Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
19775 Антимонопольный комитет Республики Узбекистан 09/07/2020 24/07/2020 10

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-19775

Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш борасида истеъмолчиларга шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорига иловага мувофиқ қўшимчаллар ва ўзгартириш киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
                             Бош вазири                                                                          А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “
____” ____даги _____ - сон қарорига
илова

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорига киритилаётган қўшимчалар
ва ўзгартириш

 

1. 1-илова қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:

41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“41. Маиший истеъмолчиларга Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисобга олиш асбобларини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш ҳудудий электр тармоқлари корхоналари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан тақдим этилган электр энергиясини ҳисобга олиш прибори, маиший истеъмолчиларга маъқул бўлмаса ёки улардаги мавжуд шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда ўрнатиш учун мос келмаса, истеъмолчилар электр энергиясини ҳисобга олиш приборини ўз ҳоҳишига кўра танлаш ҳуқуқига эга.

Бунда, маиший истеъмолчи “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Давлат синовларидан ўтказилган ва тури тасдиқланган ёки метрологик аттестациядан ўтказилган Ўлчаш воситаларининг давлат реестрига киритилган, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан ўрнатилаётган, аниқлик даражаси бир хил бўлган электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган бошқа турдаги электр энергиясини ҳисобга олиш приборини ўз маблағлари ҳисобидан харид қилади, даврий давлат қиёсловидан ўтказади ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан бепул ўрнатилади, пломбаланилади ва рўйхатдан ўтказилади”.

2. 2-иловада:

70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“70. Истеъмол қилинган табиий газни ҳисобга олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги ёки Ўзбекистон Республикасининг ўлчов воситаси турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатига эга бўлган ҳудудий бўлинмалар томонидан рўйхатдан ўтказилган Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ТГҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш приборлари қўлланилади”.

қуйидаги мазмундаги 701-банд билан тўлдирилсин:

“701. Маиший истеъмолчиларга Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисобга олиш приборларини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш газ таъминоти ташкилоти маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Газ таъминоти ташкилоти томонидан тақдим этилган табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш прибори, маиший истеъмолчиларга маъқул бўлмаса ёки улардаги мавжуд шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда ўрнатиш учун мос келмаса, истеъмолчиларга табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини ўз ҳоҳишига кўра танлаш ҳуқуқи тақдим этилади.

Бунда, маиший истеъмолчи “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Давлат синовларидан ўтказилган ва тури тасдиқланган ёки метрологик аттестациядан ўтказилган Ўлчаш воситаларининг давлат реестрига киритилган, шунингдек газ таъминоти ташкилоти томонидан ўрнатилаётган, аниқлик даражаси бир хил бўлган табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган бошқа турдаги табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини ўз маблағлари ҳисобидан харид қилади, даврий давлат қиёсловидан ўтказади ҳамда газ таъминоти ташкилоти томонидан бепул ўрнатилади, пломбаланилади ва рўйхатдан ўтказилади”.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасига
ТАҚҚОСЛАМА ЖАДВАЛ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф қилинаётган таҳрир

Асос

Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари

Тўлдирилмоқда.

41. Маиший истеъмолчиларга Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисобга олиш асбобларини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш ҳудудий электр тармоқлари корхоналари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан тақдим этилган электр энергиясини ҳисобга олиш прибори, маиший истеъмолчиларга маъқул бўлмаса ёки улардаги мавжуд шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда ўрнатиш учун мос келмаса, истеъмолчилар электр энергиясини ҳисобга олиш приборини ўз ҳоҳишига кўра танлаш ҳуқуқига эга.

Бунда, маиший истеъмолчи “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Давлат синовларидан ўтказилган ва тури тасдиқланган ёки метрологик аттестациядан ўтказилган Ўлчаш воситаларининг давлат реестрига киритилган, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан ўрнатилаётган, аниқлик даражаси бир хил бўлган электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган бошқа турдаги электр энергиясини ҳисобга олиш приборини ўз маблағлари ҳисобидан харид қилади, даврий давлат қиёсловидан ўтказади ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан бепул ўрнатилади, пломбаланилади ва рўйхатдан ўтказилади.

Бугунги кунда истеъмолчи ва электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари томонидан келиб тушаётган кўплаб мурожаатларда, Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган бошқа турдаги электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини истеъмолчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан харид қилиниши бўйича уларга танлаш ҳуқуқини бериш сўралмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 354-моддасида шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланиши қайд этилган.

Шунингдек, ушбу Кодекснинг 470-моддасида энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозимлиги, энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланиши белгиланган. Бироқ, мазкур моддада ўлчов асбобларини харид қилиш ким томонидан амалга оширилиши кўзда тутилмаган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг
473-моддасида абонент ишлатилаётган энергетика тармоқлари, асбоб ва ускуналарнинг зарур техникавий ҳолати ва хавфсизлигини таъминлаши, энергия ишлатишнинг белгиланган тартибига амал қилиши, шунингдек авариялар, ёнғинлар, энергияни ўлчаш асбобларидаги носозликлар ва энергиядан фойдаланиш пайтида келиб чиқадиган бошқа бузилишлар тўғрисида энергия билан таъминловчи ташкилотга дарҳол хабар бериши лозимлиги белгиланган.

Шу билан бирга, истеъмолчиларга юклатилган мажбуриятларни тўлақонли таъминлаш учун, уларнинг ихтиёридан келиб чиқиб, ўлчов воситаларини ўрнатишда танлаш имкониятини яратиш зарурияти вужудга келмоқда.

Шу боис, истеъмолчиларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳоҳиш ва истакларини инобатга олиш ҳамда қонун билан ҳимояланган ҳуқуқларини таъминлаш учун Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурияти туғилмоқда.

Табиий газдан фойдаланиш қоидалари

70. Табиий газни ҳисоблаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси ўлчов воситалари Давлат реестрига киритилган турдаги приборлардан фойдаланилиши шарт.

70. Истеъмол қилинган табиий газни ҳисобга олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги ёки Ўзбекистон Республикасининг ўлчов воситаси турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатига эга бўлган ҳудудий бўлинмалар томонидан рўйхатдан ўтказилган Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ТГҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш приборлари қўлланилади.

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 4-бандида истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги ёки Ўзбекистон Республикасининг ўлчов воситаси турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатига эга бўлган ҳудудий бўлинмалар томонидан рўйхатдан ўтказилган Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари қўлланилиши белгиланган.

Шу боис, таҳририй аниқлик киритиш мақсадида, Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 70-банди Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг
4-бандига мос равишда ўзгартирилмоқда.

 

Тўлдирилмоқда.

701. Маиший истеъмолчиларга Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисобга олиш приборларини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш газ таъминоти ташкилоти маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Газ таъминоти ташкилоти томонидан тақдим этилган табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш прибори, маиший истеъмолчиларга маъқул бўлмаса ёки улардаги мавжуд шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда ўрнатиш учун мос келмаса, истеъмолчиларга табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини ўз ҳоҳишига кўра танлаш ҳуқуқи тақдим этилади.

Бунда, маиший истеъмолчи “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Давлат синовларидан ўтказилган ва тури тасдиқланган ёки метрологик аттестациядан ўтказилган Ўлчаш воситаларининг давлат реестрига киритилган, шунингдек газ таъминоти ташкилоти томонидан ўрнатилаётган, аниқлик даражаси бир хил бўлган табиий газ истеъмолини
ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган бошқа турдаги табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини ўз маблағлари ҳисобидан харид қилади, даврий давлат қиёсловидан ўтказади ҳамда газ таъминоти ташкилоти томонидан бепул ўрнатилади, пломбаланилади ва рўйхатдан ўтказилади.

Бугунги кунда истеъмолчи ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари томонидан келиб тушаётган кўплаб мурожаатларда, Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган бошқа турдаги табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини истеъмолчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан харид қилиниши бўйича уларга танлаш ҳуқуқини бериш сўралмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 354-моддасида шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланиши қайд этилган.

Шунингдек, ушбу Кодекснинг 470-моддасида энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозимлиги, энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланиши белгиланган. Бироқ, мазкур моддада ўлчов асбобларини харид қилиш ким томонидан амалга оширилиши кўзда тутилмаган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 473-моддасида абонент ишлатилаётган энергетика тармоқлари, асбоб ва ускуналарнинг зарур техникавий ҳолати ва хавфсизлигини таъминлаши, энергия ишлатишнинг белгиланган тартибига амал қилиши, шунингдек авариялар, ёнғинлар, энергияни ўлчаш асбобларидаги носозликлар ва энергиядан фойдаланиш пайтида келиб чиқадиган бошқа бузилишлар тўғрисида энергия билан таъминловчи ташкилотга дарҳол хабар бериши лозимлиги белгиланган.

Шу билан бирга, истеъмолчиларга юклатилган мажбуриятларни тўлақонли таъминлаш учун, уларнинг ихтиёридан келиб чиқиб, ўлчов воситаларини ўрнатишда танлаш имкониятини яратиш зарурияти вужудга келмоқда.

Шу боис, истеъмолчиларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳоҳиш ва истакларини инобатга олиш учун ҳамда қонун билан ҳимояланган ҳуқуқларини таъминлаш учун Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурияти туғилмоқда

Общие предложения: 5

1398