Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16539 Хокимият Дустликского района 04/04/2020 19/04/2020 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Дўстлик шаҳрида жойлашган туман тиббиёт бирлашмаси биноси олдидан ўтган Шифокорлар кўчаси автомобиль йўл ёқасининг қарама–қарши йўналишига ҳамда А.Саркисов кўчасининг бошланиш қисмидан 200 метр масофага “Йўл ҳаракати қоидаларида”ги 3,27 “Тўхташ таъқиқланган” йўл белгисини ўрнатиш тўғрисида
ID-16539

Қарор лойихаси

 

Дўстлик шаҳрида жойлашган туман тиббиёт бирлашмаси биноси олдидан ўтган Шифокорлар кўчаси автомобиль йўл ёқасининг қарама–қарши йўналишига ҳамда А.Саркисов кўчасининг бошланиш қисмидан 200 метр масофага “Йўл ҳаракати қоидаларида”ги 3,27 “Тўхташ таъқиқланган” йўл белгисини ўрнатиш тўғрисида.

 

Дўстлик туман ички ишлар бўлимининг 2020 йил 8 февралдаги
28/395-сонли хатининг ижросини таъминлаш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Дўстлик туман ички ишлар бўлимининг 2020 йил
    8 февралдаги 28/395-сонли хати ижро учун қабул қилинсин.
  2. Дўстлик шаҳри Шифокорлар кўчаси автомобиль йўли ёқаси қарама-қарши томонига, тиббиёт бирлашмаси биносининг ҳамда йўлнинг ўнг томонидан жойлашган дорихоналар қаршисига ва А.Саркисов кўчаси бошланиш жойидан 200 метр масофага “Йўл ҳаракати қоидаларида”ги
    3.27 бандига асосан “Тўҳташ таъқиқланган” йўл белгисини ўрнатишга рухсат берилсин.
  3. Дўстлик туман ИИБ ЙХҲБ бошлиғи (З.Анарбоев), туман “Ободонлаштириш” бошқармаси (А.Ёриев)га, Дўстлик шаҳри Шифокорлар кўчаси автомобиль йўли ёқаси қарама-қарши томонига, тиббиёт бирлашмаси биносининг ҳамда йўлнинг ўнг томонидан жойлашган дорихоналар қаршисига ва А.Саркисов кўчаси бошланиш жойидан 200 метр масофага “Йўл ҳаракати қоидаларида”ги 3.27 бандига асосан “Тўҳташ таъқиқланган” йўл белгисини ўрнатиш ва ҳаракат ҳавфсизлиги таъминлаш вазифаси юклатилсин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Бойқулов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими:                                         У.Узаков

 

 

 

Общие предложения: 0

200