Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
18107 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 23/05/2020 07/06/2020 0
Указ Президента Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-18107

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомиласи соҳасида давлат назорати тизимини такомиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш__________________ зиммасига юклансин.

 

 

           Ўзбекистон Республикасининг

             Президенти                                                    Ш. Мирзиёев

   

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил “___” ________даги ___-сон Фармонига илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига
киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги
“Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5566-сон қарори 10-бандининг бешинчи хатбошисидаги “фуқаролик
ва хизмат қуроллари” сўзлари “фуқаровий ва хизмат қуроллари” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ–2883-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 7-банди “д” кичик банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“фуқаровий ва хизмат қуроллари ҳамда уларнинг ўқ-дорилари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, шунингдек пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва улар прекурсорларининг муомалада бўлиши соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ҳамда бартараф этиш”.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2896-сон қарорига 2-илованинг 12-банди ўн тўртинчи хатбошисидаги “ўқотар қуролларни” сўзлари “фуқаровий қуролни” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2898-сон қарорига 2-илованинг 6-банди “в” кичик банди еттинчи хатбошисидаги “қирқма ўқотар қуролнинг” сўзлари “сойли стволли ўқотар қуролнинг” сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги
ПҚ–2940-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси тўғрисида низомда:

а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Нефть маҳсулотларини кузатиш батальони;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси “GM Uzbekistan” АЖ маҳсулотлари ва бошқа қимматбаҳо юкларни кузатиш батальони;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Йўловчи поездларни кузатиш батальони;

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари;

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Патруль-пост хизмати
ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати бригадаси;

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари Патруль-пост хизмати батальонлари;

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимлари жамоат тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари);

карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмалари;

хизмат итлари питомниклари, кинология бўлинмалари;

вақтинча сақлаш ҳибсхоналари;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари;

маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналари;

конвой бўлинмалар”;

б) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги “хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик, консуллик ва ўзга турдаги ваколатхоналари, бошқа” сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 6-бандда:

“б” кичик бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“фуқаровий ва хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, алюминий кукунлари ва қурумлари муомалада бўладиган соҳада лицензиялаш ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, лицензия ва рухсат беришга оид талаблар ҳамда шартларга риоя этилишини назорат қилиш”;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“жисмоний ва юридик шахсларда лицензиясиз ва рухсатномаларсиз сақланаётган фуқаровий ва хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари, портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, алюминий кукунлари ва қурумларининг олиб қўйилишини, ташилишини ҳамда сақлаш учун жойлаштирилишини ташкил этиш, уларни олиб қўйиш
ва йўқ қилиш чораларини кўриш”;

“в” кичик бандининг бешинчи-олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“фуқаровий ва хизмат қуроллари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари сақланадиган объектларнинг ишончли қўриқланишини, ички ва рухсат билан кириш тартибига риоя этилишини ҳамда ҳудуд, бинолар ва иншоотларнинг муҳандислик-техник мустаҳкамлик, қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозланганлик талабларига мувофиқлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

фуқаровий ва хизмат қуроллари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари муомалада бўладиган соҳадаги фаолиятни амалга оширишда хавфсизлик тизимининг заиф жиҳатларини таҳлил қилиб бориш, уларни харид қилиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш, ташиш ва улардан мақсадли фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатишнинг таъсирчан тизимини ташкил этиш”;

“г” кичик бандининг ўн олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ички ишлар органларининг фуқаровий ва хизмат қуроллари ҳисобини юритиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш”;

д) 13–15-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“13. Сафдорлар таркибидан ташқари, Бош бошқарма ходимлари Бош бошқарма бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасининг жамоат тартибини сақлаш бўлими ходимлари эса Бош бошқарма бошлиғи билан келишилган ҳолда Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

14. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари бошлиқлари Бош бошқарма бошлиғи билан келишилган ҳолда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалар ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

15. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг жамоат тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг), транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимларининг жамоат тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ходимлари тегишинча туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимлари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.”

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ–4229-сон қарори 2-бандининг бешинчи хатбошисидаги “ўқотар қурол” сўзлари “қурол” сўзи билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5938-сон Фармонига 1б-илованинг 8, 12, 13-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига

 

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

 

I. Лойиҳа ишлаб чиқилишининг асосланиши

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 апрелдаги алоҳида Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 14 апрелдаги 358-сон топшириғига биноан ишлаб чиқилган.

 

II. Лойиҳанинг қабул қилиш зарурати ва мақсади

Ҳозирги пайтда “Қурол тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги, бошқа амалда бўлган қонунлар (жами 5 та) билан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни бериш, лицензия ва рухсат этиш шартлари ва талабларига амал қилиниши устидан давлат назоратини ўрнатиш, ҳуқуқбузарларга белгиланган жавобгарлик чоралари кўлланилишини таъминлаш Миллий гвардия органларига юклатилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
8 апрелдаги алоҳида Фармонига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш вазифалари Ички ишлар вазирлигининг ваколатлари доирасига ўтказилганлиги муносабати билан, юқорида кўрсатилган қонунларни ушбу Фармонга мослаштириш зарурати туғилмоқда.

Бундан ташқари, бир қатор қонунларда (жами 6 та) қурол муомаласига оид ишлатилаётган тушунчалар ва фаолияти қурол билан боғлиқ мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий мавқеи “Қурол тўғрисида”ги Қонуни меъёрларига биноан қайта кўриб чиқилиши талаб этилмоқда.

Умуман, лойиҳа амалдаги қонунлар массивини “Қурол тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 апрелдаги Фармонига мувофиқлаштиришга қаратилган.

 

III. Лойиҳанинг мазмуни

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:

амалдаги қонунлардаги мавжуд тушунчаларни, қурол турлари ва уларнинг ҳуқуқий мавқеини “Қурол тўғрисида”ги Қонунига мувофиқлаштириш;

қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш вазифаларини Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ҳуқуқий жиҳатдан ўтказилиши таъминлаш;

“Қурол тўғрисида”ги Қонунига биноан, лицензия ва рухсатномалар асосида бажараладиган ҳаракатлар ва амалга оширалидаган фаолият турларига ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларидан ташқари ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, бошқа (ўқотар бўлмаган) қурол ва унинг ўқ-дориларини киритиш, шунингдек улар билан қонунга ҳилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузиш учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик чораларини ўрнатиш.

 

IV. Лойиҳанинг қабул қилинишидан кутилаётган натижа

Қонун лойиҳаси қабул қилиниши:

қурол муомаласининг алоҳида масалаларини тартибга солувчи қонунлари нормаларини соҳада асосий аҳамиятга эга бўлган «Қурол тўғрисида»ги Қонунида белгиланган ягона (универсал) тушунчалар ва ҳуқуқий қоидалар асосида қайта кўриб чиқилишига ҳамда ушбу Қонунга зид бўлган меъёрлар истисно этилишига;

қурол эгаларининг ҳуқуқлари ва манфаатлари тўлиқ тарзда рўёбга чиқарилишига, уларнинг қурол муомаласи соҳасидаги тартиб-қоидаларга риоя этилишидаги масъулияти оширилишига, шунингдек уларни бузганлик учун жавобгарлиги аниқ белгиланишига;

қурол муомаласи соҳасидаги қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта ишлаб чиқишнинг ҳуқуқий асослари яратилишига, шунингдек соҳани давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш механизми такомиллаштирилишига хизмат қилади.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.regulation.gov.uz)га жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш
учун жойлаштирилган.

 

V. Лойиҳанинг предметига доир хорижий тажриба

Лойиҳани тайёрлашда қурол муомаласи соҳасидаги ҳорижий тажриба, хусусан Россия, Беларусь, Қозоғистон, Украина, Армения, Озарбайжон, Молдова, Латвия, Грузия, бир қатор бошқа давлатларнинг жиноий ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунлари ўрганиб чиқилди ҳамда республикамиз қонунчилигига мос келадиган нормалар қисман инобатга олинди.

 

VI. Лойиҳанинг молиявий-иқтисодий асосланганлиги

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча харажатлар талаб қилмайди.

 

VII. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатасида лойиҳани ҳимоя қилиш

Лойиҳани ҳимоя қилиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида кўриб чиқишда иштирок этувчи вакиллар гуруҳини ташкил этиш таклиф этилмоқда.

 

         Вазирнинг

биринчи ўринбосари                                                     Ш. Собиров

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш,

маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб

чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5938-сон Фармонига 1б-илова

8. Фуқаролар томонидан ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топширилиши ва уларни қабул қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларни амалга ошириш.

...

12. Отиш зонасида жойлашган аҳолини, ташкилотлар ва бошқа объектларнинг масъул вакилларини ҳайвонларни отиб ташлаш тадбирлари ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиш, ҳайвонларни отиб ташлашга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш, белгиланган хавфли зоналарга фуқаролар
ва транспорт воситаларини киритмаслик чораларини кўриш.

13. Отиб ташлаш ишлари бошланишидан олдин бригада бошлиғи билан биргаликда мажбурий тартибда бригада аъзолари соғлиғининг ҳолатини, қуролларнинг рухсат берувчи ҳужжатлари мавжудлигини, ўқотар ов қуролининг ва унга ўқ-дориларнинг техник ҳолатини текшириш ишларини олиб бориш, шунингдек, бригада аъзоларининг аниқ вазифаларини белгилаш.

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 апрелдаги алоҳида Фармони билан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг
ўқ-дориларининг муомаласи соҳасида лицензия ва рухсат этишга оид талабларга ҳамда шартларга риоя этилишини назорат қилиш вазифалари Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилганлиги муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси 2016 йил
16 сентябрдаги 407-сон “Ички ишлар органлари тўғрисда”ги Қонунининг 16-моддаси 46,
47 хатбошиларида белгиланган мажбуриятларидан келиб чиқиб, ушбу вазифаларни уларга қайтарилиши мақсадга мувофиқ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ–2883-сон қарори билан тасдиқланган

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги низом

7. Зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун Вазирлик қуйидаги функцияларни амалга оширади:

...

д) жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъминлаш, муомалада бўлиши тақиқланган ёки қонун билан чекланган предметлар ва моддаларни сотиб олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилишни ташкил этиш соҳасида:

...

фуқароларга тегишли ва хизмат қуроллари ҳамда уларнинг ўқ-дорилари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, шунингдек пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва улар прекурсорларининг муомалада бўлиши соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ҳамда бартараф этиш;

...

7. Зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун Вазирлик қуйидаги функцияларни амалга оширади:

...

д) жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъминлаш, муомалада бўлиши тақиқланган ёки қонун билан чекланган предметлар ва моддаларни сотиб олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилишни ташкил этиш соҳасида:

...

фуқаровий ва хизмат қуроллари ҳамда уларнинг ўқ-дорилари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, шунингдек пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва улар прекурсорларининг муомалада бўлиши соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ҳамда бартараф этиш;

...

“Қурол тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддаси билан белгиланган асосий тушунчаларга мувофиқлаштирилмоқда ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар
ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2020 йил 14 февралдаги 85-сонли қарорига мувофиқ муомаласи ички ишлар органлари назоратига олинадиган моддалар рўйхатига гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари қўшилганлиги муносабати билан тўлдирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

 бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2896-сон қарорига 2-илова

12. Таянч пунктларига юклатилган вазифаларни бажариш учун профилактика инспекторлари қуйидаги ваколатларни амалга оширадилар:

...

(ўн тўртинчи хатбоши)

ўқотар қуролларни сақлаш қоидаларига риоя этилишини назорат қилишга кўмаклашадилар;

...

12. Таянч пунктларига юклатилган вазифаларни бажариш учун профилактика инспекторлари қуйидаги ваколатларни амалга оширадилар:

...

(ўн тўртинчи хатбоши)

фуқаровий қуролни сақлаш қоидаларига риоя этилишини назорат қилишга кўмаклашадилар;

...

“Қурол тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасидаги асосий тушунчаларга мувофиқлаштирилмоқда.

6. Зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ Марказ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

...

в) ахборот-маълумотлар ва криминалистик ҳисоблар, картотекалар ва коллекцияларни ташкил этиш ва юритиш соҳасида:

...

                      

 

(еттинчи хатбоши)

қирқма ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ ва гильзалар коллекцияси (ўқ-гильзотека), қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари коллекциясини, шунингдек тезкор вазиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа турдаги коллекцияларни шакллантириш ва юритиш;

...

6. Зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ Марказ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

...

в) ахборот-маълумотлар ва криминалистик ҳисоблар, картотекалар ва коллекцияларни ташкил этиш ва юритиш соҳасида:

...

 

 

(еттинчи хатбоши)

сойли стволли ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ ва гильзалар коллекцияси (ўқ-гильзотека), қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари коллекциясини, шунингдек тезкор вазиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа турдаги коллекцияларни шакллантириш ва юритиш;

...

“Қурол тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқлаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш

соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2898-сон қарорига 2-илова

6. Зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ Марказ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

...

в) ахборот-маълумотлар ва криминалистик ҳисоблар, картотекалар ва коллекцияларни ташкил этиш ва юритиш соҳасида:

...

(еттинчи хатбоши)

қирқма ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ
ва гильзалар коллекцияси (ўқ-гильзотека), қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари коллекциясини, шунингдек тезкор вазиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа турдаги коллекцияларни шакллантириш ва юритиш;

...

6. Зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ Марказ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

...

в) ахборот-маълумотлар ва криминалистик ҳисоблар, картотекалар ва коллекцияларни ташкил этиш ва юритиш соҳасида:

...

(еттинчи хатбоши)

сойли стволли ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ ва гильзалар коллекцияси (ўқ-гильзотека), қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари коллекциясини, шунингдек тезкор вазиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа турдаги коллекцияларни шакллантириш ва юритиш;

...

“Қурол тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқлаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПҚ–2940-сон қарори билан тасдиқланган

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш

бош бошқармаси тўғрисида низом

3. Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси Кинолог ходимлар ва хизмат-қидирув итларини тайёрлаш маркази;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими аммиакли селитрани кузатиш батальони;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими Нефть маҳсулотларини кузатиш батальони;

тартибини сақлаш бўлими «GM Uzbekistan» АЖ маҳсулотлари ва бошқа қимматбаҳо юкларни кузатиш батальони;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими Йўловчи поездларни кузатиш батальони;

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари;

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати бригадаси;

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари Патруль-пост хизмати батальонлари;

 

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари жамоат тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари);

карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмалари;

хизмат итлари питомниклари, кинология бўлинмалари;

вақтинча сақлаш ҳибсхоналари;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари;

маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналари;

конвой бўлинмалар.

3. Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси;

 

Чиқариб ташланмоқда

 

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими;

 

Чиқариб ташланмоқда

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Нефть маҳсулотларини кузатиш батальони;

 

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси «GM Uzbekistan» АЖ маҳсулотлари ва бошқа қимматбаҳо юкларни кузатиш батальони;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Йўловчи поездларни кузатиш батальони;

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари;

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати бригадаси;

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари Патруль-пост хизмати батальонлари;

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимлари жамоат тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари);

карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмалари;

хизмат итлари питомниклари, кинология бўлинмалари;

вақтинча сақлаш ҳибсхоналари;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари;

маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналари;

конвой бўлинмалар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-нинг
2019 йил 14 апрелдаги ПҚ-4266м-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси тасаруфига ўтказилиб, Махсус тайёргарлик ўқув маркази сифатида қайта ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 6 март куидаги ПҚ-4229-сон қарорига мувофиқ қайта ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокидаги 2017 йил 28 декабрдаги (07.01.2018 й 336-сон) мажлис баёнининг
12-бандига асосан.

5. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

...

(учинчи хатбоши)

 жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашни, шу жумладан оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш
ва уларни ўтказишда, хорижий давлатлар
ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик, консуллик ва ўзга турдаги ваколатхоналари, бошқа
объектлар ҳамда юкларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қўриқланишини ташкил қилиш, шунингдек муомалада бўлиши чекланган предметлар ва моддаларни сотиб олиш, ташиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари бузилишининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш;

5. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

...

(учинчи хатбоши)

 жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашни, шу жумладан оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш
ва уларни ўтказишда, объектлар ҳамда юкларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қўриқланишини ташкил қилиш, шунингдек муомалада бўлиши чекланган предметлар
ва моддаларни сотиб олиш, ташиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари бузилишининг олдини олиш
ва уларни бартараф этиш;

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4060-сон қарорига мувофиқ
2019 йил 1 мартдан бошлаб ушбу вазифалар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардисига ўтказилган.

6. Ўз зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Бош бошқарма қуйидаги функцияларни амалга оширади:

б) жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашни, шунингдек, муомалада бўлиши чекланган предметлар
ва моддаларни сотиб олиш, ташиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари бузилишининг олдини олишни ташкил этиш соҳасида:

...

(еттинчи хатбоши)

саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, алюминий кукунлари ва қурумлари муомалада бўладиган соҳада лицензиялаш ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, лицензия ва рухсат беришга оид талаблар ҳамда шартларга риоя этилишини назорат қилиш;

 

 

муомалада бўлиши қонун ҳужжатлари билан чекланган предметлар ва моддаларнинг йўқотиб қўйилиши, талон-торож қилиниши, улардан бошқа ёки жиноий мақсадларда фойдаланилганлиги ҳолатлари юзасидан текширувлар ўтказиш;

жисмоний ва юридик шахсларда лицензиясиз ва рухсатномаларсиз сақланаётган фуқаровий
 ва хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари, портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, алюминий кукунлари ва қурумларининг олиб қўйилишини, ташилишини ҳамда сақлаш учун жойлаштирилишини ташкил этиш, уларни олиб қўйиш ва йўқ қилиш чораларини кўриш;

6. Ўз зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Бош бошқарма қуйидаги функцияларни амалга оширади:

б) жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашни, шунингдек, муомалада бўлиши чекланган предметлар ва моддаларни сотиб олиш, ташиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари бузилишининг олдини олишни ташкил этиш соҳасида:

...

(еттинчи хатбоши)

фуқаровий ва хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, алюминий кукунлари ва қурумлари муомалада бўладиган соҳада лицензиялаш ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, лицензия ва рухсат беришга оид талаблар ҳамда шартларга риоя этилишини назорат қилиш;

муомалада бўлиши қонун ҳужжатлари билан чекланган предметлар ва моддаларнинг йўқотиб қўйилиши, талон-торож қилиниши, улардан бошқа ёки жиноий мақсадларда фойдаланилганлиги ҳолатлари юзасидан текширувлар ўтказиш;

жисмоний ва юридик шахсларда лицензиясиз ва рухсатномаларсиз сақланаётган фуқаровий
ва хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари, портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, алюминий кукунлари
ва қурумларининг олиб қўйилишини, ташилишини ҳамда сақлаш учун жойлаштирилишини ташкил этиш, уларни олиб қўйиш ва йўқ қилиш чораларини кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 апрелдаги алоҳида Фармони билан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларининг муомаласи соҳасида лицензия ва рухсат этишга оид талабларга ҳамда шартларга риоя этилишини назорат қилиш вазифалари Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилганлиги муносабати билан киритилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2020 йил 14 февралдаги 85-сонли қарорига мувофиқ муомаласи ички ишлар органлари назоратига олинадиган моддалар рўйхатига гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари қўшилганлиги муносабати билан тўлдирилмоқда.

в) патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг ўзларига юклатилган вазифаларнинг самарали бажаришлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларнинг оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасидаги фаолиятларини ташкил этиш
ва мувофиқлаштириш соҳасида:

...

(бешинчи хатбоши)

фуқаровий ва хизмат қуроллари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, аммиакли селитра, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари сақланадиган объектларнинг ишончли қўриқланишини, ички ва рухсат билан кириш тартибига риоя этилишини ҳамда ҳудуд, бинолар
ва иншоотларнинг муҳандислик-техник мустаҳкамлик, қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозланганлик талабларига мувофиқлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

фуқаровий ва хизмат қуроллари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, аммиакли селитра, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари муомалада бўладиган соҳадаги фаолиятни амалга оширишда хавфсизлик тизимининг заиф жиҳатларини таҳлил қилиб бориш, уларни харид қилиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш, ташиш ва улардан мақсадли фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатишнинг таъсирчан тизимини ташкил этиш;

в) патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг ўзларига юклатилган вазифаларнинг самарали бажаришлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларнинг оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасидаги фаолиятларини ташкил этиш
ва мувофиқлаштириш соҳасида:

...

бешинчи хатбоши)

 фуқаровий ва хизмат қуроллари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари сақланадиган объектларнинг ишончли қўриқланишини, ички ва рухсат билан кириш тартибига риоя этилишини ҳамда ҳудуд, бинолар ва иншоотларнинг муҳандислик-техник мустаҳкамлик, қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозланганлик талабларига мувофиқлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

фуқаровий ва хизмат қуроллари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари муомалада бўладиган соҳадаги фаолиятни амалга оширишда хавфсизлик тизимининг заиф жиҳатларини таҳлил қилиб бориш, уларни харид қилиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш, ташиш ва улардан мақсадли фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатишнинг таъсирчан тизимини ташкил этиш;

Вазирлар Маҳкамасининг “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2020 йил 14 февралдаги 85-сонли қарорига мувофиқ муомаласи ички ишлар органлари назоратига олинадиган моддалар рўйхатига гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари қўшилганлиги муносабати билан тўлдирилмоқда.

 

г) патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари фаолиятини ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг доимий жанговар шайлигини ҳамда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлигини ташкил этиш соҳасида;

...

(ўн тўққизинчи хатбоши)

аммиакли селитранинг муомалада бўлиши соҳасида хавфсизлик чораларини амалга оширишга жалб этилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари
ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;

...

г) патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари фаолиятини ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг доимий жанговар шайлигини ҳамда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлигини ташкил этиш соҳасида;

...

(ўн тўққизинчи хатбоши)

ички ишлар органларининг фуқаровий
ва хизмат қуроллари ҳисобини юритиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш;

...

Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокидаги 2017 йил 28 декабрдаги (07.01.2018 й 336-сон) мажлис баёнининг
12-бандига асосан ички ишлар органларидан аммиакли селитранинг муомалада бўлиши соҳасини назорат қилиш вазифаси тугатилганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 апрелдаги алоҳида Фармони билан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларининг муомаласи соҳасида лицензия ва рухсат этишга оид талабларга ҳамда шартларга риоя этилишини назорат қилиш вазифалари Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилганлиги муносабати билан киритилмоқда.

 

13. Сафдорлар таркибидан ташқари, Бош бошқарма ходимлари Бош бошқарма бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг жамоат тартибини сақлаш бўлими ходимлари эса Бош бошқарма бошлиғи билан келишилган ҳолда Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

14. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари бошлиқлари Бош бошқарма бошлиғи билан келишилган ҳолда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

 

 

 

15. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг жамоат тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Патруль-пост хизмати
ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

 

 

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг жамоат тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ходимлари тегишинча туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси
ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар

13. Сафдорлар таркибидан ташқари, Бош бошқарма ходимлари Бош бошқарма бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасининг жамоат тартибини сақлаш бўлими ходимлари эса Бош бошқарма бошлиғи билан келишилган ҳолда Транспортда хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади
ва лавозимдан озод этилади.

 

14. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари бошлиқлари Бош бошқарма бошлиғи билан келишилган ҳолда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

15. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг), транспортда хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг жамоат тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Патруль-пост хизмати
ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг жамоат тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ходимлари тегишинча туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимлари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарорига мувофиқ Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси таркибида Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси сифатида қайта ташкил қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги “Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини

тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш

 чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5566-сон қарори

10. Бош прокуратура ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тугатилаётган ички ишлар органлари ахборот марказларининг бўшаётган штат бирликлари ҳисобидан вазирликнинг Тезкор-маълумотлар бошқармаси (кейинги ўринларда Тезкор-маълумотлар бошқармаси деб юритилади) ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларини тузиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин
ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

...

(бешинчи хатбоши)

автотранспорт воситалари, фуқаролик
ва хизмат қуроллари
, қидирувдаги шахслар
ва ашёлар, шунингдек, бошқа маълумотларнинг автоматлаштирилган, ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга хизмат қилувчи маълумотлар базасини юритиш.

10. Бош прокуратура ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тугатилаётган ички ишлар органлари ахборот марказларининг бўшаётган штат бирликлари ҳисобидан вазирликнинг Тезкор-маълумотлар бошқармаси (кейинги ўринларда Тезкор-маълумотлар бошқармаси деб юритилади) ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларини тузиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин
ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

...

(бешинчи хатбоши)

автотранспорт воситалари, фуқаровий
ва хизмат қуроллари,
қидирувдаги шахслар
ва ашёлар, шунингдек, бошқа маълумотларнинг автоматлаштирилган, ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга хизмат қилувчи маълумотлар базасини юритиш.

 

 

“Қурол тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ мақсади, асосий параметрлари
ва тавсифларига кўра фуқаровий қурол, хизмат қуроли ва жанговар қурол турларига бўлиниши сабабли, қонунга мувофиқлаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4229-сон қарори

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Тошкент метрополитенида ички ишлар бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими негизида вазирликнинг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда – Бош бошқарма) ташкил этилсин.

Бош бошқарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

...

(бешинч хатбоши)

транспорт объектларида террористик таҳдидларни, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи, радиактив, заҳарли, кучли таъсир қилувчи ва заҳарловчи моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишни ташкил қилиш;

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Тошкент метрополитенида ички ишлар бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими негизида вазирликнинг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда – Бош бошқарма) ташкил этилсин.

Бош бошқарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

...

(бешинч хатбоши)

транспорт объектларида террористик таҳдидларни, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, қурол, ўқ-дорилар, портловчи, радиактив, заҳарли, кучли таъсир қилувчи ва заҳарловчи моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишни ташкил қилиш;

“Қурол тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддаси асосий тушунчаларга асосан ўқотар қурол тушунчасига нисбатан қурол тушунчаси мазмунан қўлланилиши мақсадга мувофиқ.

 

 

         Вазирнинг

биринчи ўринбосари                                                                                                                 Ш. Собиров

Общие предложения: 0

150