ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1860 Хокимият Туракурганского района 12/01/2019 27/01/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1860

Тўрақўрғон туман ҳокимининг

Қ А Р О Р И

2019 йил “____”_________                                                                                                                                                                                                                 Тўрақўрғон шаҳри      ________-сонли

 

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни

мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

            Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,  2013 й., 15-сон, 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2019 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

          1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларининг тиркамаларни тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

              2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш қуйидаги даврийликка мувофиқ белгилансин:

             а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва йўловчилар ўтирадига жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), йўловчиларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари - бир йилда икки марта;

             б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

         в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

            г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларда.

             3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

              биринчи марта - жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача;

              иккинчи марта - жорий йилнинг 1 сентябридан 31 октябргача ўтказилсин.

              Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача ўтказилсин.

              Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 мартидан 31 августгача ўтказилсин.

           4. Туманда транспорт воситалари техник кўригини ўтказишни ташкил этувчи комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, тумандаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг 2019 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

             5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими ва миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриклари юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

              6. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борувчи ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

              7. Мазкур қарор “Давр” газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

             8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

             9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари В.Ғайбуллаев зиммасига юклансин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                                                                              Ғ.Муродхужаев

 

Общие предложения

593