ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1743 АО «Ўзбекистон темир йўллари» 07/01/2019 22/01/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
"Чинозйўлиндустрия" унитар корхонаси бинолари ва иншоотларини ва унга тегишли бўлган худуди билан баланс қийматида "Узбекистон темир йўллари" АЖ балансига берилиши ҳақида
ID-1743

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН   РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳрида  ер усти халқа метрополитен линияси қурилишини жадаллаштириш тўғрисидаги топшириғини бажариш, ҳамда темир-бетон оралиқ қурилмаларини ишлаб чиқариш бўйича узлуксиз линияларни ташкил қилишни таъминлаш, ва давлат мулкидан самарали фойдаланиш бўйича чора тадбирларни амалга ошириш, шунингдек,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 октябрдаги Автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш, ҳамда фойдаланишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3309 – сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида  Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

      1. Тошкент вилояти хўжалик судининг «Чинозйўлиндустрия» УКга нисбатан 11.05.2017 йилдаги ажрими билан 12 ойга ташқи бошқарув киритиш орқали банкротлик процедурасини амалга ошириш бошланганлиги;

    Тошкент вилояти хўжалик судининг 29.06.2018 йилдаги ажрими билан ташқи бошқарув   процедураси 6 ойга узайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

    2. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг, Автомобил йўллари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитасининг, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитасининг, ҳамда «Чинозйўлиндустрия» УК кредиторлари мажлисининг:

     «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан «Чинозйўлиндустрия» УКнинг кредиторлик қарзлари кредиторлар реестрига мувофиқ тўла ҳажмда тўланиши тўғрисидаги;

   «Чинозйўлиндустрия» УКда банкротлик процедураси  якунланганидан сўнг  «Чинозйўлиндустрия» УКни чегарадош ҳудуди билан мулкий мажмуа сифатида (бундан буён - объект)  «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ устав капиталида давлат улушини ошириш ҳисобига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

     3. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитаси билан биргаликда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ устав капиталини  «Чинозйўлиндустрия» УК активларининг баланс қиймати маблағига тенг миқдорда ошириш бўйича тегишли чораларни қўрсинлар.

        4. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ:

қабул қилинаёган мулкий мажмуа базасида «Кўприкқурилиш» трести УК  таркибида темир-бетон оралиқ қурилмалари ишлаб чиқаришни  ташкил этишни таъминласин;

      2019 йил охиригача Ўзбекистон Республикаси Президентининг    2017 йил 4 октябрдаги “Автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш, ҳамда фойдаланишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3309 – сонли қарорига мувофиқ, қабул қилинаётган объект базасида инвестициялар, шу жумладан ҳорижий инвестицияларни жалб қилган холда, жаҳон стандартларига  жавоб берадиган юқори технологияли темир-бетон маҳсулотлари  ва конструкцияларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона яратишни кўзда тутсин.

      5.  Хом ашъё базасини яратиш мақсадида қуйидагилар таъминлансин:

    Ўзбекистон Республикаси  геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси томонидан ўрнатилган  тартибда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Кўприкқурилиш» трести УК  талабномалари  бўйича норуда фойдали қазилмаларга эга ер майдонларидан фойдаланиш хуқуқини берувчи тегишли лицензияларни бериш;

   «Чинозйўлиндустрия» УКдан ўтказилаётган ишлаб чиқариш майдони худудидаги ер қаъри участкаларидан фойдаланаётган хўжалик субъектларининг лицензиялари амал қилиш муддати тугаши билан, ушбу майдонларга «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Кўприкқурилиш» трести УК  учун  лицензияларни расмийлаштириш;

     Тошкент вилояти хокимлиги томонидан тегишли ер майдонларини ажратиш;

   Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси биргаликда, истисно тартибида, «Кўприкқурилиш» трести УКга тендер савдолари ўтказмасдан,  «Ҳавфсиз дарё» ДУК билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли билан  дарё ўзанини тозалаш учун майдон ажратиш.

     6. Тошкент вилояти Хокимлиги:

бир ойлик муддатда  «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг талабномаси бўйича ер майдонини бириктириш ва амалдаги коммунал хўжалигининг  мухандислик коммуникацияларига уланиш бўйича тегишли рухсатномаларни расмийлаштиришни таъминласин;

     31.12.2018 йилгача муддатда «Чинозйўлиндустрия» УКдан илгари бегоналаштирилган  ер майдонларини хокимлик заҳирасига қайтаришни ва босқичма-босқич «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга ўтказишни таъминласин.

     7.  Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

             Бош вазири                                                          А. Арипов

Общие предложения

832