Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1944 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 16/01/2019 31/01/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ
ID-1944

ЛОЙИҲА

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ–5368-сон Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 658-сон “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни
илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш
, шунингдек Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг филиалларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг Нукус филиалига Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, А.Утепов кўчаси 31-уй манзилида жойлашган Нукус маиший хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг, Самарқанд филиалига Самарқанд шаҳар, Уста Умар Жўрақулов кўчаси 15-уйда манзилида жойлашган Самарқанд ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг, Фарғона филиалига Фарғона шаҳар, Истеъдод кўчаси, 3“А”-уй манзилида жойлашган 2-Фарғона ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежини бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди, моддий-техник воситалари, ўқув ускуналари ва бошқа мулклари билан бирга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, Самарқанд ва Фарғона вилояти ҳокимликлари, Олий ва ўртамахсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига  бир ой муддатда мазкур фармойишда белгиланган бино ва иншоотларни ўрнатилган тартибда қабул қилиш ва топшириш ишларини амалга ошириш вазифаси юклатилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки, мазкур фармойишнинг 2-бандидаги топширилаётган касб-ҳунар коллежларининг коммунал йўналишидаги шартномалари ва мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг Нукус, Самарқанд, Фарғона филиаллари тегишли қисми бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Жисмония тарбия ва спорт вазирлиги 2019 йилда Марказ ва филиалларининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари бўйича сифатли лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин.

Қурилиш вазирлиги томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилсин ва қурилиш-монтаж ишлари устидан назорат ўрнатилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Марказ ва филиалларнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларини 2020 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурида назарда тутсин ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, А.Утепов кўчаси 31-уй, Самарқанд шаҳар, Уста Умар Жўрақулов кўчаси 15-уй, Фарғона шаҳар, Истеъдод кўчаси 3“А”-уй манзилларида жойлашган биноларни сақлаб туриш учун тегишли маблағларни таъминлаш бўйича зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.

7. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.

 

 

                 Ўзбекистон Республикасининг

                                   Бош вазири                                                                                                                                                                                                                                            А. Арипов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Общие предложения: 0

1512