ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1923 Хокимият Тамдынского района 16/01/2019 03/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Томди туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1923

Томди  тумани  ҲОКИМИНИНГ

қарори

 

Томди туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 345-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги"ги Низомга (25.04.2013 йил, рўйхат рақами 2452) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й.,        17-сон, 229-модда) мувофиқ тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,        320-модда) 6-моддасига асосан

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Томди туман бўлимининг (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) техника ҳолати ва агротехник тадбирларини назорат қилиш шўъбаси катта инспектори (А.Ўринов) рўйхатидан ўтган техникаларни 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин ва қуйидагиларни:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка такдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юбориш;

3. Инспекцияда рўйхатдан ўтган техникалар йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга0,18;

қишлоқ хўжалиги машиналарига – 0,10;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига – 0,37 миқдорда йиғимлар ундирилсин.

Техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат, техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этилади. Техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмайди.

4. Туман ҳокимининг ёрдамчиси (Қулдошев) ва туман “Тамды шаруагері” газетаси таҳририяти (Абдисаматов)ларга мазкур қарорни расмий эълон қилинишини ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.

5. Томди тумани ҳокимининг 2018 йил 19 январдаги “Томди туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Қ-39-сонли қарори (“Тамды шаруагері газетаси, 25.01.2018 й, 2-сон (6938) ) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг  ўринбосарлари  Р.Қунақбаев ва Қ.Қаржабов зиммаларига юклансин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Туман ҳокими                                                    Қ.Алдабергенов

Общие предложения

588