Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16632 Хокимият Бектемирского района 08/04/2020 23/04/2020 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
ID-16632

 

 

ЛОЙИҲА

 

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги №2736-III/ҚҚ-592-III-сон Қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳамда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишни ихчамлаштириш, намунали оилавий тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш ва ушбу масалада тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш ҳамда доимий мониторингини йўлга қўйиш ва тартибга солиш мақсадида Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши,

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистоон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар,  оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги №2736-III/ҚҚ-592-III-сон Қўшма қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом 1-иловага, Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси тузилсин ва унинг таркиби 2-иловага, Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Бектемир туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари (С.Саидов) ва туман маданият бўлими  мудири (Б.Отамуродов) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни миллий қадриятларга мос тарзда ихчам ва камхарж ўтказишга эришиш учун санъаткорлар томонидан хизматлар кўрсатилишини тартибга солиш чоралари кўрилсин.

4. Ички Ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бектемир туман бошқармаси бошлиғи (З.Иминов) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказилишида жамоат тартиби ва йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш чораларини доимий равишда кўриб борсин.

5. Туман бош имом хатиби тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар давомида муқаддас динимиз талабларига динимиз талабларига зид бўлган турли одат ва расм-русмлар ўтказилишининг олдини олиш бўйича қўшимча чораларни кўрсин, бу борада диний ташкилотларнинг ваколатли вакиллари масъулиятини янада кучайтирсин.

6. Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши хузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси, Ички Ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бектемир туман бошқармаси бошлиғи (З.Иминов) ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқцлаштириш бўйича Бектемир туман Кенгаши (С.Рахимов) билан биргаликда Низом талабларидан келиб чиқиб, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ташкил этиш ва ўтказишда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин.

7. Бектемир туман ҳокимлиги матбуот хизматти (З.Эрматова), бошқа оммавий ахборот воситаларига тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш ттартибга риоя этилиши ҳолати, урф-одатларимиз ва анъанларимизнинг  ҳақиқий моҳияти ҳамда  аҳамиятини кенг  халқ оммасига мунтазам етказиб бориш  тавсия этилсин.

8. Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказилишининг доимий мониторингини амалга ошириб борсин ва унинг натижаларига кўра тегишли таклифларни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига киритиб борсин.

9. Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши ушбу Қарорнинг  ижроси юзасидан хар чорак якуни бўйича Халқ депутатлдари Тошкент шахар Кенгашига ахборат киритиб борсин.

10. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2018 йил 8 сентябрдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашида Тўй-хашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, мархумларнинг  хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга  солиш масалалари бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашининг  Қўшма сессияси 418-III/65/12-сонли қароорини 3-банди ўз кучини йўқотган деп топилсин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

12. Ушбу қарор қабул қилинган  кундан эътиборан кучга киради.

13. Мазкур қарор билан тасдиқланган Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб амалга киритилади.

 

 

 

Халқ депутатлари Бектемир туман

Кенгаши раиси                                                                      Ш.Мамаджанов

 

Общие предложения: 1

168