Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16630 Хокимият Турткульского района 08/04/2020 23/04/2020 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тўрткўл туманида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-16630

“ЛОЙИҲА”

 

ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ ҲОКИМИ
ҚАРОРИ

 

2020 йил “____” __________               №________                          Тўрткўл тумани

 

Тўрткўл туманида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

Тўрткўл туманида аҳолининг санитария-эпидемиологик тинчлигини ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишда тегишли давлат ва жамият бошқарув органлари ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли, 2020 йил
3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2020 йил 25 мартдаги “Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 91-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси “Аҳолининг санитария-эпидемиология тинчлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳудудида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш, фуқароларнинг соғлигини сақлаш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автобус, микроавтобус, енгил автотранспорт воситалари, шунингдек велосипед, скутер ва мото-транспорт воситаларининг ҳаракатланиши карантин даврида вақтинча тўхтатилсин.

2. Ҳаракатланишга рухсат этилган айрим автотранспорт воситалари иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда тегишли ташкилотларнинг уларга юклатилган вазифаларни амалга оширишга жалб қилинадиган хизмат ва якка автотранспорт воситаларининг сонини минимал миқдорларга қадар камайтирилишини таъминласин.

3. Туман ички ишлар бўлими (З.Заитов), Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Абдалов), туман Санитария-эпидемиология эмлаш давлат инспекцияси (М.Абдураимов) ва Санитария-эпидемиология маркази (А.Янгибаев)ларга:

туман ҳудудида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автобус, микроавтобус, юк ва енгил авто-мототранспортлари ҳамда велосипед, скутер мото-транспортларини ҳаракатланишини назорат қилиб бориш топширилсин;

карантин даврида талабларни бузган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автобус, микроавтобус, юк ва енгил авто-мототранспортлари ҳамда велосипед, скутер мото-транспорт воситалари жарима майдонига қўйилишини таъминласин;

чегарадош туманлар билан кириб чиқиш йўлларига ҳамда туман марказига назорат кириш чиқиш постларида кучайтирилган тартибда назорат ўрнатилишини таъминласин;

тиббий ниқобсиз автотранспорт бошқараётган ҳайдовчилар ва пиёдаларга карантин талабларини бузганлиги учун кучайтирилган тартибда тегишли чоралар кўрилсин;

туманга кириб келиши чиқиши ҳамда иловада рухсат қилинган автотранспорт воситаларини дезинфекциялаш чоралари кўрилсин.

Юқоридаги талабларни бажаришда Тўрткўл тумани маркази алоҳида назоратга олиниб, зарурат бўлмаган тақдирда соат 18:00 дан кейин автотранспорт ва фуқароларнинг ҳаракатланиши тўхтатилсин.

4. Тумандаги сектор раҳбарлари, тегишли корхона, ташкилот раҳбарлари ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларига ўзларига бекитилган ҳудудларда ушбу қарор талабларини сўзсиз бажарилишини таъминлашда туман фаолларига кенг турда тарғибот ташвиқот ишларини олиб борсин.

5. Туман ҳудудида коронавирус инфекцияси кириб келишини олдини олиш бўйича тузилган мувофиқлаштирувчи штаб (Х.Маиназаров)га туман ҳудудида карантин ҳолатларидан келиб чиқиб қўшимча чора-тадбирлар белгилаб бориш топширилсин.

6. Тўрткўл телевидениеси (Э.Атабаев), “Тўрткўлнома” газетаси таҳририяти (Ў.Нуруллаева) ва туман ҳокимлиги матбуот котиби (М.Бекчанова)ларга ушбу қарор мазмун ва моҳиятини фуқароларга етказилишини таъминласин.

7. Ушбу қарор туман “Тўрткўлнома” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда ҳокимлик расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари (Р.Ибадуллаев, Х.Матназаров, Э.Халимбетов) ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи З.Заитов зиммаларига юклатилсин.

 

 

Тўрткўл тумани ҳокими:                                        Я.Бабаджанов

Тўрткўл тумани ҳокимининг

2020 йил “___” ____________

№____-сонли қарорига

                              илова

        

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши Раислари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари хизмат автотранспорт воситалари.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона пости, Қўриқлаш бўлими, Ички ишлар бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларининг шахсий автотранспортлари.
  3. Корхона ва ташкилотларнинг аҳолига хизмат  кўрсатувчи автотранспортлари.
  4. Тижорат банклари хизмат автотранспортлари. (АТ.Халқ банкида хизмат кўрсатувчи пенция тарқатувчи автотранспортлари)
  5. Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларининг (газ, электр энергияси, сув, тоза ҳудуд ва ободонлаштириш) хизмат автотранспорт воситалари.
  6. Республика инкассация хизмати ДУК хизмат автотранспортлари.
  7. Чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотларнинг хизмат автотранспортлари.
  8. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қўнғирот ҳудудий темир йўл узели ва унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг хизмат автотранспортлари.
  9. Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус хизмат автотранспортлари. (Дафн маросимларида хизмат кўрсатиш мақсадида)
  10. Алоқа хизматларини кўрсатиш ташкилотлари “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АКга тегишли хизмат автотранспортлари.
  11.  Суд ва Прокуратура хизмат автотранспортлари.
  12.  Йўл-патрул хизмати автомобиллари кузатувида ҳаракатланаётган автотранспортлар.
  13.  Мавсумий қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб берувчи
    М1 (фақат бир йўловчи билан) туридаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспортлар.
  14.  Тумандаги ғалла тарбияси, пахта экишига боғлиқ фермер хўжаликлари раисларининг шахсий ва фермер хўжалиги балансидаги техникалари туман марказидан ташқарида ҳаракат этилиши белгилансин.
  15. Туманда жойлашган такси компанияларига беркитилган автотранспорт воситалари (етказиб бериш хизмати билан шуғулланиш учун).
  16. Тўрткўл туман ҳокимлигида фаолият юритувчи ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари (иш фаолиятини тасдиқловчи гувоҳнома билан биргаликда)
  17. Туман марказидан олис ҳудудларида жойлашган аҳолининг яшаш манзилларига туман ҳокимининг фармойишига асосан озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи якка тадбикорларнинг автотранспорт воситалари
  18. Ходимлар ушбу рўйҳатда кўрсатилган ташкилотларда фаолият кўрсатиш тўғрисидаги меҳнат дафтарчаси нусхаси ёки иш ўрнини тасдиқловчи ҳужжат (гувоҳнома, маълумотнома) асосида ҳаракатланади.
  19.  Ташкилотларнинг масъул ходимлари хизмат вазифасини бажаришда тегишли хусусий автотранспорт воситаларидан фойдаланишга шу ташкилот томонидан рухсат берилади. (Рухсатномада автотранспорт воситаларининг белгилари кўрсатилади). Мазкур рухсатнома хизмат (ҳарбий) гувоҳнома билан кўрсатилганда ҳақиқий ҳисобланади.

Общие предложения: 0

226