ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1773 Хокимият Акдарьинского района 08/01/2019 23/01/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман худудида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари хамда тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш хақида
ID-1773

2019 йил «___» январ         № ___ Қ                                Lоуish sh г.Лайиш

 

 Туман худудида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари хамда тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш  хақида.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (Узбекистон Республикаси қонун хужжатлар тўплами,2003 йил 1-2-сон) ижросини таъминлаш максадида (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,1993 йил 9-сон,320-модда ) 6-моддасига.Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6.25-моддаларига асосланиб

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН :

   

          1.Туман худудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт  воситалари ва  уларга тегишли тиркамалар тегишли тартибда  мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

    2.Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин.

     а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар,автобуслар ва ўтирадиган жойлари сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари,йирик габаритли,оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалари-бир йилда икки марта

     б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур қарорнинг «а кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари»)  – икки йилда бир марта

     в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари,шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур қарорнинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари ) –бир йилда бир марта,

    г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчи учун белгиланган муддатларда  

    3. Мазкур қарорнинг 2-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг  техник кўриги:,

    биринчи марта -2019 йилнинг 1 мартдан 30 июнгача,

    иккинчи марта – 2019 йилнинг 1 сентябридан 31 октябргача ўтказилсин,

    Юридик шахсларга тегишли булган транспорт воситаларининг техник кўриги 2019 йилнинг 1-мартдан 30-июнгача ўтказилсин,  

    Жисмоний шахсларга тегишли булган транспорт воситаларининг техник кўриги 2019 йилнинг 1-январдан 31- августгача  ўтказилсин.

      4. Туманда  техкник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини 2019 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жавдали 2-иловага мувофиқ  тасдиқлансин.

   

 

 

  5.Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автобус, ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларнинг тиркамаларини Самарқанд вилояти ИИБнинг 2016 йил 14 февралдаги № 13-сонли фармойишига асосан «JV МАN АVТО Uzbеkistоn» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонада техник кўрикдан ўтказилиши, уларга қўшма корхонанинг сервис  ва диллерлик марказида, бошқа турдаги транспорт воситаларини «Самарқанд Автотеххизмат » ОАЖга қарашли тумандаги Агротехсервис МТПда техник кўрикдан ўтказилиши тавсия этилсин.

       6.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими, Давлат хавфсизлик хизматининг харбий бўлинмалари транспорт мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

        7.Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

       8.Қарор расмий матбуотда эълон қилинган кундан кучга киради.

       9.Мазкур қарор ижросини назорат қилишни туман хокимининг биринчи ўринбосари в.б Б.Жўраев зиммасига юклатилсин.

  

 

  Туман хокими                                                                                     Ф.Абилов

                                             

Общие предложения

714