ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
19 Хокимият города Ташкент 27/07/2018 11/08/2018 2

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Тошкент шаҳридаги қабристонларни санитария ҳолатини яхшилашва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-19

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ҚАРОРИ

Тошкент шаҳридаги қабристонларни санитария ҳолатини яхшилашва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
15 февралдаги “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 120-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳридаги қабристонларни санитария ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш, қабристонларда халқимизнинг зиёрат қилиши, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлигини таъминлаш учун зарур шарт шароитлар яратиш ва қабристонларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадидаВазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигинингТошкент шаҳридаги қабристонлармайдонларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси
1-иловага ва қабристонларнинг санитария ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси (кейинги ўринларда – Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси деб юритилади) тасарруфига 1-иловага мувофиқ бузилиш ҳисобига бўшайдиган ер участкаларини қабристонлар учун истисно тарзида ажратиб берилиши таъминлансин.

3. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

Тошкент вилояти ҳокимиқарори билан Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаситасарруфигаЗангиота тумани “Тарнов” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 1-босқичда 50,0 гектар,2-босқичда 50,0 гектар ер майдониқабристонучун истисно тарзида ер участкалари ажратиб берилсин.

4. Тошкент шаҳридаги қабристонларни санитария қоидалари талабларига мувофиқ ҳолда сақлаш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилишини таъминлаш ва аҳолига кўрсатиладиган махсус транспорт хизматлар сифатини ошириш, ўз хизмат муддатини ўтаган ҳамда эскириб қолган автотранспорт воситалари ва махсус техникаларни янгилаш мақсадида Фуқароларга хизматкўрсатиш бошқармасини2018-2020 йилларда зарур автомашина ва механизмлар билан таъминлаш дастури3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Тошкент шаҳридаги қабристонларни кенгайтириш ва Тошкент вилояти ҳудудидан Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси тасарруфига ажратилаётган ер майдонлари нобудгарчиликлар жисмонийва юридик

шахсларга етказилган зарарларўрни белгиланган тартибда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг ҳар чорак якуни бўйича прогноздан ортиқча тушган даромад қисми маблағлари, захира жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобиданқоплаб берилсин.

6. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳридаги мавжуд қабристонларда ҳар хил миллатга мансуб бўлган фуқаролар дафн этилганлигини инобатга олиб, қабристоннинг барча ҳудудини тоза сақлаш ва доимий равишда супуриб-сидиришни амалга ошириш учун қўшимча талаб этиладиганштат бирликларини амалдаги меъёрлардан келиб чиқган ҳолда ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:

“Toshshaharnur” давлат унитар корхонаси балансида бўлган Тошкент шаҳри қабристонлари ҳудудида жойлашган мавжуд ташқи ёритиш тармоқларини Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси балансига беғараз равишда топширилишини;

Бунда, Тошкент шаҳри қабристонларидаги ташқи ёритиш тармоқларини таъмирлаш ва энерготежамкор ёритгичларга алмаштириш хамда барча мавжуд қабристонларга ташқи ёритишда сарфланаётган электр-энергияси ҳисоблагичларини ва уларни бошқариш яшикларини алоҳида қилган ҳолда “Toshshaharnur” давлат унитар корхонаси томонидан Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасига босқичма-босқич топширилишини  таъминлансин.

8. Тошкент шаҳридаги қабристонларни санитария ҳолатини яхшилаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш Республика ишчи гуруҳ таркиби
(кейинги ўринларда – Республика ишчи гуруҳи) 4-иловага мувофиқ таркибда тузилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

чора-тадбирларрежасини амалга оширилишини, қабристонларни ўз вақтида санитария ҳолатини яхшилаш, зарур техникалар билан таъминлашни мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш;

шаҳар  қабристонларидаги ташқи ёритиш тармоқларини таъмирлаш ҳамда энерготежамкор ёритгичларга алмаштириш ишларини назоратга олиш;

чора-тадбирлар режасининг бажарилишини ҳар чоракда муҳокама қилиш;

Республика ишчи гуруҳига, зарур ҳолларда, чора-тадбирларнинг йиғма ва манзилли параметрларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

9. Белгилаб қўйилсинки:

Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасигтасарруфига бепул берилаётган ташқи ёритиш воситаларидаромад (фойда) солиғини солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди;

чора-тадбирлар режаси асосида қабристонлардагиэлектр энергия, газ таъминоти, алоқа тармоғи, ичимлик суви ва оқава сув муҳандислик тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишлари – “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбектелеком” АК, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой

 

коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигиўз маблағлари ҳисобиданамалга оширилади.

Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасини 2018-2020 йилларда зарур автомашина ва механизмлар билан таъминлаш дастури белгиланган тартибда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ажратсин.

Тошкент шаҳридаги қабристонларни санитария ҳолатини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни ҳар йили ободонлаштириш соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида ҳамда Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратилиши назарда тутилсин.

10. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига  ушбу қарор ижросини ташкил этиш, Тошкент шаҳридаги қабристонларни санитария ҳолатини яхшилаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашборасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

11. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдухакимовва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.А.Артикходжаевзиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош  вазири А. Арипов

            Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил "____"______даги
_____-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги қабристонлар майдонларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси
Кабристон номи ва манзиллари Ташкил топган йил Кадастр буйича умумий майдон, га Шундан бўш ер майдон, га Қўшимча ажратилиши режалаштирилаётган ер майдони, га Шу жумладан, бузилиш ҳисобига бўшайдиган майдони
га
Бузиладиган
турар-жойлар сони нотурар-жойлар сони
1 2 3 5 6 7 8 9
Тошкент шаҳри бўйича жами:   101,88  7,64  27,71  21,82  297  25 
Сергели тумани
1 "Мағруф ота" қабристони  Чоштепа кўчаси 93 ХI-ХII асрлар 1,13  0,15  0,61  0,24 
ЖАМИ   1,13  0,15  0,61  0,24 
Миробод тумани
2 "Қўйлиқ ота" қабристони                                                                 Қўйлиқ 1-тор кўчаси ТХАЙ 1930 йил 4,88  1,00  2,94  2,32 
ЖАМИ   4,88  1,00  2,94  2,32 
Шайхонтохур тумани
3 "Зах" қабристони                                                                                                                              Самарқанд дарваза кўчаси ХIХ аср 3,10  0,22  0,42  0,48  -
4 "Хожа Алон Бордор" қабристони                                                                                               Янгиобод, Т.Расулов кўчаси ХV аср 6,06  0,12  5,06  4,62  72 
5 "Кўкча Шайх Зайниддин" қабр-ни   Уйғур кўчаси ХI-ХII асрлар 8,20    5,99  5,04  77 
ЖАМИ   17,36  0,34  11,47  10,14  155  13 
Учтепа тумани
6 "Чолпон ота" қабристони                                                                                                                                                               Чилонзор 13-мавзе ХIV асрлар 6,54  2,61  0,61  0,30  -
ЖАМИ   6,54  2,61  0,61  0,30 
Мирзо Улугбек тумани
7 "Авайхон" қабристони                                                                                                        Аэродромная кўчаси 86 1940 йил 1,05    0,71  1,77  22  -
8 "Ялонғоч-II" қабристони                                                                                                                         Темур Малик кўчаси 15 1910 йил 9,28  1,02  1,78  1,54  11   
ЖАМИ   10,33  1,02  2,49  3,31  33 
Яшнобод тумани
9 "Жўрабек" қабристони, Фарғона йўли кўчаси 1910 йил 1,38    1,52  2,25  41 
10 "Отамозор" қабристони                                                                               Гўзал маҳалла XVII-XVIII асрлар 21,40  0,21  2,83       
ЖАМИ   22,78  0,21  4,35  2,25  41 
Юнусобод тумани
11 "Минор" қабристони                                                                                                    Ш.Рашидов шох кўчаси 1866 йил 12,54  0,19  2,51  1,76  34 
ЖАМИ   12,54  0,19  2,51  1,76  34 
Чилонзор тумани
12 "Чилонзор ота" қабристони                                                                                                                          Чил. махалла, Эски Чил. 3-тор кўч. XII-XIII асрлар 1,63  0,15  0,87  0,68  11 
ЖАМИ   1,63  0,15  0,87  0,68  11 
Олмазор тумани
13 "Ибрагим ота" қабристони                                                                   Иброхим ота кўчаси XVIII-XIX асрлар 2,28  0,35  0,65  0,22  -
14 "Ғоиб ота" қабристони                                                                       Қора Сарой кўчаси XVI аср 4,64  0,23  0,03    - -
15 "Тешик қопқоқ" қабристони                                                                               Тешик қопқоқ кўчаси 1880 йил 8,07  1,20  0,19  0,12  -
16 "Чиғатой" қабристони                                                            Фаробий кўчаси XVI аср 9,70  0,19  0,99  0,47  -
ЖАМИ   24,69  1,97  1,86  0,81  11 
        Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___”_____даги
_____-сон қарорига
2-ИЛОВА 
Тошкент шаҳридаги қабристонларни санитария ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар
режаси
           
Туман номи Амалга ошириладиган ишлар номи
Атроф ҳудудини ободонлаштириш
(млн.сўм)
Муҳандислик тармоқларини қуриш ва таъмирлаш
(млн.сўм)
Тунги ёритиш тармоғини мукаммал таъмирлаш
(млн.сўм)
Жами талаб этиладиган маблағ
(млн.сўм)
1 2 3 4 5 6
1 Бектемир* 685 55,91 33,42 774,33
2 Мирзо Улуғбек 210 19,18 60,66 289,84
3 Миробод 470 10,69 31,20 511,89
4 Олмазор 255 3,12 131,20 389,32
5 Сергели 350 39,34 522,80 912,14
6 Учтепа 425 3,29 299,66 727,95
7 Чилонзор 345 11,78 516,35 873,13
8 Шайхонтоҳур 0 13,91 130,09 144,00
9 Юнусобад 515 2,36 380,46 897,82
10 Яккасарой 20 0,23 196,07 216,30
11 Яшнобод 610 2,77 333,74 946,51
Жами: 3885 162,57 2635,64 6683,22
           
  * Бектемир туманида Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган қабристон мавжуд  
              Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___”_____даги
_____-сон қарорига
3-ИЛОВА
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасини 2018-2020 йилларда зарур автомашина ва механизмлар билан таъминлаш дастури
                     
Т-р. Техника ва автомашиналар номи Умумий сони Бир донасини бахоси млн.* сум Умумий бахоси, млн.* сум Шу жумладан йилларда
2018 йил 2019 йил 2020 йил
Умумий сони Умумий бахоси, млн.* сум Умумий сони Умумий бахоси, млн.* сум Умумий сони Умумий бахоси, млн.* сум
1 ISUZU автобусNP 26 10  275,0 2 750,0 5 1 375,0 3 825,0 2 550,0
2 ISUZU NPR 821(CNG)базасидаги Бортли ФОТОН-4 тнн 359,9 719,8 1 359,9 1 359,9 0 0,0
3 Эксковатр (Белорусь ЭО 26-21) 233,6 233,6 1 233,6 0 0,0   0,0
4 ISUZUNPR82L(CNG),базасидаги САМАСВАЛ-4,5 тнн. 398,5 2 391,0 5 1 992,5 1 398,5 0 0,0
5 ISUZU NPR 82L(CNG) базасида Чикинди ташиш махсус автомобиль 275,0 1 650,0 5 1 375,0 1 275,0 0 0,0
6 ISUZU NOR 71PL сув сепувчи махсус автомобиль 385,8 771,6 1 385,8 1 385,8 0 0,0
7  ISUZU. NOR71PLбазасидаги Кран манипулятор 3тн 480,0 480,0 1 480,0 0 0,0   0,0
8 SPARK 70,0 70,0 1 70,0 0 0,0   0,0
9 GLAAS-100 (трактор) М 200,0 1 000,0 3 600,0 2 400,0 0 0,0
10 Трактор тиркамаси-2ПТС-4. М 34,8 174,0 3 104,4 2 69,6 0 0,0
11 ISUZU NOR 71PL базасида Телескопик Автокутаргич ОТР-183 18м 661,0 1 322,0 1 661,0 1 661,0 0 0,0
12 ISUZU NQR 71PL Ассенизацион автомашинаси 307,0 307,0 1 307,0 0 0,0 0 0,0
  ЖАМИ: 42    11 869,0 28 7 944,2 12  3 374,8 550,0
                     
Изоҳ: * Автотранспорт воситаларга шартнома тузиш вақтида белгиланган нарх бўйича тўлов амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___”_____даги

_____-сон қарорига

4-ИЛОВА

Тошкент шаҳридаги қабристонларни санитария ҳолатини яхшилаш ва моддий-техника базасини мустахкамлаш чора-тадбирлари амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби

1.

А.А.Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Ж.А.Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими в.б., ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Ғ.И. Ибрагимов

Тошкент вилояти ҳокими

4.

А.Х.Тухтаев

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири

5.

М.Ҳ. Солиев

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

6.

Б.С. Сайфуллаев

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири

7.

А.Х. Абдуллаев

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

8.

А.Я. Хайдаров

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари

9.

Б.К. Юсупалиев

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

10.

А.А. Бобохонов

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари

11.

А.Д. Хаджаев

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси в.б.

12.

Ш.С. Жавлонов

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви раиси

13.

Ж.Қ. Акрамов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси

14.

Р.Рахмонов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги раҳбари, бош имом-хатиб в.б.

15.

С.С. Ибрагимов

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

 

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига шу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

Общие предложения

954