ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1650 Государственный комитет Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам 28/12/2018 12/01/2019 0

Обсуждение завершено

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-1650

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига
қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматбаҳо металларни
олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш
 учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"
 2018 йил 26 ноябрдаги ПҚ–4030-сон қарори)

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 26 ноябрдаги
№ ПҚ–4030-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири

 

А.Арипов

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
______ йил ___________даги
__-сон қарорига илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
киритилаётган қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати е) қуйидаги мазмундаги 85–банд билан тўлдирилсин:

 

"

85.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш

 

"

 

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) 1-илова (Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхати)нинг "Амалга ошириш ва (ёки) бажариш учун рухсат этиш ҳусусиятига эга ҳужжат талаб қилинадиган ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият" устуни 68-позициясидаги "фойдали қазилмаларни қазиб олиш" сўзларидан кейин "қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш" сўзлари қўшилсин (Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига 1-илова рус тилидаги матнда берилган).

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
27 апрелдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисида Низом 11-банди “ж” кичикбандининг иккинчи хатбошига "фойдали қазилмаларни қазиб олиш" сўзларидан кейин "қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш" сўзлари қўшилсин.

Общие предложения

70