| ID | Разработчик проекта | Дата размещения | Дата завершения | Кол-во предложений |
Антикоррупционная экспертиза0
Гендерная экспертиза0
Опросник0
|
| 17095 | Министерство юстиции Республики Узбекистан | 25/04/2020 | 10/05/2020 | 648 |
Ўзбекистон Республикаси ҚонуниЎзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисидаID-17095Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар) 42-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
“Давлат органлари ва ташкилотларида иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик, –
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг
Президенти Ш. Мирзиёев
***
“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасига
ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ
|
Амалдаги таҳрир |
Таклиф этилаётган таҳрир |
Асослантириш |
|
1. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган |
||
|
42-модда. Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик, - базавий ҳисоблаш миқдорининг
Тўлдирилмоқда |
42-модда. Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик, - базавий ҳисоблаш миқдорининг Давлат органлари ва ташкилотларида иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик, – мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. |
Мазкур лойиҳа билан киритилаётган қўшимча давлат органларининг иш юритуви тўлиқ равишда давлат тилида олиб борилишини таъминлашга, ушбу масалада мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширишга ва ўз ўрнида, давлат тилининг ривожланиши ҳамда унга бўлган эътиборнинг ошишига хизмат қилади. Бир қатор хорижий мамлакатларнинг ижобий тажрибасига кўра, давлатнинг давлат тилини қўллаш, ҳимоя қилиш ва ривожлантириш борасидаги асосий вазифалари ҳамда сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланганлиги, давлат органларида иш юритуви тегишли давлат тилида олиб борилиши ва ушбу қоидага риоя этмаганлик ва унинг устидан назоратни етарли даражада ўрнатмаганлик учун жавобгарлик белгиланган. Литва Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги Кодексида расмий иш юритишда давлат тилидан фойдаланмаганлик ва ушбу соҳадаги қонунчиликка риоя этмаслик 86 евродан (944386 сўм) 173 еврогача (1 899 754 сўм) жарима солинишига сабаб бўлиши кўрсатилган. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги Латвия кодексида давлат тилидан профессионал ва лавозим мажбуриятларини бажариш учун зарур даражада фойдаланмаслик, агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат тили фойдаланилишини назарда тутса, – 35 евродан (329 700 сўм) 285 еврогача (2 684 700 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, – 285 евродан (2 684 700 сўм) 710 еврогача (6 688 200 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
|
Ўзбекистон Республикаси
адлия вазири Р. Давлетов
***




Антикоррупционная экспертиза
Гендерная экспертиза
Опросник
regulation.gov.uz




