ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1983 Хокимият Пскентского района 19/01/2019 03/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1983

Қ А Р О Р

                                                      Р Е Ш Е Н И Е                                 ЛОЙИҲА         

 

Қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й, 50-сон,
559-модда) ва Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш, тумандаги қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6, 25-моддаларига асосланиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар (туман Мудофаа бўлими, туман Ички ишлар бўлими, тумани Миллий хавфсизлик хизматидаги ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникалар бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йилда йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жорий йилнинг 1 августига қадар якунланиши белгилансин.

4. Ушбу қарор ижросини таъминлаш ва техник кўрикдан ўтказиш учун пул йиғимларининг белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш Инспекциясининг туман бўлими (А.Юнусов) зиммасига юклатилсин.

5. Туман ҳокимининг 2018 йил 6 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини, машина-трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2018 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 170-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор “Пискент ҳаёти” рўзномасида эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлиги расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

7. Қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Иномжонов ва туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Б.Эрматов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                             Ш.Аҳмедов

 

 

 

Туман ҳокимининг 2019 йил

“    ”_________даги “  ” сон

қарорига 1-илова

 

 

Қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш бўйича

туман ишчи гуруҳи

 

ТАРКИБИ

 

Гуруҳ раҳбари:

 

Инспекциянинг Пискент туман бўлими
техника ҳолати ва агротехник тадбирлар
устидан назорат қилиш шўъбаси

катта инпектори                                                                           Ҳ.Нурбобоев

 

Гуруҳ аъзолари:

 

Туман Фермер дехқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбари                                          Ф.Усмонкулов

 

 

Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими

бошлиги                                                                                         Б.Эрматов

 

Туман машина трактор парки раҳбари                                     Ў.Маҳмудов

 

 

 

Туман ҳокимининг 2019 йил

“    ”_________даги “  ” сон

қарорига 2-илова

 

Кишлок хужалиги ва мелиоратив техникаларини, шунингдек машина-трактор парклари,устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш

Режаси

 

Т/р

Техниканинг номи

Техника русуми

Техник кўрикдан ўтказиш муддати

Техник кўрикдан ўтказиш манзили

Техник кўрикдан ўтказиш санаси

1

ҳайдов трактор

ARION-630

феврал 2019 й

Дон шоҳобчаси

10.02.2019

2

ҳайдов трактор

TS-130

феврал 2019 й

Дон шоҳобчаси

12.02.2019

3

ҳайдов трактор

МТЗ 12-21

феврал 2019 й

Дон шоҳобчаси

14.02.2019

4

ҳайдов трактор

ВТ-150

феврал 2019 й

Дон шоҳобчаси

16.02.2019

5

ҳайдов трактор

ТТЗ-8011

феврал 2019 й

Дон шоҳобчаси

18.02.2019

6

чопиқ трактор

МТЗ-80

феврал 2019 й

Дон шоҳобчаси

23.02.2019

7

чопиқ трактор

Т-28х4М

феврал 2019 й

Дон шоҳобчаси

26.02.2019

8

чопиқ трактор

ТТЗ-8010

феврал 2019 й

Дон шоҳобчаси

28.02.2019

9

транспорт трактори

МТЗ-80л

март 2019 й

Пискент ПТЗ

03.03.2019

10

транспорт трактори

Т-28х4мс1

март 2019 й

Пискент ПТЗ

05.03.2019

11

транспорт трактори

Т-40

март 2019 й

Пискент ПТЗ

08.03.2019

12

транспорт трактори

ЮМЗ-6л

март 2019 й

Пискент ПТЗ

11.03.2019

13

комбайн

Доминатор-130

март 2019 й

Пискент ПТЗ

20.02.2019

14

тиркама

2ПТС-4-793А

июнь 2019 й

Пискент ПТЗ

17.03.2019

15

агрегатлар

 

феврал 2019 й

Дон шоҳобчаси

30.02.2019

 

 

 

Общие предложения

761