Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
18187 Агентство развития государственной службы при Президенте Республики Узбекистан 27/05/2020 11/06/2020 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
"Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"
ID-18187

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҚАРОРИ

 

Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси кадрлар сиёсатини ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ–5843-сон Фармонига мувофиқ ва давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари 1-иловага мувофиқ;

Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим муассасалари реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Давлат фуқаролик хизматчиларининг қайта тайёрлаш ва малака оширишига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида уларга давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилиши тўғрисида фаол тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларигаўзгартиришлар 5-иловага мувофиқ киритилсин.

4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва соғлиқни сақлаш Котибияти зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                           Бош вазири                                                                                                   А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___”________ ___-сон қарорига

1-илова

 

 

Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган

ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Давлат талаблари Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5843-сон Фармони ҳамда 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4472-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган мажбурий талабларни белгилайди.

2. Давлат талаблари давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёлаш ва малакасини ошириш курсларини олиб борувчи таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда – таълим муассасалари) ўқув жараёнини, таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш тартибини ташкил этиш учун асос ҳисобланади.

3. Давлат талаблари нормалари таълим муассасалари ҳамда давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга алоқадор барча давлат органлари ва ташкилотлари учун мажбурийдир.

 

2-боб. Давлат талаблари қўлланиладиган соҳалар

 

4. Давлат талаблари давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкилий ва услубий таъминлаш учун қўлланилади ва қуйидагиларни белгилайди:

давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлашнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган умумий талаблар;

давлат фуқаролик хизматчилари малакасини оширишнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган умумий талаблар;

давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари ўқув жараёнини ташкил этишга қўйиладиган умумий талаблар;

давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш курслари тренерларига қўйиладиган умумий талаблар;

давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни назорат қилиш.

 

3-боб. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлашнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган умумий талаблар

 

5. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлашнинг мазмуни уларнинг касбий вазифаларни самарали бажариш учун зарур бўлган янги касбий компетенцияларга эга бўлиши учун қаратилган.

Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш сифати уларнинг тайёргарлик даражаси ва касбий компетенцияларини малака талабларига мувофиқлиги билан белгиланади.

Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлашнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар тегишли ўқув дастурлари билан белгиланади.

6. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш курсларининг умумий ўқув юкламаси камида 72 соат аудитория машғулотларини ўз ичига олган ҳолда 216 соатни ташкил этади.

Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш курсларининг давомийлиги олти ойдан ошмаган муддатни ташкил этади.

7. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш курсларининг бир ўқув гуруҳи тингловчилари сони камида 10 нафарни ва кўпи билан 25 кишини ташкил этади.

8. Қайта тайёрлаш курсларини тугатган давлат фуқаролик хизматчилари қуйидаги касбий компетенцияларга эга бўлиши керак:

ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг юқори даражаси, коррупцияга нисьатан муросасиз муносабатни кўрсатиш қобилияти;

давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш чораларини кўриш қобилияти;

жамиятда юз бераётган жараёнлар ва ҳодисаларни таҳлил қилиш, замонавий усул ва технологияларни қўллаган ҳолда бошқарув фаолиятини амалга ошириш қобилияти;

эгаллаётган давлат лавозимларига қўйиладиган малака талабларини инобатга олган ҳолда фаолиятни режалаштириш ҳамда юклатилган вазифа ва функцияларни сифатли бажариш кўникмалари;

давлат ва ҳудудий дастурлар лойиҳаларини тайёрлаш кўникмалари;

маълумотларни таҳлилий қайта ишлаш қобилияти;

хизмат вазифаларини тўғри бажариш учун зарур бўлган малака даражасини сақлаб туриш қобилияти;

давлат фуқаролик хизматчиси учун зарур бўлган бошқа касбий компетенцияларга.

9. Қайта тайёрлаш курслари якунлари бўйича ассесментдан муваффақиятли ўтган давлат фуқаролик хизматчиларига мазкур Давлат талабларининг иловасида белгиланган намунадаги диплом берилади.

 

4-боб. Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган умумий талаблар

 

10. Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш мазмуни уларнинг компетенцияларини доимий равишда такомиллаштириш, шу жумладан бошқарув кўникмаларини  ривожлантиришга қаратилган.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш сифати уларнинг тайёргарлик даражаси ва касбий компетенцияларини малака талабларига мувофиқлиги билан белгиланади.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар тегишли ўқув дастурлари билан белгиланади.

11. Давлат фуқаролик хизматчилари малакасини ошириш курсларининг умумий ўқув юкламаси 30­60 соатни ташкил этади.

12. Давлат фуқаролик хизматчилари малакасини ошириш курсларининг бир ўқув гуруҳида тингловчилар сони камида 10 нафарни ва кўпи билан 25 кишини ташкил этади.

13. Малака ошириш курсларини якунлаган давлат фуқаролик хизматчилари ўз лавозимларига қўйиладиган малака талабларига мос бўлиши, шунингдек, Агентлик томонидан белгиланадиган касбий компетенцияларга эга бўлиши лозим.

14. Малака ошириш курслари якунлари бўйича ассесментдан муваффақиятли ўтган давлат фуқаролик хизматчиларига Агентлик томонидан белгиланган шаклдаги электрон  сертификатлар берилади.

 

5-боб. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари ўқув жараёнини ташкил этишга қўйиладиган умумий талаблар

 

15. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари ўқув жараёнини ташкил этишга қўйиладиган умумий талабларга қуйидагилар киради:

ўқув машғулотлари ушбу Давлат талабларининг 6-бобида белгиланган талабларга жавоб берадиган тренерлар томонидан ўтказилиши;

ўқув жараёни иштирокчиларини ўқув, ўқув-услубий адабиётлар ва бошқа зарур ахборот-кутубхона ресурслари билан таъминлаш;

ўқув жараёнини давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича намунавий ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этиш;

ўқув машғулотларини камида 35 м2 майдонга эга, диагонали камида 50 дюйм бўлган видео проекторлар ёки интерфаол мониторлар (телевизорлар), шунингдек компьютерлар, аудио тизимлар ва кўргазмали қўлланмалар билан жиҳозланган аудиторияларда ўтказиш.

16. Намунавий ўқув дастурлари таълимнинг тегишли соҳа ва йўналишларидаги замонавий талаблар инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилиши ва доимий равишда такомиллаштириб борилиши лозим.

17. Ўқув жараёнининг шаффофлиги ва якуний ассессментнинг объективлигини таъминлаш мақсадида аудиториялар ўқув жараёнини қайд этиш учун видеокузатув камералари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

18. Таълим муассасаларидаги ўқув жараёни сифатини мониторинг қилиш доирасида Aгентлик томонидан, ўқув дастурлари, ўқув, ўқув-услубий материаллар нусхалари, шунингдек, видео ёзувлар талаб қилиниши мумкин.

 

6-боб. Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш курслари тренерларига қўйиладиган умумий талаблар

 

19. Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш курслари тренерларига қўйиладиган умумий талаблар:

олий маълумотга эга бўлиш;

икки йиллик педагогик стажга эга бўлиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида (кейинги ўринларда – Академия) ташкил этиладиган махсус курслар якунлари бўйича олинган тренерлик сертиф икатига эга бўлиш;

давлат фуқаролик хизматчиларини ўқитиш учун зарур педагогик кўникма, билим ва маҳорат ҳамда ахборот-коммуникация технологияларида эркин ишлаш кўникмаларига эга бўлиш.

20. Малака ошириш курсларини ташкил этишда тренерлар Давлат талабларига мувофиқ ўқув режалари ва дастурларини тузишлари, ўқув жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлашлари ва илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқув машғулотларини ўтказишлари лозим.

21. Тренер уч йилда камида бир марта Академияда ўтказиладиган махсус дастурлар бўйича малака оширади.

22. Истисно тариқасида, тренер сифатида ушбу Давлат талабларининг 19-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган талабларга риоя қилмасдан, маълум бир соҳада катта амалий тажрибага эга бўлган шахслар жалб қилиниши мумкин.

 

7-боб. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни назорат қилиш

 

23. Aгентлик давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида ўқув жараёнининг сифати ва самарадорлигини назорат қилади.

24. Ташқи назоратни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси амалга оширади.

 

 

Давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш

ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига

илова

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби

 

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI

 

Qayta tayyorlash haqida

 

DIPLOM

D-QT № 000000

_____________________________________________________________

(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

 

20 ___ yil ____________________dan  20 ___ yil _______________ gacha

_____________________________________________________________________________________________________________________________ da

(Qayta tayyorlash ta’lim muassasasining nomi)

 

______________________________________________________________

(Qayta tayyorlash kursining nomi)

 

qayta tayyorlsh kursida ta`lim olib, yakuniy assessmentdan ______ball bilan o'tdi.

 

 

 

Muhr o`rni

 

Ta'lim muassasasining rahbari ______________

 

Sana _______________      Qayd raqami______

                  

 

Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги

ДИПЛОМ

(тавсифи)

 

Қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун – қора рангда, расмлар тасвири учун – яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун – оч пушти рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса – 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI” ва “Qayta tayyorlash haqida DIPLOM” сўзлари босилади. Диплом уч лотин ҳарфи – D-QТ ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.

Диплом:

босиб чиқаришнинг икки усули – офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___”________ ___-сон қарорига

2-илова

 

 

Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди  (кейинги ўринларда – давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича фаолият).

2. Ушбу низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

лицензия – лицензияловчи орган томонидан юридик шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилгани ҳолда давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ);

лицензиат – давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахс;

лицензияловчи орган – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси;

лицензия даъвогари – лицензияловчи органга лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этган юридик шахс;

3. Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш фаолиятини амалга ошириш бўйича ҳуқуқни берувчи лицензия чекланмаган муддатга берилади.

4. Лицензиат “Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги таълим муассасалари реестри”га киритилганидан сўнг давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

 

2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари

 

5. Қуйидагилар давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг, шу жумладан, таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;

таълим жараёнини давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ташкил этиш;

ўқув машғулотлари қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тренерлар томонидан олиб борилиши;

лицензия даъвогарида лицензияланаётган фаолиятни бажариш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, ҳар бири камида 35 м2 майдонга эга бўлган ва битта ҳудудда жойлашган уч ёки ундан ортиқ аудиторияларнинг мавжуд бўлиши;

ҳар бир аудиторияда видеопроектор ёки диагонали 50 дюймдан кам бўлмаган интерактив монитор (телевизор), замонавий компьютер, аудио ва видеокузатув тизими, кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, ўқув жараёни ва якуний ассессмент ошкоралигини таъминлаш учун ёзиб олиш тизимининг мавжуд бўлиши;

таълим жараёнининг белгиланган даражадаги натижадорлигига эришиш учун таълим жараёнининг иштирокчиларини зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа ахборот-кутубхона ресурслари билан таъминлаш;

ўқув жараёнини давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича намунавий ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этиш.

 

3-боб. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

 

6.  Лицензия олиш учун лицензия даъвогари қуйидаги ҳужжатларни Давлат хизматлари марказларига тақдим этади ёки электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига юборади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш жойи манзиллари, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланаётган тури кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига розилиги ва электрон манзили кўрсатилади;

ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;

педагог кадрлар ҳақида маълумот (паспорт, олий маълумот тўғрисида ҳужжат (диплом), меҳнат дафтарчаси нусҳаси);

ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари;

ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия даъвогари томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

7. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилгани унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.

8. Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, киритилган маълумотлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

9. Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия даъвогари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

 

4-боб. Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби

 

10. Лицензия даъвогарининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия даъвогари берилган аризадан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

11. Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

12. Ариза давлат хизматлари марказлари орқали топширилганда масъул ходим рўйхат асосида лицензия бериш учун ариза ва бошқа маълумотларни қабул қилади. Давлат хизматлари марказининг масъул ходими аризачига ариза қабул қилинган сана қайд этилган рўйхатга олиш нусхасини беради.

Давлат хизматлари марказларининг масъул ходими лицензия даъвогарининг аризасини зарур маълумотлари билан бирга лицензияловчи органга ҳужжат қабул қилинган куни юборади.

Ариза Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборилганда, лицензия даъвогарининг аризаси қабул қилинганлиги ҳақидаги электрон хабар лицензияловчи органнинг масъул ходими томонидан лицензия даъвогарининг электрон манзилига юборилади.

13. Лицензияловчи орган аризани қабул қилганидан сўнг 10 иш куни ичида, ҳужжатларнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганади. Ижобий қарор қабул қилинганда электрон лицензия генерация қилинади, электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, давлат божи тўланганидан кейин давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензия даъвогарига тақдим этилади.

14. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, 1 иш куни ичида лицензия даъвогарига рад этиш сабаблари ва лицензия даъвогари уларни бартараф этган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган билдиришномани давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.

15. Лицензиялар қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

Берилган, тўхтатиб турилган, янгиланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган, шунингдек, амал қилиши тўхтатилган лицензиялар «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси реестрига киритилади.

16. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган сабаблар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия даъвогари лицензия беришнинг рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи орган ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

17. Лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия даъвогари томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб 10 иш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Лицензия даъвогарининг аризасини қайта кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш тўғрисида аввалги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия даъвогарларининг аризалари такроран кўриб чиқилгани учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия бериш рад этилгани тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

 

5-боб. Лицензияларни қайта расмийлаштириш тартиби

 

18. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

19. Лицензиат таълим фаолиятини олиб бориш манзили ўзгарса, қўшимча манзилда фаолият олиб борса, қўшимча таълим йўналишлари бўйича фаолият олиб бормоқчи бўлса, қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериши шарт.

20. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни аввал берилган лицензия асосида амалга оширади.

21. Лицензия лицензияловчи орган  томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб 5 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қайта расмийлаштирилади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия даъвогарининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилгани учун тўланадиган йиғимнинг 50 фоизи ундирилади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда йиғим сумасининг:

11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат
ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилганда йиғим сумасининг:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.

22. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.

23. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб икки ой мобайнида, лицензияловчи органга лицензия берилгани учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса, лицензияловчи орган  лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

 

6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш тартиби

 

24. Лицензия даъвогари томонидан нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш мақсадида лицензия олиш учун ариза топширгани лицензия шартлари ва талабларига риоя этишига бўлган розилиги ҳисобланади.

25. Лицензияловчи орган, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) ва бошқа ваколатли органлар лицензия шартлари ва талабларига лицензиат томонидан риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади.

26. Лицензияловчи орган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича зарур ахборотни лицензиатдан талаб қилиш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ва шартларининг лицензиат томонидан бузилишларини аниқ кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) расмийлаштириш;

лицензиатга лицензия талаблари ва шартларининг бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, уларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш.

27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси тегишлилиги бўйича лицензияловчи органда қолади.

 

7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш, лицензияни бекор қилиш тартиби

 

28. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияловчи орган қарорига кўра амалга оширилади.

 Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, унга тегишли лицензиянинг амал қилиши бевосита лицензияловчи орган ва Агентлик қарорига кўра тугатилади.

29. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор юзасидан судга шикоят қилиши мумкин.

 

8-боб. Лицензиялар реестри

 

30. Лицензияловчи орган лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ “Лицензиялаш” ахборот тизимлари комплексида лицензиялар реестрини юритади.

 

9-боб. Давлат божини тўлаш

 

31. Лицензиялаш учун “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади.

 

10-боб. Якунловчи қоида

 

32. Мазкур Низом қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___”_________   ___-сон қарорига

3-илова

 

Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрловчи
ва малакасини оширувчи таълим муассасалари реестрини юритиш бўйича низом

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрловчи ва малакасини оширувчи таълим муассасаларни реестрга киритиш, ундан чиқариш ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириш ва қўшиш тартибини белгилайди.

2. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрловчи ва малакасини оширувчи таълим муассасалари реестри (кейинги ўринларда – Реестр) – “Давлат фуқаролик хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизимида” шакллантирилган давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланадиган таълим муассасалари (кейинги ўринларда – таълим муассасалари) тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базаси.

3. Реестрга ушбу Низомда назарда тутилган шартлар ва талабларга жавоб берадиган қуйидаги таълим муассасалари киритилади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда – Академия);

Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари;

Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга (кейинги ўринларда – лицензия) эга бўлган нодавлат таълим муассалари.

4. Реестр Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) томонидан юритилади.

5. Реестрга таълим муассасаларига оид қуйидаги маълумотлар киритилади:

тўлиқ номланиши ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;

почта манзили (жойлашуви), фаолият юритиш жойи;

солиқ тўловчининг идентификацион рақами;

Академиянинг тренерлар курсини тугатганлик тўғрисида сертификатга эга бўлган тренерларга оид маълумотлар;

ташкил этилаётган ва ўказилаётган давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш курслари тўғрисида маълумот;

берилган реестр рақами.

6. Реестрга киритилган маълумотлар барча учун очиқ ҳисобланиб, Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

 

2-боб. Таълим муассасаларини реестрга киритиш тартиби

 

7. Реестрга киритиш учун таълим муассасаси Aгентликка реестрга киритиш юзасидан ариза юборади ёки Aгентликнинг расмий веб-сайтида электрон ариза тўлдиради. Бунда, электрон ариза таълим муассасаси раҳбари ёки бошқа ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Аризанинг шакли Агентлик томонидан белгиланади.

8.Аризага қуйидагилар илова қилинади:

нодавлат таълим муассасалари учун – лицензия нусхаси;

таълим муассасаси томонидан тасдиқланган давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш ўқув дастурларининг нусхалари.

Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлик учун таълим муассасаси раҳбари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

9. Таълим муассасаларидан ушбу Низомнинг 8-бандида кўзда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

10. Aгентлик ариза қабул қилингандан кейин беш иш куни ичида уни кўриб чиқади ва таълим муассасасини реестрга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

11. Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг, таълим муассасасига реестр рақами ҳамда Таълим муассаси реестрга киритилганлик тўғрисида гувоҳнома берилади (кейинги ўринларда – Гувоҳнома).

Гувоҳнома шакли Агентлик томонидан белгиланади.

13. Реестрга киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, таълим муассасасига рад этишнинг аниқ сабаблари, шунингдек уларни бартараф этиш учун муддат кўрсатилган ҳолда реестрга киритишда рад этиш тўғрисида хабарнома (кейинги ўринларда  – хабарнома) юборилади. Бунда, кўрсатиб ўтилган муддат келтирилган сабабларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши лозим.

14. Ҳужжатларни қайта кўриб чиқишда, илгари хабарномада кўрсатилмаган, янги асослар бўйича реестрга киритишни рад этишга йўл қўйилмайди.

15. Таълим муассасаси томонидан хабарномада кўрсатилган муддат тугаганидан кейин берилган ариза янгидан топширилган деб ҳисобланади ва Aгентлик томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

16. Реестрга киритилган таълим муассасалари қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммаларига оладилар:

давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини юқори даражада ва Давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ташкил этиш ва ўтказиш;

давлат хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича ўтказиладиган курслар юзасидан ҳисобот ва бошқа маълумотларни Aгентликнинг талабига биноан, шу жумладан, Aгентлик томонидан ўтказиладиган мониторинг доирасида тақдим этиш;

таълим муассасасининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, манзили ёки реестрни юритиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ўзгарганда реестрга тегишли ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш.

 

3-боб. Ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида маълумотлар киритиш ва таълим муассасасини реестрдан чиқариб ташлаш тартиби

 

17. Таълим муассасаси Реестрга киритилган маълумотларни ўзгартириш ёки қўшимча киритиш учун Агентликка ариза юборади ёки таълим муассасаси раҳбари ёхуд бошқа ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси орқали тасдиқлаган ҳолда уни Агентликнинг расмий веб-сайтида тўлдиради.

Аризага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

18. Қайта расмийлаштириш ва янгиланган сертификатни беришариза келиб тушган кундан эътиборан 5 иш кунидан ошмаган муддат ичида амалга оширилади.

19. Қуйидаги ҳолларда таълим муассасалари Реестрдан чиқарилади:

Таълим муассасасининг Реестрдан ихтиёрий равишда чиқариб юбориш тўғрисидаги аризаси берилганда;

таълим муассасаси тугатилганда;

лицензия тугатилганда ёки бекор қилинганда;

аттестация (аккредитация)дан ўтолмаганда;

Агентлик томонидан ўтказилган мониторинг давомида давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида давлат талаблари ва ўқитиш сифати бузилгани аниқланганда.

Таълим муассасаси Реестрдан чиқарилганда, Aгентлик тегишли маълумотни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради ва бу ҳақда таълим муассасасини хабардор қилади.

20. Реестрга киритиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, гувоҳномани бериш ва қайта расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди.

 

4-боб. Якунловчи қоидалар

 

21. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

22. Мазкур Низом талабларини бузган айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___” _________ “___”-сон қарорига

4-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш учун грантлар ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағларидан грант ажратиш ва тақдим этиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

грант – давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун ўқиш тўловларини тўлиқ ёки қисман тўлаш учун ажратиладиган пул маблағлари.;

Реестр – “Давлат фуқаролик хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизимида”ги давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланадиган таълим муассасалари (кейинги ўринларда – таълим муассасалари) тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базаси;

таълим муассасалари – Реестрга киритилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, илмий-тақиқот ва олий таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим муассасалари.

3. Давлат фуқаролик хизматчиларини aжратилган грантлар ҳисобидан қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълим муассасаларида амалга оширилади.

Aжратилган грантлар ҳисобидан давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш хорижий таълим муассасаларида ҳам, шу жумладан Агентлик билан тузилган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари асосида амалга оширилиши мумкин.

 

2-боб. Грант ажратилишини ташкил этиш

 

4. Грантлар тегишли соҳаларда давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурлари бўйича Aгентлик томонидан тасдиқланадиган йиллик сметага мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилади.

5. Aгентлик директори давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун грантлар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Грантлар ажратиш тўғрисидаги қарорда қуйидаги шартлар кўрсатилади:

а) ажратилаётган грант миқдори, шу жумладан ҳар бир йўналиш ёки ўқув дастурига;

б) грантлар ҳисобидан қайта тайёрлаш ёки малака оширишга юбориладиган давлат фуқаролик хизматчиларининг сони;

в) давлат органлари ва ташкилотлари томонидан буюртманомалар бериш муддати;

г) ажратилаётган грант ҳисобидан давлат фуқаролик хизматчилари қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтиши мумкин бўлган таълим муассасалари тўғрисида маълумот;

д) давлат фуқаролик хизматчиларига, уларнинг лавозимлари, фаолият соҳалари, малака даражаларига қўйиладиган талаблар;

е) грантлар тақдим этиш усуллари.

Қарорда грант ажратиш учун бошқа шартлар ҳам кўрсатилиши мумкин.

6. Aжратилаётган грант тўғрисидаги маълумот тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юборилади, шунингдек Aгентликнинг веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилади.

Ажратилаётган грант тўғрисидаги маълумотда мазкур Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошиси “а”-“е” кичик бандларида назарда тутилган ахборот кўрсатиб ўтилади.

 

3-боб. Грант тақдим этишни ташкил этиш

 

7. Грантни ажратиш тўғрисидаги маълумотни қабул қилган ва ўз ходимларини ўқишга юбориш истаги бўлган давлат органлари ва ташкилотлари белгиланган талабларга мувофиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг ички танловини ўтказадилар, уларнинг рўйхати, бошқа зарур ҳужжатларни шакллантирилган буюртманомага илова қилган ҳолда Aгентликка юборадилар.

Давлат органлари ва ташкилотлари тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва аниқлиги учун жавобгардир.

8. Давлат органлари ва ташкилотларининг буюртманомалари Aгентликда тузилган ишчи гуруҳ томонидан буюртманомалар қабул қилишнинг охирги кунидан кейинги беш иш куни ичида кўриб чиқилади.

9. Aгар давлат органи ёки ташкилотининг буюртманомалари, шу жумладан давлат фуқаролик хизматчилари белгиланган шарт ва талабларга жавоб берса, Aгентлик қуйидаги усуллар орқали грант тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади:

Aгентлик ва таълим муассасалари ўртасида таълим хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида маблағларни ўтказиш;

кейинчалик давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ёки малака оширишга юбориш учун давлат органи ёки ташкилотига пул маблағларини ўтказиш.

Грантлар давлат харидларини энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан тузиладиган тўғридан-тўғри шартномаларга мувофиқ ўтказилади.

Хорижий таълим муассасаларига грантларни ўтказиш усуллари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

10. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари давлат фуқаролик хизматчиларининг грантлар асосида ташкил этилган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида иштирок этишини таъминлаш учун жавобгардирлар.

11. Буюртманомада камчиликлар, шу жумладан маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги ёки ноаниқлиги аниқланганда, шунингдек буюртманома қайта тайёрлаш ёки малака ошириш дастурлари ва йўналишларига мос келмаса, Aгентлик давлат органига ёки ташкилотига ушбу камчиликларни бартараф этиш муддатини кўрсатган ҳолда хабар беради. Шу билан бирга, ушбу камчиликларни бартараф этиш муддати 5 иш кунидан ошмаслиги лозим.

12. Aгар давлат органи ёки ташкилоти мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган муддатда камчиликларни бартараф этмаса, Aгентлик ушбу давлат органи ёки ташкилотига грант тақдим этишни рад этади.

13. Давлат органлари ва ташкилотларига грант тақдим этиш тўғрисида қарор Aгентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

14. Грант шартлари, шу жумладан давлат фуқаролик хизматчиларига тақдим этилаётган квоталарнинг чекланган сонидан келиб чиққан ҳолда Aгентлик томонидан грант тақдим этиш учун танлов ўтказилиши мумкин.

Грант тақдим этиш учун танлов ўтказиш тартиби Агентлик  томонидан белгиланади.

 

4-боб. Якунловчи қоида

 

15. Мазкур Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланадилар.

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___”_________ “__” - сон қарорига

5-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги “малакасини ошириш” сўзлари “малакасини ошириш, шунингдек давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг ўзбек тилидаги матни 57-бандини қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш учун Давлат инспекциясида доимий фаолият кўрсатувчи аккредитация комиссияси тузилади. Аккредитация комиссияси таркиби Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади. Давлат инспекцияси бошлиғи аккредитация комиссиясининг раиси ҳисобланади.

Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим муассасалари реестрига киритилган таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказишда аккредитация комисссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказишда – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими жалб этилади».

 

Общие предложения: 0

390