Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16762 Министерство энергетики Республики Узбекистан 13/04/2020 28/04/2020 8
Постановление Президента Республики Узбекистан
Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-16762

Электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт тармоқларини ва аҳолини энергия ресурслари билан барқарор ва сифатли таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “AKSA ENERJI ÜRETIM A.Ş.” (Туркия Республикаси) компанияси ва “AKSA ENERJI ÜRETIM A.Ş.” (Туркия Республикаси) компанияси томонидан Ўзбекистон Республикасида мазкур қарорда белгиланган электр станцияни қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун ташкил этилган корхонаси (кейинги ўринларда Лойиҳа компанияси деб аталади) ўртасида “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган комбинацияланган циклли электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга ошириш бўйича Инвестиция келишуви имзоланганлиги;

“Ўзбекистон милий электр тармоқлари” АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 25 йил муддатга электр энергиясини сотиб олиш шартномаси (кейинги ўринларда Электр энергиясини сотиб олиш шартномаси деб аталади) тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда “AKSA ENERJI ÜRETIM A.Ş.” ўртасида имзоланган Инвестиция келишуви тасдиқлансин.

7. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга Электр энергиясини сотиб олиш шартномаси доирасида қуйидагиларга рухсат берилсин:

ишлаб чиқариладиган электр энергиясини олти ой ичида сотиб олинишини қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишини таъминоти сифатида Ўзбекистон Республикасининг юқори даражадаги рейтинги бўлган тижорат банкининг тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз узоқ муддатли хорижий валютада банк кафолати Лойиҳа компанияси фойдасига очишга;

инвестиция лойиҳаси эҳтиёжи учун табиий газ ва техник сув етказиб берувчи сифатида иштирок этишига;

Лойиҳа компаниясига техник сув ва табиий газни етказиб бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва “Ўзтрансгаз” АЖ билан узоқ муддатли шартномани имзолашга;

жалб қилинадиган чет эл инвестициялари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларини чет эл валютасига истисно тариқасида боғлаган ҳолда белгилашга.

8. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва “Ўзтрансгаз” АЖ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ билан Электр энергиясини сотиб олиш шартномасида кўзда тутилган ҳажмларга ва параметрларга мувофиқ Лойиҳа компаниясига табиий газ ва техник сув етказиб бериш тўғрисида шартномаларнинг имзоланишини таъминласин.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва “Ўзтрансгаз” АЖнинг айби билан табиий газ ва техник сув етказиб берилмаслиги натижасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Лойиҳа компаниясига етказилган зарарлар, шу жумладан барча турдаги жарима ва йўқотилган фойда суммаларини тўлаб бериш мажбурияти юзасидан агарда шартномада бошқа шартлар кўрсатилмаган бўлса, табиий газ ва техник сув етказиб берувчилар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ олдида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс тартибида жавобгар бўлиши белгилаб қўйилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига республикада юқори даражадаги рейтинга эга тижорат банклари томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ учун имтиёзли шартларда тикланадиган, қайтариб бўлмайдиган ва шартсиз банк кафолати берилишини таъминлаш тавсия этилсин.

10. Тошкент Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Лойиҳа компаниясига Электр энергиясини сотиб олиш шартномасида кўрсатилган шартларда ерни ижарага бериш бўйича шартнома имзолаган ҳолда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга фойдаланиш учун ер участкаси ажратилишини таъминласин.

11. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида, Лойиҳа компаниясига:

имзоланган Инвестиция келишуви ва Электр энергиясини сотиб олиш шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар берилсин;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида банк ҳисоб-рақамларини очиб, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун республикада очилган банк ҳисоб-рақамларидан хорижда очилган банк ҳисоб-рақамларига пул маблағларини ўтказишга

Ҳорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикаси ташқарисида бундай тўловларни Ўзбекистон Республикаси банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан тўғридан-тўғри амалга оширишга рухсат берилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Тошкент вилояти ҳокимлигига инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компанияси томонидан Инвестиция шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва кредиторлар ўртасида Лойиҳа компаниясининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кредиторларга беришни назарда тутадиган тегишли битимлар тузиш хуқуқи берилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инвестиция келишувига ўрнатилган тартибда юридик хулоса берсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Лойиҳа компаниясининг виза талабномаларига биноан (хавфсизлик талабларидан келиб чиқиб), инвестиция лойиҳасини амалга ошириш даврида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар, шунингдек уларнинг оила аъзолари учун белгиланган тартибда кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.

15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Лойиҳа компаниясининг аризаларига биноан белгиланган тартибда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш даврида жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга (хавфсизлик талабларидан келиб чиқиб) давлат божи ундирмасдан кўп марталик визалар берилишини ва узайтирилишини, шунингдек, вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинча прописка қилинишини (рўйхатдан ўтишини) ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

16. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Лойиҳа компанияси талабномаларига биноан, хорижий ишчи кучини (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаган) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга ўрнатилган тартибда рухсатномалар бериш (муддатини узайтириш), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни беришни (муддатини узайтиришни) таъминласин.

17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У.Умурзаков ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С.Султанов зиммасига юклансин.

Общие предложения: 8

388