Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
19297 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 26/06/2020 11/07/2020 2

Обсуждение завершено

Закон Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-19297

          ЛОЙИҲА

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

     1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5,124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1,18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил,
№ 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил,
№ 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, 2020 йил № __, __-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

   1) 164-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Товарлар нархини ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлаш шаклига қараб уларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш –
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солинади.”;

    еттинчи қисми саккизинчи қисм деб ҳисоблансин;

   2) 168-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

168-модда. Бозорларда савдо қилиш ҳамда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларини бузиш

Бозорларда савдо қилиш ҳамда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларини бузиш –
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми, мансабдор шахсларга ўн баравари миқдорида жарима жазоси қўлланишига сабаб бўлади
”.

        2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси 2020 йил № __, __-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

        1) 415-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сифатида хулоса чиқарилган бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларига белгиланган ставкага нисбатан уч ойга қадар икки баравар, уч ой ўтгандан сўнг - беш баравар, олти ой ўтгандан сўнг - ўн баравар, ўн икки ойдан сўнг келгуси ҳар ўн икки ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг икки баравари миқдорида қўлланилади ҳамда ушбу Кодекснинг 414-моддасида кўрсатилган солиқ имтиёзлари уларга татбиқ этилмайди”.

2) 422-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сифатида хулоса чиқарилган бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларига ушбу Кодекснинг 415-моддаси учинчи қисмида юридик шахслар учун белгиланган солиқ ставкаси қўлланилади”.

3) 429-модданинг:

тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сифатида хулоса чиқарилган бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларга белгиланган ставкага нисбатан уч ойга қадар икки баравар, уч ой ўтгандан сўнг - беш баравар, олти ой ўтгандан сўнг - ўн баравар, ўн икки ойдан сўнг келгуси ҳар ўн икки ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг икки баравари миқдорида қўлланилади ҳамда ушбу Кодекснинг 428-моддасида кўрсатилган солиқ имтиёзлари уларга татбиқ этилмайди”.

4) 437-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сифатида хулоса чиқарилган бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларга ушбу Кодекснинг 429-моддаси ўнинчи қисмида юридик шахслар учун белгиланган солиқ ставкаси қўлланилади”.

        3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрда қабул қилинган “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги ЎРҚ-573-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 йил 28 октябрь, 43-сон, 812-модда, 2020 йил № __, __-модда) қуйидаги қўшимча киритилсин:

           1) 111-модда билан тўлдирилсин:

111-модда. Муддатлар бузилганлиги учун кўриладиган чоралар

Мазкур Қонуннинг 11-моддасида белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин 30 банк кунидан (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун – 60 банк кунидан) ортиқ чет элдан хорижий валютадаги тушумнинг тушишини кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, товарларнинг республикага олиб кирилишини ва уларнинг “эркин муомалага чиқариш (импорт)” режимига расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини таъминламаган импорт қилувчилар республика бюджети даромадига:

белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечикканда – тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” режимига расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;

белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечикканда – тушмаган валюта маблағлари суммасининг ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” режимига расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда;

белгиланган муддатлардан 365 кундан ортиқ кечикканда – тушмаган валюта маблағлари суммасининг ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” режимига расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.

Агар жаримани қўллаш масаласини кўриб чиқиш пайтига келиб, валюта маблағларининг келиб тушиши ёки республикага товарларни олиб кириш ҳамда “эркин муомалага чиқариш” режимига расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш таъминланган бўлса, жарима қўлланилмайди.

Агар жарима қўлланилганидан кейин 90 кунлик муддат ичида валюта маблағларининг келиб тушиши ёки товарларни “эркин муомалага чиқариш (импорт)” режимига расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш таъминланган бўлса, тўланган жарима Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан қайтариб берилади ёки ундирилиши лозим бўлган қўлланилган жарима ундирилмайди.

Экспорт шартномасининг суғурта полиси бўйича тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварағига суғурта товон пули (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) келиб тушганида ушбу экспорт шартномаси бўйича дебитор қарздорлиги суммаси, молиявий санкцияларни қўллаш мақсадларида, келиб тушган суғурта товон пули миқдорида камайтирилади.

Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмайди:

асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 календарь кундан ортиқ белгиланган бўлса;

чет элдаги корхона номига олиб чиқилган ҳамда транспортда ташиш
ва сақлаш жараёнида экспортчига ва чет элдаги корхонага боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз бўлиб қолган ёки импорт қилувчи давлат органи томонидан мусодара қилинган товарларга тегишли ваколатли органнинг экспертизаси далолатномаси ва (ёки) товарлар турган мамлакат божхона органининг божхона назорати остида уларнинг йўқ қилинганлиги
ёки мусодара қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномаси тақдим этилганда;

айни бир қарздорлик предмети ва товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) амалдаги экспорт ва импорт ҳажми бўйича айнан ўша фоиздаги жарималар қўлланилган бўлса.

Юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси резидентининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарима санкцияларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.”.

       4-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

       5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

                 Ўзбекистон Республикаси
                               Президенти                                                                 Ш.Мирзиеёв

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига
ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси

164-модда. Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш

Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

...

(олтинчи қисм)

Энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Тўлдирилмоқда

(Саккизинчи қисм)
Анча миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган доирадаги, кўп миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.

(Олтинчи қисм)

Товарлар нархини ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлаш шаклига қараб уларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

(Саккизинчи қисм)
Анча миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган доирадаги, кўп миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2777-сонли қарорида чакана савдо
ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сотилаётган товарлар нархини ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлаш шаклига қараб уларни сунъий равишда оширган ёки пасайтирган тақдирда, бундай хатти-ҳаракатлар пластик карточкалар бўйича тўловларни қабул қилишда ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш борасида ўрнатилган тартибни бузиш ҳисобланади ва уларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида жарима солиниши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сонли Фармонига асосан қонуности ҳужжатларининг ҳуқуқий жавобгарлик ва санкция белгиловчи нормаларини қайта кўриб чиқиб, қонун ҳужжатларига киритилиши муносабати билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш киритилмоқда.

168-модда. Бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш

Бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш –

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми, мансабдор шахсларга эса – иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

168-модда. Бозорларда савдо қилиш ҳамда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларини бузиш

Бозорларда савдо қилиш ҳамда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларини бузиш –

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми, мансабдор шахсларга ўн баравари миқдорида жарима жазоси қўлланишига сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари
ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сонли Фармонига асосан қонуности ҳужжатларининг ҳуқуқий жавобгарлик ва санкция белгиловчи нормаларини қайта кўриб чиқиб, қонун ҳужжатларига киритилиши муносабати билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси

415-модда. Солиқ ставкалари

Солиқ ставкаси, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, 2 фоиз миқдорида белгиланади.

...

(Учинчи қисм)

Бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларига нисбатан қонун ҳужжатларида оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан таъсир чоралари қўлланилиши мумкин ҳамда ушбу Кодекснинг 414-моддасида кўрсатилган солиқ имтиёзлари уларга татбиқ этилмайди.

...

415-модда. Солиқ ставкалари

Солиқ ставкаси, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, 2 фоиз миқдорида белгиланади.

...

(Учинчи қисм)

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сифатида хулоса чиқарилган бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларига белгиланган ставкага нисбатан уч ойга қадар икки баравар, уч ой ўтгандан сўнг - беш баравар, олти ой ўтгандан сўнг - ўн баравар, ўн икки ойдан сўнг келгуси ҳар ўн икки ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг икки баравари миқдорида қўлланилади ҳамда ушбу Кодекснинг 414-моддасида кўрсатилган солиқ имтиёзлари уларга татбиқ этилмайди.

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сонли Фармонининг
4-иловаси билан тасдиқланган “Қонуности ҳужжатларининг ҳуқуқий жавобгарлик
ва санкция белгиловчи нормаларини қайта кўриб чиқиш дастури” 22-бандида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сон қароридаги ҳуқуқий жавобгарлик ва санкция белгиловчи нормаларини Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда Солиқ кодексга назарда тутилиши белгилаб қўйилган.

422-модда. Солиқ ставкалари. Солиқ даври

Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

...

(Олтинчи қисм)

Бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек қурилиши тугалланмаган объектларга нисбатан қонун ҳужжатларида оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан юридик шахслар учун назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилиши мумкин.

...

422-модда. Солиқ ставкалари. Солиқ даври

Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

...

(Олтинчи қисм)

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сифатида хулоса чиқарилган бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларига ушбу Кодекснинг 415-моддаси учинчи қисмида юридик шахслар учун белгиланган солиқ ставкаси қўлланилади.

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сонли Фармонининг
4-иловаси 22-банди ижроси юзасидан.

429-модда. Солиқ ставкалари

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ ставкалари 1 гектар учун мутлақ миқдорда белгиланади. Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан белгиланади.

...

(Тўққизинчи қисм)

Бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек қурилиши тугалланмаган объектларга нисбатан қонун ҳужжатларида оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан таъсир чоралари қўлланилиши мумкин ҳамда ушбу Кодекснинг 428-моддасида кўрсатилган солиқ имтиёзлари уларга нисбатан татбиқ этилмайди.

...

429-модда. Солиқ ставкалари

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ ставкалари 1 гектар учун мутлақ миқдорда белгиланади. Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан белгиланади.

...

(Тўққизинчи қисм) Тугалланмаган қурилиш объектлари жумласига ушбу қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектларнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан йигирма тўрт ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради.

(Тўққизинчи қисм)

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сифатида хулоса чиқарилган бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларга белгиланган ставкага нисбатан уч ойга қадар икки баравар, уч ой ўтгандан сўнг - беш баравар, олти ой ўтгандан сўнг - ўн баравар, ўн икки ойдан сўнг келгуси ҳар ўн икки ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг икки баравари миқдорида қўлланилади ҳамда ушбу Кодекснинг 428-моддасида кўрсатилган солиқ имтиёзлари уларга татбиқ этилмайди.

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сонли Фармонининг 4-иловаси 22-банди ижроси юзасидан.

437-модда. Солиқ ставкалари

Солиқ ставкалари 1 кв.м учун мутлақ миқдорларда белгиланади. Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан белгиланади.

...

(Тўртинчи қисм)

Бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек норматив муддатида қурилиши тугалланмаган объектлар жойлашган ер участкаларига нисбатан қонун ҳужжатларида оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан юридик шахслар учун назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилиши мумкин.

437-модда. Солиқ ставкалари

Солиқ ставкалари 1 кв.м учун мутлақ миқдорларда белгиланади. Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан белгиланади.

...

(Тўртинчи қисм)

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сифатида хулоса чиқарилган бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларга ушбу Кодекснинг 429-моддаси ўнинчи қисмида юридик шахслар учун белгиланган солиқ ставкаси қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сонли Фармонининг 4-иловаси 22-банди ижроси юзасидан.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон Қонунининг 2-моддасига асосан, Солиқ кодексининг алоҳида нормаларини янада такомиллаштириш учун киритилмоқда.

“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Тўлдирилмоқда

111-модда. Муддатлар бузилганлиги учун кўриладиган чоралар

Мазкур Қонуннинг 11-моддасида белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин 30 банк кунидан (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун – 60 банк кунидан) ортиқ чет элдан хорижий валютадаги тушумнинг тушишини кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, товарларнинг республикага олиб кирилишини ва уларнинг “эркин муомалага чиқариш (импорт)” режимига расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини таъминламаган импорт қилувчилар республика бюджети даромадига:

белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечикканда – тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” режимига расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;

белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечикканда – тушмаган валюта маблағлари суммасининг ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” режимига расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда;

белгиланган муддатлардан 365 кундан ортиқ кечикканда – тушмаган валюта маблағлари суммасининг ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” режимига расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.

Агар жаримани қўллаш масаласини кўриб чиқиш пайтига келиб, валюта маблағларининг келиб тушиши ёки республикага товарларни олиб кириш ҳамда “эркин муомалага чиқариш” режимига расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш таъминланган бўлса, жарима қўлланилмайди.

Агар жарима қўлланилганидан кейин 90 кунлик муддат ичида валюта маблағларининг келиб тушиши ёки товарларни “эркин муомалага чиқариш (импорт)” режимига расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш таъминланган бўлса, тўланган жарима Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан қайтариб берилади ёки ундирилиши лозим бўлган қўлланилган жарима ундирилмайди.

Экспорт шартномасининг суғурта полиси бўйича тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварағига суғурта товон пули (миллий
ва (ёки) хорижий валюталарда) келиб тушганида ушбу экспорт шартномаси бўйича дебитор қарздорлиги суммаси, молиявий санкцияларни қўллаш мақсадларида, келиб тушган суғурта товон пули миқдорида камайтирилади.

Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмайди:

асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 календарь кундан ортиқ белгиланган бўлса;

чет элдаги корхона номига олиб чиқилган ҳамда транспортда ташиш ва сақлаш жараёнида экспортчига ва чет элдаги корхонага боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз бўлиб қолган ёки импорт қилувчи давлат органи томонидан мусодара қилинган товарларга тегишли ваколатли органнинг экспертизаси далолатномаси ва (ёки) товарлар турган мамлакат божхона органининг божхона назорати остида уларнинг йўқ қилинганлиги ёки мусодара қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномаси тақдим этилганда;

айни бир қарздорлик предмети
ва товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) амалдаги экспорт ва импорт ҳажми бўйича айнан ўша фоиздаги жарималар қўлланилган бўлса.

Юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси резидентининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарима санкцияларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари
ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сонли Фармонининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Қонуности ҳужжатларининг ҳуқуқий жавобгарлик
ва санкция белгиловчи нормаларини қайта кўриб чиқиш дастури”нинг 8-бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш
ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351-сон қароридаги ҳуқуқий жавобгарлик ва санкция белгиловчи нормаларни Қонунга киритиш белгиланган.

Общие предложения: 0

1158