Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
18914 Комитет по межнациональным отношениям и дружественным связям с зарубежными странами 16/06/2020 01/07/2020 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
ID-18914

 

Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат ва жамият ўртасида таъсирчан ҳамда самарали мулоқотни йўлга қўйиш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг мустаҳкам механизмларини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ5876-сонли Фармонида белгиланган миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга доир вазифаларни бажаришда давлат ташкилотлари билан миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари, ижодий уюшмалар, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

 

Туманлар (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ;

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашлари намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ;

 

Туманлар (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашлари намунавий таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Мусаев ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                  Бош вазири                                                                  А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил ____ июндаги

____ -сон қарорига

1-ИЛОВА

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари,

функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3-боб. Жамоатчилик кенгашининг таркиби

4-боб. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи

5-боб. Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил қилиш

6-боб. Якунловчи қоидалар

 

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур намунавий Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашларининг (кейинги ўринларда Жамоатчилик кенгашлари деб юритилади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

 

2. Жамоатчилик кенгашлари ўз фаолиятини мустақил амалга оширувчи маслаҳат органи ҳисобланади.

Жамоатчилик кенгашлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тузилади ҳамда унинг фаолияти белгиланган ҳудудга нисбатан татбиқ этилади.

 

2-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ, ФУНКЦИЯЛАРИ, ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

3. Жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

турли миллат вакиллари яшаётган минтақалар аҳолисининг маиший ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳар чоракда муҳокама қилиш ва уларни ҳамкорликда ҳал этишни ташкил қилиш ҳамда мониторингини олиб бориш;

жамиятда юзага келиши мумкин бўлган миллатлараро ихтилофлар ва можароларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиш;

миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;

миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсати амалга оширилиши учун масъул бўлган давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш;

миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларини нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этиш учун фуқаролар билан боғлаб турадиган “кўприк” ролини бажариш;

турли миллат ва элатга мансуб фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан давлат органларининг фаолияти ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилишда ва ҳар томонлама таҳлил қилишда, социологик сўровлар ўтказишда, жумладан уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказишда иштирок этиш;

этномаданий инфратузилмани, жумладан миллий маданий марказларнинг, шунингдек фаолияти миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш доирасидаги вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган давлат муассасаларининг этномаданий инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;

Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг ўзига хос хусусиятларини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистоннинг туристик маҳсулотларни оммалаштириш, шу жумладан жойларда этнотуризмни ривожлантириш ишларида ҳамкорлик қилиш;

фуқароларнинг она тилида таълим олиш имкониятини таъминлаш даражасини ошириш бўйича таклифлар бериш;

миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга доир қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик фикри ҳисобга олинишини назорат қилиш;

миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан белгиланган ҳудудда соғлом маънавий-руҳий ҳолатни, қонунийлик, юқори ҳуқуқий маданият ва ахлоқийликни таъминлаш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

миллатлараро муносабатлар соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг кўламда тушунтириш мақсадида давлат органлари раҳбарларининг, фуқаролик жамияти институтлари мутахассислари, экспертлари ҳамда вакилларининг оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларини, учрашувлар, тақдимотлар, давра суҳбатлари ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этиш;

 

Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясининг ижросини таъминлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар мониторингини олиб бориш.

 

4. Жамоатчилик кенгаши ўзининг асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга оид ташаббус ва мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар тайёрлайди;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашнинг самарали шакл ва усулларда ўзаро ҳамкорлиги таҳлилини амалга оширади, шунингдек уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек давлат органларининг ички идоравий ҳужжатларни такомиллаштириш, улардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда ушбу таклифларни Жамоатчилик кенгаши аъзолари ўртасида муҳокама қилиш бўйича тадбирларни ташкил қилишда иштирок этади;

жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини ва кўп миллатли катта ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга садоқат ва қонунларга ҳурмат руҳини кучайтириш, уларни ижтимоий, сиёсий, психологик ва маънавий-маърифий жиҳатдан юксалтириш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу соҳада маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ташкил этишда иштирок этади, шунингдек, бу борадаги илмий-маърифий ва ўқув адабиётларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича белгиланган ҳудудда амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳақида мунтазам равишда маълумот беради ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, камчиликларни бартараф қилиш ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;

миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида ишлар самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-назарий ва илмий-амалий анжуманлар, семинарлар, давра суҳбатларини ташкил қилишда иштирок этади;

 

 

Жамоатчилик кенгаши фаолиятини расмий веб-сайтларда ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижаларини таҳлил қилади, уларнинг самарадорлигини ошириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ўз вазифаларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилади.

 

5. Жамоатчилик кенгаши ўзининг асосий вазифалари ва функцияларини бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатлари доирасида давлат органларидан керакли ҳужжатларни, статистик ва таҳлилий маълумотларни сўраб олиш ва қабул қилиш;

Жамоатчилик кенгаши ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун Жамоатчилик кенгаши аъзоларидан иборат жамоатчилик комиссияларини ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга бағишлаб ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш;

турли миллат вакиллари ҳамда улар оила аъзоларининг конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таҳлилий ўрганиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Жамоатчилик кенгаши ваколатига тегишли масалалар бўйича таклифлар киритиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Жамоатчилик кенгаши томонидан ташкил этиладиган тадбирларга давлат, жамоат, маданият ва санъат арбоблари, олимлар, мутахассислар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб қилиш, шунингдек улар билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил қилиш;

Жамоатчилик кенгашининг фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.

Жамоатчилик кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 

6. Жамоатчилик кенгашлари ўз фаолиятини амалга оширишда қуйидаги мажбуриятларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мазкур Низомга ва бошқа Қонун ҳужжатларига риоя қилиши;

давлат органи ва унинг мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслиги;

давлат органи ва унинг мансабдор шахслари фаолият кўрсатиши учун тўсқинлик қилмаслиги;

фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслиги;

жамоатчилик назоратини амалга ошириш давомида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонун билан чекланган бўлса, махфийлигига риоя қилиши шарт.

Жамоатчилик кенгашининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

 

3-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИНИНГ ТАРКИБИ

 

7. Жамоатчилик кенгашининг таркибига унинг раиси, масъул котиб ва аъзолар киради. Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради.

 

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки уларни вазифасини бажарувчи шахс Жамоатчилик кенгашининг раиси ҳисобланади.

Жамоатчилик кенгашининг намунавий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Жамоатчилик кенгаши аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг ўрнига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки унинг вазифасини бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ходимлари, миллий маданий марказлар ҳамда дўстлик жамиятлари фахрийлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари Жамоатчилик кенгашининг таркибига киритилиши мумкин.

 

9. Қуйидаги ҳолатларда Жамоатчилик кенгашининг раиси, масъул котиби ва аъзолари унинг таркибидан чиқарилиши мумкин:

Жамоатчилик кенгашининг мажлисларида мунтазам равишда иштирок этмаганда, мазкур Низомда назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда;

уларга нисбатан чиқарилган суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

вафот этганда, шунингдек суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида улар муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганда.

 

10. Жамоатчилик кенгашининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар ва унга киритилган ўзгартишлар улар тасдиқланган пайтдан бошлаб 5 кун ичида Жамоатчилик кенгашининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

11. Жамоатчилик кенгаши раиси Жамоатчилик кенгаши фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда қуйидаги ваколатларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган намунавий таркибга кўра Жамоатчилик кенгашининг шахсий таркибини тасдиқлаш;

Жамоатчилик кенгаши мажлисини чақириш, кун тартибини ва мажлисни олиб бориш тартибини белгилаш;

Жамоатчилик кенгаши мажлисига раислик қилиш;

Жамоатчилик кенгашининг иш режаси, Жамоатчилик кенгаши мажлисининг баённомаси ва Жамоатчилик кенгашининг иш юритувига оид бошқа ҳужжатларини тасдиқлаш;

Жамоатчилик кенгаши қарорларининг бажарилишини назорат қилиш;

Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг зиммасига юклатилган топшириқларни бажарилишини ва фаолиятини мувофиқлаштириш;

Вазирлар Маҳкамасига Жамоатчилик кенгашига кирувчи шахсларни унинг таркибидан чиқариш бўйича таклифларни киритиш;

Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг унинг фаолиятида иштирок этиши тартибини белгилаш;

Жамоатчилик кенгаши йиғилишларини ўтказиш муддатлари ва тартибини аниқлаш;

Жамоатчилик кенгаши доимий ишчи органининг иш тартибини белгилаш;

Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг ваколатларини тўхтатиш бўйича таклифлар киритиш;

Жамоатчилик кенгашида тадбирларга тайёргарлик кўриш ва тадбирларни ўтказиш тартибини белгилаш;

Жамоатчилик кенгашининг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

12. Жамоатчилик кенгаши масъул котиби:

Жамоатчилик кенгашининг мажлисига керакли ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

Жамоатчилик кенгаши мажлисининг кун тартиби бўйича ўтишини ташкил этади;

Жамоатчилик кенгаши раиси билан мажлисни ўтказиш муддати, жойи ҳамда таклиф қилинувчилар ҳақида келишади;

Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва таклиф қилинган шахсларни мажлисни ўтказиш жойи, санаси ва вақти ҳақида хабардор қилади;

Жамоатчилик кенгаши қарорларининг бажарилиши мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини Жамоатчилик кенгаши мажлисида кўриб чиқиш бўйича таклиф киритади;

Жамоатчилик кенгаши баённомасини расмийлаштиради ҳамда тасдиқланган баённомани Жамоатчилик кенгаши аъзоларига ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилишини таъминлайди;

Жамоатчилик кенгашининг расмий веб-сайтида ва бошқа ресурсларда жойлаштириладиган Жамоатчилик кенгашининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар таркиби бўйича таклифлар киритади ва уни раис билан келишади;

Жамоатчилик кенгаши қарорларини бажариш масалалари юзасидан давлат органлари раҳбарлари билан ҳамкорлик қилади;

фуқароларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади ҳамда ариза, таклиф ва шикоятларни кўриб чиқиш ишларини ташкил этади;

қонун ҳужжатлари ва Жамоатчилик кенгаши қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

13. Жамоатчилик кенгаши аъзолари:

Жамоатчилик кенгаши мажлисларида кўриладиган масалаларни ҳал қилиш ва муҳокама қилишда ўз ваколатларини бошқага бериш ҳуқуқисиз қатнашадилар. Жамоатчилик кенгаши аъзолари айрим ҳолларда Жамоатчилик кенгаши мажлисларида қатнаша олмаган тақдирда ўз фикрларини ёзма тарзда Жамоатчилик кенгаши масъул котибига тақдим этишлари мумкин. Кўрсатиб ўтилган фикрлар мажлисда кўриб чиқилади ва овоз беришда ҳисобга олинади;

миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасидаги фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат органлари ички идоравий ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқадилар;

Жамоатчилик кенгашининг кун тартибига киритилган масалалар юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлайдилар;

Жамоатчилик кенгашининг ваколатига кирадиган масалалар билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқадилар ва натижалари бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлайдилар;

турли миллат вакиллари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашига таклифлар киритадилар.

 

 

4-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИНИНГ ИШЧИ ОРГАНИ

 

14. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари котибияти ҳамда Жамоатчилик кенгашининг аъзоларидан шакллантирилади.

 

15. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи:

Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг методик, ташкилий-ҳуқуқий, ташкилий-техник таъминот масалаларини ҳал қилади;

Жамоатчилик кенгашининг иш режалари лойиҳаларини тайёрлайди, Жамоатчилик кенгашига кўриб чиқиш учун киритади ва тасдиқланган иш режасининг бажарилишини таъминлайди;

Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларни тайёрлайди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ходимларидан керакли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;

Жамоатчилик кенгаши мажлиси кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Жамоатчилик кенгаши ваколатларига кирувчи мурожаатларни кўриб чиқади ва тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;

Жамоатчилик кенгаши томонидан берилган бошқа вазифаларни амалга оширади.

 

5-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

 

16. Жамоатчилик кенгаши ўзининг ваколатларига киритилган масалалар юзасидан, шунингдек унинг ички фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.

Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг асосий масалалари Жамоатчилик кенгаши мажлисларида кўриб чиқилади. Жамоатчилик кенгаши мажлиси Жамоатчилик кенгашининг иш режаси асосида камида ҳар чоракда бир маротаба чақирилади.

Жамоатчилик кенгаши раиси Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг камида учдан бир қисмининг ёзма мурожаати асосида навбатдан ташқари мажлис чақириши мумкин.

 

17. Жамоатчилик кенгаши мажлисларига миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари таклиф қилиниши шарт.

Жамоатчилик кенгаши мажлисига таклиф қилинувчи шахслар рўйхати Жамоатчилик кенгаши раиси билан келишган ҳолда Жамоатчилик кенгаши масъул котиби томонидан шакллантирилади.

 

18. Жамоатчилик кенгаши мажлисининг кун тартиби лойиҳаси Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг таклифлари ва Жамоатчилик кенгаши раиси топшириғи асосида Жамоатчилик кенгаши масъул котиби томонидан шакллантирилади.

 

19. Жамоатчилик кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан олиб борилади.

Жамоатчилик кенгаши мажлисларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари ёки бошқа ходимлар иштирок этиши мумкин.

 

20. Жамоатчилик кенгаши мажлиси, агар унда Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Мажлисни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, Жамоатчилик кенгашининг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади.

Жамоатчилик кенгашининг аъзолари ўз мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатини бошқаларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.

 

21. Жамоатчилик кенгашининг қарори унинг мажлисида қатнашаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Агар овозлар тенг келиб қолса, Жамоатчилик кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

 

22. Жамоатчилик кенгаши қарор қабул қилишда масалаларни эркин муҳокама қилиш, овоз бериш, жамоатчилик фикрини инобатга олиш, тенглик ва коллегиалликка асосланади.

 

23. Жамоатчилик кенгашининг ҳар бир аъзоси қабул қилинган қарорга ўзининг фикрларини ёзма тарзда билдириш ҳуқуқига эга. Бунда фикрлар Жамоатчилик кенгаши мажлиси баённомасига киритиб қўйилади.

 

24. Жамоатчилик кенгашининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмасдан тегишли давлат органларига юборилади.

Жамоатчилик кенгашининг қарори тавсиявий хусусиятга эгадир. Агар қарор давлат органлари томонидан маъқулланмаса, улар қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кундан кечикмасдан Жамоатчилик кенгашига асослантирилган жавобини тақдим қилади.

 

25. Тезкор қарор қабул қилиш зарурати келиб чиққанда, Жамоатчилик кенгашининг қарори Жамоатчилик кенгаши раиси ташаббуси билан Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан маслаҳатлашилган ҳолда сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.

 

 

 

26. Жамоатчилик кенгаши мажлисида қабул қилинган қарор мажлис баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома Жамоатчилик кенгаши котиби томонидан имзоланади, мажлисга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ҳамда уч кунлик муддатда Жамоатчилик кенгаши аъзоларига ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилади.

 

27. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи ва масъул котиби Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан биргаликда Жамоатчилик кенгаши қарорларини ижро этиш йўлларини тизимли ўрганади ва кўриб чиқади, зарур ҳолларда, Жамоатчилик кенгаши раисига таклифлар киритади.

 

28. Ишчи орган Жамоатчилик кенгаши қарорларини ижро этиш натижалари ҳақида ҳар ойда Жамоатчилик кенгаши раисига маълумот тақдим этади.

 

6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

 

29. Жамоатчилик кенгашининг моддий-техник таъминоти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

 

30. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашлари ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорлик қилади.

 

31. Жамоатчилик кенгашининг қарорлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ қарорлари устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил ____ июндаги

____ -сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича
Жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари,

функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3-боб. Жамоатчилик кенгашининг таркиби

4-боб. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи

5-боб. Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил қилиш

6-боб. Якунловчи қоидалар

 

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур намунавий Низом туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашларининг (кейинги ўринларда Жамоатчилик кенгашлари деб юритилади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

 

2. Жамоатчилик кенгашлари ўз фаолиятини мустақил амалга оширувчи маслаҳат органи ҳисобланади.

Жамоатчилик кенгашлари туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида тузилади ҳамда унинг фаолияти белгиланган ҳудудга нисбатан татбиқ этилади.

 

2-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ, ФУНКЦИЯЛАРИ, ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

3. Жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

турли миллат вакиллари яшаётган минтақалар аҳолисининг маиший ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳар чоракда муҳокама қилиш ва уларни ҳамкорликда ҳал этишни ташкил қилиш ҳамда мониторингини олиб бориш;

жамиятда юзага келиши мумкин бўлган миллатлараро ихтилофлар ва можароларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиш;

миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;

миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсати амалга оширилиши учун масъул бўлган давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш;

миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларини нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этиш учун фуқаролар билан боғлаб турадиган “кўприк” ролини бажариш;

турли миллат ва элатга мансуб фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан давлат органларининг фаолияти ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилишда ва ҳар томонлама таҳлил қилишда, социологик сўровлар ўтказишда, жумладан уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказишда иштирок этиш;

этномаданий инфратузилмани, жумладан миллий маданий марказларнинг, шунингдек фаолияти миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш доирасидаги вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган давлат муассасаларининг этномаданий инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;

Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг ўзига хос хусусиятларини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистоннинг туристик маҳсулотларни оммалаштириш, шу жумладан жойларда этнотуризмни ривожлантириш ишларида ҳамкорлик қилиш;

фуқароларнинг она тилида таълим олиш имкониятини таъминлаш даражасини ошириш бўйича таклифлар бериш;

миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга доир қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик фикри ҳисобга олинишини назорат қилиш;

миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан белгиланган ҳудудда соғлом маънавий-руҳий ҳолатни, қонунийлик, юқори ҳуқуқий маданият ва ахлоқийликни таъминлаш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

миллатлараро муносабатлар соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг кўламда тушунтириш мақсадида давлат органлари раҳбарларининг, фуқаролик жамияти институтлари мутахассислари, экспертлари ҳамда вакилларининг оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларини, учрашувлар, тақдимотлар, давра суҳбатлари ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этиш;

 

Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясининг ижросини таъминлаш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар мониторингини олиб бориш.

 

4. Жамоатчилик кенгаши ўзининг асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга оид ташаббус ва мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар тайёрлайди;

туман (шаҳар) ҳокимликлари билан фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашнинг самарали шакл ва усулларда ўзаро ҳамкорлиги таҳлилини амалга оширади, шунингдек уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек давлат органларининг ички идоравий ҳужжатларни такомиллаштириш, улардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда ушбу таклифларни Жамоатчилик кенгаши аъзолари ўртасида муҳокама қилиш бўйича тадбирларни ташкил қилишда иштирок этади;

жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини ва кўп миллатли катта ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга садоқат ва қонунларга ҳурмат руҳини кучайтириш, уларни ижтимоий, сиёсий, психологик ва маънавий-маърифий жиҳатдан юксалтириш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу соҳада маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ташкил этишда иштирок этади, шунингдек бу борадаги илмий-маърифий ва ўқув адабиётларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича белгиланган ҳудудда амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳақида мунтазам равишда маълумот беради ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, камчиликларни бартараф қилиш ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;

миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида ишлар самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-назарий ва илмий-амалий анжуманлар, семинарлар, давра суҳбатларини ташкил қилишда иштирок этади;

Жамоатчилик кенгаши фаолиятини расмий веб-сайтларда ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижаларини таҳлил қилади, уларнинг самарадорлигини ошириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ўз вазифаларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилади.

 

5. Жамоатчилик кенгаши ўзининг асосий вазифалари ва функцияларини бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатлари доирасида давлат органларидан керакли ҳужжатларни, статистик ва таҳлилий маълумотларни сўраб олиш ва қабул қилиш;

Жамоатчилик кенгаши ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун Жамоатчилик кенгаши аъзоларидан иборат жамоатчилик комиссияларини ташкил этиш;

туман (шаҳар) ҳокимлари билан келишган ҳолда миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга бағишлаб ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш;

турли миллат вакиллари ҳамда улар оила аъзоларининг конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таҳлилий ўрганиш;

туман (шаҳар) ҳокимликларига Жамоатчилик кенгаши ваколатига тегишли масалалар бўйича таклифлар киритиш;

туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда Жамоатчилик кенгаши томонидан ташкил этиладиган тадбирларга давлат, жамоат, маданият ва санъат арбоблари, олимлар, мутахассислар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб қилиш, шунингдек улар билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил қилиш;

Жамоатчилик кенгашининг фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.

Жамоатчилик кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 

6. Жамоатчилик кенгашлари ўз фаолиятини амалга оширишда қуйидаги мажбуриятларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мазкур Низомга ва бошқа Қонун ҳужжатларига риоя қилиши;

давлат органи ва унинг мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслиги;

давлат органи ва унинг мансабдор шахслари фаолият кўрсатиши учун тўсқинлик қилмаслиги;

фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслиги;

жамоатчилик назоратини амалга ошириш давомида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонун билан чекланган бўлса, махфийлигига риоя қилиши шарт.

Жамоатчилик кенгашининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

 

3-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИНИНГ ТАРКИБИ

 

7. Жамоатчилик кенгашининг таркибига унинг раиси, масъул котиб ва аъзолар киради. Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради.

 

8. Туман (шаҳар) ҳокимлари ёки уларни вазифасини бажарувчи шахс Жамоатчилик кенгашининг раиси ҳисобланади.

Жамоатчилик кенгашининг намунавий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Жамоатчилик кенгаши аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг ўрнига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки унинг вазифасини бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимлари, миллий маданий марказлар ҳамда дўстлик жамиятлари фахрийлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари Жамоатчилик кенгашининг таркибига киритилиши мумкин.

 

9. Қуйидаги ҳолатларда Жамоатчилик кенгашининг раиси, масъул котиби ва аъзолари унинг таркибидан чиқарилиши мумкин:

Жамоатчилик кенгашининг мажлисларида мунтазам равишда иштирок этмаганда, мазкур Низомда назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда;

уларга нисбатан чиқарилган суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

вафот этганда, шунингдек суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида улар муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганда.

 

10. Жамоатчилик кенгашининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар ва унга киритилган ўзгартишлар улар тасдиқланган пайтдан бошлаб 5 кун ичида Жамоатчилик кенгашининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

11. Жамоатчилик кенгаши раиси Жамоатчилик кенгаши фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда қуйидаги ваколатларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган намунавий таркибга кўра Жамоатчилик кенгашининг шахсий таркибини тасдиқлаш;

Жамоатчилик кенгаши мажлисини чақириш, кун тартибини ва мажлисни олиб бориш тартибини белгилаш;

Жамоатчилик кенгаши мажлисига раислик қилиш;

Жамоатчилик кенгашининг иш режаси, Жамоатчилик кенгаши мажлисининг баённомаси ва Жамоатчилик кенгашининг иш юритувига оид бошқа ҳужжатларини тасдиқлаш;

Жамоатчилик кенгаши қарорларининг бажарилишини назорат қилиш;

Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг зиммасига юклатилган топшириқларни бажарилишини ва фаолиятини мувофиқлаштириш;

Вазирлар Маҳкамасига Жамоатчилик кенгашига кирувчи шахсларни унинг таркибидан чиқариш бўйича таклифларни киритиш;

Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг унинг фаолиятида иштирок этиши тартибини белгилаш;

Жамоатчилик кенгаши йиғилишларини ўтказиш муддатлари ва тартибини аниқлаш;

Жамоатчилик кенгаши доимий ишчи органининг иш тартибини белгилаш;

Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг ваколатларини тўхтатиш бўйича таклифлар киритиш;

Жамоатчилик кенгашида тадбирларга тайёргарлик кўриш ва тадбирларни ўтказиш тартибини белгилаш;

Жамоатчилик кенгашининг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

12. Жамоатчилик кенгаши масъул котиби:

Жамоатчилик кенгашининг мажлисига керакли ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

Жамоатчилик кенгаши мажлисининг кун тартиби бўйича ўтишини ташкил этади;

Жамоатчилик кенгаши раиси билан мажлисни ўтказиш муддати, жойи ҳамда таклиф қилинувчилар ҳақида келишади;

Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва таклиф қилинган шахсларни мажлисни ўтказиш жойи, санаси ва вақти ҳақида хабардор қилади;

Жамоатчилик кенгаши қарорларининг бажарилиши мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини Жамоатчилик кенгаши мажлисида кўриб чиқиш бўйича таклиф киритади;

Жамоатчилик кенгаши баённомасини расмийлаштиради ҳамда тасдиқланган баённомани Жамоатчилик кенгаши аъзоларига ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилишини таъминлайди;

Жамоатчилик кенгашининг расмий веб-сайтида ва бошқа ресурсларда жойлаштириладиган Жамоатчилик кенгашининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар таркиби бўйича таклифлар киритади ва уни раис билан келишади;

Жамоатчилик кенгаши қарорларини бажариш масалалари юзасидан давлат органлари раҳбарлари билан ҳамкорлик қилади;

фуқароларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади ҳамда ариза, таклиф ва шикоятларни кўриб чиқиш ишларини ташкил этади;

қонун ҳужжатлари ва Жамоатчилик кенгаши қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

13. Жамоатчилик кенгаши аъзолари:

Жамоатчилик кенгаши мажлисларида кўриладиган масалаларни ҳал қилиш ва муҳокама қилишда ўз ваколатларини бошқага бериш ҳуқуқисиз қатнашадилар. Жамоатчилик кенгаши аъзолари айрим ҳолларда Жамоатчилик кенгаши мажлисларида қатнаша олмаган тақдирда ўз фикрларини ёзма тарзда Жамоатчилик кенгаши масъул котибига тақдим этишлари мумкин. Кўрсатиб ўтилган фикрлар мажлисда кўриб чиқилади ва овоз беришда ҳисобга олинади;

миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасидаги фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат органлари ички идоравий ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқадилар;

Жамоатчилик кенгашининг кун тартибига киритилган масалалар юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлайдилар;

Жамоатчилик кенгашининг ваколатига кирадиган масалалар билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқадилар ва натижалари бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлайдилар;

турли миллат вакиллари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашига таклифлар киритадилар.

 

 

4-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИНИНГ ИШЧИ ОРГАНИ

 

14. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи таркиби туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи аппаратининг тегишли бош мутахассиси ҳамда Жамоатчилик кенгашининг аъзоларидан шакллантирилади.

 

15. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи:

Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг методик, ташкилий-ҳуқуқий, ташкилий-техник таъминот масалаларини ҳал қилади;

Жамоатчилик кенгашининг иш режалари лойиҳаларини тайёрлайди, Жамоатчилик кенгашига кўриб чиқиш учун киритади ва тасдиқланган иш режасининг бажарилишини таъминлайди;

Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларни тайёрлайди, туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларидан керакли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;

Жамоатчилик кенгаши мажлиси кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Жамоатчилик кенгаши ваколатларига кирувчи мурожаатларни кўриб чиқади ва тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;

Жамоатчилик кенгаши томонидан берилган бошқа вазифаларни амалга оширади.

 

5-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

 

16. Жамоатчилик кенгаши ўзининг ваколатларига киритилган масалалар юзасидан, шунингдек унинг ички фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.

Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг асосий масалалари Жамоатчилик кенгаши мажлисларида кўриб чиқилади. Жамоатчилик кенгаши мажлиси Жамоатчилик кенгашининг иш режаси асосида камида ҳар чоракда бир маротаба чақирилади.

Жамоатчилик кенгаши раиси Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг камида учдан бир қисмининг ёзма мурожаати асосида навбатдан ташқари мажлис чақириши мумкин.

 

17. Жамоатчилик кенгаши мажлисларига миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари таклиф қилиниши шарт.

Жамоатчилик кенгаши мажлисига таклиф қилинувчи шахслар рўйхати Жамоатчилик кенгаши раиси билан келишган ҳолда Жамоатчилик кенгаши масъул котиби томонидан шакллантирилади.

 

18. Жамоатчилик кенгаши мажлисининг кун тартиби лойиҳаси Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг таклифлари ва Жамоатчилик кенгаши раиси топшириғи асосида Жамоатчилик кенгаши масъул котиби томонидан шакллантирилади.

 

19. Жамоатчилик кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан олиб борилади.

Жамоатчилик кенгаши мажлисларида туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари ёки бошқа ходимлар иштирок этиши мумкин.

 

20. Жамоатчилик кенгаши мажлиси, агар унда Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Мажлисни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, Жамоатчилик кенгашининг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади.

Жамоатчилик кенгашининг аъзолари ўз мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатини бошқаларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.

 

21. Жамоатчилик кенгашининг қарори унинг мажлисида қатнашаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Агар овозлар тенг келиб қолса, Жамоатчилик кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

 

22. Жамоатчилик кенгаши қарор қабул қилишда масалаларни эркин муҳокама қилиш, овоз бериш, жамоатчилик фикрини инобатга олиш, тенглик ва коллегиалликка асосланади.

 

23. Жамоатчилик кенгашининг ҳар бир аъзоси қабул қилинган қарорга ўзининг фикрларини ёзма тарзда билдириш ҳуқуқига эга. Бунда фикрлар Жамоатчилик кенгаши мажлиси баённомасига киритиб қўйилади.

 

24. Жамоатчилик кенгашининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмасдан тегишли давлат органларига юборилади.

Жамоатчилик кенгашининг қарори тавсиявий хусусиятга эгадир. Агар қарор давлат органлари томонидан маъқулланмаса, улар қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кундан кечикмасдан Жамоатчилик кенгашига асослантирилган жавобини тақдим қилади.

 

25. Тезкор қарор қабул қилиш зарурати келиб чиққанда, Жамоатчилик кенгашининг қарори Жамоатчилик кенгаши раиси ташаббуси билан Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан маслаҳатлашилган ҳолда сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.

 

26. Жамоатчилик кенгаши мажлисида қабул қилинган қарор мажлис баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома Жамоатчилик кенгаши котиби томонидан имзоланади, мажлисга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ҳамда уч кунлик муддатда Жамоатчилик кенгаши аъзоларига ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилади.

 

27. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи ва масъул котиби Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан биргаликда Жамоатчилик кенгаши қарорларини ижро этиш йўлларини тизимли ўрганади ва кўриб чиқади, зарур ҳолларда, Жамоатчилик кенгаши раисига таклифлар киритади.

 

28. Ишчи орган Жамоатчилик кенгаши қарорларини ижро этиш натижалари ҳақида ҳар ойда Жамоатчилик кенгаши раисига маълумот тақдим этади.

 

6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

 

29. Жамоатчилик кенгашининг моддий-техник таъминоти туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

 

30. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашлари ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорлик қилади.

 

31. Жамоатчилик кенгашининг қарорлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ қарорлари устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил ____ июндаги

____ -сон қарорига

3-ИЛОВА

 

 

Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш
бўйича
Жамоатчилик кенгашлари

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

 

1.

Лавозимга кўра -

Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Жамоатчилик кенгашлари раислари

2.

Лавозимга кўра -

Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий –маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари

3.

Лавозимга кўра -

Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари – маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бошқармалари бошлиқлари

4.

Лавозимга кўра -

Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари

5.

Лавозимга кўра -

Қорақолпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бошлиқлари

6.

Лавозимга кўра -

Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари

7.

Лавозимга кўра -

Қорақолпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари

8.

Лавозимга кўра -

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари раислари

9.

Лавозимга кўра -

Республика Маънавият ва маърифат марказининг  Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари раҳбарлари

10.

Лавозимга кўра -

миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари

11.

Лавозимга кўра -

ҳудудий телерадиокомпания раҳбари

12.

Лавозимга кўра -

нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари

13.

Лавозимга кўра -

Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари, Жамоатчилик кенгашлари масъул котиблари

 

 

Изоҳ. Жамоатчилик кенгаши аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки унинг вазифасини бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил ____ июндаги

____ -сон қарорига

4-ИЛОВА

 

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги
миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш
бўйича Жамоатчилик кенгашлари

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

 

1.

Лавозимга кўра -

Туман (шаҳар) ҳокими, Жамоатчилик кенгашлари раиси

2.

Лавозимга кўра -

Туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий–маърифий ишлар бўйича ўринбосари

3.

Лавозимга кўра -

Туман (шаҳар) прокурори

4.

Лавозимга кўра -

Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим бошлиғи

5.

Лавозимга кўра -

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

6.

Лавозимга кўра -

Туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи

7.

Лавозимга кўра -

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) Кенгаши раиси

8.

Лавозимга кўра -

Республика Маънавият ва маърифат марказининг  туман (шаҳар) бўлинмаси раҳбари

9.

Лавозимга кўра -

миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари

10.

Лавозимга кўра -

нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари

11.

Лавозимга кўра -

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, Жамоатчилик кенгаши масъул котиби

 

Изоҳ. Жамоатчилик кенгаши аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки унинг вазифасини бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори лойиҳасига  

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

I. Қарор лойиҳасини қабул қилишнинг асослари

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ5876-сонли Фармонига мувофиқ Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепцияси ҳамда Концепцияни амалга оширишни таъминлаш бўйича Комиссия тузилиб ва унинг таркиби тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги  ПФ 5876-сонли Фармони билан тасдиқланган Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясида ҳамда “20192021 йилларда Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 1, 2 ва 17-бандларида қуйидаги вазифалар:

 миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик механизмларини такомиллаштириш;

 миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсати амалга оширилиши учун масъул бўлган давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш;

 жамиятда юзага келиши мумкин бўлган миллатлараро ихтилофлар ва можароларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш топширилган.

Шу билан бирга, ҳудудларда Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга оширилиши учун масъул бўлган давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлашнинг аниқ механизми яратилмаган.

Давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ5046-сонли Фармонига асосан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари мавжуд эмас.

Юқорида баён этилган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

 

II. Қарор лойиҳаси бўйича молиявий харажатларнинг зарурлиги

 

Қарор лойиҳасининг қабул қилиниши бюджетдан қўшимча молиявий маблағлар талаб қилмайди.

 

III. Кутилаётган натижалар

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорини тасдиқлашдан мақсад жамиятда юзага келиши мумкин бўлган миллатлараро ихтилофлар ва можароларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш, миллатлараро муносабатларнинг ҳолатини мониторинг қилишга доир вазифаларни бажаришда давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик механизмларини такомиллаштиришдан, Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга оширилиши учун масъул бўлган давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлашдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг тасдиқланиши Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясининг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича яхлит тизимни шакллантириб, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга хизмат қилади.

 

IV. Киритилаётган қарор лойиҳаси қабул қилинган тақдирда қонунчиликни унга мувофиқлаштириш зарурати

 

Давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик механизмларини такомиллаштириш, жамиятда юзага келиши мумкин бўлган миллатлараро ихтилофлар ва можароларнинг барвақт олдини олиш, профилактика қилиш, миллатлараро муносабатлар ҳолатини мониторинг қилишни самарали ташкил этиш, Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга оширилиши учун масъул бўлган давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлашнинг аниқ механизмини яратиш мақсадида таклиф этилаётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан қуйидагиларни тасдиқлаш назарда тутилган:

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

- Туманлар (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ;

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашлари намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ;

- Туманлар (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашлари намунавий таркиби 4-иловага мувофиқ.

 

V. Қарор лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси

 

Қарор лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун мазкур Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталига (regulation.gov.uz) жойлаштирилган.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

    ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар

     ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик

                  алоқалари қўмитаси раиси                                           Р. Курбанов

Общие предложения: 0

135