ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1706 Хокимият Мархаматского района 05/01/2019 04/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1706

ЛОЙИҲА

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ МАРҲАМАТ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

«____»__________2019 йил №_______ Марҳамат туман

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги (2013 йил 25 апрель, рўйхат рақами 2452-сон) низомнинг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Марҳамат тумани қишлоқ хўжалик техникалари бўйича давлат инспекторининг 2018 йил 28 декабрдаги 2-сонли “2019 йил учун қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги хати ижро учун қабул қилинсин.

2. Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив йўл қурилиши техника воситалари, машина трактор парклари асбоб ускуналари 2018 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

3. Техника кўригини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори (комиссия раиси) Д.Сулаймонов 2013 йил 25 апрель, 2452-сон билан рўйхатга олинган низом ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя этилишига амал қилсин.

5. Туман “Оқ олтин” газетаси тахририяти мухаррири А.Хожиматов мазкур қарорнинг мазмун моҳиятини газета саҳифаларига жойлаштириб, кенг оммага етказилишини таъминласин.

6. Туман ҳокимининг 2018 йил 15 февралдаги 110-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилиниб, 2018 йил 16 январь кунидан эътиборан кучга киради.

8. Қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Й.Мирзаев зиммасига юклатилсин.

Мархамат туман ҳокими Ш.Қамчиев

Туман ҳокимининг 2019 йил

« ____ » __________ даги

_____-қ сонли қарорига

2-илова

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелеоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш

комиссияси

Т А Р К И Б И

1. Д.Сулаймонов - Туман “Ўздавтехназорат” инспектори,

комиссия раиси

А Ъ З О Л А Р И :

2.Л.Мамасолиев -туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими

мутахассиси

3. Т.Алиқулов. - туман “Агроервис” МТП МЧЖ раиси

4. С.Абдурахмонов - туман фермер, деҳқон ҳўжалиги ва таморқа ер эгалари кенгаши раиси

5. Лавозимига кўра - муқобил МТП раислари

Туман “Давтехназорат”

инспекцияси к/х инспектори: О.Арифжанов

Общие предложения

665