Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
19333 Министерство инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан 28/06/2020 13/07/2020 6
Постановление Президента Республики Узбекистан
Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-19333

Сўнгги йиллар мобайнида мамлакатда аҳолининг бандлик ва ҳақиқий даромадлари даражасини ошириш, ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш ва инвестиция муҳитини такомиллаштириш бўйича кенг миқёсли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, жойларда ҳолатни ўрганиш натижалари тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича тизимли ишни йўлга қўйиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши зарурлигини кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан, ҳамда Тошкент шаҳрида иқтисодий ўсишни ва инвестицион фаолликни рағбатлантириш, янги инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш, бўш турган ер майдонларидан мақбул фойдаланиш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

2020-2021 йилларда янги инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш қувватларини яхшилаш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича Тошкент шаҳри, Сирғали туманидаги кичик саноат зоналарини мақсадли параметрлари 1-иловага мувофиқ;

2020-2021 йилларда қурилиши ва реконструкция қилиниши зарур бўлган Тошкент шаҳрининг йўл-транспорт инфратузилмаси объектларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2-иловага киритилган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳалари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишилиши белгилансин.

“Хонобод” ҚФЙ ҳудудида лойиҳаларни амалга оширишни режалаштираётган ташаббускорлари доимий фойдаланишга ерларни ажратишда қишлоқ хўжалиги нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш юзасидан қонунчилик билан ўрнатилган компенсация маблағларини тўлаш мажбуриятидан озод этилсин.

2. Тошкент шаҳар ҳокимлигига “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда уч ойлик муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилиши, ҳамда “Индустриал парк “Сергели” кичик саноат зонаси, “Хонобод” ҚФЙ, “Мустақиллик” мавзеси ҳудудларига ташқи йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини олиб келиниши таъминлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича қарорнинг мазкур бандини амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш учун 2023 йилгача муддат билан фоизсиз бюджет ссудасини ажратсин.

3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ойлик муддатда 2020-2030 йилларга Тошкент шаҳрининг йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2020-2030 йилларда Тошкент шаҳрининг йўл-транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун 15 йиллик муддатга 200 миллион долларгача қийматда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остида Тошкент шаҳар ҳокимлигига кредит маблағларини тақдим этиш учун Франция таррақиёт агентлиги ва бошқа халқаро молиявий институтлар ва хорижий давлатларнинг молия ташкилотларининг қарз маблағлари жалб этилсин.

Франция таррақиёт агентлигининг ва бошқа халқаро молиявий институтлар ва хорижий давлатларнинг молия ташкилотларининг қарз маблағларини сўндириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджети маблағлари белгилансин.

4. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:

Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Сирғали туманларининг ҳудудларидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси қирғоғининг 16 километрлик қисмини 65-80 метргача торайтириш ва торайтириш натижасида ҳосил бўлган бўш ер майдонларини электрон аукцион орқали сотиш;

умумий узунлиги 656 километр бўлган пиёдалар ва велосипедлар юриш йўлларини қуриш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

Молия Вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун 2023 йилгача муддатга 1 трлн.сўм фоизсиз ссуда ажратсин.

Ссудани сўндириш манбалари этиб:

ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўзда тутилган лойиҳа бўйича электрон аукцион орқали ер майдонларининг сотилишидан келиб тушган маблағлар;

ушбу банднинг учинчи хатбошида кўзда тутилган лойиҳа бўйича республика бюджети ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетининг тенг улушдаги маблағлари ҳисобига белгилансин.

5. Тошкент шаҳри ҳокимига Тошкент шаҳрининг инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича тажрибани мувофиқлаштириш ишчи гуруҳининг қарорларини бажариш доирасида инвестиция лойиҳалар, ҳамда инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар учун ер майдонларини ажратиш ҳуқуқи берилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги ПҚ–3895-сон “Республика ҳудудларида “Business city” замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 9-банди билан кўзда тутилган имтиёзлар 2025 йил 1 январга қадар узайтирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Миробод, Учтепа, Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида бўш турган ва самарасиз ишлатиб келинаётган иншоотлар негизида “Ишбилармонлик марказлари”ни (кейинги ўринларда - Марказлар) яратиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

Марказларнинг асосий мақсади этиб турли йўналишлар бўйича малакавий ўқув курсларини ташкиллаштириш, банд бўлмаган аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳамда хориждан келаётган фуқароларга мослашишда ёрдам бериш йўли билан Тошкент шаҳрининг банд бўлмаган аҳолисини ишга жойлаштиришни таъминлаш белгилаб берилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

а) марказлар Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан яратилади ва кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича Тошкент шаҳар дирекциясининг (кейинги ўринларда - Дирекция) филиаллари ҳисобланади;

б) марказга ёнма-ён ҳудудларнинг капитал таъмирланиши, қайта қурилиши, ободонлаштирилиши туманлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига қўшимча тушумлар, ҳамда Дирекция томонидан жалб қилинган кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

в) марказга ёнма-ён ҳудудларнинг капитал таъмирланишини, қайта қурилишини, ободонлаштирилишини ташкиллаштиришнинг буюртмачиси бўлиб Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ҳисобланади.

8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат банклари билан биргаликда экспорт ва саноат имкониятларига эга бўлган инвестиция лойиҳаларни аниқлаш ва молиялаштириш учун Тошкент шаҳрининг тадбиркорлари билан тизимли ва манзилли ишларни ўтказиш тавсия этилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Тошкент шаҳридаги "Инха" университети филиаллари ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети қошида бизнес-инкубаторларни ташкил этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

Бизнес-инкубаторлар тижорат фаолиятни амалга ошириш, шунингдек устав фондига (капиталга) хусусий капитални жалб қилиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс кўринишида яратилиши белгилансин.

10. Мазкур бизнес-инкубаторларни фаолиятини ташкиллаштириш Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва “Дастурий таъминотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Дирекцияси” МЧЖ зиммасига юклатилсин.

Бизнес-инкубаторларнинг асосий мақсадлари этиб:

а) талабалар ва ёш олимларнинг илмий ишланмаларини тижоратлаштириш учун рағбат яратиш, талабаларга илмий гуруҳларда, ихтисослашган корхоналарда юқори технологияли бозорга мос маҳсулотлар ва технологияларни яратишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларида ўқиш босқичи давомида иштирок этиш учун қўшимча имкониятлар яратиш;

б) ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардош маҳсулотларни ва хизматларни ишлаб чиқилишини ва ишлаб чиқарилишини ривожлантириш учун мақбул шароитлар яратиш, уларни ички ва ташқи бозорда олдинга суриш, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш;

в) талабалар ва ёш олимларнинг кичик корхоналарда ва йирик бизнес-тузилмаларнинг бўлинмаларида ишлаш учун таълим олиш босқичида бозор шароитларига кўниктириш;

г) талабар лойиҳа гуруҳларини ва уларнинг асосида янги ташкил этилган кичик корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва максимал даражада яшаб қолишини таъминлаш, имтиёзли шартларда махсус жиҳозланган хоналарни тақдим этиш, жумладан коллектив фойдаланиш учун бизнесни ташкиллаштириш ва юритиш бўйича таълим ва маслаҳат хизматлари мажмуасини кўрсатиш орқали илғор технологияларни оммалаштириш ва илмий билимларни тижоратлаштириш.

д) янги иш ўринларини яратишга кўмаклашиш белгилансин.

11. Бизнес-инкубаторларнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб:

инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш фонди ва бириктирилган тижорат банклари ҳисобига грантлар ва молиялаштириш;

жисмоний ва юридик шахслар, вазирликлар ва идоралар билан тузилган шартномалар (давлат контрактлари) бўйича бажариладиган илмий ишланмалар, маслаҳатлар, экспертизалар ва бошқа илмий ва илмий-тадқиқот ишларининг бажарилганлиги учун мукофот;

инкубаторлар фаолиятини мақсадли молиялаштириш учун беғараз асосда олий таълим муассасаларига тақдим этиладиган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик бадаллари;

инкубаторлар манфаатларида учинчи шахслардан ўқув муассасалари томонидан олинадиган хайрия бадаллари ва бошқа беғараз бериб юборилувчи мулк;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.

12. Бизнес-инкубаторларга тижорат банкларининг бириктирилиши 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бириктирилган тижорат банкларига мазкур бизнес-инкубаторларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш (ўтган ҳисобот йил учун даромад мавжудлигида йилига бир марта), жумладан, лойиҳаларда улушли иштирок этиш, истиқболли ғояларни коммерциялаштириш, лойиҳалар экспертизасида, бизнес-инкубаторлар резидентларини маслаҳатли қўллаб-қувватлашда кўмаклашиш вазифалари юклатилсин.

13. Белгилаб қўйилсинки, бизнес-инкубаторлар 2023 йил 1 август кунига қадар даромад солиғи, ер солиғи ва мулк солиғи, шу жумладан бизнес-инкубаторларнинг резидентлари ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, хом-ашё ва компонентлар учун қонунчилик билан белгиланган ставкаларни 50 фоизини тўлайдилар.

14. Давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилмасдан қарздорликни ундириш тўғрисидаги инкассо талабномаларини тадбиркорлик субъектларининг ҳисобларига тақдим этиш тақиқлансин.

15. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда бир ой муддатда тадбиркорлик субъектларининг ҳисобларидан давлат ҳокимияти органлари томонидан пул маблағларининг асосланмаган ечиб олинишига нисбатан мурожаатларни тезкор судгача тартибга солишнинг тезлаштирилган механизмини татбиқ қилсин.

Инкассо топшириқномаси ташаббускорига 200 БҲМ ўлчамида жарима солиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари ҳисобларидан пул маблағларини ноқонуний блоклаш ёки ечиб олишга йўл қўйган мансабдор шахслар учун жавобгарликнинг қатъий чоралари белгилансин.

Амалдаги қонунчилик билан белгиланган ҳолатлардан ташқари тадбиркорлик субъектларига солиқлар бўйича аванс тўловларини амалга ошириш тақиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги жарималардан келиб тушаётган маблағларни  давлат ҳокимияти органларининг ноқонуний ҳаракатлари туфайли фаолиятига зарар етказилган тадбиркорлик субъектларининг ҳисобларига йўналтирсин.

16. Тошкент шаҳар ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У.Умурзаков зиммасига юклатилсин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                                                                   Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил “__”______даги ПҚ-сон қарорига
1-ИЛОВА

 

 

2020-2021 йилларда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича Тошкент шаҳрининг Сирғали туманидаги кичик саноат зоналарининг
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

 

Т/р

Ҳудуд номи

Лойиҳалар сони

Лойиҳалар қиймати

Янги иш
ўринлари сони

ЖАМИ:

74

219,8 млн.долл

8 444

1.

“Индустриал парк “Сергели” кичик саноат зонаси

48

148,8 млн.долл.

5000

2.

“Хонобод” ҚФЙ

26

71 млн.долл.

3444

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил “__”______даги ПҚ-сон қарорига
2-ИЛОВА

 

2020-2021 йилларда қурилиши ва реконструкция қилиниши зарур бўлган Тошкент шаҳрининг йўл-транспорт инфратузилмаси объектларининг
РЎЙХАТИ

Т/р

Лойиҳа номи

Параметрлар

Қиймати
(млн.сўм)

Майдони
2)

Шулардан

Асфальт майдони
2)

Яшил майдон
2)

Пиёдалар ва велосипедчилар йўлаги
2)

1

Ахмад Дониш - Нурафшон кўчалари кесишмаси (5 та участка) реконструкция қилиш

58 161,0

218 279,0

122 664,0

55 817,0

21 485,3

2

ТХАЙ йўлининг Беруний ва Орзу чоррахасидан Малика савдо марказигача бўлган йўл қисмини реконструкция қилиш

86 696,6

281 000,0

231 000,0

23 100,0

34 650,0

3

Фарғона йўли кўчасини реконструкция қилиш

119 193,5

262 904,0

230 934,0

22 361,0

45 048,0

4

Янги Сергели кўчасини реконструкция қилиш

107 555,1

281 000,0

284 900,0

23 100,0

34 650,0

 

371 606,3

1 043 183,0

869 498,0

124 378,0

135 833,3

 

Йўл ўтказгичлар бўйича

Қиймати
(млн.сум)

Туннел узунлиги
(метр)

Туннелга кириш-чиқиш қисми узунлиги
(метр)

Туннел баландлиги
(метр)

Хисобий сейсмик даражаси

5

Қорасарой кўчаси ва ТХАЙ чорраҳасидаги йўл ўтказгич қурилиши

85 200,0

46,0

770,0

5,5

8

6

ТХАЙ  ва Боғишамол кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгич қурилиши

100 700,0

93,6

810,0

 

8

7

ТХАЙ ва Фаробий кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгич қурилиши

79 500,0

54,0

120,0

 

8

8

Амир Темур ва Хуршид кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қурилиши

41 600,0

106,0

 

 

 

9

ТХАЙ ва Амир Темур  шох кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгич қурилиши

63 300,0

46,8

1 520,0

6,5

8

10

Чўпонота кўчасидан Сергели тумани Қипчоқ кўчасигача бўлган автомобил йўли ва йўл ўтказгич қурилиши

268 095,0

4 700,0

140,0

 

8

 

638 395,0

 

 

 

 

ЖАМИ:

1 010 001,3

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил “__”______даги ПҚ-_____сон қарорига
3-ИЛОВА

 

 

Олий таълим муассасаларида
ташкил этилаётган бизнес-инкубаторларга бириктирилган тижорат банклари
РЎЙХАТИ

 

Т/р

Банк номи

Бириктирилган олий таълим муассасаси

1.

“Микрокредитбанк” АТБ

Тошкент шаҳридаги Халқаро
Вестминстер университети

2.

“Агробанк” АТБ

3.

“Халқ банки” АТБ

4.

“Алоқабанк” АТБ

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

5.

“Турон банк” АТБ

6.

“Азия Алянс банк” АТБ

“Инха” университети

7.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ

8.

“Ипотека банкт” АТИБ

Сингапур менеджментни
ривожлантириш институти

9.

“Қишлок курилиш банк” АТБ

10.

“Пойтахт банк” АЖ

11.

“Ташқи иқтисодий фаолият
Миллий банки” АЖ

Турин политехника университети

12.

“Асака” АТБ

 

Общие предложения: 5

1038