Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
19380 Министерство транспорта Республики Узбекистан 30/06/2020 15/07/2020 0
Приказ или постановление ведомств
Шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларда автотранспорт воситалари ҳаракат мунтазамлигини аниқлаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида
ID-19380

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларда автотранспорт воситалари ҳаракат мунтазамлигини аниқлаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларда автотранспорт воситалари ҳаракат мунтазамлигини белгилаш тартибини таъминлаш ҳамда статистик ҳисоботни тўғри юритиш мақсадида буюраман:

1. Шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларда автотранспорт воситалари ҳаракат мунтазамлигини аниқлаш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Транспорт вазири

 

Э. Ганиев

 

 

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси

транспорт вазирининг

2020 йил “__”_________

____-сон буйруғига

ИЛОВА

 

Шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларда

автотранспорт воситалари ҳаракат мунтазамлигини аниқлаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган, статистик ҳисоботлар тузишда  шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларда автобуслар (йўналишли таксилар) ҳаракат мунтазамлигини ҳисоблаш тартибини белгилайди ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мансублигидан қатъи назар автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро мунтазам йўловчилар ташувларини амалга оширувчи ташувчиларга нисбатан қўлланилади.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ҳаракат мунтазамлиги ташишларни ташкил этишнинг ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасининг асосий сифат кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.

2. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

автобус – йўловчиларни, багажни ташишга мўлжалланган ва ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда 8 тадан ортиқ ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси;

ййўналиш – автотранспорт воситаларининг муайян манзиллар оралиғида белгиланган қатнов йўли;

ноль рейс – белгиланган йўналиш бўйича корхонадан ишни бошлаш пунктига қадар ёки ишни тугатиш пунктидан корхонага қадар ҳаракатдаги таркибнинг юриши;

айланма рейс – ҳаракат таркиби томонидан белгиланган йўналишнинг бошланишидан охирги манзилигача ва ҳаракатнинг бошланғич манзилига қайтишида босиб ўтган йўл.

йўловчи – тузилган ташиш шартномасига мувофиқ ташиш хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахс;

қатнов жадвали – рейсни бажариш вақти, жойи ва изчиллиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган график (жадвал);

рейс – автотранспорт воситасининг йўналишнинг бошланишидан охирги манзилигача бўлган йўли;

қисқартирилган рейс – бошланғич пунктдан йўналиш диспетчери томонидан аниқ кўрсатилган оралиқ тўхташ пунктига қадар белгиланган йўланишнинг маълум участкасида ҳаракатдаги таркибнинг юриши.

2-боб. Қатнов жадвали (графиги) бажарилишини баҳолаш

3. Йўналишдаги автотранспорт воситалари ҳаракати агарда автотранспорт воситаси диспетчер томонидан белгиланган вақт ва жадвал бўйича рейсга жўнаб кетса ҳамда барча назорат оралиқ пунктларидан ўз вақтида ўтиб, йўл қўйиладиган тафовутларни ҳисобга олган ҳолда диспетчер ёки қатнов жадвали томонидан белгиланган вақтда охирги бекатга етиб келса мунтазам ҳисобланади.

4. Ҳаракат мунтазамлиги иккита шартга риоя қилганда таъминланади:

а) йўналиш жадвалида кўзда тутилган барча рейслар тўлиқ (100%) бажарилганда;

б) автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан қатнов жадвалига аниқ риоя қилинганда ва ҳар бир рейс мунтазамлиги барча ҳайдовчилар томонидан таъминланганида.

5. Автотранспорт воситалари мунтазам ҳаракатланганда қуйидагилар таъминланиши шарт:

а) йўл ҳаракати хавфсизлиги;

б) автотранспорт воситаларини кутишга йўловчилар вақт сарфини қисқартириш;

в) йўловчилар ҳаракатланишига вақтни қисқартириш;

г) автотранспорт воситаларини тенг миқдорда тўлдириш ва йўналишдаги барча автотранспорт воситалари ўртасида йўловчиларни тақсимлаш;

д) сафар учун йўловчилар томонидан ўз вақтида ҳақ тўлаш имконияти;

е) ташишларнинг юқори ишончлилиги, ўз вақтида амалга оширилиши ва узлуксизлиги;

ж) хизмат кўрсатиш маданияти;

з) автотранспорт воситаларидан фойдаланиш муддатини узайтириш;

и) ҳайдовчилар меҳнат самарадорлигини ошириш, сафарларнинг ўртача узоқлигини қисқартириш ва ташиш таннархини камайтириш.

6. Қатнов жадвали бажарилиши баҳосини ҳисоблашда бир йўналишдаги белгиланган йўналиш бўйича рейслар, жадвалда кўзда тутилган ва алоҳида жадвал бўйича ҳаракат графигига киритилган айланма рейслар, қисқартирилган ва қўшимча рейслар, шунингдек ноль рейслар қабул қилинади.

Кўрсатилган рейслар мунтазам (тўлақонли) ёки номунтазам (тўлақонли эмас) деб тан олиниши мумкин.

7. Рейс қуйидаги ҳолатларда мунтазам (тўлақонли) ҳисобланади:

а) қатнов жадвали билан белгиланган жўнаш-якуний бекатга келиш бажарилган ва мазкур Йўриқномада белгиланган тафовутларни ҳисобга олиб оралиқ тўхташ бекатлари орқали тўхташ вақти бузилмаган бўлса;

б) оралиқни тенглаштириш ёки бошқа йўналишда ҳаракатни кучайтириш учун амалдаги жадвалдан тафовут билан кетган автотранспорт воситаси ҳайдовчиси диспетчер томонидан белгиланган вақтда рейсни амалга оширса;

в) музлама, қор, туман сабабли ҳаракатнинг ўзига хос тартибига ўтишда автотранспорт воситаси ҳайдовчиси диспетчер томонидан белгиланган вақтда рейсни амалга оширса;

г) ҳаракат оператив оралиқ билан йўловчилар талабига кўра ташкил қилинган беқарор йўловчи оқимига эга йўналишли таксилар йўналишларида 1 соат иш вақти ва нарядда белгиланган вақтда иш бажарилса.

8. Агар автотранспорт воситаси белгиланган тафовутларни ҳисобга олиб жадвалда кўзда тутилган вақтда корхонадан чиқиб кетса ва йўналишнинг бошланғич пунктига етиб келса ҳамда охирги пунктдан жўнаб кетиб, корхонага етиб келса, автотранспорт воситаси томонидан бажарилган ноль рейс мунтазам деб ҳисобланади.

9. Жадвалдан рухсат этилган тафовутлардан ортиқ ҳолда амалга оширилган рейслар уларга олиб келган сабаблардан қатъий назар (темир йўл кесишмаси, тирбандлик ва бошқалар) қуйидаги ҳолатларда номунтазам ҳисобланади:

а) автотранспорт воситасининг йўналишнинг бошланғич (охирги) пунктига ўз вақтида етиб келмаслиги;

б) автотранспорт воситасининг йўналишнинг бошланғич (охирги) пунктидан ўз вақтида жўнамаслиги;

в) қатнов жадвалига кўра ёки диспетчер томонидан белгиланган оралиққа мувофиқ оралиқ тўхташ пунктларидан ўтишда автотранспорт воситасининг ўз вақтида етиб келмаслиги;

г) қатнаш йўналишининг ўзбошимчалик билан ўзгартирилиши ёки рейснинг қисқартирилиши;

д) диспетчер ёки бошқа ваколатли шахс томонидан белгиланган рейс вақтининг бажарилмаслиги;

е) пунктга автотранспорт воситасининг келгани-жўнаб кетгани тўғрисида чипта-ҳисоб варағида қайднинг йўқлиги ва ҳаракат вақтини мажбурий қайд қилиш кўзда тутилган чипта рақамлари ёзувлари мавжуд эмаслиги.

10. Автотранспорт воситалари ҳаракат мунтазамлиги бузилишининг асосий сабаблари қуйидагилар:

а) рейс вақтининг (сутка даврлари ва йўналишнинг назорат участкалари бўйича табақалаштирилган) ҳақиқий йўл ва йўналишдаги бошқа ҳаракат шароитларига мувофиқ эмаслиги;

б) йўналишга ҳаракат таркибининг ўз вақтида чиқарилмаслиги ёки тўлиқ бўлмаган таркибда чиқарилиши;

в) техник ва бошқа сабабларга кўра йўналишдаги ҳаракат таркибининг туриб қолиши ҳамда гаражга муддатидан олдин қайтиши;

г) кўча ҳаракати кечикишлари;

д) автотранспорт воситаларини бошқаришнинг белгиланган тартибини ҳайдовчилар томонидан бузилиши;

е) шаҳар транспортининг бошқа турларида ҳаракат кечикиши (шаҳар электр транспортида электр йўқлиги) сабабли йўловчи оқими тақсимотига тезкор ўзгартиришлар киритилиши;

ж) йўлларда қурилиш-таъмирлаш ишлари.

3-боб. Йўналишнинг якуний пунктига етиб келиш ва жўнаш бўйича

автотранспорт воситаларининг йўл қўйиладиган тафовутлари

11. 10 дақиқагача ҳаракат оралиғига эга шаҳар йўналишлари учун:

етиб келишда — +/- 2 дақиқа;

жўнашда — +/- 1 дақиқа;

12. 10 дақиқадан ортиқ ҳаракат оралиғига эга шаҳар йўналишлари учун:

етиб келишда — +/- 3 дақиқа;

жўнашда — +/- 1 дақиқа;

13. Шаҳар атрофи йўналишларида:

етиб келишда — +/- 3 дақиқа;

жўнашда — +/- 1 дақиқа;

14. Бир нечта темир йўл кесишмалари мавжуд бўлган шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларида:

етиб келишда — +/- 5 дақиқа;

жўнашда — +/- 1 дақиқа;

15. Шаҳарлараро йўналишларда:

етиб келишда — +/- 30 дақиқа;

жўнашда — +/- 10 дақиқа.

4-боб. Оралиқ тўхташ пунктларидан ўтиш бўйича

автотранспорт воситаларининг йўл қўйиладиган тафовутлари

16. Шаҳар йўналишларида — +/- 1 дақиқа;

шаҳар атрофи йўналишларида — +/- 2 дақиқа;

темир йўл кесишмалари мавжуд бўлган шаҳар ва шаҳар атрофи
йўналишларида — + 5 дақиқа.

17. Диспетчерлик пункти ёки назорат штамп-вақтлари бўлмаган якуний пунктга келиш-жўнаш вақти жадвалга кўра оралиқ тўхташ пункти орқали ўтиш вақти каби ҳисобланади.

18. Шаҳар ва шаҳар атрофи автобус (йўналишли такси) йўналишларида ҳаракатни битта диспетчерлик пунктидан тартибга солишда қатнов жадвали бажарилишини баҳолаш ҳар бир айланма рейс учун, 2 та диспетчерлик пунктларидан тартибга солишда эса ҳар бир рейс учун амалга оширилади. Автотранспорт воситаларининг ҳаракати устидан диспетчерлик назорати бўлмаганда бажарилган рейслар сони 7-банднинг “г” кичик бандига ўхшаш тарзда баҳоланади.

19. Туман, қор, музлама сабабли ўзига хос ҳаракат тартибини киритишда диспетчер бу ҳақида диспетчерлик журналида ўзига хос ҳаракат тартибининг бошланиш ва тугаш вақтини кўрсатган ҳолда йўл варақасининг тескари томонидан муҳим белгилар устунида қайд қилади.

§ 5. Автотранспорт воситалари ҳаракат мунтазамлигини аниқлаш

20. Йўналишдаги автотранспорт воситасининг ҳаракат мунтазамлиги рейс жадвалига кўра амалга оширилган рейслар сонининг сутка, декада, ой, чорак, йил учун жадвал билан кўзда тутилган умумий режалаштирилган рейслар сонига нисбати сифатида фоиз кўринишида қуйидаги формула орқали аниқланади:

R = Rф - Rн / Rп х 100 %, бунда:

R — автотранспорт воситаларининг фоиздаги ҳаракат мунтазамлиги;

Rф — ҳақиқатда амалга оширилган рейслар сони;

Rн — жадвал бузилган ҳолда бажарилган рейслар сони;

Rп — рейсларнинг режали сони.

21. Ҳаракат мунтазамлиги маълум давр учун йўналиш, автотранспорт корхонаси, автоташувчилар ассоциацияси бўйича белгиланиши мумкин.

22. Ҳокимиятлар билан биргаликда ҳар чоракда шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича йўловчи ташишни ташкил қилиш режаси тасдиқланади, унда байрам, шанба ва якшанба кунлари ҳамда йил фаслларини ҳисобга олиб рейсларнинг режалаштирилган сони кўрсатилади.

23. Рейслар режаси йўналиш, автотранспорт корхонаси ва умуман автоташувчилар ассоциацияси бўйича ҳар ой белгиланади.

24. Ҳақиқатда бажарилган рейслар сони, шу жумладан жадвал бузилган ҳолда, чипта-ҳисоб варақалари ва суткалик диспетчер журналларидаги белгиларга кўра аниқланади.

6-боб. Рейсларга тузатиш киритиш

25. Рейсларга тузатиш киритиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

а) аҳолини қишлоқ хўжалик ишлари, болаларни соғломлаштирувчи оромгоҳ ва бошқа тадбирларга (маҳаллий ҳокимиятларнинг қарорлари, юқори турувчи ташкилотларнинг кўрсатмалари бўлганда) ташиш учун автотранспорт воситаларини йўналишдан оммавий чиқаришда;

б) республика, вилоят ва шаҳар тадбирлари қатнашчиларига хизмат кўрсатиш учун маҳаллий ҳокимиятларнинг кўрсатмаларига асосан автотранспорт воситаларини йўналишдан чиқаришда;

в) бензин ва бошқа ёқилғи-мойлаш материаллари, шиналар, аккумляторлар йўқлиги сабабли автотранспорт воситалари бўш турганда;

г) ноқулай об-ҳаво шароитларида (рейсларнинг режалаштирилган сони ёмғирда  10 фоизга, қорда 15 фоизга ва музламада 20 фоизга камаяди);

д) йўналиш схемаси ўзгарганда (қурилиш-таъмирлаш ишлари, йўлдаги тўсиқлар ва бошқалар).

26. Шаҳарлараро автобус йўналишларида рейсни тўлиқ қилишда маълум йўналиш бўйича жўнаш вақти автовокзал (автостанция) ва автокасса диспетчери томонидан белгиланади. Йўловчилар бўлмаганда рейс бекор қилинади. Бундай ҳолатларда рейсларнинг режалаштирилган сони бажарилмаган рейслар сонига мувофиқ камайтирилади.

27. 26-бандда кўрсатилган сабабларга кўра бошланғич пунктлардан жўнашларнинг режалаштирилган сонига тузатиш киритишда оралиқ пунктлар (автовокзал (автостанция) ва автокассалар)да амалга оширилган жўнашлар сони бузилган деб ҳисобланмайди.

28. Йўналишдан чиқаришда автотранспорт воситалари ҳаракат мунтазамлиги қуйидаги формула орқали аниқланади:

R = Rф - Rн / Rп - Rо х 100 %, бунда:

Rо — автотранспорт воситаларини йўналишдан чиқариш сабабли бажарилмаган рейслар сони.

29. Ҳайдовчининг чипта-ҳисоб ва йўл варақаларидаги ҳамда суткалик диспетчер журналидаги диспетчер қайдлари ноқулай шароитлар сабабли автотранспорт воситалари ҳаракатининг ўзига хос тартибини киритишда рейсларга тузатиш киритиш учун асос ҳисобланади.

30. Бензин ва бошқа ёқилғи-мойлаш материаллари, шиналар, аккумляторлар йўқлиги сабабли рейсларга тузатиш киритиш тегишли далолатнома тузган ҳолда ишдаги машина-соат йўқотилиши маълумотлари бўйича ой охирида бутун автотранспорт корхонаси миқёсида амалга оширилади.

31. Трасса бўйлаб мажбурий ўтиш ҳолати пайдо бўлганда йўналиш ва ҳаракат режаларига рейсларнинг маълум давр учун аниқлаштирилган вақти киритилади.

7-боб. Автотранспорт воситалари ҳаракат мунтазамлигини ошириш йўллари

32. Автотранспорт воситалари ҳаракат мунтазамлигини ошириш қуйидагилар:

а) ҳаракатнинг диспетчерлик бошқарувини марказлаштириш ва автоматлаштириш;

б) автотранспорт воситалари захирасини яратиш;

в) автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ва диспетчерларни моддий ҳамда маънавий рағбатлантиришни такомиллаштириш;

г) автотранспорт воситаларининг техник тайёргарлигини ва фойдаланишда  ишончлилигини ошириш;

д) йўловчиларнинг ташишларга эҳтиёжини йўналиш имкониятларига мувофиқлаштириш;

е) йўлкира ҳақи учун нақд пулсиз тўлов тизимини жорий этиш ҳисобидан таъминланади.

8-боб. Якунловчи қоида

33. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

 

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

 

 

2020 йил “___” __________

 

 

 

Давлат статистика қўмитаси раиси

Б. Бегалов

 

 

2020 йил “___” __________

 

 

 

Савдо-саноат палатаси    

А. Икрамов

 

 

2020 йил “___” __________

 

 

Общие предложения: 0

72