ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1768 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 08/01/2019 23/01/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 30 неоябрдаги ПҚ-4040-сон қарори)
ID-1768

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 30 неоябрдаги ПҚ-4040-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой маддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                                      А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____” ________даги

_______-сон қарорига

Илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 11 октябрдаги 820-сон қарорининг 2-бандига қуйидаги мазмундаги “в” кичик хатбоши билан тўлдирилсин:

“в) атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисм Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ундирилади ҳамда қуйидаги тарзда тақсимланади:

74 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига;

26 фоизи - Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Коммунал хўжалиги тизимида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарорида:

а) қуйидаги мазмундаги 31-банди билан тўлдирилсин:

“31. Белгилансинки, 2019 йилнинг 1 январдан бошлаб, атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисм Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ундирилади ҳамда қуйидаги тарзда тақсимланади:

74 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига;

26 фоизи - Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига”.

б) илованинг 2-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисмини ундиришда”.

3. Вазирлар Маҳкамасининг рус тили таҳриридаги “2017-2022 йилларда ер ости чучук сувларини ишлатишни кенгайтириш ҳисобига фарғона водийси аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 30 сентябрдаги 779-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги “Фонда «Чистая питьевая вода» при” сўзлари “Фонда развития систем водоснабжения и канализации при” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 апрелдаги 274-сон қарорида:

а) 2-бандининг учинчи хатюошидаги “ҳузуридаги “Тоза ичимлик сув” жамғармаси” сўзлари “Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иловани 5-бандининг учичнчи хатбошидаги “ҳузуридаги “Тоза ичимлик сув” жамғармаси” сўзлари “Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси” сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 майдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган рус тили таҳриридаги “Чорвоқ” эркин туристик зонаси ҳудудида йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури 12 позициянинг “Источники финансирования” устунидаги “Тоза ичимлик суви” сўзлари “развития систем водоснабжения и канализации” сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 853-сон қарори билан тасдиқланган Муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал қуриш дастурининг Асосий кўрсаткичларини
53-позициясининг “Молиялаштириш манбаси” устунидаги “Тоза ичимлик суви” сўзлари “Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш” сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сон қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисида Низомни 7-банди “ж” кичик бандининг иккинчи хатбошидаги “Соф ичимлик суви” сўзлари “Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш”  сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 майдаги 365-сон қарор билан тасдиқланган рус тили таҳриридаги “Чорвоқ” эркин туристик зонаси ҳудудида йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини 12-14 позицияларининг “Источники финансирования” устунидаги “Тоза ичимлик суви” сўзлари “развития систем водоснабжения и канализации” сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 882-сон қарори билан тасдиқланган Муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал қуриш дастурининг Асосий кўрсаткичларида “Ичимлик суви ва оқова сув тармоқлари ва иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш” бўлимини 1-11 позияларининг “Молиялаштириш манбаси” устунидаги “Тоза ичимлик суви” сўзлари “Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш” сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 883-сон қарори билан тасдиқланган Муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал қуриш дастурининг Асосий кўрсаткичларида “Ичимлик суви объектлари ва оқова сув тармоқлари бўйича” бўлимининг “Молиялаштириш манбаи” устунидаги “Тоза ичимлик суви” сўзлари “Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш” сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 851-сон қарори билан тасдиқланган Муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал қуриш дастурининг Асосий кўрсаткичларида “11.1. Ичимлик суви таъминоти тизимини реконструкция қилиш” бўлимини 74-83 позицияларининг “Молиялаштириш манбаси” устунидаги “Тоза ичимлик суви” сўзлари “Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш” сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 852-сон қарори билан тасдиқланган Муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал қуриш дастурининг Асосий кўрсаткичларида “11.1. Ичимлик суви таъминоти тизимини реконструкция қилиш” бўлимини 125-128 позицияларининг “Молиялаштириш манбаси” устунидаги “Тоза ичимлик суви” сўзлари “Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш” сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 853-сон қарори билан тасдиқланган Муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал қуриш дастурининг Асосий кўрсаткичларида “11.1. Ичимлик суви таъминоти тизимини реконструкция қилиш” бўлимини 53-57 позицияларининг “Молиялаштириш манбаси” устунидаги “Тоза ичимлик суви” сўзлари “Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш” сўзлари билан алмаштирилсин.

14 Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 340-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низомда 10-банднинг “в” кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

“атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига таалуқли қисмини ундиради”

Общие предложения

831