Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
18038 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 21/05/2020 05/06/2020 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-18038

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БанДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси
маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби
тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ–4716-сон Қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3163, 2019 йил 31 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.05.2019 й., 10/19/3163/3221-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

 

Вазир                                                                                    Н. Хусанов

 

 

 

 

Тошкент ш.,

2020 йил “____” _________,

___________-сон

 

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
2020 йил ___ ______даги _______-сон буйруғига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 2-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.

2. Қуйидаги таҳрирдаги 21–банд билан тўлдирилсин:

“21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ–4716-сон “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мувофиқ субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

а) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача;

суғориш воситалари харид қилиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача;

уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача.

б) қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача.

Бунда:

қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади;

қишлоқ хўжалиги кооперативларига ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда кооператив фаолияти йўналиши бўйича тажрибага эга етакчи тадбиркорлар бирлаштирилади.”

3. 38-бандда:

биринчи хатбошидаги “Томорқа хизмати” МЧЖ” деган сўзлар “етказиб берувчи ташкилот” деган сўзлар билан алмаштирилсин.;

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи – еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Бунда, томорқа ер эгасининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда битта оила қуйидаги йўналишлардан бири учун уч томонлама шартнома тузади:

енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш;

енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ҳамда уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш;

суғориш воситалари харид қилиш;

суғориш воситалари харид қилиш ҳамда уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш;

уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш.”

4. 40-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Етказиб берувчи ташкилот, АБКМ ва томорқа ер эгаси ўртасида уч томонлама шартнома тузилганда АБКМ томонидан ушбу уч томонлама тузилган шартнома асосида субсидия ажратиш тўғрисида АБКМ раҳбарининг буйруғини расмийлаштиради ва тегишли тўловни амалга оширади.”

5. 51-боб номи қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“51-боб. Ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга кооперативлар устав фондига (жамғармасига) улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратиш”.

6. 401-банд  қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни бандлигини таъминлаш мақсадида кооператив ташкил этмоқчи бўлган муассис (бундан буён матнда муассис деб юритилади) кооператив устав фондига (жамғармасига) улуш сифатида киритиш учун – ҳар бир аъзога (оилага) субсидия олиш учун ҳудуддаги АБКМга ёзма равишда мурожаат қилади.

Муассис томонидан мурожаатга кооперативга ихтиёрий аъзо бўлувчиларнинг (оила аъзоси) Ф.И.О. кўрсатилган рўйхати ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик), етиштириш, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун муассис ва аъзо ўртасида тузилган пудрат шартномалари нусхалари илова қилиниши керак.”

7. 402-банд  қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Мазкур Низомнинг 401-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ топширилгандан сўнг АБКМнинг масъул ходими муассиснинг мурожаатини 5 иш куни ичида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижалари бўйича кооперативга ихтиёрий аъзо бўлувчиларга субсидия ажратиш учун АБКМ раҳбарига таклиф киритади. Бунда, масъул ходим кооперативга аъзо бўлувчини ишсизлигига, кам таъминланган оила аъзосилигига, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс эканлигига эътибор қаратиши лозим.”

8. 403-банддаги “бирлашмага” ҳамда “бирлашма” деган сўзлар тегишли равишда “кооперативга” ва “кооператив” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 404-банд  қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“АБКМнинг масъул ходими муассис тақдим этган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 401-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ бўлмаганда ёхуд ўрганиш натижаси бўйича муассиснинг мурожаатида кўрсатилган шахс ишсиз, кам таъминланган оила аъзоси, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс бўлмаган ҳолларда 1 иш кунида субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида муассисга рад этишнинг сабаблари асослантирилган ҳолда ёзма равишда хат юборади.”

10. 405-банддаги “бирлашма” деган сўз “кооператив” деган сўз билан алмаштирилсин.

11. 406-банддаги “бирлашма” ҳамда “бирлашманинг” деган сўзлар тегишли равишда “кооператив” ва “кооперативнинг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12. 407-банд  қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“АБКМ 2 иш куни муддатида кооператив устав фондига ҳар бир аъзонинг улуши сифатида киритиш учун кооперативнинг банкдаги ҳисоб рақамига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда субсидия ажратади ҳамда кооператив раиси (муассис) ва ҳар бир аъзоси ёзма равишда хабардор қилинади.”

13. 408-банддаги “бирлашмалари” деган сўз “кооперативлари” деган сўз билан алмаштирилсин.

14. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган.

 

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири

 

 

Д. Кучкаров

2020 йил “____” ______________

 

 

 

 

 

Молия вазири

 

Т. Ишметов

2020 йил “____” ______________

 

 

 

 

 

 

Общие предложения: 0

605