Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16497 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 01/04/2020 16/04/2020 0
Постановление Президента Республики Узбекистан
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-16497

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро стандартлар асосида олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш, илмий-педагогик салоҳиятни ошириш, ўқув жараёнининг илмий-тадқиқот фаолияти билан узвий боғлиқлигини кучайтириш, ўқув-услубий ва ахборот таъминотини яхшилаш, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг илмий-педагогик салоҳиятни янада ошириш чораларни кўриш талаб этилмоқда, хусусан:

хорижнинг илғор олий таълим муассасалари тажрибасини инобатга олган ҳолда ўқув режаларига замонавий фанларни киритиб бориш, инновацион ҳамда илм-фанга асосланган технологияларни татбиқ қилиш;

спорт таълими тизимининг узвийлик ва узлуксизлиги тамойилларини, соҳа бўйича олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида тайёрланадиган мутахассисликларнинг мутаносиблигини таъминлаш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, уларнинг ишончлилиги ва натижадорлигини таъминлаш учун ўқув
ва илмий лабораторияларини ташкил этиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш, кадрлар буюртмачиси бўлган тегишли муассаса
ва ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги
ПФ–5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро стандартларга мувофиқ комплекс билимларга эга малакали кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, спортда илм-фанни жадал ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг салоҳияти, педагогик маҳоратини узлуксиз ошириб бориш, юқори малакали рақобатбардош тренер-ўқитувчилар, мутахассислар ҳамда илмий ходимларни тайёрлаш жараёнларини тубдан такомиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Фанлар академиясининг:

Фарғона давлат университетининг жисмоний тарбия ва спорт таълим йўналишлари базасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалини (кейинги ўринларда – Филиал) ташкил этиш;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институтини (кейинги ўринларда – Илмий тадқиқот институти) ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини (кейинги ўринларда – Марказ) амалдаги мавқеини сақлаган ҳолда Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Спортчилар кўчаси, 19-уй манзилига жойлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Қўйидагилар:

а) Филиалнинг асосий вазифалари:

олий таълим сифатига қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқ жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни юқори даражада бажаришга қодир малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш;

хизматлар ва соғломлаштириш тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда спорт соҳасига йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотларни олиб бориш ва ишланмаларни амалга ошириш;

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

олий таълим тизимига замонавий таълим технологияларига асосланган ўқув жараёнларини жорий қилиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизими ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳитини ривожлантиришга кўмаклашиш;

 

б) Илмий тадқиқот институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг назарий ва илмий методологик асосларини яратиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фундаментал илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек, халқаро ва маҳаллий илмий ва амалий грант лойиҳаларини жалб этиш;

юқори малакали спортчиларнинг ўқув машғулот йиғинларини ўтказиш даврида комплекс илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва инновацион технологияларни кенг қўллаш юзасидан зарур тавсиялар ишлаб чиқиш;

спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг халқаро мусобақаларга тайёрлашда илмий-методик жиҳатдан кўмаклашиш;

илмий-услубий тавсияномалар, ўқув қўлланмалар, дарсликлар
ва кўргазмали материалларни ишлаб чиқиш;

спорт психологияси, диетологияси, реабилитацияси ва тиббиёти бўйича илмий-услубий тавсияномалар, ўқув қўлланмалар, дарсликларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда самарали илмий асосланган воситалар ва услубларни ишлаб чиқиш;

спортчиларни функционал, биокимёвий, психодиагностика, биомеханик ва иш қобилиятини диагностика қилиш ва коррекциялаш;

селекция ишларини самарали ташкил этиш мақсадида тренер-селекционер ва мутахассисларга методик ёрдам бериш;

аҳоли жисмоний тайёргарлиги ҳолати натижаларини мониторинг қилиш ва коррекциялаш бўйича илмий-услубий тавсиялар бериш;

тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш мақсадида хориждан юқори малакали мутахассисларни жалб этиш;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда соҳада малакали мутахассислар тайёрлаш;

спорт таълим муассасаларини илмий-методик таъминлаш, шу жумладан, спорт турлари бўйича ўқув-методик қўлланмалар ва намунавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;

тренерлар учун ўқув қўлланмалар, дарсликлар ва кўргазмали материаллар ишлаб чиқиш ва чоп этиш;

республикадаги таълимнинг барча турлари (мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим, шунингдек, мактабдан ташқари ва спорт таълими ҳамда кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш) учун жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича таълим стандартлари ва фан дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, шу жумладан, аудио, видeо ва электрон дарсликлар, онлайн дарслар (интeрнeт саҳифа) ва бошқа турдаги илмий-методик материаллар тайёрлаш.

3. Фарғона шаҳар, Марғилон кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино, иншоотлари туташ ҳудуди билан бирга Филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилсин.

Илмий тадқиқот институти Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Спортчилар кўчаси, 19-уй манзилига жойлаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2020/2021 ўқув йилига қадар етакчи халқаро олий таълим муассасаларининг тажрибасини ўрганиб, кадрлар буюртмачиси бўлган ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини қайта кўриб чиқсин
ва тасдиқласин
.

5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетнинг ташкилий тузилмаси 1-иловага;

Ўзбекистон давлат жимоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Илмий тадқиқот институтининг ташкилий тузилмаси
2-иловага;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Университет республикадаги барча жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритаётган ташкилот ва муассасалари устидан илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади.

Бунда, Университет қошида доимий фаолият юритадиган Республика илмий-услубий Кенгаши ташкил этилади.

Кенгашнинг асосий вазифалари қўйидагилар белгилансин:

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритаётган ташкилот
ва муассасаларга илмий-услубий жиҳатдан раҳбарлик қилиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритаётган ташкилот
ва муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги спорт таълим муассасаларида машғулотлар ўтказишнинг услубий асосларини ташкил этиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этиш ва илмий жиҳатдан асослаш бўйича хулосалар бериш;

спорт соҳасида фаолият юритаётган етакчи мутахассисларни ва илмий ходимларни жалб этган ҳолда ишчи комиссиялар ва эксперт гуруҳлар ташкил этиш.

7. Белгилаб қўйилсинки, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги жисмоний маданият факультетларига қабул квоталарини шакллантиришда республикадаги мавжуд олимпия захиралари коллежлари битирувчиларини мақсадли қабул қилиш тартиби жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда олимпия захиралари коллежлари битирувчиларини ўқишга мақсадли қабул қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Университетнинг ҳақиқий харажатлари ва асосланган ҳисоб-китобларидан келиб чиқиб ҳар йили тўлов-контракт асосидаги бакалавриат
ва магистратурада таълим олишнинг қийматини белгиласин ва тасдиқласин. Бунда, Университетда шартнома асосида таълим олишнинг тўлов қиймати тегишли йўналиш ва мутахассислик бўйича республика таълим муассасалари учун белгиланганидан кам бўлиши мумкин эмас.

9. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:

а) спорт таълим муассасалари ҳамда спорт турлари бўйича федерация
ва ассоциациялари учун босма нашрларни чоп этиш мақсадида 2020 йилнинг якунига қадар Университетда “Жисмоний тарбия ва спорт” нашриёти
ва босмахона фаолиятини ташкил этиш;

б) Университет билан биргаликда:

бир ой муддатда таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва келишиш, шунингдек, белгиланган тартибда Филиал ҳамда Илмий тадқиқот институтини давлат рўйхатидан ўтказиш;

икки ой муддатда Филиали тузилмасини тасдиқлаш;

2020 йилнинг 1 августига қадар Филиалнинг танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан тўлдириш чораларини кўрсин.

10. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги тасарруфида бўлган Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Спортчилар кўчасида жойлашган маданият ва истироҳат боғини Университет тасарруфига беғараз ўтказилишини таъминласин.

Белгилаб қўйилсинки, мазкур маданият ва истироҳат боғида аҳоли ҳамда талаба ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун шароит яратилади ҳамда спорт майдончалари барпо этилади.

11. Белгилансинки:

Филиалнинг ўқув биноси қурилиб, фойдаланишга топширилгунига қадар Филиалга Фарғона давлат университетининг ўқув биноларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Илмий тадқиқот институти директори Университет ректорининг тақдимномасига асосан Жисмоний тарбия ва спорт вазири томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Илмий тадқиқот институти ҳамда Филиал таъминоти учун бюджет маблағлари 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг
2020 йил ижтимоий соҳа учун тасдиқланган параметрлари доирасида ажратилади, 2021 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мазкур соҳага харажатлар параметрларида назарда тутилади;

Филиал учун ажратиладиган бино ва иншоотлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида капитал қўйилмалар лимитларини қайта тақсимлаш ҳисобига амалга оширилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий таррақиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда:

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурида назарда тутилган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида маблағ ажратилишини таъминласин;

2021 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Филиал талабалари ва ўқитувчилари ўқиши учун ўқув биноси ва яшаши учун турар жой қурилиши, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Спортчилар кўчасида жойлашган маданият
ва истироҳат боғини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда Илмий тадқиқот институтида ташкил этиладиган лаборатория хоналарини жиҳозлаш ишларини белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
2020 йилдан бошлаб ҳар йили:

эълон қилинадиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни белгилашда жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун 10 тадан кам бўлмаган мақсадли грантлар ажратилишини;

Университет учун таянч докторантура ва докторантурага 10 нафардан кам бўлмаган қабул квоталари ажратилишини назарда тутсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент фармацевтика институти
ва бошқа олий таълим муассасаларида спорт тиббиёти, фармакологияси, реабилитологияси, психологияси, диетологияси, спорт ҳуқуқшуноси, спорт таҳлилчиси, спорт биохимиги, спорт биомеханики ва спорт журналисти бакалавриат таълим йўналиши, Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтларида “Диетология”
ва “Нутрициология (овқатланиш илми)” магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

16. Мазкур қарор ижроси қўйидаги тартибда амалга оширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов – мазкур қарор ижросини сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида таъминлаш, белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилсин ҳамда мувофиқлаштирсин, ҳар ойда улар раҳбарларининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини қабул қилсин ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Ҳ. Набиев - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалини ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институтини самарали фаолият юритишини таъминласин, Университетда олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллиштириш бўйича “Йул харитаси”да белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул ташкилотларга услубий
ва амалий ёрдам кўрсатсин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси вазифасини бажарувчи А.Д.Хаджаев, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К.Кучимов – Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда спорт турларини ўргатиш методикаси бўйича телекўрсатувлар ва радио эшиттиришлар ташкил этсин, шунингдек ёшлар, айниқса уюшмаган ёшлар ўртасида спортни кенг тарғиб этиш, уларни соғлом турмуш тарзига амал қилишга йўналтириш бўйича алоҳида кўрсатувлар намойиш этиш орқали оммалаштириш медиа-режасини ишлаб чиқсин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                        Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “__” ________ги ПҚ-____-сон қарорига
4-илова

 

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида
олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича
“Йўл харитаси”

 

T/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш ва натижаларга эришиш механизмлари

Молиялаштириш манбалари

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани ҳамда маъмурий бошқарув тизимини такомиллаштириш

  1.  

Университетдаги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини такомиллаштириш.

1. Ўқув-меъёрий ҳужжатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2. Ўрганиш ва таҳлил натижалари асосида таълим йўналишлари
ва мутахассисликлар бўйича давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари қайта ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш.

-

2020 йил август

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (Р.Болтабаев)

  1.  

Ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси
ва маҳаллий кадрлар истеъмолчиларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда соҳа бўйича замонавий таълим хизматини кўрсатиш жараёнлари, шунингдек инновацион педагогик технологиялар ўз аксини топган малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини қайта ишлаш.

Замонавий меҳнат бозори
ва хорижий илғор тажрибани ҳисобга олган ҳолда бакалавриат таълим йўнйуалишлари
ва магистратура мутахассисликлари учун такомиллашган малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари ишлаб чиқиш ва Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишиш.

-

2021 йил февраль

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов) Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (Р.Болтабаев)

  1.  

Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент фармацевтика институти
ва бошқа олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб спорт тиббиёти, фармакологияси, реабилитологияси, психологияси, диетологияси, спорт ҳуқуқшуноси, спорт таҳлилчиси, спорт биохимиги, спорт биомеханики ва спорт журналисти бакалавриат таълим йўналиши, Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтларида “Диетология” ва “Нутрициология (овқатланиш илми)” магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш.

1. Давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари
ва фан дастурлари ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш.

2. Ушбу фанлар бўйича ўқув адабиётлари билан таъминлаш.

-

2020 йил август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев)

  1.  

Университетга спорт фаолияти бўйича иқтидорли ёшларни саралаб олиш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, олимпия захиралари коллежлари битирувчиларини тавсиянома асосида ўқишга қабул қилиш механизмини жорий этиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2. Олимпия захиралари коллежлари битирувчиларини тавсиянома асосида ўқишга қабул қилиш бўйича тартиби лойиҳасини ишлаб чиқиш.

3. Тартиб лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда тасдиқлаш.

-

2021 йил июль

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия
ва спорт университети (Р.Болтабаев)

II. Илмий тадқиқот самарадорлигини ошириш, илмий-методик таъминотни такомиллаштириш,
спортда инновация ва илм-фанни ривожлантириш

  1.  

Университетнинг илмий салоҳият даражасини ошириш.

1. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузурида Илмий тадқиқот институти ташкил этиш;

2. Университетда мавжуд доктарантура, таянч доктарантура йўналишлари бўйича қабул квоталарини ошириш бўйича асосли таклифлар ишлаб чиқиш
ва ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

3. Илмий изланувчиларнинг илмий фаолият олиб боришлари учун қулай шароитлар яратиш ҳамда уларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Давлат бюджети

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Университет маблағлари

2020 йил июль

 

 

2020 йил

июнь

 

 

 

 

 

2020 йил октябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (Р.Болтабаев)

  1.  

Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун мақсадли грантлар бериш ҳамда университет учун таянч докторантура ва докторантурага қабул квоталарини ажратиш.

1. Ҳар йили эълон қилинадиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни белгилашда жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун
10 тадан кам бўлмаган мақсадли грантлар ажратиш;

2. Университет учун таянч докторантура ва докторантурага 10 нафардан кам бўлмаган қабул квоталарини ажратиш.

-

2020 йил ноябрь
ва ҳар йили режа асосида

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев)

  1.  

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Жисмоний тарбия ва спорт” нашриёти ва босмахона фаолиятини ташкил этиш.

1. Нашриёт ва босмахонани тегишли тартибда рўйхатдан ўтказиш;

3. Нашриёт ва босмахонани талаб этиладиган техник воситалар
ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш.

Университет маблағлари

2020 йил июль

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (Р.Болтабаев)

  1.  

Юқори малакали кадрларни тайёрлаш учун замон талабларига жавоб берадиган ўқув адабиётларни босқичма-босқич нашрга тайёрлаш
ва чоп этиш.

1. Таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг ўқув режаларида белгиланган фанлар бўйича ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолати мониторинг қилиш;

2. Соҳа бўйича илғор хорижий олий таълим муассасаларининг етук олимлари билан ҳаммуаллифликда ўқув адабиётларини яратиш учун ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

3. Дарслик ва ўқув қўлланмалар, илмий, услубий адабиётларни нашр қилиш учун Университет харажатлари сметасида маблағ ажратиш.

Университет маблағлари

2020 -2025 йиллар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (Р.Болтабаев)

  1.  

Янги очиладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар учун дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратиш.

Таълим йўналишлари
ва мутахассисликлар хусусиятини ҳисобга олган ҳолда хорижий тажрибаларни ўрганиш орқали янги дарслик ва ўқув қўлланмалари яратиш.

-

2021-2022 йиллар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (Р.Болтабаев)

  1.  

Талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан соҳанинг истиқболли талабларидан келиб чиқиб, инновацион фаолият
ва тижоратлаштириш юзасидан Университет ва жисмоний тарбия
ва спорт ташкилотларида учрашувлар, семинар-тренинг, мастер-класслар ташкил этиш.

1. Семинар-тренингларда иқтидорли талабалар ва ёш олимларнинг фаол иштирокини таъминлаш.

2. Иқтидорли ёшларнинг инновацион ишланмалари
ва фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

Университет маблағлари

2020 йилдан бошлаб доимий

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия
ва спорт университети (Р.Болтабаев)

  1.  

Фанлар Академияси илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш.

Университет ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институти, Геномика ва биоинформатика марказлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда уларнинг илмий ходимларини университетнинг истиқболли ёш илмий тадқиқотчиларига илмий раҳбар сифатида жалб қилиш.

-

2020 йил сентябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Фанлар Академияси (Б.Юлдашев), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (Р.Болтабаев)

  1.  

Инновацион ривожланиш вазирлиги билан устувор илмий йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

1. Устувор йўналишлар бўйича таклифларни Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.

2. Устувор йўналишлар доирасида юқори натижаларни таъминловчи илмий лойиҳаларни тайёрлаш ва танловларда иштирок этиш.

3. Лойиҳаларнинг бажарилиши мониторинги ва натижалар таҳлилини амалга ошириш

-

2020 йил ноябрь

 

 

Танлов эълон қилинган муддатда

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (Р.Болтабаев)

III. Кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш ҳамда халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш

  1.  

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича янги таълим йўналишларини очиш.

Буюртмачи ташкилотларнинг эҳтиёжларини ўрганган ҳолда таълим йўналишлари
ва мутахассисликларни ташкил этиш.

-

2020-2023 йиллар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (Р.Болтабаев)

  1.  

Университет профессор-ўқитувчиларини хорижда малака ошириш, стажировка ўташ ишларини ташкил қилиш.

Университетнинг педагогик
ва илмий кадрларини стажировка ўташ ва малака оширишини ташкил этиш ҳамда ўқитувчи ва ёш олимларни докторантура (PhD)да
ва магистратурада ўқиш учун етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларига юбориш.

Малака ошириш – 30 нафар;

Стажировка – 10 нафар;

Докторантура ва магистратурада ўқиш – 10 нафар.

 

Малака ошириш – 32 нафар;

Стажировка – 12 нафар;

Докторантура ва магистратурада ўқиш – 11 нафар.

 

Малака ошириш – 35 нафар;

Стажировка – 14 нафар;

Докторантура ва магистратурада ўқиш – 15 нафар.

Университет ва давлат грант маблағлари

 

 

 

 

 

 

 

2020 – 2023 йиллар давомида

 

 

2024 – 2027 йиллар давомида

 

2028 – 2030 йиллар давомида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), “Эл-юрт умиди” жамғармаси (А. Бекмурадов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (Р.Болтабаев)

  1.  

Хорижий мутахассислар, хизмат кўрсатган тренер, халқаро тоифадаги ҳакамлар ва ўқитувчиларни ўқув ва илмий жараёнларга жалб қилиш, илмий ва услубий ҳамкорликни ривожлантириш.

Хорижий олий таълим муассасалар ва соҳа мутахассисларни ўқув йили давомида таълим жараёнига жалб этиш режасини ишлаб чиқиш.

-

2020 йил август

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (Р.Болтабаев)

  1.  

Чет эл грантларини университетга жалб қилиш.

Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, Халқаро ривожлантириш жамғармаси (OPEC/OFID) лойиҳалари ва бошқа хорижий таълим грантларида иштирок этиш.

-

2020 – 2023 йиллар давомида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (Р.Болтабаев)

IV. Университет моддий техник базасини мустуҳкамлаш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш

  1.  

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги тасарруфида бўлган (Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Спортчилар кўчасида жойлашган) маданият ва истироҳат боғини университет тасарруфига беғараз ўтказилишини таъминлаш.

1. Маданият ва истироҳат боғига тааллуқли барча ҳужжатларини қайта расмийлаштириш
ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети балансига ўтказиб бериш.

2. Маданият ва истироҳат боғи ҳудудида спорт майдончалари (волейбол, баскетбол, мини-футбол, теннис, гандбол майдонлари
ва умумий жисмоний тайёргарлик кўриш учун тренажёрлар мажмуаси) барпо этиш.

3. Маданият ва истироҳат боғида талаба ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш учун шароит яратиш.

 

 

 

 

 

 

Давлат бюджети маблағлари

2020 йил июнь

 

 

 

 

2020 йил август

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Р.Холматов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (Р.Болтабаев)

  1.  

Маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда Университетда ташкил этиладиган лаборатория хоналарини жиҳозлашни Инвестиция дастурига киритиш.

Маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда Университетда ташкил этиладиган лаборатория хоналарини жиҳозлаш Инвестиция дастурига киритиш.

-

2020 йил ноябрь

Иқтисодий таррақиёт
ва қамбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж.Қўчқаров), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев)

 

 

Общие предложения: 0

210