотининг таваккалчиликларни бошқариш тизими Solvency II режимига мувофиқ даражада бўлиши учун услубий, технологик, норматив-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни, шунингдек профессионал кадрлар заҳиралари билан таъминлаш масаласи ҳал этилиши зарур. 

22. Таваккалчиликларни бошқаришга тизими борасида таваккалчилик ёндашувни жорий этилиши эътиборан барча таваккалчиликларни қамраб олишни назарда тутган таваккалчиликларни комплекс бошқариш тизимини жорий этилиши мақсадга мувофиқ.

23. Назорат мақсадларида таваккалчиликларни ва тўлов қобилиятини мустақил баҳолаш суғурта ташкилотлари томонидан амалга оширилиши назарда тутилиб, бунда Агентлик фойдаланиладиган услубиётнинг назоратини амалга оширади.

24. Тизим учун аҳамиятли суғурта ташкилотлари учун ички актуар функцияси бўлиши мажбурий бўлиб, бунда йирик бўлмаган суғурта ташкилотлар актуар функцияларни аутсорсинг қилиш имкониятига эга.

25. Активларни инвестиция қилиш рухсат этилган рўйхатини шакллантириш тамойилидан эҳтиёткорлик тамойилига (ёки эркин инвестиция тамойилига)
босқичма-босқич ўтиш кўзда тутилган. Ўтиш даврининг муддати суғурта ташкилотлари корпоратив бошқарувининг такомиллаштирилиши динамикасига боғлиқ бўлади.

26. Корпоратив бошқарув тизими, шу жумладан таваккалчиликларни бошқариш тизимининг такомиллаштирилиши 1-таркибий қисмни жорий қилиш ва суғурта ташкилотларининг таваккалчиликларини Solvency II режимига мувофиқ даражада бошқариш учун жиддий сифатли асос яратишга хизмат қилади.

27. Таваккалчиликларни бошқариш тизими ва суғурта ташкилотларининг ички назорат тизими учун талаблар ўрнатиш соҳасида Агентлик ваколатларини, шунингдек Агентликнинг бошқа ваколатларини белгилаш режалаштирилмоқда.

 

§ 3. 3-таркибий қисм «Ахборотни очиқлаш ва ҳисоботга қўйиладиган талаблар»

28. 3-таркибий қисм таваккалчиликкка мос ёндашув асосида тўлов қобилиятини баҳолаш бўйича оммавий ва конфиденциал ҳисоботга, ҳисобот маълумотларни тақдим этилиши даврийлигига, ҳисобот маълумотларни тақдим этилиши шаклига нисбатан талаблар белгиланишини назар тутади. Корпоратив бошқарув (шу жумладан таваккалчиликларни бошқариш) соҳасида  ҳисобот маълумотлар, капиталга талаблар, таваккалчиликлар ва бошқалар тўғрисида ахборот ҳажмини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 

29. Таваккалчиликка асосланган тўлов қобилияти ва молиявий аҳвол тўғрисида ҳисоботларни 3-таркибий қисм жорий қилинишининг бошланишидан кейинроқ босқичда очиқлаш назарда тутилган.

30. Суғурта ташкилотининг молиявий ҳисоботининг аудитига қўшимча равишда таваккалчиликка асосланган тўлов қобилияти ва молиявий аҳволни мажбурий аудит зарурияти тўғрисида масала янада кейинроқ босқичда кўриб чиқилиши кўзда тутилмоқда.

31. Таваккалчиликка асосланган тўлов қобилияти ва молиявий аҳвол тўғрисида ҳисоботни тақдим этилишининг электрон формати сифатида XBRL форматидан фойдаланиш мўлжалланмоқда.

 

4-боб. Стратегияни амалга ошириш босқичлари

 

§ 1. Суғурта бозорини таваккалчилкка мос тартибга солишни жорий этилишига ўтиш босқичлари

32. Суғурта бозорини таваккалчиликка асосланган тартибга солишни жорий этишга ўтиш бир неча йўналишларда (ташкилий, услубий ва технологик) олиб борилиб, маълум босқичларни, шу жумладан усбулиётни ишлаб чиқилиши, миқдорий тадқиқотлар, суғурта ташкилотлари билан муҳокама ва масҳат қилишни кўзда тутади.

33. Суғурта бозорини таваккалчиликка асосланган тартибга солишни жорий этиш таркибий қисмларни қуйидаги кетма-кетликда жорий этишни назарда тутади:
1-таркибий қисм, 2-таркибий қисм, 3-таркибий қисм. Бунда тартибга солишнинг таваккалчиликка асосланган ёндашув режимининг тўлиқ кўринишини тушинишни таъминлаш мақсадида барча таркибий қисмлар доирасида талаблар бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқилади ва муддатидан аввал бозорга етказилади.

34. 1-таркибий қисм бўйича талабларни ишлаб чиқиш 2020 йилда бошланади ва миқдорий тадқиқотлар натижаларига кўра (таҳминан 2021 йилда) тугалланади.

35. 2-таркибий қисм бўйича талабларни ишлаб чиқиш муддати – 2021-2022 йиллар. 2-таркибий қисм бўйича талабларнинг кучга кириши 2022 йилга режалаштирилган.

36. 3-таркибий қисм бўйича талабларни ишлаб чиқилишининг бошланиши – 2023 йил. Суғурта ташкилотларининг ҳисобот маълумотларига бўлган талабларни белгилаш ишларини тугатилиши 1-таркибий қисм бўйича талаблар кучга кириши муддатларига, шуниндек мазкур талаблар деталлашувига боғлиқ (таҳминан 2020-2023 йиллар).

37. Таваккалчиликка асосланган ёндашувни жорий этиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Агентлик, суғурта ташкилотлари ва суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари, маҳаллий ва хорижий маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда ошкора муҳокама қилиш ва жамоятчилик билан маслаҳатлашишни назарда тутади. Ушбу мақсадда ишчи гуруҳ тузилади ва унинг иш регламенти белгиланади.

 

§ 2. Миқдорий тадқиқотлар

38. 1-таркибий қисмни жорий этилишидан олдин миқдорий тадқиқотларни ўтказиш доирасида (Quantitative Impact Studies, QIS) Агентлик ва суғурта компанияларининг ўзаро ташкил қилиш, хусусан миқдорий тадқиқотлар иштирокчиларининг рўйхатини шакллантириш мўлжалланган.

39. Миқдорий тадқиқотларнинг асосий мақсади тўлов қобилиятини таъминлаш учун капиталга талабларни ҳисоблаш услубиётини синаш, оптималлаштириш ва келишиш бўлиб, ўз ичига тўлов қобилиятини таъминлаш учун капиталга талабларни ҳисоблаш услублари ва ҳисоблаш лозим бўлган таваккалчиликлар тўплами ҳақида маълумотларни йиғиш, тўлов қобилиятини таъминлаш учун капиталга талабларни ҳисоблаш параметрларини якуний аниқлашга маълумот йиғишдан иборат. 

40. 2020-2023 йилларда камида учта миқдорий тадқиқот ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг доирасида Агентлик томонидан батафсил техник таснифлар асосида суғурта ташкилотларига маълумот сўровлари юборилади. Суғурта ташкилотларидан олинган таҳлил натижалари тўло қобилиятини таъминлаш учун капитални ҳисоблаш талабларини белгиловчи норматив ҳужжатларнинг негизи бўлади.  

41. Суғурта ташкилотларини келгуси тадқиқотлар, уларнинг мақсадлари, асосий босқичлари ва амалга ошириш муддатлари, шунингдек норматив ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиши ҳақида хабардор қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг расмий сайти орқали амалга оширилади.

 

§ 3. Ўтиш даври

42. Таваккалчиликка асосланган ёндашувни кенг кўламли жорий қилишдан аввал ўтиш даври бўлади. Ўтиш даври доирасида суғурта ташкилотлари тайёрланган
чора-тадбирларни амалга ошириш имониятига эга бўладилар. Тартибга солишга таваккалчиликка асосланган ёндашувни жорий қилиш доирасида тайёрланган
норматив-ҳуқуқий лойиҳаларнинг қоидаларини алоҳида суғурта ташкилотлари қўллашлари бўйича синов тариқасида лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

43. Шу билан бирга, ўтиш даври доирасида ҳам Агентлик ҳам суғурта ташкилотлари даражасида маълум доирадаги масалаларни ҳал этиш мақсадга мувофиқ. Хусусан, ҳал қилувчи масалалардан бири Агентлик ва суғурта ташкилотларига  малакали мутахассисларни жалб қилиш, шуниндек АТ-тизимларини янги талабларга мослаштириш бўлади.   

44. Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини тартибга солишга таваккалчиликка асосланган ёндашувни жорий қилиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган қуйидаги масалаларни қайд этиш муҳим:

жорий қилишнинг дастлабки босқичида ҳисобот тайёрлаш, АТ-тизимларини такомиллаштириш, бизнес-жараёнларни йўлга қўйиш ва ҳоказоларга нисбатан суғурта ташкилотларига тартибга солиш баросида юкламанинг ортиши;

жорий қилишнинг дастлабки босқичида суғурта ташкилотларининг операцион харажатлари, шу жумладан янги тартибга солиш талабларига мос келиши учун қўшимча равишда юқори малакали ходимларни жалб этиш зарурияти сабабли, ошиши;

янги тартибга солиш талабларини бажаришга тайёр бўлмаган суғурта ташкилотлари бозордан кетиши.

 

5-боб. Стратегия амалга оширилиши натижаси

45. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган устунликлари қуйидагиларни ўз ичига олади, лекин булар билан чекланмайди:

а) умуман давлат учун:

жамиятнинг иқтисодий барқарорлигининг ошиши;

иқтисодий ўсишга кўмаклашиш;

республика иқтисодиётига инвестиция ресурларини жалб этилиши;

мамлакат молиявий инфратузилмаси ўсишига шарт-шароитлар яратилиши.

б) Агентлик учун:

суғурта соҳасининг молиявий барқарорлигининг ошиши;

суғурта ташкилотлари ҳисобот маълумотларининг шаффофлиги, ҳаққонийлиги ва сифатининг ошиши;

суғурта ташкилотларининг бизнес-жараёнларини, назорат самарадорлигининг оширишга ундовчи, унификацияси ва автоматлаштирилиши;

маълумотларни ҳар томонлама таҳлилини ўтказиш ва тартибга солишда тезкор чоралар кўриш имконияти.

в) суғурта ташкилотлари учун:

қабул қилинаётган таваккалчиликлар ўлчами ва тавсифидан келиб чиқиб, ўз маблағларидан (капиталидан) самарали фойдаланиш;

суғурта ташкилотларига ишонч ортиши ҳисобига йиғиладиган суғурта мукофотлари ҳажмларининг ошиши;

молиявий аҳволни мустаҳкамлаш ва фаолиятнинг шаффофлигини ошириш шунингдек тартибга солиш талабларига амал қилганда янада юқори кредит рейтинглари ҳисобига қўшимча капитал жалб қилиш ва узоқ муддатли молиялаштириш имконияти;

бошқарув мақсадлари учун маълумотларнинг сифати ошиши.

г) суғурта хизматлари истеъмолчилари ва бошқа манфаатдор тарафлар учун:

суғурта хизматларига ишонч;

ижтимоий ҳимоянинг ошиши;

суғурта ташкилотларининг ўз вақтида, тўлиқ ва ҳаққоний ҳисоботларини таҳлил қилиш имконияти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ривожлантириш стратегиясини ва Суғурталовчиларнинг капитали етарлилиги ва тўлов қобилияти бўйича халқаро стандартларни суғурта фаолиятига босқичма-босқич жорий этиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳасини

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4412-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек суғурталовчилар капитали етарлилиги ва тўлов қобилиятининг суғурта ташкилотлари фаолиятини тартибга солишнинг таваккалчиликка асосланган ёндашувига йўналтирилган халқаро стандартларини жорий қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Лойиҳанинг асосий ғояси – норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, жаҳон амалиётида татбиқ этилган мажбурий суғурта турларини жорий қилиш, суғуртада замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш, суғурта ташкилолари орасида рақобатни рағбатлантириш, суғурта инфратузилмасини кенгайтириш, суғурта соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, суғурта ташкилотлари фаолиятини самадорлигини ошириш ва таваккалчиликка асосланган ёндашувга ўтказиш йўли билан суғурта бозорини комплекс ривожлаништиришдан иборат.  

Лойиҳани ишлаб чиқишдан мақсад – аҳолининг суғурта бўлган муносабатини ўзгартиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш орқали жон бошига суғурта мукофотлари миқдорини, суғуртанинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини ошириш.

Европа ва Осиёнинг ривожланган давлатлари, МДҲ мамлакатларида жорий этилган қонунлар, технологиялар, таълим тизими, инфратузилма, тўлов қобилияти режимларидан андоза олган ҳолда ва халқаро ташкилотларнинг (Жаҳон банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Суғурта назоратлари халқаро уюшмаси) тавсияларига риоя этган ҳолда иккита Стратегия ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ривожлантириш стратегияси қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини назарда тутади:

1. “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида”, “Қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорвани мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”, “Кўчмас мулкни фавқулодда ҳодисалардан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” қонунлар;

2. Суғурта ташкилотининг тўлов қобилияти бўйича таваккалчиликка асосланган капитал, суғурта заҳиралари ва тўлов қобилиятини таъминлаш учун зарур бошқа талабларни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш. Мазкур банднинг бажарилиши юзасидан бир вақтнинг ўзида Суғурталовчиларнинг капитали етарлилиги ва тўлов қобилияти бўйича халқаро стандартларни суғурта фаолиятига босқичма-босқич жорий этиш стратегияси ишлаб чиқилди.

Суғурталовчиларнинг капитали етарлилиги ва тўлов қобилияти бўйича халқаро стандартларни суғурта фаолиятига босқичма-босқич жорий этиш стратегияси масала мураккаблиги ва миллий суғурта бозорининг кескин ўзгаришларга тайёр эмаслиги билан боғлиқ. Суғурта ташкилотининг молиявий барқарорлигининг асосий кўрсаткичи унинг тўлов қобилияти, яъни қабул қилинган ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариш қобилияти бўлиб, у қуйидаги омилларга боғлиқ:

ўз маблағларининг миқдори (шу жумладан устав капиталининг) етарли ҳажмда бўлиши;

шакллантирилган суғурта заҳиралари адекватлиги;

инвестиция портфелининг сифати (диверсификацияланганлиги, ликвидлиги, фойдалилиги ва қайтарилиши таъминланганлиги);

бир таваккалчиликнинг чекланганлиги (қайта суғурта ҳимоясининг мавжудлиги);

тариф сиёсати (актуар асосланган суғурта тарифлари қўлланилиши).

Таваккалчиликка асосланган назорат айнан юқорида кўрсатилган омилларга йўналтирилган бўлади.

Масалан, Европа Иттифоқининг суғурталовчилар ва суғурта гуруҳларининг фаолиятини тартибга солиш жараёнларига тўлиқ қамровли талабларни белгилайдиган норматив ҳужжати бўлиб Solvency II директиваси ҳисобланади. Solvency II директиваси ўзида Европа Иттифоқидаги суғурталовчилар ва суғурта гуруҳларининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширишнинг таваккалчиликларга асосланган концепциясини мужассам этган бўлиб, ўз архитектурасига кўра банклар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишнинг таваккалчиликка асосланган ёндашуви Базель II концепциясига ўхшаш.

Ҳозирги вақтда маҳаллий суғурта ташкилотлари томонидан фойдаланилаётган суғурталовчилар ва қайта суғурталовчилар тўлов қобилияти тўғрисида меъёрлар Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқилган ва XX асрнинг 70-йилларидан буён қўлланилиб келинаётган Solvency I деб аталган услубиётга асосланган, чунки улар Европанинг суғурта ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш тизимини қайта кўриб чиқилишининг биринчи босқичини ўзида мужассам этган.

Лойиҳаларнинг ишлаб чиқилиши зарурлигини асослаш.

Ҳозирги вақтда лойиҳани қабул қилиш долзарблиги қуйидаги заруриятлардан келиб чиқади:

суғурта бозорини комплекс трансформация қилиш, аҳоли ва иқтисодиётнинг эҳтиёжларига хизмат қиладиган тизимни яратиш;

мажбурий суғурта тизимини жорий қилиш йўли билан тиббиёт соҳасини ривожланишига зарур бўлган маблағларни йўналтириш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий суғурта механизмларини йўлга қўйиш билан иқтисодиётнинг стратегик аҳамиятга эга бўлган реал сеторини
қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш;

суғурта ташкилотлари фаолиятининг самадорлигини ошириш, пруденциал тартибда солишга ўтиш;

маҳаллий суғурталовчиларнинг шаффофлиги ва миллий ҳамда  хорижий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш;

маҳаллий суғурталовчиларнинг ҳам миллий ҳам хорижий инвесторлар учун шаффофлиги ва инвестиция учун жозибадорлигини ошириш;

суғурта ташкилотларининг корпоратив бошқаруви тизими ва фаолиятини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш;

суғурта соҳасини тартибга солувчи ва суғурта назорати хорижий органлари билан тартибга солиш ва назорат тажрибасини алмашиш имкониятини, шунингдек суғурта соҳасини тартибга солиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш соҳасида ўзаро халқаро муносабатларини таъминлаш.

Ишлаб чиқилган лойиҳалар суғурта соҳасида синовдан ўтган халқаро тажрибага асосланган, шунингдек қуйидаги вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган:

суғурта соҳасини комплекс трансформация қилиш, суғуртани давлат фавқулодда вазиятларини олдини олиш ва ҳаракат қилиш тизимидаги ролини ошириш, ижтимоий функцияларини рўёбга чиқариш, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳасини суғурта ёрдамида қўллаб‑қувватлаш;

суғурта институтини халқ орасида оммавийлаштириш, замонавий ахборот технологиялардан кенг фойдаланиш орқали операцион харажатларни қисқартириш;        

суғурта ташкилотининг молиявий аҳволи ёмонлашишининг дастлабки босқичида назорат чораларини кўриш имкониятини берадиган капиталга икки поғонали талабларни (капиталга энг кам талабларни ва капиталга тўлов қобилиятини таъминловчи талабларни) ва уларга мос назорат чораларини жорий қилиш;

халқаро тажрибага мувофиқ суғурта ташкилотларининг активларини адолатли баҳолаш ва мажбуриятларини энг яхши баҳолаш қоидаларини жорий этиш;

оммавий масъулият шаклларини такомиллаштириш ва суғурта ташкилоти очиқ тақдим этадиган ахборотлар рўйхатини кенгайтириш;

суғурта ташкилотининг корпоратив бошқарувига талабларни жорий этилиши (барча бизнес-жараёнларга таваккалчиликларни бошқариш ва таваккалчилик маданияти функцияларини жорий қилиш, таваккалчиликларни ва тўлов қобилиятини ўзи баҳолаш тартиботини жорий қилиш ва ҳ.);

суғурта ташкилоти таваккалчиликларини бошқариш жараёнида, шунингдек бошқарув қарорларини қабул қилишда актуарийлар мавқеи ва ролини кучайтириш;

суғурта ташкилотининг АТ-тизимлари сифатини ошириш ва бизнес-жараёнларини такомиллаштириш.

Лойиҳаларнинг асосий қоидалари.

Ишлаб чиқилган лойиҳалар билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 68-бандида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарорининг 15 б) бандида келтирилган вазифаларнинг ижроси таъминланмоқда.

Мазкур лойиҳаларни қабул қилиниши билан Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратилиши талаб этилмайди.

Лойиҳалар қабул қилинган тақдирда қуйидаги ҳужжатлар қабул қилиниши ёки янги таҳрирда қабул қилиниши ёки уларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши керак бўлади:

“Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни;

“Қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорвани мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни;

“Кўчмас мулкни фавқулодда ҳодисалардан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни;

Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом (рўй. рақ. 1806, 2008 йил 12 май);

Суғурталовчиларнинг суғурта заҳиралари тўғрисидаги низом (рўй. рақ. 1882, 2008 йил 15 декабрь);

Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестиция фаолияти тўғрисидаги низом  (рўй. рақ. 1982, 2009 йил 16 июль);

Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом (рўй. рақ. 1975,
2009 йил 26 июнь).

Мазкур лойиҳани қабул қилиниши суғурта тизими янада ривожланиши, суғурта фаолиятини тартибга солиш дастаклари такомиллаштирилиши, шунингдек халқаро стандартлар кетма-кетлик билан жорий этилиши учун шарт-шароитлар яратади. 

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон қарори талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда 2020 йил “__” июлда Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилган.

Общие предложения: 0

506