Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
17178 Хокимият города Ташкент 28/04/2020 13/05/2020 11

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республики Узбекистан
Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режа лойиҳасини ишлаб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида
ID-17178

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

 

Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режа лойиҳасини ишлаб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида

 

Тошкент шаҳрини келгусида комплекс ривожлантириш, унинг режасини тузиш ва ободонлаштириш сифатини ва даражасини янги босқичга кўтариш, шаҳарнинг архитектура-режалаштириш жиҳатдан қиёфасини ва инфратузилмасини яхшилаш мақсадида:

1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК, «Kentsel Yenileme Merkezi A.S.» (Туркия) компанияси иштирокида Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бўйича бош режа концепциялари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режасини (кейинчалик – Тошкент шаҳри Бош режаси) ишлаб чиқиш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилиб, таклиф қилинган концепцияларига асосланган ҳамда базавий кўрсаткичларга аниқлик киритиш ҳисобига Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш Бош режаси концепциясининг (кейинчалик – Концепция) асосий қоидалари 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК, 2020 йил 1 апрелга қадар Концепция асосида Тошкент шаҳри Бош режасини ишлаб чиқиш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилиши таъминлансин.

4. Тошкент шаҳри Бош режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида қуйидагилар:

а) белгилансин:

буюртмачи этиб – Тошкент шаҳар ҳокимлиги;

бош лойиҳа ташкилоти этиб –«ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК.

б) жалб қилинсин:

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти;

саноатнинг истиқболли тармоқларини ва шаҳар тузилмасида уларнинг ҳудудий жойлаштирилишини белгилаган ҳолда, саноат комплексини ривожлантириш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш учун «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва Тошкент шаҳри Бош режасини ишлаб чиқишда уларнинг ҳисобга олиниши лойиҳасини ишлаб чиқиш учун Маданият вазирлигининг маданий мерос Департаменти.

Истисно тариқасида, Тошкент шаҳри Бош режасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи ва бош лойиҳа ташкилотига тендер (танлов) савдоларини ўтказмай, тўғридан-тўғри шартномалар асосида маҳаллий ва хорижий компаниялар, шунингдек мутахассисларни жалб қилишга рухсат берилсин;

в) Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида резидент сифатида жойлашиш ва Тошкент шаҳри Бош режасини ишлаб чиқишда унинг иштирокини таъминлаган ҳолда, биноларни ахборот моделини тузиш технологияси соҳасида (BIM) қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилсин.

5. Молия вазирлиги, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУКнинг моддий техника базасини янгилашни инобатга олган ҳолда республика бюджети маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳри Бош режасини ишлаб чиқилишини молиялаштириш таъминлансин.

6. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, ваколатли давлат органлари билан биргаликда, 2020 йилнинг 1 майга қадар, Концепция доирасида Тошкент шаҳрининг янги маъмурий чегараларини (ҳудудларини) белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилсин.

7. Қурилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат статистикаси қўмитаси ва бошқа вазирлик ва идоралар Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш Бош режасини ишлаб чиқиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигини ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда зарурий ахборот ва маълумотлар билан таъминлансин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири Б.Э.Закиров ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А.Артикходжаев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил “___” ____________ги

ПҚ ____-сонли қарорига

1-ИЛОВА

 

Тошкент шаҳри бош режаси концепциясининг
АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ

Кириш

Тошкент шаҳри бош режасининг концепцияси (кейинги ўринларда – Концепция деб юритилади) Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "ТошкентбошпланЛИТИ" институти ва бир қатор жалб этилган мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.08.2018 йилдаги “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги ПФ-5515-сонли Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Тошкент шаҳри бош режаси коцепциясининг асосий қоидалари Ўзбекистон Республикасини уни келгусида Марказий Осиёнинг йирик маъмурий-хўжалик, маданий ва илмий саноат маркази сифатида ривожланишини кўзда тутади.

Пойтахтни шаҳарсозлик ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари қуйидагича ҳал этилади:

ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва турли жойларга ўрнаштиришнинг умумреспублика тизими билан;

вилоят ва унга туташ ҳудудларни ягона халқ хўжалиги, ижтимоий ва табиий экологик мажмуалар сифатида ривожлантиришни ҳисобга олиб;

Тошкент шаҳрининг қиёфасини тубдан янгилаш мақсадида уни замонавий шаҳарсозлик талабларига мувофиқлаштириш;

Шаҳарнинг шаҳарсозлик ривожланишининг асосий муаммоси чекланган ҳудудий ресурсларда аҳолининг сон жиҳатдан ўсиши билан боғлиқ.

Бош режа концепциясида алоҳида эътибор қуйидаги муаммоларни ҳал этилишига  қаратилган:

Ўзбекистоннинг пойтахтига муносиб бўлган шаҳар муҳитини гуманизациялаш ва қиёфасини такомиллаштириш учун архитектура-режалаш шарт-шароитларини яратиш;

янги қурилиш, ҳудудларни режадан ташқари қурилган ва эскирган  қурилмаларни реконструкция қилиш йўли билан ҳудудлардан самарали фойдаланган ҳолда ўртача қаватлилигини ошириш;

транспорт тузилмаларини такомиллаштириш йўли билан шаҳар объектларга етиб бориш вақтини камайтирилишини таъминлаш ва шаҳарнинг асосий вазифаларини бир-бирига нисбатан қулай жойлаштириш.

Шаҳар режасига яшил технологияларни қўллаш, экологик зарарли объектларни шаҳар ташқарисига олиб чиқиш йўли билан шаҳарнинг экологик аҳволини яхшилаш;

замонавий ресурс тежовчи технологияларни ҳисобга олган ҳолда муҳандислик инфратузилмаларни қайта ташкиллаштириш ва модернизация қилиш;

ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва транспорт артерияларини ободонлаштириш;

янги турар мавзеларни барча зарурий муҳандислик коммуникациялари билан таъминланган ҳолда жойлаштириш;

Илмий гидрогеологик текширувлар асосида ер ости сувлари ҳажмини пасайтириш бўйича шаҳарнинг ҳудудларини муҳандислик тайёргарлиги бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Концепция Тошкент шаҳрининг бош режасидаги аввал бажарилган асосий тамойилларни ривожлантиради ҳамда шаҳарнинг истиқболли ривожлантиришдаги муҳим параметрларини ва бошланғич асосларни аниқлайди.

Концепцияда бош режанинг қуйидаги лойиҳа даврлари қабул қилинган

Тошкент шаҳри аҳоли сонининг ўсиши билан боғлиқ бўлган.

Ўтган давр 2018 йил – 2 490 минг киши (01.01.2019й.га 2510 минг яшовчилар);

Ҳисоб-китоб қилинган давр – 2041 йил 3 300 минг киши.

Бош режа лойиҳасида энг замонавий шаҳарсозлик усуллари ва прогрессив технологиялар қўлланилиши керак.

ҲУДУД

Шаҳарнинг замонавий ҳудуди (2018йил) 33,068минг гектарни ташкил этади Тошкент шаҳрининг ҳисобланган муддатга ҳудуди – 41,5 минг гектарни ташкил этади.

Концепцияда шаҳар таркибига Хонобод посёлкаси, Ўзгариш посёлкаси, Юнусободнинг шимол қисми (Зангиота тумани), Салар посёлкасининг, Олмос посёлкаси (Қибрай тумани) бир қисми, Сергелига туташ бўлган (Зангиота, Янгийўл, Юқоричирчиқ туманлари), Бектемир туманининг жанубий ҳудудлари (Қуйичирчиқ тумани)ни киритиш режалаштирилмоқда. 

Шаҳарни ривожлантириш учун Тошкент вилоятининг ерларидан, биринчи галда қурилиш қўзда тутилган ер участкаларини ажратиш ва ҳисоб-китоб муддатига 8,4 минг гектар ер участкаларини ажратиш.

Тошкент шаҳрини истиқболли ривожлантириш икки гуруҳ омиллар билан белгиланади:

Тошкентнинг маъмурий ва сиёсий қомуси, унинг давлат пойтахти сифатидаги аҳамияти ва Тошкент вилоятининг маъмурий маркази билан шартланган талаблар;

шаҳарнинг ички қонунларини ижтимоий-ҳудудий тизим сифатида ривожлантириш.

Пойтахтлилик, шароитларнинг юқори стандарт сифатларига эришиш учун йўналтирилган ҳудудларни фойдаланиши режимини ва функционал тузилмавий ташкиллаштирилишини кўзда тутади.  Ривожлантиришнинг лимитловчи омиллари бўлиб ҳудудий ва сув ресурсларининг чекланганлиги ҳисобланади.

Шаҳарсозлик шароитлари ҳудудларнинг уларнинг режалаштирилган ташкилот билан таъминланган потенциал ва позицион ресурсларини белгилайди.

Шаҳарнинг қабул қилинган шаҳарсозлигини ривожлантириш таклифи шимолий, ғарбий ва жанубий йўналишдаги ҳудудий ривожланишни кўзда тутади. Булар қуйидагиларга имкон беради:

шаҳар чегараларига турар жой қурилиши остида бўш турган ер майдонлари киритади;

бўш ер майдонларида йирик ноёб комплексларни жойлаштиради.

Шаҳарсозликни ривожлантириш натижасида қурилишларни зичлашишини истисно этади.

Заҳира ҳудудларини яратиш имконини яратади.

Шаҳар марказининг ҳудудида кенг кўламли реконструкция чора-тадбирларини ўтказиш.

(2041) йил ҳисоб муддатига Тошкент шаҳри бўйича қуйидагилар режалаштирилмоқда:

  1. АҲОЛИ

Шаҳарнинг мавжуд ахолиси – 2 498 минг киши (01.10.2018й.).

Тошкент шаҳрининг 2041 йил учун ҳисоб-китоб қилинган ахоли сони – 3300 минг киши.

  1. ТУРАР ЖОЙ ҚУРИЛИШИ

Уй-жой фонди

01.01.2018йил ҳолатига Тошкент шаҳри 47 447,0 минг кв. м ни ташкил этади, шаҳар бўйича ўртача таъминланганлик даражаси бир киши учун умумий турар жой майдони 19,0 кв.м. ташкил этади.

Тошкент шаҳрининг турар жой қурилиши 16 479 га ҳудудни ташкил этади. Турар жой зичлигининг кўрсаткичлари шаҳар бўйича деярли паст – 2 649 кв.м/га (2-3 қаватли қурилмалар зичлиги). Буни шундай тушунтириш мумкинки, шаҳар майдонидан 33,3% ни якка тартибдаги, бир қаватли уйлар бўлиб, бунда шаҳар ахолисининг 45,0% истиқомат қилади, қолган ахоли эса ҳудудининг 13,5% истиқомат қилади. Турар жой фондининг кўп қаватли уйларнинг зичлиги кўрсаткичлари юқори – 4 772 кв.м/га, бу эса ўртача турар жой фондининг тўрт қаватли уйлар зичлигига мос келади.

Уй-жой фонди ҳисоб-китоб муддатига – 71610 минг. кв.м. умумий майдонни ташкил этади. Ҳисоб-китоб муддатига умумий майдон билан ўртача таъминланганлик – 21,7 кв. м/кишини ташкил этади.

Янги турар жой биноларининг қурилиши 28 223 минг кв.м. УМ ёки мавжуд уй-жой фондини 35,5% ташкил этади. Тошкент ҳудудидаги турар жойларнинг қурилиши паст қаватли уйларни бузиш ҳисобига мўлжалланган. Тошкент ҳудудида бузиш турар жой биноларининг 4060,4 минг кв. м. УМ (мавжуд фонднинг 8,6%ни) ташкил этади.

  1. ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Ижтимоий соҳада пойтахтнинг вазифаларини кучайтириш ва амалдаги шаҳарсозлик меъёрларига ва ахолининг ижтимоий эҳтиёжларига мос даражада ижтимоий инфратузилма объектлари билан таъминланлаш:

Мактабгача таълим муассасалари: мавжуд 117,3 минг жойдан (160та болага 100та жой), ҳисоб-китоб муддатига 167,7 минг жойни ташкил этади (125та болага 100та жой).

Умумтаълим муассасалари: мавжуд 330,3 минг жойдан ҳисоб-китоб муддатига 630,0 минг жойни ташкил этади.

Шифохоналар: мавжуд 20,2 минг койкадан ҳисоб-китоб муддатига 59,4 минг койкани ташкил этади.

Поликлиникалар: бир сменада мавжуд 51,9 минг келувчилардан ҳисоб-китоб муддатига бир сменада 99,0 минг келувчиларни ташкил этади.

Озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари дўконлари: мавжуд 574,5 кв. м. савдо майдонидан ҳисоб-китоб муддатига 917,0 кв. м. савдо майдонини ташкил этади.

Умумий овқатланиш корхоналари: мавжуд 74,7 минг жойлардан ҳисоб-китоб муддатга 161,4 минг жойларни ташкил этади.

Мехмонхоналар: мавжуд 8,1 минг жойдан ҳисоб-китоб муддатига 19,8 минг жойларни ташкил этади.

  1. ТРАНСПОРТ, КЎЧАЛАР ВА МАГИСТРАЛ ТАРМОҚЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Шаҳар транспорти

Шахсий автомобил транспортининг миқдор жиҳатидан ўсишида  барча жамоат транспортларининг турларини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга бўлади. Электробуслар каби янги экологик транспорт турларини жорий қилиш. Жамоат транспорти учун ажратилган чизиқларни яратиш, велосипед йўлакчалари тизимини яратиш.

Кўчалар ва магистрал тармоқларни ривожлантириш

Магистрал кўчаларнинг ҳисоб-китоб муддатига узунлиги 1502,2 км.ни, жумладан узлуксиз ҳаракатланиш магистрали 353,6 км.ни ташкил этади.

Шаҳар қурилиши доирасидаги кўча магистрал тармоғининг зичлиги ҳисоб-китоб муддатига 2,2 км/кв. км.гача ортади.

Йирик транспорт муҳандислик қурилмаларининг сони ҳисоб-китоб муддатига 59та қурилмага етади.

Метрополитенни ривожлантириш

Метрополитен тизимини тезюрар, экологик ва кўп йўловчи сиғимига эга жамоат транспорти сифатида янада ривожлантириш. Янги қурилишга ер ости каби бўлганидек ер усти линияларини қуриш мўлжалланган.

Аэропорт

Узоқ истиқболга, атроф-муҳит ва экологияни яхшилаш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича шаҳардан (шаҳар марказидан 24-25 км) жануб томонга 9 километр узоқликда янги Тошкент аэропортини жойлаштириш кўзда тутилмоқда. Аэропортнинг ҳозирги мавжуд ҳудуди (марказдан 5-6 кмда) истиқболда қисман чекловда фойдаланиш учун сақлаб қолинади.

  1. ТЕХНИК-МУҲАНДИСЛИК ИНФРАТУЗИЛМАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Ишончлилик ва тежамкорликни оширган ҳолда муҳандислик инфратузилмаларининг барча турлари бўйича муҳандислик таъминоти даражасини ошириш.

Ресурс тежамкор технологияларни, ҳисобга олиш асбобларини ва техник-муҳандис ресурслардан тежамли фойдаланишни тартибга солинишини киритиш.

Муҳандислик тизимларини ишончлилик ва самарадорлик даражасини ошириш.

  1. БОШ РЕЖАНИНГ АРХИТЕКТУРА-ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ ҚАРОРИ

Шаҳарнинг ҳудудий ривожланишининг йўналиши шаҳарнинг концептуал тамойиллари ва мавжуд хусусиятларига кўра аниқланган:

Тошкент шаҳрини компакт шаҳар каби ривожлантириш, бу чегараларни тенглаштиришга интилишни белгилади;

шаҳарнинг чегараларига туташ бўлган энг кам қийматли қишлоқ ҳўжалиги ерларини киритиш (юқори бўлмаган бонитет билан);

давлат чегарасига яқин бўлганлиги сабаб ривожланиш йўналишини чеклаш;

шарқ йўналишида ривожланишни экологик чеклаш (Тузел).

Функционал ҳудудлаштириш ҳудудларнинг фойдаланилишини яхшиланишини кўзда тутади, жумладан:

шаҳарнинг иккита асосий функционал ҳудудларини тартибга солиш – селитеб ва селитеб бўлмаган;

ахолининг кўпайишини инобатга олган ҳолда, қўшилувчи ерлар ҳисобига селитеб ерларини кенгайтириш;

яшаш муҳитининг яхшилаш учун қулайлиги ва зичлигини ошириш йўналишида юзага келган турар жой қурилиши ҳудудларини босқичма-босқич реконструкция қилиш;

умумий шаҳар экологиясида яшил ўсимликлар тизимини ривожлантириш, шаҳарнинг табиий каракасини экологик ландшафт ҳудудлар каби функционал тўлдириш;

саноат, коммунал, омбор объектлари бўйича юзага келган гурухлар асосида ишлаб чиқариш мажмуа ҳудудларини яратиш;

ўзгарувчан лойиҳалаштириш ва шаҳарнинг барқарор ривожланиши учун зарур бўлган ҳудудларни заҳиралаш.

Чирчиқ дарёси четида шаҳар чегараси доирасида ландшафт тизими ва  ҳиёбон ҳудудларини яратиш режалаштирилган.

Селитеб ҳудудлар – 26,3 минг гектардан 33,5 минг гектаргача ортади, бунда кичик туманларнинг улуши камаяди, умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудлар ва жамоат қурилишларининг улуши ортади. Ҳудудлардан самарали фойдаланиш учун сўнгги 20 йилда эгаллаган паст қурилишлардан воз кечиб ўртача ва кўп қаватли уйларни қуриш таклиф этилади. Ўрта қаватли турар-жойлар уй қурилишида 40,7%дан то 60,0% гача ортади. Уй-жой билан замонавий таъминланганлик умумий майдони бир кишига 19,0 кв.м. ташкил этиб, лойиҳалаштирилган (ҳисобланган ўртача) – бир киши учун 21,17 кв.м. УМ қабул қилинган.

Архитектура режалаштириш тузилмаси

Режалаштириш тизими бўйича асосий ечимлар қуйидагилар ҳисобланади:

ҳудудларни тўққизта режалаштириш туманларига ажратиш: битта марказий ва 8 та периферия режалаштириш туманлари;

транспорт ва табиий ландшафт тизимлари асосида ҳудудларнинг режалаштириш каркасини шакллантириш ва ривожлантириш;

умумий шаҳар марказини ер ости кенглигидан комплекс фойдаланиш тизими сифатида янада ривожлантириш;

эскирган уй-жой фонди, шаҳарга функционал боғлиқ бўлмаган корхоналар, омборлар ва бошқа объектлар ҳудудларини қайта ташкил этиш йўли билан аҳолига  турар-жойлар қуриш учун заҳиралаш таклиф этилади;

микроиқлимни яхшилаш ва ахолининг оммавий дам олишини ташкиллаштириш мақсадида йирик ҳиёбон комплекслари ва яшил сув диаметрларини яратиш;

саккизта мавжуд саноат ишлаб чиқариш ҳудудларини қайта ташкиллаштириш ва 1,3-1,5 мартага ишлаб чиқариш майдонларининг зичлигини кўпайтирган ҳолда сақланувчи ҳудудларнинг интенсификация қилиш;

реконструкция қилинадиган ҳудудларда турар жойлар қурилишининг зичлигини ортиши ҳисобига ҳудудлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва янги қурилишнинг умумий ҳажмида паст қаватли турар-жойларнинг улушини қисқартириш;

ҳудудларнинг композицион тузилмасини такомиллаштириш ва шаҳар қиёфасининг эстетик сифатини ошириш;

умумий фойдаланишнинг яшил ўсимликлари билан банд бўлган ҳудудларнинг ўлчамларини ошириш, уларнинг бир кишига нисбатан майдони 4,7 кв.м. /кишидан то 23,4 кв.м/кишига ўсади.

Режалаштириш композиция каркаси - шаҳарнинг барча ҳудудлари Амир Темур, Беруний, Самарқанд-Дарвоза - Лутфий, Шота Руставели – Усмон Носир – Янги Сергели йўли, Истиқбол – Фарғона йўли, Мустақиллик – Буюк Ипак йўли; Бобур – Қумариқ - Проектная; Қоратош – Кўкча-дарвоза билан ядро марказларни боғловчи асосий тузилмавий радиал йўналишлар билан шаклланади.  Радиал бош кўчалар марказда халқа ҳосил қилувчи шаҳарнинг бош кўчаларидан келиб чиқади:  Навоий, Шаҳрисабз, Каримов, Қоратош, Самарқанд-Дарвоза. Бу кўчаларда ер усти жамоат транспортининг катта йўналиш қисми бўлади, шаҳарнинг периферия марказлари жойлаштирилади, шаҳарда кўплаб ноёб ва жозибакор бинолар мавжуд (пойтахт марказини киритган ҳолда). Уларга марказлар ва бошқа режалаштириш боғламаларини биргаликда жойлаштирган ҳолда бу катта кўчалар шаҳарнинг режалаштирилган караксини ҳосил қилади, бош режалаштириш боғламаси бўлиб пойтахт марказининг ядроси ҳисобланади.

Шаҳарнинг режалаштирилган каркаси тўхтовсиз ҳаракатнинг тўғри бурчакли магистрал сеткаси, маҳаллий қатнов билан кўп чизиқли магистрал ва турли даражадаги боғламалар билан тўлдирилади. Бу магистраллар ўртасидаги қадам ўртача 3 км.ни ташкил этади. Бу магистраллар нафақат шаҳарнинг ва марказнинг минтақалар билан алоқасини таъминлайди, балки тенгенциал алоқаларни ҳосил қилган ҳолда туманлар ва шаҳарнинг йирик марказларни ўзаро шаҳаричи қулайликларини яхшилайди. Узлуксиз ҳаракат магистраллари марказнинг кўча транспорт марказини транспорт ҳаракатидан енгиллаштирган ҳолда ядро ҳудудларига ёки марказ остидан ўтиши лозим.

Шаҳар маркази – ўзида шаҳарнинг тарихий қисмининг ядроси ва бош радиал магистрал бўйлаб ҳосил бўлувчи “нур”ларни акс эттиради. Унинг таркибига ахолининг кенг эҳтиёжи ва энг юқори даражасини амалга оширувчи маданиятнинг ноёб объектлари ва хизмат кўрсатиш, пойтахт даражасида давлат ва маъмурий ишбилармонлик муассасалари, рекрацион майдонлар ва ҳ.к.лар киради.

Шаҳар даражаси марказларининг тизимини 100-500 минг киши аҳоли сонидан иборат бўлган ҳудудий ҳосил бўлувчи режалаштирилган туманлар марказлари ҳосил қилади.

Маҳаллий марказлар туманнинг асосий марказига қўшимча сифатида режалаштирилган туманларнинг марказ ости ҳисобланади.

Шаҳарнинг асосий кўчалари, асосий марказларни ўзига хос тўлдирувчи йўналишли марказлари ҳисобланади.

Тошкент тахминан режали тўққизта туманларга бўлинади: битта марказий, еттита “сектор” ва битта “левобережний” (чап соҳил) (Бектемир).

Маразий режали туман умумшаҳар маркази ядро ҳудудини ўз ичига олади (“эски” тарихий ва “янги” шаҳар чегарасида). Тошкент шаҳрининг Марказий режали туман (МРТ) шаҳарнинг қолган туманлари орасида ўзига ўрин эгаллайди. МРТ ҳудуди бевосита умумшаҳар марказининг ядросига тушаш бўлиб, унинг атрофида 1,5 км кенгликдаги белбоғ ҳосил қилади.

Сектор режали туманлар бош шаҳар каркасининг радиал марказига ўтказилади.

Бош регионал режали марказ, электрлаштирилган темир йўл йўналишида бўлиб, ҳудудда яшовчилар учун енгиллик таъминлаган ҳолда  пойтахт марказининг жануби-шарқий қисмига тегиб ўтади.

Иккинчи даражали регионал режали марказлар (тўхтовсиз ҳаракат магистраллари), шаҳар ташқариси ва шаҳарнинг узоқлашган туманлари билан алоқани таъминлаб унинг ҳудуди бўйлаб ўтади.

Метрополитеннинг барча йўналишлари пойтахт марказининг ҳудидида кесишади.

Анҳор канали бўйлаб табиатга оид  режалаштирилган муҳим марказ, пойтахт маркази ўртасидан ўтади.

Пойтахт маркази ҳудуди, ўз навбатида, умумшаҳар маркази ядроси ва переферия қисмига бўлинади.

Пойтахт марказининг ядроси – энг кўп зич жойлашган  умумий қурилишлар ва  энг катта аҳамиятга эга бўлган архитектура ансамблларига эга бўлган ҳудуд.

Пойтахт марказининг переферия қисми – асосан турар жой қурилиши ва жамоат функцияларга бой бўлмаган ҳудудлар киради.         

Умумий шаҳар маркази атрофида ва унинг ҳудудларида, ҳамда шаҳар аҳамиятига эга магистраллар бўйлаб, бош режа томонидан биринчи қаватида хизмат кўрсатиш объектларига эга бўлган кўп қаватлитурар уйлар қурилиши  режалаштирилган.

Тошкентнинг тарихий-маданий меросига: Археология ҳайкаллари, Республикада аҳамиятга эга бўлган архитектура ҳайкаллари, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган архитектура ҳайкаллари, монументал ҳайкаллар киради.

Эски шаҳар қисмини реконструкция қилиш

Эски шаҳар қисми ҳудуди муҳим шаҳарсозлик ансамбли сифатида қабул қилинади ва лойиҳа таклифида тарихий қурилишнинг қиёфасини сақлаш кўзда тутилган. Қурилишни реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирлар рўйхатига қуйидагилар қиради:

маданий меърос объектларини реконструкция қилиш ва тиклаш, ҳайкалларни қўриқлаш зонасини ташкил этиш;

туристик ҳудудларини ташкил этиш;

анъанавий турар-жой қурилишлар миқёсида тиклаш;

Калкауз канали бўйлаб парк комплексини ва қальа девори шартли йўналиши бўйлаб хиёбон яратиш;

очиқ осмон остида тарихий-этнографик музей барпо этиш.

Ландшафт-рекреацион тизим шаҳарнинг табиатни муҳофаза қилиш ва рекреацион функционал тизимостини вужудга келтириб, очиқ сув оқимлари тизимини (каналлар, дарёлар) ва яшил массивларни шакллантиради. Кўкаламзорлаштириш тизими – Тошкентнинг режалашган тизимининг чегараланган қисми – шаҳарнинг ландшафтли хусусиятини сақлаш ва ривожлантиришни ҳисобга олиб, ишлаб чиқилган. Каналлар ва ариқлар қирғоқларидаги яшил экинлар ягона тизимга бириктирилади. Бунинг асосида  ҳиёбонлар ва соҳил бўйлари билан ўзаро боғлиқ бўлган боғлар ва хиёбонлар  тизими ривожланади. Кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар ягона тизимини тузиш лозим (сув-яшил ҳудудларга қаратилган фасад). Умумий тизимга турар-жой массивлари ва умумий комплексларни корхоналар, темир йўллар, автомагистраллардан ҳимоя қилувчи кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар киради.

 

 

Тошкент шаҳри бош режаси концепциясининг

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Номланиши

Ўлчов бирлиги

Жорий йил         

Тахминий кўрсатгич

I. АҲОЛИ 

Аҳоли сони

минг киши

2 498

3 300

Аҳолининг ёш бўйича таркиби

минг киши

 

 

0 - 2 ёшдаги болалар

минг киши

115,50

148,5

%

4,62

4,5

     2 - 6 ёшдаги болалар

минг киши

155,78

194,7

%

6,24

5,9

 7 - 15 ёшдаги болалар

минг киши

355,72

478,5

%

14,24

14,5

Ишга лаёқатли ёшдаги аҳоли

(эркаклар 16-59 ёш, аёллар 16-54 ёш)

минг киши

1488,81

1950,3

%

59,6

59,1

Ишга лаёқатли ёшдан катта бўлган аҳоли

минг киши

382,19

528

%

15,3

16

II. ШАҲАР ТАШКИЛ ҚИЛИШ МОҲИЯТИГА ЭГА БЎЛГАН ОБЪЕКТЛАР

Саноат, жами

минг киши

253,4

353,8

Олий таълим муассасалари

 

 

 

Педагогик ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони

минг киши

19

20,2

Ўрта махсус таълим муассасалари (коллеж ва академик лицейлар)

 

 

 

Педагогик ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони

минг киши

7,5

8,5

Вилоят аҳамиятидаги маъмурий-хўжалик ва бошқа ташкилотлар

минг киши

34,4

19,6

Қурилиш ташкилотлари

минг киши

72,4

119,4

Ташқи транспорт, жами

минг киши

35,6

43,9

жумладан:

минг киши

 

 

   ҳаво

минг киши

8,4

10,8

   темир йўл

минг киши

16,2

18,2

   автомобил

минг киши

11

14,9

Даволаш ва соғломлаштириш муассасалари (соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот)

минг киши

95,1

93

Тайёрлаш-таъминот ташкилотлари

минг киши

7,8

8,4

Қишлоқ хўжалиги

минг киши

5,9

4,2

Бошқалар

минг киши

20,5

43,5

III. ЕР МАЙДОНИ

Шаҳар ерларининг умумий майдони

га

33 068

41 465

жумладан:

 

 

 

Селитеб ҳудуд

га

26 278,9

33 509,0

Жами

кв.м/киши

105

102

улардан:

га

16 478,7

18 543,0

Турар-жой мавзелари ва турар-жой тузилмалари

кв. м/киши

66

56

Жисмоний тарбия ва спорт иншоотларига хизмат кўрсатувчи муассаса ва ташкилотлар

га

2 533,7

2 162,0

кв. м/киши

10

7

 

га

1 144,9

4 943,0

умумий фойдаланиладиган кўчатлар

кв. м/киши

5

15

Кўчалар, йўллар, майдонлар

га

3 312,5

5 832,0

кв. м/киши

13

18

Бошқа ҳудудлар

га

2 809,1

2 030,0

кв. м/киши

11

6

Селитебдан ташқари территориялар, жами

га

6 789,1

7 956,0

кв. м/киши

27

24

IV. АҲОЛИНИНГ ЗИЧЛИГИ  

Селитеб ҳудуд чегарасида

киши / га

95

98

Шаҳар қурилиши ҳудуди чегарасида

киши / га

76

80

V. ТУРАР ЖОЙ ҚУРИЛИШИ 

Уй-жой фонди (жами умумий майдон)

минг кв. м

47 447,0

71 610,0

Шу жумладан, алмаштирилиши лозим бўлган фонд

минг кв.м

 -

4 060,42

Уй-жой фонди билан ўртача таъминланиши

кв. м/киши

19

21,7

Янги турар-жой қурилиши, жами

минг. кв. м

-

28 223,42

Реконструкция ҳудудидаги туманларидаги уй-жой фондининг ўртача зичлиги (брутто)

кв. м /га

-

4 200

VI. МАДАНИЙ-МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ОБЪЕКТЛАРИ

Мактабгача таълим муассасалари, жами*

минг жой

117,3

155,76

100та ўринга жами (болалар сони)

киши

162

125

Умумтаълим мактаблари, жами

минг жой

330,3

594,0

100та ўринга жами (болалар сони)

киши

108

100

Соғлиқни сақлаш муассасалари, жами

минг койка

20,2

59,4

10 000 кишига

койка

81

180

Поликлиникалар, жами

минг ташриф бир сменада

51,9

99

10 000 кишига

ташриф бир сменада

208

300

Савдо шаҳобчалари, жами

минг кв.м савдо майдони

574,5

917,0

1000 кишига

кв.м.

230

278

Умумий овқатланиш корхоналари, жами

ўтириш жойлари

74 700

161 700

1000 кишига

ўтириш жойи

30

49

меҳмонхоналар, жами

ўрин

8 108

19 800

1000 кишига

ўрин

3

6

VII. ШАҲАР ТРАНСПОРТИ ВА УМУМШАҲАР АҲАМИЯТЛИ МАГИСТРАЛЛАР

Кўча ва магистраллар тармоғини ривожлантириш

 

Магистрал кўчалар узунлиги, жами

км

690,5

1 043,90

жумладан:

 

 

 

Узлуксиз ҳаракат магистраллари

км

127

282,4

Умумшаҳар аҳамиятига эга магистраллар

км

299

302,5

Шаҳар ҳудудидаги кўчалар тармоғининг зичлиги

км/кв.км

1,9

2,2

жумладан:

 

 

 

Узлуксиз ҳаракат магистраллари

км/кв.км

0,2

0,65

Йирик муҳандисслик транспорт объектларининг сони

иншоот

35

59

 

Общие предложения: 5

7853