ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1804 Хокимият Кумкурганского района 10/01/2019 25/01/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина – трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1804

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина – трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 2452, 25.04.2013 йил) асосан 2019 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда техникалар деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш  мақсадида,

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

1. Тумандаги юридик ва  жисмоний  шахсларга тегишли бўлган  барча қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси хузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Қумқўрғон туман бўлими томонидан 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2. Тумандаги техникалар рўйхатини шаклантириш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш, инспекция туман бўлимининг Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни  назорат қилиш шўъбаси катта инспектори (А.Файзуллаев) зиммасига юклатилсин.

3. Техник кўрикдан ўтказишда:

барча техникаларнинг техник ҳолати ва жиҳозлари  стандарт талабларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига мос келиши;  

техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши, махсус техникалар, ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига эътибор қаратилсин.

4. 2019 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш, техникаларнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Инспекция туман бўлимининг Техника холати ва агротехник тадбирларни  назорат қилиш шўъбаси катта инспектори (А.Файзуллаев) га техник кўрикдан ўтказиш иш режасини  ҳар бир техникага мулк хуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнларда мулкдор деб юритилади) етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.

6. 2019 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун давлат инспектори томонидан ундириладиган йиғимларнинг ставкалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Тумандаги ҳар бир мулкдор техник кўрикдан ўтказиладиган техникалари тўғрисидаги  далолатномаларни тўлдириш ва техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига белгиланган муддатларда тақдим этиши қатъий  белгилаб қўйилсин.

8. Суғурта ташкилотларига тумандаги барча тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш техникалари ва трактор тиркамаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш тавсия қилинсин.

 9. Туман ҳокимининг 2018 йил 17 январдаги Қ-251-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Абдураимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Қумқўрғон туман бўлими бошлиғи Ш.Мирзақулов зиммасига юклатилсин.

11. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

Туман ҳокими                                                              Н.Чариев.

 

                                                                                        Туман  хокимининг                                                      

                                                                                       2019 йил  ____ - январдаги                                       

                                                             ______ - сон қарорига

                                                                    1-илова

Қумқўрғон тумани ҳудудидаги техника эгаларига тегишли қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни 2019 йилда техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси таркиби

 

И Ш Ч И      Г У Р У Х И.

1. Ш.Мирзақулов       Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Агросаноат мажмуи   ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Қумқўрғон туман бўлими бошлиғи комиссия раиси.

А Ъ З О Л А Р И:

2. А.Файзуллаев         -  Инспекция туман бўлимининг Техника холати ва агротехник тадбирларни  назорат қилиш шўъбаси катта инспектори

3. Т.Бердолиев         -  Инспекция туман бўлимининг Техника холати ва агротехник тадбирларни     назорат қилиш шўъбаси катта инспектори

4. Ё.Гулматов             -    ДАСК “Ўзагросуғурта” Қумқўрғон туман бўлими       

                                     суғурта  агенти

 

 

 

 

                                                                                                                                                     

                                                                                       Туман  хокимининг                                                      

                                                                                       2019 йил  ____ - январдаги                                        

                                                                       ______ - сон қарорига

                                                                                                   2 - илова                                                                                                           

    2019 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун давлат инспектори томонидан ундириладиган йиғимларнинг 

СТАВКАЛАРИ            

 

Т/р

 

Йиғимнинг номи

Энг кам ойлик иш хақи миқдоридан йиғим миқдори  %

1.

 

Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга

 

 

0.18

2.

 

Қишлоқ хўжалиги машиналарига

 

0.10

3.

 

Машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига

 

 

0.37

 

 

Инспекция туман бўлимининг Техника холати ва  агротехник

тадбирларни  назорат қилиш шўъбаси катта инспектори:                                           А.Файзуллаев

Общие предложения

739