ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1931 Агентство по развитию фармацевтической отрасли при Министерстве здравоохранения 16/01/2019 31/01/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Дори воситаларининг яроқлилик муддатларига нисбатан қўлланиладиган чегаравий муддатларни белгилаш (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган умумий яроқлилик муддатидан фоиз нисбатида) ва ушбу муддатлар тугаган ҳолларда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига йўл қўймаслик тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-1931

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Дори воситаларининг яроқлилик муддатларига нисбатан қўлланиладиган чегаравий муддатларни белгилаш (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган умумий яроқлилик муддатидан фоиз нисбатида) ва ушбу муддатлар тугаган ҳолларда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига йўл қўймаслик тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 декабрдаги
ПҚ-4059-сон қарори
билан тасдиқланган “2019-2020 йилларда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш
ва метрология тизимларини янада ривожлантириш бўйича”
“Йўл харитаси”нинг 5-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Дори воситаларининг яроқлилик муддатларига нисбатан қўлланиладиган чегаравий муддатларни белгилаш (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган умумий яроқлилик муддатидан фоиз нисбатида)
ва ушбу муддатлар тугаган ҳолларда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига йўл қўймаслик тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари _________________________ зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

               Бош вазири                                                               А. Арипов

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил «____»________даги

___-сон қарорига

ИЛОВА

 

Дори воситаларининг яроқлилик муддатларига нисбатан қўлланиладиган чегаравий муддатларни белгилаш (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган умумий яроқлилик муддатидан фоиз нисбатида) ва ушбу муддатлар тугаган ҳолларда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига йўл қўймаслик тўғрисида

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари
ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тиббиёт амалиётида қўлланиладиган дори воситаларининг яроқлилик муддатларига нисбатан қўлланиладиган чегаравий муддатларни белгилаш (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган умумий яроқлилик муддатидан фоиз нисбатида)
ва ушбу муддатлар тугаган ҳолларда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишини тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш учун, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, тадбиркорлик муҳитини тубдан яхшилаш, соғлиқни сақлаш
ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
11 сентябрдаги ПҚ-3939-сон “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари
ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ мазкур Низом ишлаб чиқилди. 

2. Мазкур Низом ишлаб чиқарувчи томонидан дори воситалари, дори препаратларини (кейинги ўринларда дори препаратлари) ўрнатилган, умумий яроқлилик муддатидан фоиз ҳисобида қолдиқ яроқлилик муддатини ҳисобга олган ҳолатда, ушбу муддатлар тугаган ҳолларда дори препаратлари истеъмол ўрамини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига йўл қўймаслигини белгилаб беради.

 

2-боб. Асосий тушунчалар ва атамалар

 

3. Дори воситалари – касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати
ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори моддалари (субстанциялар), дори препаратлари;

дори препаратлари - дозаланган, идишга жойланган-ўралган, қўлланилиш учун тайёр дори воситалари;

дори воситаси қадоғи - дори воситаларини қўллаш жараёнида бузилиши, зиён етиши  ва йўқотилишини олдини олиш, шунингдек атроф муҳитни ифлосланишдан муҳофазалаш воситалари ёки комплекс воситалари;

дори воситасининг норматив ҳужжати - дори воситаларининг сифат кўрсаткичлари, меъёрлари ва сифатини назорат қилиш усулларини, уларнинг физик-кимёвий, физик, биологик, биокимёвий, микробиологик хусусиятлари ва сифатини назорат қилишнинг бошқа усулларини ўз ичига олган ҳужжат;

маркалаш - истеъмолчи учун дори препарат ҳақидаги маълумотлар  сақлаган ёрлиқлар, наклейка (стикерлар)га, товар белгиси, шартли белгилар ва расмлар;

дори препаратининг яроқлилик муддати - дори препаратини норматив ҳужжатларга мувофик ишлаб чиқарилган ва сақланган, барча талабларига тўлиқ жавоб берадиган вақт оралиғи;

дори препаратининг сақлаш муддати - дори препаратини яхши сақлаш шароитида дори препаратларининг сифат ва хавфсизлик талабига мувофиклиги вақт оралиғи;

дори препаратининг сақлаш шароити - дори препаратининг белгиланган яроқлилик муддати давомида хавфсизлигини таъминлаш шартлари кўрсатилади (температура, ёруғликдан сақлаш, ёнғин жихатидан хавфли, дори воситасининг қадоғини очилганидан кейинги сақлаш шароити
ва бошқалар).

 

3-боб. Дори препаратларнинг яроқлилик муддатларига нисбатан қўлланиладиган чегаравий муддатларни белгилаш талаб ва шартлари

 

4. Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”  қонунига мувофиқ, давлат дори воситаларининг асосий турларини бемалол олишни ва улар сифатли бўлишини кафолатлайди, шунингдек, дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш
ва улгуржи реализация қилиш тақиқланади.

5. Дори препаратининг яроқлилик муддати: “муддатгача яроқли
(ой, йил)” ёки “гача (ой, йил)”, бунда яроқлилик муддати ёзилган бўлса “муддатгача яроқли (ой, йил)” ёки “гача (ой, йил)” яроқлилик муддатини аниқланиши кўрсатилган ойнинг 1 санасидан қилиб белгиланиши керак.

6. Дори препаратининг яроқлилик мудатининг тугаши
санаси-индивидуал ўрам (одатда ёрлиқ)да кўрсатилган, унгача дори воситаси тўғри сақланган ҳолда тасдиқланган норматив ҳужжатларга мос келиши керак бўлган сана. 

7. Дори препаратининг яроқлилик муддатининг тугаш санасида фақат
ой ва йил кўрсатилган ҳолда, кўрсатилган ойнинг охирги санаси яроқлилик муддатининг тугаши санаси ҳисобланади.

 

4-боб. Дори препаратларини етказиб бериш тартиби

 

8. Дори препаратлари яроқлилик муддатини ҳисобини қилганда, ёрлиқда кўрсатилган амал қилиш муддатини 50 фоиз миқдоридан
кам бўлмаган, тиббий иммунобиологик препаратларнинг яроқлилик муддати 30 фоиздан кам бўлмаган  муддатда Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва  божхонада расмийлаштируви амалга оширишга рухсат берилади.

9. Шу билан бирга дори препаратларининг яроқлилик муддати икки йил ва ундан кам бўлса, қолган яроқлилик муддати 50 фоиздан кам бўлмаган  муддатда Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва божхонада расмийлаштируви амалга оширишга рухсат берилади.

 

5-боб. Инсонпарварлик ёрдами тариқасида келиб тушган дори воситасини истеъмолчи қадоғи билан олиб кириш

 

10. Одатда, инсонпарварлик ёрдами тариқасида тақдим этилган барча дори препаратнинг яроқлилик муддатининг колган қисми камида
50% бўлганда Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва  божхонада расмийлаштируви амалга оширишга рухсат берилади.

11. Инсонпарварлик ёрдами юборувчи ташкилот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ёзма келишувга асосан,
ёки бошка давлат ташкилот, ёхуд тўғридан-тўғри давлат даволаш-профилактика муассасаларига юборилганда, улар томонидан дори препаратининг яроқлилик муддати тугагунига қадар ишлатилишига кафолат берганда истисно тариқасида дори препаратларнинг қолдиқ яроқлилик муддати шартнома шартларига асосан тартибга солиниб, Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва  божхонада расмийлаштируви амалга оширишга рухсат берилади.

 

6-боб. Якуний қоидалар

 

12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Общие предложения

876