ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1877 Хокимият Самаркандского района 13/01/2019 28/01/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1877

 (ЛОЙИҲА)

Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013., 17-сон, 229-модда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган)га асосан тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд туман бўлимининг (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича туман инспектори (Ж.А.Фармонов) рўйхатидан ўтган техникаларни 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин ва қуйидагиларни:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юборилишини;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатмалар берилишини ва қайта техник кўрикдан ўтказиш учун ўн кундан кам бўлмаган муддат белгиланишини;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига берилишини таъминласин.

3. Инспекциясида рўйхатдан ўтган техникалар йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга — 0,18;

қишлоқ хўжалиги машиналарига — 0,10;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига — 0,37 миқдорда йиғимлар ундирилсин.

Техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат, техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этилади. Техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмайди.

4. Мазкур қарор «Гулобод тонги» газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 7 февралдаги 393-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамга қолдираман.

 

Туман ҳокими                                                         Ш.Джамалов

Общие предложения

700