ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1843 Хокимият Ферганского района 11/01/2019 27/01/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Тумандаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли автомототранспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан сифатли ўтказиш тўғрисида
ID-1843

Тумандаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли

автомототранспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан сифатли ўтказиш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунига (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) асосан хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хакида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда)га ижросини таъминлаш мақсадида:

ҚАРОР КИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

         2. Йиллик техник кўрикни ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         3. Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 3-январдан 31-августигача техник кўрикдан ўтказилсин. Техник кўрикдан ўтказиш 1-боскич жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

        4.Туманда тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (хайдовчининг ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар- бир йилда икки марта, биринчи марта 1 мартдан 30-июнгача, иккинчи маротаба 2-сентябрдан 31-октябргача техник кўрикдан ўтказилсин.

5.Техник кўрикдан ўтказиш 2-босқич жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6.Йиллик техник кўрикни сифатли ва белгиланган муддатда ўтказишни таъминлаш туман ички ишлар бўлими йўл харакати хавфсизлиги гурухи зиммасига юклатилсин.

7. Тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари зиммасига:

корхона, ташкилотлардан йиллик техник кўрик комиссияси таркибига киритилган мутахассисларнинг ойлик иш хақларини техник кўрик муддати давомида сақланишини таъминласинлар.

8. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман хокимининг 2018 йил 14-февралдаги “Туман худудидаги корхона, ташкилот ММТП ва фермер хўжаликларига қарашли автомототранспорт воситалари, тиркама ва ярим тиркама хамда шахсий автомототранспорт воситаларини 2018 йилда мажбурий техник кўрикдан сифатли ўтказиш хақида”ги 327-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Белгилансинки, мазкур қарор “Водил ёғдуси” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман хокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман

хокимининг биринчи ўринбосари М.Шарипов зиммасига юклатилсин.

Общие предложения

524