ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1936 Хокимият Кошрабадского района 16/01/2019 31/01/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Қўшработ тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1936

“ЛОЙИҲА”

ҚЎШРАБОТ ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2019 йил “___” январь №______-қ Қўшработ тумани

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг

асбоб ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан

ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3699-сонли қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда;) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил 17 сон, 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг

6, 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг

асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия раиси, қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича туман инспектори (Э.Амиров):

- техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида 30 (ўттиз) кун олдин юборилишини;

- техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатмалар берилишини;

- мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юборилишини таъминласин.

3. Инспекцияда рўйхатдан ўтган техникаларни техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга — 0,18;

қишлоқ хўжалиги машиналарига — 0,10;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига — 0,37 миқдорда йиғимлар ундирилсин.

Техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат, техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этилади. Техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмайди.

4. Мазкур қарор “Истиқбол сари” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг

2018 йил 15 январь кунги 92-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Тошназаров зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Ҳ.Оқбўтаев

Общие предложения

770