ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1760 Хокимият города Ханабад 08/01/2019 23/01/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Шаҳардаги транспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туғрисида
ID-1760

ЛОЙИҲА

 

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ХОНОБОД ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ  

«____»__________201__ йил                 №_______                                Хонобод шаҳар.

«Шаҳардаги транспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туғрисида”.

 

              Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги (Ўзбекистон   Республикаси   қонун  ҳужжатлари  тўплами   журналининг 2003 йил 1-2-сонида  эълон  қилинган,  2003  йил  31  январ куни кучга кирган)  54-сонли, 2012 йил 24 февралдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги  (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами журналининг 2012 йил  11-сонида  эълон  қилинган,  2012  йил  24  феврал  куни  кучга  кирган) 49-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирининг 2011 йилдаги 2-сонли буйруғиға ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1.Шаҳардаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

              2.Техник  кўрикни  сифатли ва тартибли ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага  мувофиқ  ва транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-илова мувофиқ тасдиқлансин.

              3.Шаҳар Мудофаа ишлари бўлими (У.Асланов)га 2019 йил ойлик маоши сақланган холда битта малакали ходим ажратиш ва шаҳар Ички ишлар бўлими ихтиёрига юбориш вазифаси юклатилсин.

              4.Шаҳар Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати гуруҳи (О.Каримов)га:

              “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўригини:

            Биринчи марта-1март-30 июнда:

            Иккинчи марта-1 сентябр-31 октябрда ўтказиш:

              Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўригини 1 март-30 июнда:

              Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўригини 1 январ-31 августда ўтказилишини таъминлаш топширилсин.

              5.Шаҳар Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати гуруҳи (О.Каримов)га техник кўрикдан ўтаётган ҳар бир транспорт воситасининг ёритгич чироқлари ойналарига автомашина Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини такрор ёзилишини (грапировка йўли билан) таъминлаш юклатилсин.

              6.Хонобод шаҳар фуқароларининг шахсий фойдаланишидаги автотранспорт воситаларини мавсумий йиллик техник кўрикдан ўтказилиши шаҳар Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи биноси олдида ташкил қилинсин.

              7.Шаҳар “Хонобод садоси” газетаси мухарририяти (Х.Мўминова)га техник кўрикни ўтказиш қоидалари ва ишлаб чиқилган жадвалини газета сахифаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.

              8.Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.

              9.Шаҳар ҳокимининг мазкур қарори шаҳар ҳокимлигининг ташкил этиладиган расмий веб-сайтига жойлаштирилиши белгилаб қўйилсин.

              10.Мазкур  қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2018 йил 22 февралдаги 89-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

              11.Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф.Эргашев зиммасига юклатилсин.

 

 

Шаҳар ҳокими                                         М.Мамадалиев

 

 

 

 

 

 

Хонобод шаҳар ҳокимининг

                                                                                               “____”__________201_ йилдаги

                                                                                               _______-қ сонли қарорига

                                                                                               1-илова

 

 

            Техник кўрикни сифатли ва тартибли ўтказиш бўйича комиссия

                                                           Т А Р К И Б И :

 

 1.  О.Каримов                     - Шаҳар Ички ишлар бўлими йўл ҳаракат хафсизлиги                                                                                                       

                                                 гуруҳи катта инспектори комиссия раиси

А Ъ З О Л А Р И :

 2. М.Болтабоев                   - Шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси

 3. С.Қорабоев                      - “Ватанпарвар” ташкилоти бошлиғи

 4. У.Асланов                       - Шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

 5. У.Машробов                  - “Узавтодарётранс” агентлиги Андижон худудий    

                                                 бўлими бошлиғи

 

 

 

 

 

Общие предложения

672