ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1878 Хокимият Шаватского района 14/01/2019 29/01/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Шовот туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1878

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник холатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  345-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2452, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил 17-сон) талабларига асосан, туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н :

 

1. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда матнда “техника” деб юритилади) техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага;

техникаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва жорий йилнинг 14-февралидан 1-июнигача техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2. Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:                  

техникаларнинг сони, уларнинг мавжудлиги ва рўйхатдан ўтганлиги;

техниканинг техник паспорти ва қишлоқ хўжалиги машинасининг гувоҳномасида кўрсатилган маълумотларда уларнинг тури, русуми, завод рақами, двигатель ва давлат рақамлари белгисининг мувофиқлиги;

техниканинг техник ҳолати ва жиҳозларининг созлигини кўриб чиқсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник холатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 8-иловасидан келиб чиқиб, техникалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарига – 0,18 фоизи;

қишлоқ хўжалик машиналарига – 0,10 фоизи;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари – 0,37 фоизи миқдорида йиғим ундирилсин.

4. Туман қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспектори (А.Бобожонов) белгиланган тартибда рўйхатдан ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган носоз машиналарни йўлга чиқарилишини олдини олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши билан тамун ҳокимининг 2018 йил
28 январдаги 220-сон қарори ўз кучини йўқотган ҳисоблансин. 

6. Ушбу қарор Шовот туман ҳокимининг расмий нашри ҳисобланган “Шовот истиқболи” газетасида эълон қилинсин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Шукурбоев зиммасига юклатилсин.

Общие предложения

801