ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1810 Министерство народного образования Республики Узбекистан 09/01/2019 24/01/2019 3

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-1810

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги
ПҚ-3907-сон “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сон “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ буюраман:

1. Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Вазир                                                                              Ш.Шерматов

 

 

 

 

 

           Тошкент ш.,

2018 йил “ ___” декабрь,

_____-сон

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил ____ декабрдаги
___ -сон буйруғига илова

 

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши тўғрисидаги

  НИЗОМ

 

            Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
14 августдаги ПҚ-3907-сон “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сон “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги ҳудудий жамоат кенгашлари ҳамда таълим муассасаси қошидаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгашлари (кейинги ўринларда-мактаб жамоат кенгаши деб юритилади) фаолият тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгаши (кейинги ўринларда - Жамоат кенгаши деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги жамоат кенгашлари (кейинги ўринларда – ҳудудий жамоат кенгаши деб юритилади) Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сонли қарори билан тасдиқланган таркиб асосида тузилади.

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва таълим муассасалари ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши
1- ва 2-иловадаги намунавий таркибда тузилади.

2. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгашлари (кейинги ўринларда туман (шаҳар) жамоат кенгашлари деб юритилади) таркиби маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда тузилади ва тасдиқланади.

3. Таълим муассасалари ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгашлари (кейинги ўринларда мактаб жамоат кенгаши деб юритилади) таркиби туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари билан ҳамкорликда тузилади ва тасдиқланади.

4. Жамоат кенгаши мустақил, демократик, тарбиявий, маънавий-маърифий жамоатчилик ташкилоти ҳисобланиб, ўз фаолиятини ўқувчи - ёшлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик иштирокида олиб боради ва шу асосда ўз фаолиятида қонунийлик, ошкоралик, ижтимоий адолат ва инсонпарварлик тамойилларига амал қилади.

5. Жамоат кенгаши фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлар ва ҳуқуқий норматив ҳужжатлар, “Баркамол авлодни тарбиялашда оила, маҳалла, таълим муассасалари ҳамкорлиги Концепцияси” ҳамда ушбу Низом асосида белгилаб, миллий анъаналар, қадриятларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этади.

6. Жамоат кенгаши ушбу Низомга мувофиқ ҳудудий жамоат кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

 

2-боб. Жамоат кенгашининг мақсад ва вазифалари

 

7. Жамоат кенгашининг асосий мақсадлари:

жисмонан соғлом ва маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оила, ота-оналар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ҳамкорликда олиб борадиган фаолиятини тизимли йўлга қўйиш;

фарзанд тарбиясида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда жамоатчилик фаоллигини ошириш, уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;

ўқувчи ва ёшлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган тартиббузарлик, зўравонлик, жиноятчилик, гиёҳвандлик, дайдичилик ва тиламчилик, диний ақидапарастлик, миссионерлик ва “оммавий маданият” каби маънавий
ва ахлоқий тубанлик иллатларининг олдини олишда манфаатдор вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликда ташкилий-педагогик ишларни ташкил этиш.

Шу билан бирга мактаб жамоат кенгашининг асосий вазифаларидан  ўқувчи ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб қувватлашдан иборат.

8. Жамоат кенгашининг вазифалари:

оила, умумтаълим мактаблари ва маҳалла ҳамкорлигининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш;

ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, масъулияти ва фарзандлар билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш; 

таълим муассасаларидаги тарбия сифатини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштиришга оид тадбирларни амалга ошириш;

ўқувчи - ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбига ватанпарварлик, инсонпарварлик, халқпарварлик, келажакка ишонч ва интилиш, меҳнатсеварлик, бунёдкорлик, маърифатпарварлик каби эзгу ғоялар ва фазилатларни сингдириш, уларда фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш орқали зарарли одатлар йўлига киришига сабаб бўлаётган омилларга қарши манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш;

ўқувчи - ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, маҳалла ва жамиятдаги ўзаро муносабатларнинг илк ва асосий кўникмаларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш;

ўқувчи - ёшларга нисбатан “Ҳеч ким, ҳеч қачон эътибордан четда қолган эмас” тамойилини жорий этиш ва фаолият давомида бу масалага доимий аҳамият қаратиш;

қонунчилик талабларидан келиб чиқиб таълим муассасаларига яқин ҳудудларда алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотилишига йўл қўймаслик бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

         таълим муассасасида айрим ўқувчиларни камситиш, уларга зўравонлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ишлаб чиқиладиган дастурлар тайёрланишида иштирок этиш, уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;

ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари учун таълим-тарбия фаолиятини такомиллаштириш бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда турли социологик сўровномалар, амалий тренинглар, мастер-класслар ўтказиш, психологик маслаҳатлар ташкил этиш; 

ҳудудий жамоат кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.

Шу билан бирга мактаб жамоат кенгаши қуйидаги вазифаларни ҳам амалга оширади:

ўқувчи - ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш;

ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бепул дарсликлар билан таъминлаш;

ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини ҳомийлар маблағларини жалб этган ҳолда ўқув қуроллари билан таъминлаш;

ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қишқи бош-кийим ажратиш бўйича буюртмани шакллантириш;

заруратдан келиб чиқиб, ота-оналарга фарзандларининг таълим-тарбия олиши учун тегишли шарт-шароитларни яратишларига кўмаклашиш мақсадида ижтимоий эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича фуқароларни ўзини ўзи бошқариш идораларига таклиф киритиш.

 

3-боб. Жамоат кенгашининг ҳуқуқ ва ваколатлари

 

9. Жамоат кенгашининг ҳуқуқ ва ваколатлари:

фаолияти доирасида давлат ва нодавлат ташкилотлардан зарур маълумотларни талаб этиш ва таклиф бериш;

маҳалла, таълим муассасалари ва ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлар ва йиғилишларда иштирок этиш;

жамоат кенгаши фаолияти доирасида тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда конференция, ўқув-семинар ва давра суҳбатлари ташкил этиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мактаб жамоат кенгашлари фаолиятини ўрганиш, ҳамкорлик ишларини кучайтириш юзасидан таклифлар бериш;

таълим-тарбия жараёнида эришган ютуқларидан келиб чиқиб, ўқувчилар, ота-оналар ва синф раҳбарларини моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича мактаб, маҳалла ва ташкилотлар бошқарувига тавсиялар киритиш;

ўқитувчи, ўқувчи ва ота-оналарнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчиликда кўзда тутилган тартибда иштирок этиш;

жамоат кенгаши фаолиятини обрўси ҳақида ғамхўрлик қилиш, унинг мақсад ва вазифаларини, шунингдек амалга оширган ишларини тарғиб қилиш;

         таълим муассасасида айрим ўқувчиларни камситиш ёки зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва таҳлил қилиш ишларида фаол иштирок этиш, аниқланган ҳолатлар юзасидан ички ишлар органларини хабардор қилиш;

         ўқувчи ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш.

 

4-боб. Жамоат кенгашининг бошқарув фаолияти ва иш тартиби

 

10. Жамоат кенгаши томонидан ҳудудий, туман (шаҳар) ва мактаб жамоат кенгашларининг фаолияти мувофиқлаштирилиб борилади.

11. Жамоат кенгаши - Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармасида, ҳудудий ва туман (шаҳар) жамоат кенгаши - халқ таълими бошқарув идораларининг Маънавий-ахлоқий тарбия бўлимида, мактаб жамоат кенгаши - таълим муассасасининг “Маънавият ва маърифат” хонасида ташкил этилади.

12. Мактаб жамоат кенгаши фаолиятида Низомда белгиланган мақсад
ва вазифалари доирасида ташаббус, маслаҳат, таклиф ва мулоҳазалари билан мактаб педагогик жамоаси, ўқувчилар жамоаси, ота-оналар қўмитаси аъзолари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиши мумкин.

13. Жамоат кенгаши - чоракда бир марта, ҳудудий Жамоат кенгаши - икки ойда бир марта, туман (шаҳар) ва мактаб жамоат кенгашлари - ойда бир марта йиғилишини ўтказади.

Жамоат кенгашининг раиси ёки аъзоларидан бирининг таклифига биноан кенгашнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақириш мумкин.

14. Жамоат кенгаши йиғилишини кенгаш раиси олиб боради. Йиғилиш аъзоларининг учдан икки қисми йиғилганида ўтказиш ваколатига эга.

15. Жамоат кенгаши раиси:

жамоат кенгаши фаолиятини ташкил этади ва ҳамкорликдаги ишларни мувофиқлаштиради;

жамоат кенгаши йиғилишида хуқуқий норматив ва бошқа хужжатларни муҳокама учун киритади;

жамоат кенгаши қарорлари ва тегишли ҳужжатларни тасдиқлайди
ва ижросини назорат қилади;

жамоат кенгаши фаолияти юзасидан юқори ташкилотларга ахборот беради;

жамоат кенгашининг давлат ва нодавлат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро муносабатини бошқаради.

16. Жамоат кенгаши раиси йўқлиги даврида унинг вазифаларини ҳамраис бажаради.

17. Жамоат кенгаши котибининг вазифалари кенгаш раиси томонидан белгиланади.

 

5-боб. Баркамол авлодни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш

 

18. Маҳаллада фаолият олиб бораётган “Ота-оналар университети” билан ҳамкорликда баркамол авлодни тарбиялашда оилада олиб бориладиган ишлар:

ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий негизлари ва анъанавий оилавий қадриятларини мустаҳкамлаш, эрта никоҳлар, оилалардаги низоли ҳолатлар
ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этиш, шу жумладан, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш
ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш йўлида ҳамкорлик қилиш;

оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, “Соғлом оила — соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этиш;

умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш асосида замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш, шунингдек, замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда “Оила жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ишларини олиб бориш;

оилада соғлом муҳитни яратиш, миллий руҳ ва турмуш тарзини ҳисобга  олиш, фарзандлар учун ота-она ҳар томонлама ўрнак бўлиши, фарзандларнинг ота-онасига, Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш;

оилада ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, оила аъзоларининг ўз ҳуқуқ
ва бурчларини англаб етишларини ва уларга риоя қилишларини таъминлаш;

педагогик нуқтаи назардан келиб чиқиб, вояга етмаган болаларнинг бўш  вақтларини унумли ташкил этиш, уларга қўшимча таълим бериш; 

фарзандини комил инсон этиб тарбиялашда ота-онанинг хуқуқий, тиббий, педагогик, психологик саводхонлигини ва билим даражасини доимо ошириб бориш;  

фарзандини оилавий ҳаётга тарбиялашда аждодлардан ўтиб келаётган бой маънавий мерос, ахлоқ-одоб, урф-одат ва анъаналардан бугунги кун билан уйғунлашган ҳолда кенг фойдаланиш.

19. Маҳалла билан олиб бориладиган ишлар:

маҳалла фаоллари томонидан таълим муассасалари билан биргаликда таълим-тарбия жараёнида амалга оширилиши лозим бўлган масалаларни муҳокама қилишда қатнашиш ва вояга етмаган болаларни тарбиялаш бўйича оқилона ечимлар топишда фаоллик кўрсатиш;

вояга етмаган болаларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-оналарни аниқлаб, маҳалла йиғинларида муҳокама қилиш, жамоатчилик таъсирини ўтказиш, лозим ҳолларда ушбу ота-оналар билан тегишли профилактик тадбирларни ўтказиш мақсадида маҳалла фаолларидан бирини маҳалла қарори билан бириктириш;

ота-оналар орқали болаларни ташаббускорлик, меҳнатсеварлик, миллий ғурур, ватанпарварлик, миллий одоб ва тарбия, байналминаллик каби хислатларни сингдириш;

маҳалла ҳудудида таълим муассасалари билан биргаликда турли кўрик-танловлар, спорт мусобақалари, анжуманлар ташкил этиш;       

маҳаллада истиқомат қилаётган халқ усталари, санъаткорлар, зиёлилар
ва барча ижод аҳлининг имкониятларидан фойдаланиб, турли тўгарак ва “Уста-шогирд” йўналишида билим ва касб-ҳунар беришни ташкил қилиш;

ҳуқуқбузарлик, жиноят қилишга мойил ва тарбияси оғир бўлган вояга етмаганларни аниқлаб, уларнинг қизиқишларига қараб турли тўгаракларга жалб этиш, маҳалла йиғини қарори билан ушбу тоифадаги болаларнинг ҳар бирига маҳалла фаолларидан мураббий бириктириш;

ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш, болаларнинг дарсларга тўлиқ қатнашишига имкониятлар яратиш.

20. Таълим муассасалари билан  олиб бориладиган ишлар:

маҳалла кенгаши билан ҳамкорликда маҳаллада яшовчи тарбияси оғир бўлган, тартиббузарлик, зўравонлик, ўғрилик, танга жароҳат етказиш, номусга тажовуз қилиш, гиёҳвандлик ва шунга ўхшаш маиший бузуқликлар билан номаъқул йўлларга кириб қолган вояга етмаган болаларни аниқ рўйхатини тузиш, уларнинг ота-оналари ҳақида тўлиқ маълумот олиш, ижтимоий келиб чиқиши, ушбу йўлларга кириб кетиш сабабларини аниқлаш ҳамда улар билан тегишли ташкилотлар, жамғармалар ҳамкорлигида манзилли профилактик ишларни ташкил этиш;

ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини инобатга олиб, иқтисодий ва ижтимоий муҳитдан келиб чиқиб, уларни турли соҳа бўйича касб-ҳунарга йўналтириш ва таълимда табақалаштирилган ёндашувни жорий этиш.

 

6-боб. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳақида
маълумотлар банкини яратилиши тартиби

 

21. Ўқувчининг маълумот банкини яратишда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

- исми шарифи (тўлиқ), туғилган йили, ойи, санаси;

- миллати;

- яшаш манзили, маҳаллани номи, уй телефони рақами;

- ўқийдиган мактаби, синфи;

- мактабда тутган ўрни ҳақида маълумот;

- мактабдаги дўстлари ҳақида қисқача маълумот;

- оила, мактаб ва маҳалладаги ҳулқи ҳақида маълумот;

- оиласи ҳақида маълумот;

- қизиқишлари, шуғулланадиган спорт тури, кўрсаткичлари ҳақида маълумот;

- соғлиғи ҳақида маълумот;

- жамоат ишларидаги иштироки бўйича маълумот;

22. Ўқувчининг ота-онаси ҳақида маълумот банкини яратишда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

- исми шарифи (тўлиқ), туғилган йили, ойи, санаси;

- миллати  ва ижтимоий келиб чиқиши, миллати;

- яшаш манзили, маҳалла номи, уй телефони рақами;

- иш жойи, манзили, телефон рақами;

- оиланинг ижтимоий – иқтисодий ҳолати;

- фарзандларига бўлган эътибори ҳақида маълумот;

- қизиқишлари ҳақида маълумот;

- мактаб ва маҳалла билан муносабатлари ҳақида маълумотлар;

- жамоат ишларидаги иштироки ҳақида маълумот.

 

7-боб. Жамоат кенгашининг меъёрий ҳужжатлари
ва уларни юритиш тартиби

 

23. Жамоат кенгаши йиллик режа асосида иш юритади.

24. Мазкур режа Жамоат кенгаши аъзолари билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

25. Жамоат кенгашида юритиладиган ва сақланадиган ҳужжатлар рўйхати қуйидагилардан иборат:

- Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органларининг маънавий-маърифий соҳага оид меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатлари;

- маҳаллий ҳокимият органларининг Жамоат кенгаши фаолияти билан боғлиқ масалалардаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари;

- иш режаси, мажлис баённомалари ва қарорлари, фуқаролар мурожаатлари, йўналишлар бўйича ҳамкорлик ва келишув шартномалари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳақида маълумотлар базалари.

 

8-боб. Якуний қоидалар

 

           26. Жамоат кенгаши аъзоларига мазкур Низомда белгиланмаган ваколатларига эга бўлишларига, таълим муассасаларининг ички ишларига аралашишига йўл қўйилмайди.

           27. Мазкур низом талабларини бузган шахслар қонунчиликда ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

           28. Мазкур Низом Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Касб-ҳунар таълим маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика маънавият ва маърифат маркази, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Республика “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши билан келишилган.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар

қўмитаси раиси ўринбосари

2018 йил “____” ____________

м.ў. _____ - сон

 

 

 

 

М.Нурматова

 

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори ўринбосари

2018 йил “____” ____________

м.ў. _____ - сон

 

 

 

Д.Алимжанова

 

 

Соғлиқни сақлаш вазири

ўринбосари

2018 йил “____” ____________

м.ў. _____ - сон

 

 

И.Баситханова

 

 

Ички ишлар вазири

ўринбосари

 

2018 йил “____” ____________

м.ў. _____ - сон

 

 

 

Д.Назармухаммедов

 

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари,

Касб-ҳунар таълими маркази

директори

2018 йил “____” ____________

м.ў. _____ - сон

 

 

 

 

М.Холмухамедов

 

 

Республика маънавият

ва маърифат маркази

директори

2018 йил “____” ____________

м.ў. _____ - сон

 

 

 

А.Қодиров

 

 

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг ўринбосари

2018 йил “____” ____________

м.ў. _____ - сон

 

 

 

 

 

Д.Мирзажонова

 

 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

Марказий Кенгаши раиси

ўринбосари

2018 йил “____” ____________

м.ў. _____ - сон

 

 

 

Д.Каттаханова

 

 

Халқ  таълими  тизимидаги жамоатчилик кенгашлари тўғрисида Низомга

1-илова

 

         

 

 

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги

“Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат

кенгашининг намунавий таркиби

 

 

  1.  

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири - Жамоат кенгаши раиси

  1.  

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш туман (шаҳар) кенгаши раиси - Жамоат кенгаши ҳамраиси

  1.  

Тумандаги касб ҳунар таълим муассасаси ёки академик лицей директорларидан вакил,

  1.  

Туман Хотин-қизлар қўмитаси вакили

  1.  

Туман тиббиёт бўлими бошлиғи

  1.  

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси

  1.  

Ички ишлар бўлими вакили

  1.  

Туман ҳокимлиги қошидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси котиби

  1.  

Туман (шаҳар)даги маънавий-маърифий ишлар бўйича таянч мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

  1.  

Энг фаол Маҳалла фуқаролар йиғини раиси

  1.  

Котиб (халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича шўъба раҳбари)

 

  1.  

Республика маънавият ва маърифат марказининг туман бўлинмаси вакили

 

 

Изоҳ: ҳудудий жамоат кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ  таълими  тизимидаги жамоатчилик кенгашлари тўғрисида Низомга

2-илова

 

 

 

Таълим муассасаси қошидаги

“Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат

кенгаши аъзоларининг намунавий таркиби

 

 

  1.  

Умумий ўрта таълим мактаби директори  - жамоатчилик маркази раиси

  1.  

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси - жамоатчилик маркази ҳамраиси

  1.  

Оилавий поликлиника вакили

  1.  

Ҳудудий профилактика инспектори

  1.  

Маҳалла фуқаролар йиғинининг Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси

  1.  

Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

  1.  

Мактаб психологи

  1.  

Тажрибали синф раҳбари

  1.  

Ота-оналар қўмитаси раиси

  1.  

Маҳалладаги обрў-эътиборга эга бўлган отахон / онахон

  1.  

Котиб (Ёшлар етакчиси)

  1.  

Республика маънавият ва маърифат марказининг туман бўлинмаси вакили

Общие предложения

2592