Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
19024 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 19/06/2020 04/07/2020 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-19024

 

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектлар тўғрисидаги ягона марказлаштирилган ахборот манбаини шакллантириш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базасидаги маълумотларни қайта ишлашда фойдаланиладиган таснифлагич ва маълумотномалар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базасини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;

юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базаси солиқ органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот-ресурс базаси негизида ташкил этилади ва юритилади;

юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базасини ташкил этиш, жорий этиш ва келгусида уни юритишни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш лойиҳаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда Махсус жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

3. Белгилаб қўйилсинки, юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базаси давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан идоралараро электрон ҳамкорлик учун зарур бўлган юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектлар тўғрисидаги ягона маълумот манбаи ҳисобланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларни рўйхатдан ўтказишда фойдаланиладиган таснифлагич ва маълумотномаларни “Электрон ҳукумат таснифлагич ва маълумотномалари реестри” ахборот тизимига жойлаштириш ва ўз вақтида янгиланишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг 2-иловасида келтирилган давлат органлари ва ташкилотлари:

юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларни рўйхатдан ўтказишда фойдаланиладиган таснифлагич ва маълумотномаларнинг Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига кейинчалик “Электрон ҳукумат таснифлагич ва маълумотномалари реестри” ахборот тизимига жойлаштириш учун тақдим этилишини;

юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларни рўйхатга олишда фойдаланиладиган таснифлагич ва маълумотномаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда бир кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдим этилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

уч ой муддатда Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан киберхавфсизлик талабларига жавоб берадиган замонавий сервер ускуналарини харид қилсин ва ўрнатсин;

уч ой муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини марказий маълумотлар базаси билан бирлаштириш учун техник талабларни тасдиқласин;

2020 йил 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базаси билан бирлаштириш графигини тасдиқласин;

2021 йил 1 январга қадар юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базасини ишлаб чиқсин ва ишга туширсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:

Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базасидаги йиғма маълумотларни эълон қилиш жадваллари намуналарини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ҳар ой якуни бўйича таҳлилий маълумотларни белгиланган тартибда вазирлик ва идораларга тақдим этиб боришни таъминласин.

8. Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базасига маълумотларнинг киритилиши ва янгиланишига масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари:

а) уч ой муддатда мазкур қарорнинг 2-иловасида тасдиқланган таснифлагич ва маълумотномалардан фойдаланиш бўйича юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг мавжуд маълумотлар базаларини инвентаризация қилсин. Ушбу инвентаризация натижалари бўйича мавжуд маълумотларни янгилаш даражасини 2020 йил 1 октябрга қадар камида 80 фоиз, 2020 йил 1 декабрга қадар 90 фоиз ва 2021 йил 1 февралгача 100 фоизга етказилишини;

б) маълумотларни юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базасига фақат мазкур қарорнинг 2-иловасида келтирилган таснифлагич ва маълумотномалар асосида тақдим этилишини;

в) икки ой муддатда мазкур қарорнинг 2-иловасида келтирилган таснифлагич ва маълумотномалардан фойдаланиш бўйича ўзларининг ахборот тизимлари ва манбаларига ўзгартириш киритилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали қуйидаги маълумотларни юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базасига ўтказилишини таъминласин:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги - рўйхатдан ўтган диний ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фондлари, касаба уюшмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар, адвокатлик бюролари ва фирмалари, адвокатлар ҳайъати;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки - рўйхатдан ўтган банклар, кредит бюролари ва хорижий банкларнинг ваколатхоналари;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги - аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги - хорижий тижорат ташкилотларининг аккредитациядан ўтган ваколатхоналари тўғрисидаги маълумотлар.

10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг
                 Бош вазири                                                            А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил _____ «______» даги
____-сон қарорига
1-илова

 

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базасини (кейинги ўринларда - марказий маълумотлар базаси деб юритилади) шакллантириш, янгилаш, юритиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Марказий маълумотлар базаси ўзида давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат органлари ва бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда - ваколатли органлар деб юритилади) билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш учун зарур бўлган юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектлар тўғрисидаги маълумотлар манбаи бўлган давлат ахборот ресурсини жамлайди.

3. Марказий маълумотлар базаси:

давлат хизматларини кўрсатиш, шу жумладан электрон шаклда;

давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш ва вақтини қисқартириш;

давлат хизматларини кўрсатиш ва идоралараро электрон ҳамкорлик учун зарур бўлган юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектлар тўғрисидаги маълумотларни сақлаш;

самарали идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш, шу жумладан узатилаётган маълумотларнинг қисқариши ҳисобига;

давлат хизматларини кўрсатишда юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларни идентификациялаш;

ваколатли органларнинг ахборот тизимларини “Электрон ҳукумат” тизимининг ягона инфратузилмасига бирлаштириш мақсадида шакллантирилади ва юритилади.

4. Марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

II. Марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаш

5. Марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаш ваколатли органлар томонидан юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектлар учун солиқ тўловчининг идентификация рақамидан (кейинги ўринларда СТИР деб юритилади) ва жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамидан (кейинги ўринларда ЖШШИР деб юритилади) фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

6. Марказий маълумотлар базасига маълумотларни киритиш ва янгилаш мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

7. Маълумотлар тасдиқланган графикка, шунингдек ваколатли давлат органларининг автоматлаштирилган сўровларига мувофиқ янгиланади.

8. Марказий маълумотлар базасида мавжуд бўлмаган ва давлат хизматларини кўрсатиш, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик учун зарур бўлган маълумотлар электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари асосида шакллантирилган тегишли ваколатли органларнинг ахборот ресурсларида сақланади.

III. Марказий маълумотлар базасини юритиш
ва улардан фойдаланиш тартиби

9. Марказий маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда ДСҚ деб юритилади) томонидан юритилади ва у қуйидагиларни таъминлашга қаратилган:

марказий маълумотлар базасининг дастурий-техник мажмуасини ишлаши, техник таъминоти ва уни янада такомиллаштириш;

белгиланган тартибда марказий маълумотлар базасида маълумотларнинг сақланиши ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;

ваколатли органлар билан келишган ҳолда марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаш графигини тасдиқлаш;

ваколатли органлар томонидан марказий маълумотлар базасида сақланадиган маълумотларнинг ўз вақтида янгиланишини назорат қилиш;

марказий маълумотлар базасида мавжуд бўлган маълумотларнинг тўлиқлигини текшириш;

ваколатли органларнинг ахборот тизимларини марказий маълумотлар базаси билан бирлаштириш учун техник талабларни тасдиқлаш.

10. Марказий маълумотлар базасига маълумотларнинг киритилиши ва янгиланишига масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотларига марказий маълумотлар базасидан фойдаланиш имконияти яратилади.

11. ДСҚ шаклланган марказий маълумотлар базасининг нусхаларини уларга кириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга тақдим этишга ҳақли эмас.

12. Ваколатли органлар томонидан марказий маълумотлар базасига тақдим этиладиган маълумотлар ишончли, тўлиқ ва тақдим этилган вақтда долзарб бўлиши керак.

13. Маълумотларни марказий маълумотлар базасидан олиш электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари, шунингдек ДСҚ билан келишилган бошқа параметрлардан фойдаланиш орқали амалга оширилади.

14. Идоралараро электрон ҳамкорликда бошқа идентификаторлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

15. Давлат хизматларини кўрсатиш ва идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликда марказий маълумотлар базаси маълумотларидан фойдаланиш “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграция платформаси ёрдамида амалга оширилади.

16. Давлат хизматларини кўрсатишда жисмоний ва юридик шахслардан марказий маълумотлар базасида ва тегишли ваколатли органларнинг ахборот ресурсларида мавжуд бўлган маълумотларни, шунингдек бошқа идентификаторлари бўлган қўшимча ҳужжатларни талаб этиш тақиқланади.

17. Марказий маълумот базаларида мавжуд бўлмаган маълумотларнинг сақланишини таъминлайдиган давлат ахборот ресурсларини яратишда СТИР ишлатилади.

IV. Якунловчи қоидалар

18. Марказий маълумотлар базасидаги маълумотларнинг ишончлилиги ва долзарблиги учун жавобгарлик ваколатли органлар зиммасига юкланади.

19. Ушбу Низом талаблари бузилганлиги учун айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш
ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-илова

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар

Масъул идоралар

Бажариш муддатлари

I. Ташкилий тадбирлар

1-босқич

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш графигини тасдиқлаш

Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат статистика қўмитаси,

Давлат хизматлари агентлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2020 йил
1 декабрь

2-босқич

Ваколатли органларнинг ахборот тизимларини марказий маълумотлар базаси билан бирлаштириш учун техник талабларни тасдиқлаш.

Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат статистика қўмитаси,

Давлат хизматлари агентлиги

уч ой муддатда

II. Техник тадбирлар

3-босқич

Таснифлагич ва маълумотномаларни шакллантириш ҳамда уларни “Таснифлагич ва маълумотномалар реестри” ахборот тизимига жойлаштириш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

бир ой муддатда

4-босқич

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базасини юритиш, техник қўллаб-қувватлаш ва янада такомиллаштириш.

Давлат солиқ қўмитаси

графикка мувофиқ

5-босқич

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш.

Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат статистика қўмитаси,

Давлат хизматлари агентлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

графикка мувофиқ

6-босқич

Давлат хизматларини кўрсатиш учун марказий маълумотлар базасини ваколатли органларнинг ахборот тизимлари ва ресурслари билан интеграция қилиш

Ваколатли органлар,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

графикка мувофиқ

7-босқич

Таснифлагич ва маълумотномалардан фойдаланиш ва уларни янгилаш

Ваколатли органлар,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Доимий равишда

8-босқич

Электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш орқали давлат хизматларини кўрсатиш ва идоралараро электрон ҳамкорликда марказий маълумотлар базасидаги маълумотлардан фойдаланиш.

Ваколатли органлар

Доимий равишда

9-босқич

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базасини янгилаш ва юритиш.

Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат статистика қўмитаси,

Давлат хизматлари агентлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Доимий равишда

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил _____ «______» даги
____-сон қарорига
2-илова

 

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базасида
маълумотларни қайта ишлашда фойдаланиладиган таснифлагич ва маълумотномалар
РЎЙХАТИ

 

Таснифлагич ва маълумотномалар номи

Масъул давлат органи

Норматив ҳужжат

  1.  

Миллатлар таснифлагичи

Давлат статистика қўмитаси

Идоравий ҳужжат

  1.  

Ўзбекистон Республикаси ташкилий-ҳуқуқий шакллар таснифлагичи (ТҲШТ)

Давлат статистика қўмитаси

O’zDSt 2847:2014
давлат стандарти

  1.  

Мулкчилик шакли таснифлагичи

Давлат статистика қўмитаси

Идоравий ҳужжат

  1.  

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотларнинг (товарлар, ишлар, хизматлар) статистик таснифлагичи (МСТ)

Давлат статистика қўмитаси

O’zDSt 2914:2014
давлат стандарти

  1.  

Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ-2)

Давлат статистика қўмитаси

O’zDT 005:2011
давлат стандарти

  1.  

Давлат ва хўжалик бошқаруви идораларини белгилаш тизими (ДБИБТ)

Давлат статистика қўмитаси

Идоравий ҳужжат

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳудудий тузилмаларни (объектларни) белгилаш тизими (МҲОБТ)

Давлат статистика қўмитаси

Идоравий ҳужжат

  1.  

“Дунё мамлакатлари” таснифлагичи

Давлат статистика қўмитаси

Идоравий ҳужжат

  1.  

Жисмоний шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар маълумотномаси

Давлат статистика қўмитаси

-

  1.  

Гендер таснифлагичи

Давлат статистика қўмитаси

Идоравий ҳужжат

  1.  

Валюта таснифлагичи

Марказий банк

-

  1.  

Манзиллар маълумотномаси

Давергеодезкадастр

-

  1.  

Юридик шахснинг ҳолати таснифлагичи

Давлат солиқ қўмитаси

Идоравий ҳужжат

  1.  

Юридик шахсларни тугатиш сабаблари маълумотномаси

Давлат солиқ қўмитаси

Идоравий ҳужжат

  1.  

Фаолиятни вақтинча тўхтатиб туриш сабаби маълумотномаси

Давлат солиқ қўмитаси

Идоравий ҳужжат

  1.  

Почта индекслари таснифлагичи

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Идоравий ҳужжат

  1.  

Фуқаролик паспортлари сериялари маълумотномаси

Давлат персоналлаштириш маркази

Идоравий ҳужжат

  1.  

Кичик бизнесга алоқадорлиги маълумотномаси

Давлат статистика қўмитаси

Идоравий ҳужжат

  1.  

Солиқ режими таснифлагичи

Давлат солиқ қўмитаси

Идоравий ҳужжат

  1.  

Солиқ тўловчи тури таснифлагичи

Давлат солиқ қўмитаси

Идоравий ҳужжат

  1.  

Банклар маълумотномаси

Марказий банк

Идоравий ҳужжат

Изоҳ:

1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.

2. Маълумотнома ва таснифлагичлар янгиланиши уларнинг ўзгаришига кўра ва янгиланиш даврига мувофиқ амалга оширилади.

Общие предложения: 0

498