ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1922 Узбекское агентство стандартизации, метрологии и сертификации «Узстандарт» 16/01/2019 31/01/2019 5

Обсуждение завершено

Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-1922

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги нефть маҳсулотлари
ва газдан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекциясининг 2014 йил 7 июлдаги
к-3 ва к-1-сон қарори (рўйхат рақами 2604, 2014 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 31-сон, 387-модда) билан тасдиқланган Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

  

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг бош директори                                                    Д. Сатторов

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи                                                 Н. Агзамов

 

 

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг

2019 йил “___” ______даги қарорига ИЛОВА

 

Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

  1. 3 – банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Газни ҳисобга олиш приборлари қуйидаги оралиқда даврий текширувдан ўтказилади:

Саноатда қўллаш учун газлар ҳажмий ва массавий сарфининг ҳисоблагичлари, сарф ўлчагичлари – 24 ой;

Маиший қўлланиш учун газлар ҳажмий сарфининг ҳисоблагичлари, сарф ўлчагичлари – 48 ой;

Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида ўрнатиладиган ҳисобга олиш приборлари – 120 ой.

Фойдаланилмаган газни ҳисобга олиш приборларининг даврий текширувдан ўтказиш муддатлари ўтиб кетган тақдирда, улардан белгиланган тартибда текширувдан ўтказилгандан сўнг фойдаланиш мумкин.”.

  1. 8 – банддаги “газ таъминоти корхонасининг мутахассислари” деган сўзлардан сўнг “Мажбурий ижро бюросининг масъул ходимлари” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

  2. 9 – 10 – бандлардаги “газ таъминоти корхонасининг мутахассиси” деган сўзлардан сўнг “Мажбурий ижро бюросининг масъул ходими” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

  3. 12 – банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“12. Газни ҳисобга олиш прибори текширувдан ўтказиш учун ечиб олингандан сўнг, тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси ҳисобидан ўрнига бошқа текширилган ҳисобга олиш прибори дарҳол ўрнатилади ва газни ҳисобга олиш приборининг ечиб олинганлиги тўғрисидаги далолатномада кўрсатилади.”.

  1. 13 – банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“13. Истеъмолчи газни ҳисобга олиш прибори текширувдан ўтказилгунга қадар ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси ҳисобидан ўрнатилган газни ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичига мувофиқ тўловни амалга оширади.”.

  1. 14 – банддаги “Истеъмолчи” деган сўз “Ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

  2. 16 – банддаги “манфаатдор шахс” деган сўзлар “ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

  3. 19 – 21 – бандлардаги “истеъмолчига” деган сўз “Ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси вакилига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

  4. 26 – банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

  5. 27 – бандда:

биринчи хатбошидаги “ариза қабул қилингандан сўнг икки кун ичида газни ҳисобга олиш приборини” деган сўзлар “текширувдан ўтган газни ҳисобга олиш приборини икки кун ичида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонасининг мутахассиси Истеъмолчига газни ҳисобга олиш приборининг текширувдан ўтказилганлиги ҳақидаги сертификатни тақдим қилиши лозим.”

  1.  28 – банддаги “ҳисобга олиш приборини ўрнатгандан сўнг” деган сўзлардан сўнг “Мажбурий ижро бюросининг масъул ходими билан бирга” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

  2.  Низомнинг 1 – иловаси мазкур ўзгартиришларнинг 1 – иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

  3. Низомнинг 2 – иловаси мазкур ўзгартиришларнинг 2 – иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

Общие предложения

618