ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
188 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 10/08/2018 25/08/2018 2

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалини ташкил этиш тўғрисида
ID-188

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Қўқон филиалини ташкил этиш тўғрисида

Республикамиз минтақаларида янги турдаги инновацион маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенг жорий қилиш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишларида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини жойларда ташкил этишни янада такомиллаштириш ва сифатини яхшилаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг Қўқон шаҳрида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Қўқон филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин..

2. Филиалнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, транспорт тизимлари
ва йўллари ҳамда уларнинг эксплуатацияси, технологик машина ва жиҳозлар, енгил саноат технологияси, қурилиш индустрияси соҳаларида юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;

иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий технологияларни синаб кўриш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотларни олиб бориш ва ишланмаларни амалга ошириш;

кадрлар буюртмачилари таклифлари ҳамда хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда тегишли муҳандислик-техник ва ишлаб чиқариш йўналишлари ҳамда мутахассисликлар бўйича илмий-услубий адабиётларни ишлаб чиқиш;

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

республика ва хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларига истиқболли ёш битирувчиларни магистратура
ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Филиалнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.

3. Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалининг 2018/2019 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул квотаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

белигилаб қўйилсинки, Филиал Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг таркибий бўлинмаси, юридик шахс мақомига эга бўлган олий таълим муассасаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида зарур шахсий ҳисоб варақаларига эга бўлади.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Филиалнинг 2018/2019 ўқув йили учун талабалар контингентини Фарғона вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) республика олий таълим муассасаларига 1-иловада белгиланган таълим йўналишлари бўйича ҳужжат топшириб, тест синови натижаларига кўра ўқишга кира олмаган, бироқ тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30% дан кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан тўлов-контракт асосида шакллантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази олий таълим муассасаларида тест синовлари ўтказилгандан кейин баллар кетма-кетлигига риоя этган ҳолда тегишли таълим йўналишлари кесимидаги тест натижалари қайдномаларини чоп этсин
ва белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Филиалга етказсин.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгилансин.

5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига Филиалнинг 2018/2019 ўқув йили қабул квоталари ҳамда ўқишга тавсия этиладиганлар тўғрисидаги маълумотларни Фарғона вилояти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши тавсия этилсин.

6. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирига, зарур ҳолларда, Филиалнинг тузилмасига тасдиқланган ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йил 1 сентябргача:

Филиалнинг уставини тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Филиални танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Филиалда ўқув-методик жараённинг ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув адабиётлари, замонавий ўқув лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин.

8. Қуйидагилар Филиалда юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича иш берувчи корхоналарнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

корхона ва ташкилотлар эхтиёжларини бевосита ҳамкорлик асосида аниқлаш, малакавий талабларни белгилаш, таълим мазмунини шакллантириш;

корхона ва ташкилотлар объектларида талабаларнинг амалиётини ташкил қилиш ва «устоз-шогирд» тизими асосида ўталишини таъминлаш ҳамда талабаларни ишлаб чиқаришнинг янги меъёрий ҳужжатлари, замонавий ахборот дастурий таъминот маҳсулотлари билан яқиндан таништириш;

ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларидан тайинланган малакавий амалиёт раҳбарларига асосий иш жойидан қўшимча иш ҳақларини тайинлаш;

манфаатдор вазирлик ва идоралар тасарруфидаги бошқармалар
ва уларнинг таркибидаги корхона ва ташкилотлардан малакали, тажрибали мутахассисларни таълим жараёнида иштирокини таъминлаш;

корхона ва ташкилотларда профессор-ўқитувчиларнинг стажировкалари учун шарт-шароитлар ҳамда кафедраларнинг филиалларини ташкил этиш ва амалий машғулотлар ўтиш имкониятини яратиш.

9. Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Қўқон шаҳри, Қўқон садоси кўчаси, 20-уйда жойлашган Қўқон қурилиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга Филиалга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб китобларига биноан Ўзбекистон Республикасини ривожланиш давлат дастурининг 2019 йил ва кейинги йиллар учун параметрларини шакллантиришда Филиалнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

11. Филиалнинг бошланғич фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида унинг бино ва иншоотларини жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш (мебеллар, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ва бошқа моддий-техника воситалари) учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланилсин.

12. Қуйидагилар Филиалнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли бадаллари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

13. Белгилаб қўйилсинки:

Филиални сақлаш харажатлари 2018 йилда “Маориф” соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2019 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Филиалнинг дастлабки фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлар Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Тошкент давлат техника университетини Қўқон филиалини ўрнатилган тартибда онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилмаси билан таъминлаш, шунингдек, юқори тезликдаги интернет ҳамда электрон таълим миллий тармоғига улаш чораларини кўриш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Филиалга 2 та, шу жумладан, 1 та хизмат ва 1 та махсус енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.

15. Фарғона вилояти ҳокимлиги республика олий таълим муассасаларидан Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалига фаолият юритиш учун таклиф этилган профессор-ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлаш, узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларини ажратиш чораларини кўрсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсин.

17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Абдувахитов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У.Маджидов ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Ш.М.Ғаниев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти

         Ш. Мирзиёев


 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил “___” __________ ПҚ–____-сон қарорига

1-илова

 

Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалининг 

2018/2019 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича

ҚАБУЛ КВОТАСИ

Таълим ўзбек тилида олиб борилади

 

Шифр

Таълим йўналишлари

2018/2019 ўқув йили қабул квотаси

 

Жами

шу жумладан:

Тўлов-контракт асосида

 

 

Жами:

125

125

 

шу жумладан, таълим йўналишлари бўйича:

 

 

1

5310800

Электроника ва асбобсозлик (тармоқлар бўйича)

25

25

2

5310700

Электр техникаси, электр механикаси  ва электр технологиялари (тармоқлар бўйича)

25

25

3

5320300

Технологик машиналар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича)

25

25

4

5320100

Материалшунослик ва янги материаллар технологияси (тармоқлар бўйича)

25

25

5

5321900

Электрон аппаратуралар ишлаб чиқариш технологияси

25

25

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил “___” __________ ПҚ–____-сон қарорига

2-илова

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалининг
ТУЗИЛМАСИ

Общие предложения

1183