Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
18118 Хокимият Шайхантахурского района 25/05/2020 09/06/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Шайхонтоҳур туманидаги баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисида
ID-18118

 “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Ресубликаси Қонунининг 10-моддасига асосан, Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

  1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Шайхонтоҳур туман ҳудудий комиссиясининг 2019 йил 18 ноябрдаги Эски Жарариқ маҳалласи, Зангиота 2 берк кўчасига “Мафтункор” номини бериш ҳақидаги қарори маъқуллансин.
  2. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Шайхонтоҳур туман ҳудудий комиссияси (Р.Қурбонов, Э.Жураев), Тошкент шаҳар “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Шайхонтоҳур туман филиали (Ш.Мирсагатов), Шайхонтоҳур тумани Ободонлаштириш бошқармаси (Д.Бекбўтаев):

ўрнатилган тартибда кўчалар номлари реестрига ўзгартиришлар киритилиши, кўча номи акс этган номлагичлар ўрнатилиши ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашига ахборот берилиши таъминлансин.

  1. Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши Котибияти (С.Мамасодиқов):

мазкур қарорни оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ёритилиши тавсия этилсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш Шайхонтоҳур туман ҳокими ўринбосари Р.Қурбонов зиммасига юклансин.

 

 

 

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур

туман Кенгаши раиси                                                                  А.Тухтаев

 

Общие предложения: 0

219