Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
18173 Государственный комитет промышленной безопасности Республики Узбекистан 27/05/2020 11/06/2020 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ядро физикаси корхоналарида ишлар хавфсизлиги қоидаларининг 35-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-18173

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ядро физикаси корхоналарида ишлар хавфсизлиги қоидаларининг

35-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сенгтябрдаги ПФ-5814-сон «Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 6 августдаги 108-сон буйруғи (рўйхат рақами 2612, 2014 йил 27 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 35-сон, 448-модда) билан тасдиқланган Ядро физикаси корхоналарида ишлар хавфсизлиги қоидаларининг 35-бандидаги “ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг ҳудудий бошқармалари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Раис                                                     Б. Гулямов

 

 

            Тошкент ш.,

2020 йил “___” _________,

           __________-сон

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг

Ядро физикаси корхоналарида ишлар хавфсизлиги қоидаларининг

35-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасига Тушунтириш хати

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 6 августдаги 108-сон буйруғи билан тасдиқланган Ядро физикаси корхоналарида ишлар хавфсизлиги қоидалари Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сонли «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сонли «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, ядро физикаси корхоналарида ишлар хавфсизлиги қоидаларини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сенгтябрдаги ПФ-5814-сон «Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, унинг институционал салоҳиятини ошириш, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши соҳасида таъсирчан мониторинг ва назоратни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати хизмати ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари  негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

Ядро физикаси корхоналарида ишлар хавфсизлиги қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармонига мувофиқлаштириш мақсадида ушбу қоидаларнинг 35-бандига тегишли ўзгартириш киритиш зарурияти туғилди.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг “Ядро физикаси корхоналарида ишлар хавфсизлиги қоидаларининг 35-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасига

СОЛИШТИРМА ЖАДВАЛ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асос

1

Ядро физикаси корхоналарида ишлар хавфсизлиги қоидалари

 

35. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши зарур.

Ядро физикаси корхоналарида ишлар хавфсизлиги қоидалари

 

35. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши зарур.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сенгтябрдаги ПФ-5814-сон «Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 1 ва 3-бандлари.

Общие предложения: 0

147