ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2001 Хокимият Каттакурганского района 21/01/2019 05/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2001

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ва 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Каттақўрғон туман ИИБ ЙҲХ бўлимининг 15.12.2018 йилдаги 1014-сонли, шунингдек туман адлия бўлиминиг 16.01.2019 йилдаги № 2-3/7-сонли хатларини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Туман ИИБ ЙҲХ бўлимининг 15.12.2018 йилдаги № 1014-сонли Каттақўрғон туман Кадан МФЙ ҳудудида жойлашган “Temir kelajak fayz” МЧЖда автомобилларга замонавий техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасида техник хизмат кўрсатиш асбоблари ва диагностика асбоблари мавжудлиги тўғрисидаги хати маълумот учун қабул қилинсин.

2.Туманда автотранспорт воситаларини “Temir kelajak fayz” МЧЖда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштириш туман ИИБ ЙҲХ бўлими (Э.Эргашев)га юклатилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки, амалдаги қонунчиликка асосан техник кўрикдан ўтказилади:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (хайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар-бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалардан ташқари)-икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)-бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта - 1 март - 30 июнда;

иккинчи марта - 1 сентябр -31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1-мартдан - 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 февралдан 31 – августгача ўтказилиши инобатга олинсин.

4. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга “ JV MAN AUTO Uzbekiston” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг техник кўрик ўтказиш учун зарур шароитлар мавжудлигини инобатга олиб, уларга тегишли бўлган автобус, уриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (хайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларнинг тиркамаларини қўшма корхонанинг сервис ва диллерлик марказида, бошқа турдаги транспорт воситаларини “Temir kelajak fayz” МЧЖга қарашли техник кўрикдан ўтказиш шаҳобчасида техник кўрикдан ўтказилиши тавсия этилсин.

5. Транспорт воситалари “Temir kelajak fayz” МЧЖ томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган миқдорда йиғимлар ундирилади.

Биринчи (олдинги) техник кўрик носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

Техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилади.

6. Техник кўрикни ўтказиш жадвали 1-иловага;

техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия раиси (Э.Эргашев)га:

юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юбориш;

техник кўрикни ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказиш;

техник кўрикдан ўтказишда техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситаларининг, шунингдек техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг камчиликлари ва номозликларни бартараф этиш бўйича белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш вазифалари юклатилсин.

8. Мазкур қарор “Каттақўрғон ҳақиқати” газетасидан эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 17 февралдаги 172-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н. Санақулов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими А.Бахрамов

Общие предложения

684