ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1673 Министерство финансов Республики Узбекистан 30/12/2018 14/01/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхатига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-1673

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган
ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик
турлари
рўйхатига ўзгартириш киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4023-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхатининг 3 ва 9 бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Д.А.Кучкаров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

                  Бош вазири                                                       А. Арипов

Общие предложения

2057