Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
18098 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 23/05/2020 07/06/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 797-сон “Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-18098

ЛОЙИҲА

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 797-сон “Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида

ID-17220 (V-1)

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 797-сон “Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига
қўшимчалар киритиш ҳақида

 

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги
ПҚ–2750-сон “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини
кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги
ПҚ–2750-сон “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
4 октябрдаги 797-сон “Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш _________________ зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                          А. Арипов

 

ПРИЛОЖЕНИЕ: 1

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” ________

____-сон қарорига

ИЛОВА

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 797-сон “Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига киритилаётган қўшимчалар

 

1. 1-банди қуйидаги тахрирда баён этилсин:

“1. Қуйидагилар:

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

Автомобиль йўллари, йўл иншоатлари, темир йўл кесишмалари, йўллар
ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис ва ёқилғи қуйиш шахобчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.”.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2018  йил 4 октябрдаги

797-сон қарорига

3-ИЛОВА

 

Автомобиль йўллари, йўл иншоатлари, темир йўл кесишмалари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис ва ёқилғи қуйиш шахобчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш
ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини
келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

 

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур маъмурий регламент (кейинги ўринларда Регламент деб аталади) юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади)га автомобиль йўллари, йўл иншоатлари, темир йўл кесишмалари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис ва ёқилғи қуйиш шохобчалари, реконструкция қилиш
ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳалари (кейинги ўринларда лойиҳалар деб аталади)ни келишиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш (кейинги ўринларда давлат хизматларини кўрсатиш деб аталади) тартибини белгилайди.

2. Давлат хизматларини кўрсатиш Давлат хизматлари марказлари
ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.

3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади)ни мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4. Давлат хизматларини кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

 

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

 

5. Ариза берувчилар лойиҳаларни келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқлаши мумкин.

Сўровномага лойиҳанинг электрон кўринишдаги нусхаси илова қилинади.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

8. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ваколатли органга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

9. Сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ваколатли орган томонидан ўрганиб чиқилиб, белгиланган тартибда лойиҳани келишади ёки сабаблари ва қонунчилик талабларига жавоб бермаслигини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.

10. Сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, лойиҳаларнинг қонунчилик, шу жумладан шаҳарсозлик норма ва қоидалари ҳамда техник регламентлар талабларига мос келмаслиги лойиҳаларни келишишни рад этишга асос бўлади.

Давлат хизматлари кўрсатишни ва лойиҳаларни келишишни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.

11. Ариза берувчи рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўламаган ҳолда лойиҳаларни келишиш учун такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги сўровномаси олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ваколатли орган томонидан кўриб чиқилади.

12. Лойиҳаларини келишиш ваколатли органнинг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.

Келишилган лойиҳалар ариза берувчига бир кун муддатда давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

13. Давлат хизматлари маркази келишилган лойиҳани келиб тушгандан кейин бир соат мобайнида ариза берувчининг электрон манзилига юборади
ва бу ҳақида уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Бунда, давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унга келишилган лойиҳани электрон кўринишда тақдим қилади.

Давлат хизматлари маркази ариза берувчининг сўровига кўра, унга келишилган лойиҳанинг қоғоз шаклини ўзининг муҳри билан тасдиқлаган ҳолда тақдим этиши мумкин.

14. Давлат хизмати кўрсатилиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
10,0 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90,0 фоизи ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

15. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20,0 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

20,0 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10,0 фоизи – Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисоб рақамига;

28,125 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.

16. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

3-боб. Якунловчи қоидалар

 

17. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

18. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

19. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

20. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Автомобиль йўллари, йўл иншоатлари, темир йўл кесишмалари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис ва ёқилғи қуйиш шахобчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

           1-ИЛОВА

 

Автомобиль йўллари, йўл иншоатлари, темир йўл кесишмалари, йўллар
ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис ва ёқилғи қуйиш шахобчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш
 ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини келишиш

 

С Х Е М А С И

 

Босқичлар         Субъектлар                                     Тадбирлар                                                 Бажариш       

                                                                                                                                                      муддатлари

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

1. Лойиҳаларни келишиш учун Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

 

2. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўлаш.

 

1. Ўз ҳоҳишига кўра.

 

 

2. Мурожаат қилганда.

 

 

 

 

2-босқич

 

1.Давлат хизматлари маркази.

 

2. ЯИДХП

 

Сўровномани ваколатли органга жўнатиш.

 

  1. 1 соат мобайнида

 

  1. Автоматик равишда

 

 

 

 

3-босқич

 

Ваколатли орган

 

1. Лойиҳаларнинг ҳаракат хавфсизлиги нуқтаи-назаридан амалдаги меъёрий хужжатлар талабларига мослигини ўрганиб чиқиш.

 

2. ЭРИ билан тасдиқлаш йўли орқали лойиҳаларни келишиш.

 

3. Келишилган лойиҳалар давлат хизматлари марказига (ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХПга электрон шаклда юбориш.

 

 

 

 

 

 

5 иш куни мобайнида

 

 

 

 

4-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

Лойиҳани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатиш ва бу ҳақида ариза берувчини  ахборот – коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

 

 

 

1 соат мобайнида

 

 

 

 

Автомобиль йўллари, йўл иншоатлари, темир йўл кесишмалари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис ва ёқилғи қуйиш шахобчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

           2-ИЛОВА

 

__________________

          (санаси)

__________________

                                                       (рақам)

 

Автомобиль йўллари, йўл иншоатлари, темир йўл кесишмалари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис ва ёқилғи қуйиш шахобчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
 

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи – жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

 

1. Фамилия, исми, шарифи:

 

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

 

3. СТИР:

 

4. Манзили:

 

5. Телефон рақами:

 

6. Электрон почта манзили:

 

 

Ариза берувчи – юридик шахс тўғрисида маълумот:

 

1. Юридик шахснинг тўлиқ номи:

 

2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:

 

3. СТИР:

 

4. Юридик манзили:

 

5. Телефон рақами:

 

6. Электрон почта манзили:

 

 

II. Лойиҳа тўғрисида маълумот:

 

Лойиҳанинг номланиши:

 

 

III. Сўровномага илова:

 

Лойиҳанинг электрон шакли:”

 
     

 

ПРИЛОЖЕНИЕ: 2

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 797-сон “Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси бўйича

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

1. Қуйидагилар:

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

 

 

 

 

Тўлдирилмоқда 

1. Қуйидагилар:

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

Автомобиль йўллари, йўл иншоатлари, темир йўл кесишмалари, йўллар
ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис ва ёқилғи қуйиш шахобчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги ПҚ–2750-сон “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ киритилмоқда.

 

Тўлдирилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
4 октябрдаги 797-сон қарорига 3-илова

Қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги ПҚ–2750-сон “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ киритилмоқда.

 

 Вазирнинг                        

биринчи ўринбосари                                                                                                               Ш. Собиров

ПРИЛОЖЕНИЕ: 3

“Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 797-сон “Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига қўшимчалар
киритиш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори 
лойиҳасига

 

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги
ПҚ–2750-сон “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мувофиқ, “Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 797-сон “Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қарор лойиҳаси билан автомобиль йўллари, йўл иншоатлари, темир йўл кесишмаларини, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис ва ёқилғи қуйиш шохобчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини келишиш жараёнини янада соддалаштириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, мазкур лойиҳа билан Автомобиль йўллари, йўл иншоатлари, темир йўл кесишмаларини, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис ва ёқилғи қуйиш шохобчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.

Бундан ташқари, тасдиқланаётган маъмурий регламентга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган хизматлар давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилиши белгиланмоқда.

Қарор лойҳасининг қабул қилиниши автомобиль йўллари, йўл иншоотлари, темир йўл кесишмаларини, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис ва ёқилғи қуйиш шохобчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини келишиш жараёнини янада соддалаштиришга, ушбу йўналишда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратилишига хизмат қилади.

Мазкур қарор лойиҳасини қабул қилиниши Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилиши талаб қилинмайди.

 

         Вазирнинг                        

биринчи ўринбосари                                                            Ш. Собиров

Общие предложения: 0

80